cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

@MurodillaAbdulloh/Otavalixon Masjidi

"Отавалихон" жомеъ масжиди имоми расмий канали. Пайғамбарликдан кейин илмни тарқатишданда афзал даража борлигини билмайман" Абдуллоҳ ибн Муборак. Тел ва телеграм манзилимиз: +998943046060 Фикр ва таклифлар учун @Murodilla_Abdulloh га ёзинг

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 263
Obunachilar
+424 soatlar
+127 kunlar
+1430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Кишининг Исломини чиройи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи чиройли эканлигидандир», деб айтдилар. Ҳасан ҳадис бўлиб, уни Термизий ва бошқалар ривоят қилишган. Шарҳ: Мазкур ҳадисда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мухтасар бир жумла ичида дунё ва Охират яхшиликларини баён қилиб берганлар. Дарҳақиқат, қисқа сўзларда улуғ маъноларни ифодалаш борасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беназирдирлар. Юқоридаги кичкина ҳадис диннинг ярмини ўзида мужассам этган. Зеро, дин бажармоқ ва тарк этмоқдир. Мазкур ҳадис тарк қилишга асос бўлаяпти. Айримлар ушбу ҳадис динни тўлалигича ўзида жамлаган, чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам тарк қилишга, ҳам феъл-бажаришга далолат қилаяпти, дейишган. Ибн Ражаб Ҳанбалий айтадилар: “Мазкур ҳадис одоб-ахлоқнинг улкан асосларидан бири саналади”. Абу Довуд барча соҳа-фан доирасида Суннат аслларини тўрт ҳадис ташкил қилади деганларида, улар ичига юқоридаги ҳадисни ҳам киритганлар. Ҳадисдан олинадиган сабоқлар: Беҳуда нарсалар билан машғул бўлиш умрни зое кетказиш ва иймон заифлиги аломатидир. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саҳобалардан бир киши вафот этганида кимдир: - Жаннат хушхабари билан хушҳол бўл, деб сўзлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишига дедилар: - Сен қаердан биласан, эҳтимол у ўзи учун кераксиз нарсаларни гапиргандир ёки мол-давлатини камайтириб қўймайдиган нарсада бахиллик қилгандир?! (Термизий ривоятлари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳуга дедилар: «Одамнинг ўз нафсида мавжуд бир нолойиқ хислатни англамаслиги ва беҳуда нарсаларга аралашиши унинг ёмонлигига кифоя қилади».(Ибн Ҳиббон ривоятлари). Беҳуда нарсалардан юз ўгирмоқ саломатлик ва нажот йўлидир.Зиммасида нақадар оғир масъулият ва вазифалар борлигини ҳис этган киши фақат ўзи билан машғул бўлиб, дунё ва Охиратда фойдаси тегадиган амалларга уринади. Беҳуда-бемаъни нарсалардан юз ўгириб, ўзи учун муҳим машғулотларга берилади. Охират озиғини ғамлаш умидида турли бекорчи нарсалардан четда юриш кишининг тақвосини, иймонининг мустаҳкамлигини, Исломининг комиллигини, ҳавои хоҳишларга берилмаслигини ва иншоаллоҳ, Парвардигор ҳузурида нажот топгувчилардан бўлишини билдиради. Молик бундай ёзадилар: «Луқмондан сўрашди: - Сизни бу даражага нима олиб чиқди? - Ростгуйлик, омонатни адо этмоқ ва беҳуда нарсаларни тарк этмоқ! - деб жавоб бердилар Луқмони Ҳаким». Ҳасан Басрий айтадилар: «Банданинг кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади». Муоз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - Ё Расулуллоҳ! Биз ҳар битта гапирган гапимизга жавоб берамизми? - Сени йўқлаб онанг йиғласин, эй Муоз! Ахир одамларни юз тубан дўзахга қулатадиган нарса тилларининг ҳосили эмасми?! (Имом Термизий ривоятлари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одам боласининг амри маъруф, наҳий мункар ва Аллоҳ таоло зикридан бошқа сўзлари унинг фойдасига эмасдир». (Имом Термизий ривоятлари). Мусулмон киши хайрли ишлар билан машғул бўлмоғи лозим. У турли бемаъни сафсаталар ва беҳуда ишлардан ўзини покиза сақлаши зарур. Ҳақиқий иймон эгалари беҳуда нарсаларга асло эътибор бермайдилар.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
1445 йил 14-Зулқаъда | 2024 йил 22-май Чоршанба Намозларни кириш вақтлари: ⏰Тонг        03:13 ⏰Қуёш      04:49 ⏰Пешин   12:10 ⏰Аср.        17:17 ⏰Шом       19:35 ⏰Хуфтон  21:04 "Отавалихон" Жоме масжиди 17-24 май Такбир вақтлари: ⏰ Бомдод  04:00 ⏰ Пешин    12:50 ⏰ Аср          17:35 ⏰ Шом        19:37 ⏰ Хуфтон   21:15 ☝️Энг хайрли кун бомдод намози билан бошланган кундир. 🕋«Сен бомдод намозини ўқиган кун шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир!» ☝️Муваффақият томон илк одим, бомдод намози учун "оғир" келган кўрпани кўтаришдан бошланади. ☝️"Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланaди!". Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари ️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 📲Манзилимиз: 👇👇👇 @MurodillaAbdulloh
Hammasini ko'rsatish...
Ақлли киши ким? Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чаққон-ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб, ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», дедилар.Имом Термизий ривояти. Буни ҳасан ҳадис, дедилар. Шарҳ: Аллоҳнинг каломига кўра:  إِنَّ رَحۡمَتَ ٱللَّهِ قَرِیبࣱ مِّنَ ٱلۡمُحۡسِنِینَ «Албатта, Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир» (Аъроф сураси, 56-оят);  Ва яна: وَرَحۡمَتِي وَسِعَتۡ كُلَّ شَيۡءٖۚ فَسَأَكۡتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱلَّذِينَ هُم بِـَٔايَٰتِنَا يُؤۡمِنُونَ «Ва раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга ёзурман» (Аъроф сураси, 156-оят), дейилган. Бу мавзуда баъзи солиҳ кишилар айтадилар:  “Амалсиз жаннатни талаб қилиш гуноҳлардан бир гуноҳ, суннатга эргашмай туриб шафоатдан умидвор бўлиш ғурурнинг бир кўриниши ва қилинган гуноҳлар билан Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиш жаҳолат ва аҳмоқликдир”.  Ҳасан ал-Басрий айтадилар: “Бир қавмни Аллоҳнинг мағфиратидаги орзу-хаёллари алдаб қўйиб, ҳатто бирор яхшилик қилмай дунёдан ўтиб кетдилар. Улардан бири: “Мен Роббимга чиройли гумонда бўламан!» дейди ва бу гапи билан ёлғон гапиради. Агар гумонини чиройли қилганида эди, амалини ҳам Аллоҳга чиройли қилур эди”.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
👍 3
02:16
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ОТАНГИЗГА НАСИҲАТ ҚИЛМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди. Саҳл Тустарий Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
03:34
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEO  📝 MOʻMINNING HURMATI KABADAN HAM ULUGʻROQ 🎙 HUSNIDDIN TAJIBAYEV, Namangan shahar "Bahouddin Naqshbandiy"  jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Hammasini ko'rsatish...
#AUDEO #QURON 📝 QUR'ONI KARIM TILOVATIDA AMAL QILINISHI KERAK BOʻLGAN 5 TAVSIYA 🎙 OBIDXON IKRAMOV Namangan viloyat bosh imom-xatibining birinchi oʻrinbosari 🌐Saytdan tinglash Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Hammasini ko'rsatish...
#Одобимиз_асослари Абу Зуръа Розий айтадилар: "Мен Аҳмад ибн Ҳанбал олдиларида эдим. Ҳузурларида солиҳ уламолардан бири - Иброҳим ибн Таҳмон зикр қилинди. Имом Аҳмад ҳасталик туфайли суяниб ўтирган эдилар. Ўринларидан қўзғолиб, тўғри ўтириб олдилар ва: "Солиҳлар зикр қилинганда суяниб ўтирилмайди", дедилар. Манбалар: "Тазкиратул ҳуффоз", имом Заҳабий ҳамда "Ат-таҳзибут-таҳзиб", имом Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. ️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 📲Манзилимиз: 👇👇👇 @MurodillaAbdulloh
Hammasini ko'rsatish...
👍 2