cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ruhiyat alifbosi! (Qashqadaryo)

Qashqadaryo viloyat xalq ta’limi boshqarmasi “O‘quvchilarni psixologik-pedagogik tashxis faoliyatini tashkil etish sho‘basi” tashabbusi bilan tashkil etildi

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston31 122Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
459
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Эҳ ўша дамлар... Бир дам ўша лаҳзаларга ҳаёл кетди. Беғубор, орзулари осмон, кучи билакка сиғмаган, духи баланд, бутун ҳаёти келажаги олдинда бўлган бир парисифат қиз эдим🤩. Куни билан шаҳарни яёв кезиб чарчамаган, расмга тушавериб фотоплёнкаларни тўлдирган, бошидаги бантигию эгнидаги форма-фартугига маҳлиё бўлган, умрида биринчи марта енгил пардоз қилган💄🥴, баланд пошнада аранг юрган👠, энди гўё шу лаҳзадан катта бўлиб қолгандай ўзини тутган синфдошларимни ҳам соғиниб кетдим. Фурсатдан фойдаланиб 2001 йил Қамаши туманидаги 63-сонли мактабнинг 9-"а" синфини тамомлаган синфдошларимга ва синф раҳбаримиз Раиса Суюновага салом йўллайман🙋‍♀️. Барча битирувчиларга порлоқ келажак тилайман! @POZITIV_PSIXOLOG билан ПОЗИТИВ ҲАЁТ сари... @pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
Ҳайир_мактабим_Сетора_Равшан_Собиров.mp414.24 MB
​​Агар сизга таълим қиммат туюлаётган бўлса, илмсизлик қанчага тушишини текшириб кўринг! Бенжамин Франклин Биз билан бир қадам олдинда бӯлинг @pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
Цените родных, пока они рядом♥️ @pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
IMG_2098.MP45.21 MB
ONLAYN KURS trainingspace-tashxis.uz ga MARHAMAT!!! 👇👇👇https://telegra.ph/DIQQAT-05-20-3 📌 Respublika tashxis markazi kanallariga obuna bo'lish:👇👇👇 Telegram| Facebook | Instagram | You Tube
Hammasini ko'rsatish...
Unisef trening UZB.mp413.26 MB
Республикамиздаги барча Президент мактабларига қабул жараёнлари 2021 йилнинг 5 июнь санасидан бошланади Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди. ❗️Ҳужжатлар топшириш 5 июнь санасидан portal.piima.uz орқали фақат онлайн тарзда амалга оширилади ва 25 июнга қадар давом этади. Қабул бўйича саволлар туғилса: 🌐 Телеграм бот (t.me/Qabul2021_bot) ☎️ Саll-марказ +99871-207-72-22 билан боғланиб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇 t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Hammasini ko'rsatish...
video_2021-05-19_12-34-51~4.mp414.33 MB
#Diqqat_Ochiq_muloqot МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! Мактабингизда таълим хизматларини кўрсатиш ва бюджетдан ташқари маблағ топишни йўлга қўймоқчимисиз?! Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча пуллик таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади! Унда республикадаги барча умумтаълим мактаби директорлари учун: ✅ Мактабларда таълим хизматларини кўрсатишнинг зарурияти ва унинг аҳамияти; ✅ Бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари ва усуллари; ✅ Қўшимча таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгаритиришлар; ✅ Айни вақтда қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган мактаблар тажрибаси тўғрисида маълумотлар берилади. Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади. ‼️Ўзингизни қизиқтирган саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғининг изоҳларида қолдириш мумкин. Саволларга Халқ таълими вазирлигининг мазкур мавзу бўйича масъул мутахассислари жавоб беради. ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ: 2021 ЙИЛ 2️⃣0️⃣ МАЙ. 🕒 СОАТ 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ДА ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Hammasini ko'rsatish...
Log in to Facebook

Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.

#Тест Ўпкангизни қандай ҳолатда ишлашлигини синаб кўринг! 🤭Нафасингизни ушлаб туринг ва қизил шарча неча марта айланишини сананг. Ўзингизда синанг ва дўстларингизга ҳам юборинг. ПОЗИТИВ ПСИХОЛОГ билан ПОЗИТИВ ҲАЁТ сари... T.me/pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
8.01 KB
Ўғил болани тарбиялаш осонмас, дейишади билганлар. Бундан қиз бола тарбиялаш осон экан-да, деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим. Шунчаки, ўғил болалар тарбиясининг айрим ўзига хос жиҳатлари бор. Демак, ўғил ўстираётган оналар қўйидагиларга эътибор беришлари керак. 1. Ҳислари ҳақида гапиришга ўргатинг Ҳаммага эмас, фақат бир кишига айтсин. Шу инсон сиз бўлинг. Шундагина у одамларга ишонади, ўз туйғуларини чуқурроқ англайди ва юрак хасталикларидан узоқроқ юради. 2. Нимаики янги иш бошламасин, қўллаб туринг Ўғил боланинг энг катта бойлиги ва ютуғи – ўзига ишонч туйғуси. Ҳозирча у ўзига ишончни сиз орқали олади, қилаётган ишларига онасининг назари билан баҳо беради. 3.Меҳнатга ўргатинг Ҳозир уларда ғайрат кўп, бекор ўтиргандан бекор иш қилсин. Майли, уйда иш топилмаса қўшнисига қарашсин. 4. Биргаликда китоб ўқинг Бу китобни ўқигансиз, энди ўғлингиз ўқиб чиқишини истаяпсиз. Аммо сиз истаганингиз учунгина ўқимайди у. Китобга қизиқиши керак. Бирга ўқиймиз, десангиз албатта қизиқади. 5. Қизиқишларини бўғманг Майли, у “кетка”лар йиғиб, бутун уйга сочиб ташласин ёки тўп ўрнига “баклажка” тепиб, қулоқни қоматга келтирсин. Ким билади, сиз бўлажак устомон брокер ёки машҳур футбол юлдузини тарбиялаётгандирсиз?! 6.Эркаклардан кимгадир тақлид қилишига қўйиб беринг Отаси, Месси ёки Бэтмен – фарқи йўқ. Алпомишга тақлид қилдиролсангиз қани эди… Бу зотлар ўғлингиз олдига қўйган маррадир. 7. Аёлларни ҳурмат қилишга ўргатинг Синглисини туртиш, боғчасидаги қизларнинг сочидан тортиш – буларнинг бари мумкин эмаслигини аввал тушунтириш, бу иш бермаса, жазолаш орқали боланинг онгига сингдирилиши керак. 8.Ўзингиз ҳурматга лойиқ аёл бўлинг Болани қарғаш, унга бақириш, бировларни ёмонлаш, номақбул сўзларни айтиш, алдаш… Хуллас, буларнинг баридан тийилишга ҳаракат қилинг. Унутманг, сиз унинг учун дунёдаги энг меҳрибон ва чиройли аёлсиз. Шу мартабадан ўзингизни ўзингиз тушириб қўйманг. 9. Одоб-аҳлоқ қоидаларини ўргатинг Дастурхонга катталардан аввал қўл узатмаслик, ўзидан катталарга жой бериш, қошиқни тўғри ушлаш – бу майда-чуйдаларни беэътибор қолдирмасангиз келажакда халқдан дуо олиб келадиган ўғилнинг онасига айланасиз. 10.Бирон нарсага ишонса, ишончини синдиришга шошилманг Масалан, Қорбобога, Ҳизр бувага, сеҳрли таёқча ёки қалпоқчага… Буларнинг бари эзгуликка ҳизмат қиладиган образлар. 11.Баъзан мулойим бўлиш ҳам керак… Ўғил бола юмшоқ супурги эмас, бу тўғри. Бироқ ўрни келганда мулойимлик, яъни дипломатия билан ишини битириш мумкинлигини ҳам билсин. 12. Кийимларини ифлос қилишга ҳаққи борлигини унутманг Ахир у ўғил бола! Бўлмаса, қандай копток тепади, қумдан чиройли уйлар қуради ёки велосипед учишни ўрганади? 13. Бирга тез-тез сайрга чиқинг Уйдан ташқарида, юмушлардан ҳоли она-бола бир-бирингиз билан суҳбатлашасиз, унинг саволлари ҳам бошқача тус олади. 14. Бошқаларга ёрдам беришга ўргатинг Сен бировга ёрдам берсанг, бошқалар кун келиб, сенга ёрдам беришади. Шу ақидани боланинг онгига сингдиринг. Шундагина унда одамларга яхшилик, савоб ишлар қилишга эҳтиёж пайдо бўлади. 15. Тажриба вақт ўтиши билан ҳар ишда қўл келишини тушунтиринг Бирон нарсани уддалай олмаса, бу билмасликдан эмас, тажрибасизликдан. Вақти билан тажриба пайдо бўлади ва у ишни эплаб кетади. Асосийси, тажриба орттиришдан чарчамасин. 16. “Нега?”ларини жавобсиз қолдирманг Баъзан болажонлар шу сўзни ўйинчоқдек ўйнашаётган ва сизнинг сабрингизни синаётгандек туюлиши мумкин. Аслида, ундай эмас. Савол бермай қўйишидан Худо асрасин. Бу кичкинтойнинг онги ривожланмаётгани белгисидир. 17. Отаси билан тез-тез ҳоли қолдиринг Ўғил бола эмоционал жиҳатдан кўпроқ онага боғланган бўлса-да, руҳан ва маънан отаси таъсиридадир. Ота билан ёлғиз қолган ўғлингиз ўзини бўлажак эркак сифатида ҳис қилади. 18. Биргаликда қасрлар қуринг Майли қумдан ёки хаёлий. Бунёдкорлик, яратувчанлик, ихтироларга интилиш айнан ана шу кичик “қурувчилик”дан бошланади. 19. Вақти-вақти билан бир қучиб, яхши кўришингизни айтиб қўйинг. 20. Доим уйдан мадад олишига эришинг Шунда кўча ҳандон, уй зиндон эркакка айланмайди. @pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
"СЕН КИМГА ТОРТГАНСАН ЎЗИ?" ЁХУД ГЕНЕТИКА 1️⃣ Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100 фоиз генингизни мерос қилиб олмайди. 2️⃣ Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз каби аҳмоқ бўлмайди (бу билан сизни табриклаймиз, албатта). 3️⃣ Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярми ўтади холос (масалан, сизнинг интеллектингиз 88 бўлса, шунинг 50 фоизи ўтади). 4️⃣ Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, Она эса, ўз навбатида, отасидан мерос қилиб олган бўлади. 5️⃣ Доҳийнинг қизи отасининг ярмича ақлли бўлади, аммо унинг ўғли худди отаси сингари даҳо бўлади. Aгар қизнинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади. 6️⃣ Шу учун ҳам 100 фоиз аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек, доҳий аёллар ҳам деярли йўқ. Бироқ эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобель мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади. 🔴 Эркаклар учун хулосалар: 1️⃣ Ўғлингизнинг ақлий қобилиятини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади). 2️⃣ Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни ўзиники қилади. Aқлли авлод истасангиз – қиз фарзанд орзу қилинг. 3️⃣ Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган. 🔴 Aёллар учун хулосалар: 1️⃣ Ўғлингиз ақл тарафдан – отангизнинг нусхасидир ва уни "Сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас. 2️⃣ Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади. Тафаккур қилинг. @POZITIV_PSIXOLOG билан ПОЗИТИВ ҲАЁТ сари... T.me/pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
ПОЗИТИВ ПСИХОЛОГ

БИЗ БИЛАН ҲАЁТНИНГ ПОЗИТИВ ТОМОНИДА БЎЛИНГ!!! Мотивация Психологик тавсиялар Тажрибадан ўтган практикалар Ҳуллас Сизга керак маълумотлар шу ерда👍 Қарши шаҳрида консультация учун рўйхатдан ўтинг. +998912167697 @POZITIV_PSIXOLOG @dildansuhbatlashamiz

Муаммо билан курашманг. Уни борича қаъбул қилинг, шунда муаммони ечими келиб чиқади. Ҳаёлингизни ўзгартирсангиз, ҳаётингизни ўзгартиришга қодир бўласиз... @pozitivpsixolog
Hammasini ko'rsatish...
9.13 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.