cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Oyna kanali

" Мирҳалил хожи ота жоме "Масжиди Имом хатиби Улуғбек домла Мухаммаджоновнинг расмий канали. Етимлар учун хайрияга қўшилмоқчи бўлганлар 977762005 рақамига мурожаат қилинг.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 668
Obunachilar
-824 soatlar
-277 kunlar
-5630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар олдинга ўзиб кетишди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Муфарридлар деганингиз кимлар, эй Аллоҳнинг расули?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
00:04
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. 🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин. ЭНГ САРА МАЪЛУМОТЛАР! 👇👇👇👇👇👇 @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
IMG_4683.MP43.58 KB
👍 16 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Мен бандамни гумонидекдирман. Яъни, Менга қандай гумон қилса, ўшандоқ топади. Агар Мени зикр қилса, у билан биргадирман. Агар ёлғиз ўзи зикр қилса, Мен ҳам Ўзим зикр қиламан. Агар Мени жамоат орасида зикр қилса, Мен унинг жамоатидан яхшироқ бўлган гуруҳ орасида, яъни фаришталар орасида эслайман», деди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 23 1
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин! 👉@oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
video3.37 MB
👍 15🔥 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
ПОДШОҲНИНГ АДОЛАТИ ОЛИМЛАРНИ ҲАҚҚА ЖУРЪАТЛИ ҚИЛАДИ! Буюк олим, тақвоси бутун ислом оламига ёйилган Фузайл ибн Иёз билан халифа Ҳорун Ар-Рашид ҳажда, Маккада кўришиб қолди. Шунда халифа Ҳорун Ар-Рашид олимга: - Эй Фузайл! Сиз зоҳидроқмисиз, ёки менми? - деб сўради. Фузайл ибн Иёз: - Эй Амирал мўминин! Сиз мендан кўра зоҳидроқсиз! - Нима учун! - Чунки мен тезда йўқоладиган фоний дунёдан юз бурдим. Сиз эса, боқий қолувчи охиратдан юз ўгирмоқдасиз! Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 12
Photo unavailableShow in Telegram
ОХИРГИ КУНИНГИЗНИНГ АМАЛИ НИМА! Онаси Хоразмлик бўлган буюк олим, муҳаддис, мужоҳид, ўта хулқи ҳалим ва саховатда тенгсиз бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак (р.а)дан: - «Агар эртага сиз ўласиз деса, нима иш қилган бўлар эдингиз?» деб сўрашди. У зот: - «ИЛМ ЎРГАНГАН БЎЛАР ЭДИМ» - деб жавоб берган экан. Ҳолбуки, Абдуллоҳ ибн Муборак жанг майдонида ҳам бир қўлида қурол, бирида қоғоз-қалам билан қоим турган зот! Суфён ибн Уяйна (р.а): - «Мен Абдуллоҳ ибн Муборакнинг амали билан саҳобаларнинг амалига қарадим. Унинг саҳобалардан Расулуллоҳни кўришликдан бошқа фарқини топа олмадим» - деган эдилар! Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 21 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Онамга Озгина кайфияти йўқ эди. Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбораман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман. Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим. Ростанам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб онамизга! Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 41🔥 3
#Бугун_Хисобот! "Мирҳалил хожи ота" жоме масжиди Имом хатиби  Улуғбек домла хомийларни жалб қилган холда Тошкент тумани хамда қибрай туманидан 170га яқин боқувчисини йўқотган болажонларимизша озиқ овқат махсулотлари тарқатилди. Аллоҳ эхсон сохибларидан ўзи рози бўлсин ! Дўстларга улашинг ажрда шерик бўлинг 👇👇👇 @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 33🔥 3 1👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Икки нарса сенинг кимлигингни билдиради: 1️⃣. Ҳеч нарсанг йўқ экан, кўрсатган сабринг. 2️⃣. Ҳар нарсанг бор экан, кўргизаётган муносабатинг. ✍️Мавлоно Румий @oyna_kanali
Hammasini ko'rsatish...
👍 18🔥 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.