cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Baxtiyor ABDUG'AFUR

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 845
Obunachilar
-324 soatlar
-167 kunlar
+1930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

"ЎЗБЕК ҚИЗИ": филм ва асар зиддияти... "УЗБЕЧКА" асарим асосида "ЎЗБЕК ҚИЗИ" филми суратга олинганидан кўпчиликнинг хабари бор, YouTube да 7.7 млн марта кўрилибди (https://www.youtube.com/watch?v=06Y0wh8kzjM&t=155s). Албатта, асарни тўлақонли экранга кўчиришнинг имкони йўқ, сериал бўлса, бу бошқа масала. Лекин, китобнинг ўзини ўқиган ва унинг ғоясини тушунган ўқувчилар ҳалигача кинокартинани қабул қила олишмаяпти. Аввалроқ, журналист Зафар Қосимов филм ҳақида фикрини эълон қилган эди. Кеча эса фейсбукдаги "Китобхонлар давраси" гуруҳида шу маънода қисқа бир пост эълон қилинди (https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/7920308091370894/). Ҳаммага ёқадиган филм суратга олишнинг иложиси йўқ, лекин пост муаллифининг айрим фикрларига қўшилса бўлади. Асар ғояси филмга кўчмай қолган. Бу ёғи кино ижодкорларининг ўзларининг қараши. Улар ҳам ўзларига қулай йўлини танлашган. Умуман олганда, фикрлар турфалиги яхши, танқид келажак меваси. Ҳаммасига очиқ бўлишимиз лозим.
Hammasini ko'rsatish...
O‘zbek Qizi (o‘zbek kino) 2023 | Ўзбек Қизи (ўзбек кино) 2023

#uzbekkino #uzbekfilm #yangi O‘zbek Qizi (o‘zbek kino) 2023 | Ўзбек Қизи (ўзбек кино) 2023

https://youtu.be/06Y0wh8kzjM

o'zbekkino @ Facebook:

https://www.facebook.com/uzbekkino.uz/

o'zbekkino @ Instagram:

https://www.instagram.com/uzbekkino_official/

o'zbekkino @ Telegram:

https://t.me/uzbek_kino

o'zbekkino @ Telegram: @uzbekkinopress o'zbekkino @ web:

https://uzbekkino.uz/uz/about

Европани Ислом дунёсига боғлаган омил Ислом ренессансини ўрта асрлар Европаси билан боғлаган омил бу “таржимачилик ҳаракати”дир (“Translation movement”). Ислом ренессанси натижаси ўлароқ дунё юзини кўрган ва турли илм-фан йўналишларига оид асарлар араб тилидан лотин тилига таржима қилинди. 8-14 асрлар Исломнинг олтин даври (Islamic Golden Age) дея тарихга кирди. Ана шу даврда кўп фанлар пайдо бўлди, тараққий этди, фундаментал шоҳ асарлар битилди. Таржимачилик ҳаракати Европани Исломнинг олтин даври қўлга киритган илмий ютуқлар билан таништирди. Европада янги даврни бошлаб берди. Энг қизиғи, Европа антик даврда ўзи яратган бебаҳо дурдоналар билан айнан араб тилидан таржима қилди. Сабаби, бир неча асрлик маҳдудлик натижасида Европа ўз маънавий ўтмишидан узилиб қолган эди. Хусусан, Птолемей ва Аристотелнинг асарлари ҳам араб тилидан лотин тилига таржима қилинди – “тирилди”. Таржимачилик ҳаракатининг йирик намоёндалари сифатида қуйидаги таржимонлар машҳурдир: 1. Герард Кремонский (Gerard of Cremona, 1114–1187 йиллар). Ушбу мутаржим араб тилида битилган 70 дан ортиқ илмий асарни лотин тилига таржима қилгани айтилади. Айнан Жерар Кремона Птолемей ва Аристотелни Европага “қайтариб” беради. Ҳар икки юнон файласуфларининг асарларини арабчадан лотин тилига таржима қилади. 2. Майкл Скот (Michael Scot, 1175–1232 йиллар). Мазкур таржимон буюк ватандошимиз Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари”ни арабчадан лотин тилига таржима қилган. 3. Аделард Батский (Adelard of Bath, 1080–1152 йиллар. Аделард Батский ал-Хоразмийнинг асарларини лотин тилига таржима қилган. 4. Роберт Честерский (Robert of Chester, 12-асрда яшаган). Роберт Честерский Ал-Хоразмийнинг “Ал-жабр вал-муқобала” асари ва кимёга оид кўплаб арабий матнларни лотинчага таржима қилади. Умуман олганда, “Таржимачилик ҳаракати” мусулмон олимларининг ҳар бир янги асарини лотин тилига таржима қилишга уринган. Мусулмон юртларга қатнайдиган европалик савдогарларга айнан янги асарларни сотиб олишга буюртмалар берилар эди. Шарқдан Ғарбга нафақат анвойи моллар, балки сандиқ-сандиқ китоблар ташилган. Насиб этса, бу мавзуда яна давом этамиз.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 49🎉 1
Европани ўзгартирган китоб Мусулмон олимларнинг дунё илм-фани ва тамаддунидаги ўрни ҳақида фикрларимни эълон қилишни бошлаган эдим (https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/360). Аввалги постимда кимё отаси Жобир ал-Ҳайённинг лотин тилига таржима қилинган асарлари Европа университетларида асосий қўлланмалар бўлганлигини ҳақида ёзгандим. Ана шу фикрларимни давом эттирмоқчиман. Ўрта асрлар Европасида бир қатор файласуф олимлар етишиб чиқди. Улар табиий фанларнинг қатор соҳаларида бир қадар муваффақиятларга эришишди. Табиётшунослик, хусусан, кимё, тиббиёт, доришунослик ва фалсафа фанлари ривожида Алберт Магнус, Рожер Бэкон, Арналдус де Вилла Нова, Николас Фламел, Парацельс... Эътиборли жиҳати шуки, номлари зикр этилган ушбу олимлар Жобир Ал-Ҳайённинг асарларини ўрганишган. Жобир ал-Ҳайён Европада бутун бошли фанларнинг ривожига ўта кучли таъсир кўрсатади. Европа олимлари Жобир ал-Ҳайённинг асарларига шарҳлар ёзишган. Биргина “Китаб ал-Кимё” асари европалик мутафаккирлар орасида жуда машҳур бўлиб кетади. Ўрта асрларнинг машҳур мутафаккири Алберт Магнус “Китаб ал-Кимё” (лотинчаси "Liber de Alchemia")ни ўрганиб, ўзининг асарларида ундан кўп фойдаланади (иқтибослар келтиради), “Китаб ал-Кимё”нинг бутун Европада ўрганилишини тарғиб этади. Инглиз олими Рожер Бэкон ҳам Жобир ал-Ҳайённинг илмий ишларидан таъсирланган. Илмий тажриба ва эмпирик усулларнинг қатъий тарафдори бўлган Бэкон ўз тадқиқотларида “Китаб ал-Кимё”дан фойдаланади. Каталониялик кимёгар ва физик Арналдус де Вилла Нова “Китаб ал-Кимё”ни ўрганиб, унга шарҳ ёзади, кимё маърузаларида Жобир ал-Ҳайённинг шу асаридан фойдаланади. Сохта Гебер номи билан Европада машҳур бўлган олимнинг "Summa Perfectionis" ва "Liber Fornacum" каби асарларига “Китаб ал-Кимё” жуда кучли таъсир кўрсатади. Асардаги кўп усулларни ўзлаштиради. Фармацевтика ва токсикология фанлари ривожига катта ҳисса қўшган Парацелс (Paracelsus) “Китаб ал-Кимё”даги ишларни давом эттиради, ундаги тажриба усулларини ўз лабораториясида қўллайди. Хулоса ўрнида айтажак фикрим шуки, нафақат мусулмон олимлар, балки уларнинг биргина китоби – “Китаб ал-Кимё” ўрта асрлар Европасидаги кимё ва унга боғлиқ қатор фанлар ривожига туртки берди. “Китаб ал-Кимё”га турли шарҳлар ёзилди, кимё маърузалари шу китоб асосида тузилди. Европа университетлари кутубхоналарида асарнинг лотин тилига қилинган таржималари энг қимматбаҳо манба эди. Умуман олганда, мусулмон олимларининг ҳиссаси шу биргина “Китаб ал-Кимё” билан чекланиб қолмайди. Насиб қилса, кейинги мақолаларда ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Hammasini ko'rsatish...
Baxtiyor ABDUG'AFUR

Жамиятга бир ғояни зўр бериб сингдиришга уринаётган тоифалар бор: “дин-диёнат илм-фанга қарши!” Бу Ислом динига қилинган энг катта туҳматдир! Аввало, Ислом дини инсонни илм-маърифатни эгаллашга чақиради, тарғиб қилади. Ислом ренессансининг асосий устунларидан бири айнан илм-фан эди. Ғарб илми Ислом динининг – мусулмон олимларнинг илм-фанга қўшган беҳисоб ҳиссаларини эътироф этади. Айрим фанларнинг асосчиси деб мусулмон олимларини тан олади. Чунки, кўплаб мусулмон олимларнинг асарлари ўрта аср Европа университетларида ўқитилган. Ўрта асрларда мусулмон олимларининг асарларини арабчадан лотин тилига таржима қилишга ихтисослашган махсус мактаблар бўлган. Уларда таржимачилик бўйича анъаналар асрлардан-асрларга сақланиб қолган. Ўрта асрларда европалик олимларга – бўлғуси таржимонларга араб тили ўргатилган. Чунки, ўша вақтда Ислом дунёсида илм-фаннинг тили араб тили эди. Юртимиздан чиққан олимлар ҳам асарларини араб тилида ёзишган. Мусулмонлар ўрта асрларда аниқ фанларга асос солишган. Ана шундай олимлардан бири…

🔥 40 10🎉 2🤩 1
Жамиятга бир ғояни зўр бериб сингдиришга уринаётган тоифалар бор: “дин-диёнат илм-фанга қарши!” Бу Ислом динига қилинган энг катта туҳматдир! Аввало, Ислом дини инсонни илм-маърифатни эгаллашга чақиради, тарғиб қилади. Ислом ренессансининг асосий устунларидан бири айнан илм-фан эди. Ғарб илми Ислом динининг – мусулмон олимларнинг илм-фанга қўшган беҳисоб ҳиссаларини эътироф этади. Айрим фанларнинг асосчиси деб мусулмон олимларини тан олади. Чунки, кўплаб мусулмон олимларнинг асарлари ўрта аср Европа университетларида ўқитилган. Ўрта асрларда мусулмон олимларининг асарларини арабчадан лотин тилига таржима қилишга ихтисослашган махсус мактаблар бўлган. Уларда таржимачилик бўйича анъаналар асрлардан-асрларга сақланиб қолган. Ўрта асрларда европалик олимларга – бўлғуси таржимонларга араб тили ўргатилган. Чунки, ўша вақтда Ислом дунёсида илм-фаннинг тили араб тили эди. Юртимиздан чиққан олимлар ҳам асарларини араб тилида ёзишган. Мусулмонлар ўрта асрларда аниқ фанларга асос солишган. Ана шундай олимлардан бири Жобир ал-Ҳайён эди. Ғарб у Geber номи билан машҳур бўлди. У кимёнинг отаси сифатида тан олинади. Кимё ва алкимёга оид бир қатор асарлари лотин тилига таржима қилинган. Улар орасида энг машҳурлари қуйидагилардир: "Kitab al-Kimya" (лотинчаси "Liber de Alchemia"). Ғарб университетлари алкимё ва кимёнинг асосларини шу асар асосида ўрганишган. "Kitab al-Sab'een" (лотинчаси "Liber de Septuaginta"). Мазкур асар алкимё ва кимёнинг жараёнлари ва назарияларига бағишланган. "Kitab al-Mizan" (лотинчаси "Liber de Ponderibus"). Ушбу асар кимёвий жараёнларда миқдор ўлчовлари, сифат ўзгаришлари ва тажрибаларнинг аниқлигига бағишланган. "Kitab al-Rahmah" (лотинчаси "Liber Misericordiae"). Эритмалар олиш, моддаларни тозалаш ва ҳайдаш бўйича тажрибаларга бағишланган асар. "Kitab al-Tajmi" (лотинчаси "Liber de Aggregationibus”). Мазкур рисола эритмалар таркибидаги моддаларни концентрлаш ва уларни тозалаш тажрибаларига бағишланган. Жобир ал-Ҳайённинг бундан бошқа асар ва рисолалари ҳам таржима қилинган. Биз фақат машҳурларига тўхталиб ўтдик, холос. Кейинги мақолаларда Ғарбда машҳур бўлган ва Ғарб ўзининг устозлари ҳисоблаган бошқа олимлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз. Бундай олимлар жуда кўп. Чунки Ислом дини одамларни илмга, маърифатга чақирар эди. Хулоса шуки, соғлом баҳс қилмоқчи бўлганлар ёлғонни қурол қилмаслиги ва бутун бошли тамаддунларга туҳмат қилмаслиги керак. Ёлғоннинг умри жуда қисқа. Псевдоилм эса ёлғонданда паст нарсадир.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 70 10🎉 3🤩 3
Мадаминбек ким эди аслида? Тарих ҳақиқати синмайди, куймайди, йўқ бўлмайди. Вақтлар ўтаркан, ўша ҳақиқатлар очилиб бораверади. Нисбатан яқин тарихимиз ҳақида – Мадаминбек ва унинг сафдошлари, уларга эргашган минг-минглаб юрт фидоийлари ҳақида ёзишни бошлаганимда ишончли манбалар кам эди. Ўша вақтгача шўронинг сохта “тарихи”, туҳматлари, уйдирмалари ҳақиқат сифатида халқ онгига қуйилган эди. Шўро ҳатто мард инсонларнинг хотирасидан ҳам қўрқарди. Романни бошлаганимда “Мадаминбек қўлига қандай қилиб қурол олди?” деган саволга жавоб тополмасдим. Бирданига уруш эълон қилмагандир? Илмли, иймон-эътиқоди мустаҳкам инсон бўлган бўлса, бундай ишга бош қўшишдан аввал ёши улуғлардан маслаҳат сўраганмикин, деган истиҳола бор эди. Биз ҳам бирор ишни бошлашдан аввал катталар билан маслаҳатлашамиз, кенгаш қиламиз. Йиллар ўтиб бу ҳақда маълумотлар эшита бошладим. Мадаминбек ўз-ўзидан душманга қарши чиқмайди. Ўша вақтда бутун Фарғонада машҳур бўлган, кўплар ўзига пир санаган Ҳожимат эшон (Ҳожи Муҳаммад эшон) ҳазратлари ҳузурига бориб, маслаҳат сўрайди. Юртни қирганларга қарши курашиш жозми-йўқми, дея сўрайди. Ҳожимат эшон Мадаминбекнинг қўлига яшил туғ бериб, бошига салла кийдириб, дуо берган дейилади. Ана шундан кейин Мадаминбек қўлига қурол олади ва шўрога қарши жиҳод эълон қилади. Бу маълумот саҳиҳми-йўқми, менга қоронғу, халқ орасида, Наманган ва Марғилон зиёлиларида шу ҳикоя сақланиб қолган. Аммо ҳалигача ёзма манбаларни топа олмадим. Мана шу жиҳат Мадаминбекнинг шахсиятини очишда ёрдам беради. У аввало илмли инсон эди. Қори эди, марғилонлик машҳур устоз домла Мирҳайдарнинг усули илғор (усули жадид эмас!) мактабида ўқиган эди. Дин аҳкомларидан хабардор, ҳар ишда уламоларнинг фикри (ёки фатвоси) муҳим эканини биларди. Масаланинг нозик жиҳатини илғамаганида ўз-ўзича иш кўриши мумкин эди. Шундай йўл тутган қўрбошилар ҳам бўлган, табиийки. Ҳожимат эшоннинг Фарғонада (бутун Водийда) обрўси кучли эди. Қўрбошилар ихтилофга борганда ҳам ўртага тушган, яраштириб қўйган. Мадаминбекни халқ ва қўрбошиларга ёмон кўрсатган воқеа - Шўро билан сулҳ ҳам айнан Ҳожимат эшоннинг маслаҳати билан амалга ошган. Манбаларда бу воқеа қаламга олинган. Икки йиллик урушдан халқ қийналганда Ҳожимат эшон шўронинг ваъдаларига ишониб, Мадаминбекни сулҳ тузишга кўндиради. Мадаминбек пирининг сўзларини ерда қолдирмайди ва шўро билан сулҳ тузади. Хулоса шуки, Мадаминбек аввало эътиқод – дин-диёнат талаби, сўнг эса қалб амри билан юрт истиқлоли учун курашди, шу йўлда ҳаётини қурбон қилди. “Босқинчи”, “қароқчи” деган шўро тарихчилиги иддаосини бўшга чиқаради. Тарихни ўқиб-ўрганар эканман, бир ҳақиқатни англайвераман: иймон-эътиқоди мустаҳкам бўлган инсонлар юрт ва халқи учун ҳар нарсага тайёр бўлган. Уларнинг ёлғиз таъма ва умиди ҳурриятли миллат – юрт эди. Бу ҳақиқатни Жалолиддин Мангуберди, Алимқули амирилашкар, Мадаминбеклар... қисматидан ўқиб олаверасиз...
Hammasini ko'rsatish...
🔥 45 14🎉 1🤩 1
Бир вақтлар сохта илм урчиди. Инглизчада pseudoscience дейилади. Бир-иккита сўзи ўтадиган "олим" бўларди (heavy weight), ёлғон-яшиқ нарсаларни илмий кенгашлардан ўтказар, шогирдларига илмий даражалар олар, ўзлари эса академик бўлиш, яна аллақандай имтиёзлар, унвонлар илинжида яшарди. Илмга ўзининг "призма"сидан қарар, қарашга мажбур этарди. Унинг тасаввури, зеҳнияти қабул қилмаган нарса илм эмасди. Бири аёл бор эди, илмий даражаси бор эди. Академик бўлиши керак эди, пачкалаб шогирд чиқарарди, илмий кенгаш ўзиники эди. Биров унга "ғинг" демасди. Мавзу битта эди, тупроқ муаммосини биологик усулда ечиш. Йиллар давомида ҳаммани алдаб келди. Лекин, яқинда бир гуруҳ олимлар мақола чиқаришди, ўша аёлнинг, қатор-қатор шогирдларининг илмий даъволари пуч эканини исботлаб қўйишди (https://www.mdpi.com/2076-3417/13/10/6188). Илмда ҳам кўп қолмади, илмий-тадқиқот институтидан ҳайдалди. Академик ҳам бўлолмади. Бундайларни кўп кўрдим. Энг қизиғи, илмда ёлғончиликда давом этганларнинг охири яхши бўлмаслигига ҳам гувоҳ бўлдим. Ҳайратда қолади одам. Илмда доим кўзланган натижани олиш ва ҳаққоний хулоса чиқариш қийин. Лекин, ният холис бўлса, илмда муваффақиятга эришаверади киши. Ниятларимиз холис бўлаверсин.
Hammasini ko'rsatish...
Biogeochemical State of Salinized Irrigated Soils of Central Fergana (Uzbekistan, Central Asia)

The Central Fergana region is one of the overpopulated regions of Central Asia, which includes parts of Uzbekistan, Kyrgyzstan, and Tajikistan. Here, in the dry subtropical climate are the most ancient, irrigated oases used for agriculture. Fergana valley is the key to the food security of the region as a whole. The article provides information on diversity and chemical composition of newly developed, new and old-irrigated Calcisols soils formed on alluvial and alluvial–prolluvial sediments. Soils are poor with organic matter (0.37–0.81% of organic carbon), with high nitrogen content (C/N ratio is 4.92–5.79), and with neutral (7.01–7.30) pH values. Data on the content and the ratio of the key components of soil salinity (Na2CO3, Ca(HCO3)2, CaSO4, MgSO4, Na2SO4, NaCl) and the bulk content of salts in soils under different irrigation regimes are presented. It was shown that Na2CO3 concentration is minimal in all the soils, and this salt presents only in ground waters (0.100–0.135 g L−1). Newly irrigated soils are…

🔥 39 11
Telegraph'нинг ёзишича Шотландияда кўплаб черковлар сотувга қўйилган. Халқ насронийликдан юз ўгирмоқда, черковлар ҳувилламоқда. https://www.telegraph.co.uk/money/property/buying-selling/hundreds-scottish-churches-on-market-sale/
Hammasini ko'rsatish...
Hundred Scottish churches up for sale as UK turns away from Christianity

Church of Scotland sell-off comes as most people say they have no religion

🤩 21🎉 8😁 6🔥 4😱 3
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Futbolchilarimizdan Yaponiyani yutishini so'raymiz, oliy ta'limga ham shunaqa talab qo'ya olamizmi? © Diyor Imomxo'jayev To'liq tomosha: https://youtu.be/zokPDJmBbLE?si=YKm5yoC-KnuZlUVZ
Hammasini ko'rsatish...
10.65 MB
🔥 50😁 3👎 1 1
Ҳарбий “миф”ларни тарқатиш қадим ҳарб анъаналаридан. Амр Темур ҳам бирор ҳаракатдан аввал “дасиса” – миш-мишлар тарқатишдан бошлаганини ёзади. Кейинчалик бу ўзига хос ташвиқотга айланди. Эмишки, фалон давлатнинг армияси ундай қуролга эга, фалончининг махсус жангчилари борки, ҳар қандай уддалаб бўлмас ишни қойиллатади... Йиллар давомида ана шу ташвиқот онгу-қулоғимизга қуйилдики, тасаввуримизда енгилмас қўшинлар, қуроллар, супермен жангчилар туғилди. Ана шу тасаввурларимизнинг ўзиёқ юрагимизга қўрқувларни солиб қўйди. Kun.uz Нусайрат жамлоғидаги қирғин ҳақида ёзди (https://kun.uz/kr/news/2024/06/10/isroilning-qonli-operatsiyasi-su-57-samolyotidan-ayrilgan-rossiya-va-yevropa-parlamentiga-saylovlar-kun-dayjesti). Гаровдаги тўрт асирни қутқариш учун 274 фаластинлик, улар орасида болалар ўлдирилган. Энди тасаввур қилинг. Асирларни қутқариш махсус амалиёт бўлган. “Спец”лар бирдирмай-кўринмай бориб, асирларни қутқариши лозим эди. Лекин бу “спец”лар бу ишни уддалай олмай йўлида ким учраса ўлдириб кетаверган. Моҳиятан бу махсус амалиёт эмас, қирғин бўлган! Мақталган жангчилар қилиши керак бўлган ишни уддалай олмаган! Дунё эса бундай қатлиомларни индамай кузатяпти, қутураётган тарафга сўзини ўтказа олмаяпти. Аслида, бундай “миф” ва ташвиқотлар қолган халқларни, давлатларни қўрқитиш, журъатини сўндириш экани ойдек равшанлашди. Аслида қудратлар, иқтидорлар шиширилган бир пуфак. Замонавий урушлар тарихию тавсифи ҳам шуларни исбот этади. Дунё ва унинг ишларига бошқа нигоҳ билан қараш тўғрироқ экан.
Hammasini ko'rsatish...
Исроилнинг қонли операцияси, Су-57 самолётидан айрилган Россия ва Европа парламентига сайловлар — кун дайжести

Жаҳонда ўтган кун давомида рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништирамиз.

🔥 42👎 2 2
Довонга чиқишдаги биринчи постда ДАН ходими тўхтатди. "Ассалому алайкум, ака, ўзингиз кетяпсиз экан, малол келмаса 2-3 кишини олиб кетмайсизми?" "Майли, олиб кетаман..." Намангандаги гуллар фестивалига келган тошкентлик меҳмонлар экан, микроавтобусда қайтишаётган, довонга рухсат берилмай тўхтатилган, ҳаммаси аёллар экан, руслар. Тўрт киши ўтиришди. Юрдим. "Гуллар байрамига ҳам келасизларми, ўзим наманганлик бўлиб бормайман, ёқтирмайман бу тўполонни" дедим ҳазиллашиб. "Ишхонадан жўнатишганди, келаверибмиз, бизга ҳам ёқмади, бошқа келмаймиз..." деди аёллардан бири. Гаплашиб кетавердик. Табиийки, русчада. "Тўғри тушунасизлар, русчада жаа зўр гапира олмайман." дедим. "Сизни жуда яхши тушуняпмиз" Гап айланиб-айланиб, бир аёлга келди, бир вақтлар Россияга кўчиб кетган, у ерда яшолмай яна Ўзбекистонга қайтибди. "Ўзбекистондан қўймасин, барибир Ўзбекистонга етмас экан!" деди. Ёнидаги аёл ҳам қўллади. "Лекин бизга муносабат сал ўзгарганини сезаман, Украинадаги урушдан кейин, русларни ёмон кўрсатиб қўйишди" деди ўша аёл. "Русский мир" деб дунёдаги ҳамма русларни ёмонотлиққа чиқаришди. Ватаним Ўзбекистон экан, мен Ўзбекистонни ўрисиман, Россиядаги ўрисдан ер билан осмонча фарқим борлигини тушундим" деди. "Сизлар жамиятга фаол интеграция бўлишингиз керак!" дедим. "Қандай қилиб?! Шундоқ ҳам ҳамма билан бир қаторда, бир муҳитда ишлаймиз." "Гап унда эмас, гап ўзбек тилига муносабатда! Ўзбекча гапирсангиз, ҳеч бўлмаса тушунсангиз, унда сизга ҳеч ким ола қарамайди, ишонаверинг, биз ўзбеклар шунақа халқмиз, кимдир ўзбекча гапирса жуда хурсанд бўламиз, ўртадаги кўринмас чегара йўқ бўп кетади..." "Тўппа-тўғри!" деди яна бир аёл. "Ўртамиздаги фарқ эътиқодда ҳам эмас, дунёқарашда ҳам эмас, тил билишда!" "Ишқилиб мендан ҳафамасмисизлар?" кулиб сўрадим. "Йўғ-э! Тўғри ҳаммаси! Шу ёшга киргунча шуни ўйламаган эканмиз. Украинадаги уруш ҳамма нарсани ўзгартириб ташлади..." Мавзуни тўхтатдик, бошқа ёққа бурдим, шунинг ўзи етар, деб ўйладимда. "Кейинги сафар гуллар фестивалигамас, Наманган тоғларига келинглар, сизлар ўрганган Чорвоқ-у бошқа жойлардан чиройли, арзон" дедим. "Одамлари ҳам бошқача экан..." Хуллас, шунақа гаплар бўлди, бир эслаб қўйдим. Манфаати ҳам бўлиб қолар.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 82 17🎉 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.