cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

𝓤𝓶𝓶𝓪𝓽𝓲 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭𝓲𝔂𝓪🕊️

✨Rasululloh bilan Jannatlarda birga bo'lishlik, muborak qo'llaridan Kavsar suvlarini ichishlik barcha ahli ummatga nasib qilsin InshaAlloh... Allohumma amin va ajmain 🤲🏻 Hamkor kanal: @MusulmonTV_UZ #Biz_bilan_aloqabot ⤵ @Ummatga_murojaat_bot

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston99 050Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
76
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг. 2. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан Жаннат орасида фақат ўлим қолади 3. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар. 4. Бир солиҳа аёл вафот этибди, Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди...  Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини  тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди...  Мулк сурасини ўқишга ҳарис(астойдил) бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир. Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг.... @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
Икки оғиз сўз қудрати...!!!!!!!! СОҒ ОМОНМИСИЗ? - эшитиб қалбингиз ҳузур топади. НИМА ДЕСАН? - юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни. СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? - яна яшагингиз келади. ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? - дардингиз ўн чандон кўпаяди. ХАФА БЎЛМА - хайрият кимдир менга қайғуряпти. ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! - ўлганни устига чиқиб тепиш… БАХТЛИ БЎЛАСАН! - бахт сари учишга биринчи қанот. БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! - орзуга ўлим. ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! - оёқдан чалиб йиқитиш. АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН САНГА ИШОНАМАН - юқорига чиқиш учун зина. БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …. - Яхши кунларга бўлган ишонч тамом… ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ – Эртанги кунингга умид. Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди….. Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан…. Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг. Ассалому алейкум ва Рахматуллоҳи ва барокатуҳ. @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
АЁЛЛАР 🧕 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мўмин киши мўмина аёлдан нафратланмасин. Агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқасидан рози бўлади (Муслим ривояти). Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши қовурғадан яратилган, агар қовурғани тўғрилайман десанг синдириб қўясан, у билан бирга яшайман десанг муроса қиласан» (Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 1944). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши қовурғадан яралган, ҳеч бир йўл билан тўғриланмайди. Агар фойдаланаман десанг эгрилиги бўйича фойдалансан, агар тўғрилайман десанг синдириб қўясан, синдириш талоқ қилишдир» (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3517). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёллар эркакларнинг туғишган опа-сингилларидир» (Аҳмад ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 1983). Иёс ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг аёл бандаларини урманглар», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу ул зот ҳузурларига келиб: «Аёллар эрларига бўйсинмай қўйдилар», дегач, уларни уришга рухсат бердилар. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари ҳузурига кўп аёллар эрларидан шикоят қилиб кела бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўп аёллар эрларидан шикоят қилиб келмоқдалар. (Аёлларини урадиган) у кишилар сизларнинг яхшиларингиз эмас», дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 5137). @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм СИЗ ПАЙҒАМБАРНИ КЎРГАНМИСИЗ? Замонамизнинг яхшиларидан бири: «Агар Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганларида, дунёни ёритишга бу қуёшнинг нури етмасди», деган эди. Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссаломнинг нурлари зим-зимистон ичимизни ёритмаса, муз қалбларимизни эритмаса, осмондаги қуёш ҳеч нарса қилолмас эди. Шунинг учун ҳам бу Нур сари талпинишимиз чексиздир. У зотга Аллоҳдан беадад салавот ва саломлар йўллаймиз. Дийдорларини кўришга муштоқмиз. Ҳатто муборак равзалари сари талпинамиз. Узотни бизга соғинтирган, нурлари ила қалбларимизни нурлантирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз. Азиз ўқувчи, қўлингиздаги ушбу ажиб сарлавҳали китоб Пайғамбаримизга бўлган соғинчнинг, нурлари сари талпинишнинг бир кўринишидир. Устозлар унинг услуби, бошқа сийрат китобларидан фарқи, фойдали жиҳатлари ҳақида хўб айтибдилар. Каминангизга эса, асарнинг сарлавҳаси ҳақида озгина тушунча бериб ўтиш вазифаси топширилди. «Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни кўрганмисиз?» Бир қарашда ғалати савол. Чунки сиз-у бизнинг у зотни кўрмаганимиз ойдай аниқ. Аммо бир пайтлар у зотни кўрганларга шу савол берилганда, чўк тушиб йиғлашган, сим-сим Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз? йиғлашган, Пайғамбарга бўлган соғинчларини босолмай йиғлашган... Уларнинг ҳолатларини ўйласам, айни савол менинг ҳам юрагимни ўртай бошлайди. Менга ҳам шу савол билан мурожаат этишларини истаб қоламан. Пайғамбар алайҳиссаломга шунчалар яқин бўлгим келади. Кўрмаган бўлсам-да, кўришга бўлган иштиёқ, йўқ, дейишга қўймайди. Бу савол мени, тўғриси, Оламлар сарварига янада яқинлаштиради. Йўқ, у «Сиз саҳобамисиз?» деганга ўхшамайди. Лекин, тушунтиролмайман, у юрагимга жуда яқин савол. Бу яқинликни, таққослаш ноўрин бўлса-да, бир ҳаётий мисол билан англатмоқчиман. Биринчи синфда ўқир эдим. Ҳеч эсимдан чиқмайди, бир куни раҳматлик отамдан: «Сиз Лелинни кўрганмисиз?» деб сўраганман. Кулоғимизга қуйишаверганидан уни яхши кўриб қолган ва болалигимга бориб, тирик деб ўйлаган эканман-да... Аллоҳга шукрлар бўлсинки, унинг ўзи ҳам, иши ҳам узоқ яшамади. Бугун ҳақиқат устидаги пардалар кўтарилган, фикру қарашларимиз ҳақиқий ўрнини топгандай. Аммо бир нарсадан хижолатим бор... Хижолатим, балки армоним шуки, болаларим ҳали мендан: «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» деб сўрагани йўқ. Шубҳасиз, бунга ўзим айбдорман. Лекин умид узмайман. Ушбу ва шу каби китобларни ўқиган фарзандларимиз эртага: «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» дея савол бериб қолишса, ажабмас... Шу ўринда, у зотни ҳатто туш кўрмоқ нечоғлик бахт экани ҳақида икки оғиз айтиб кетмасам, бўлмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Ким мени тушида кўрса, бас, ўнгида ҳам (яъни қиёмат кунида ҳам) кўради. Ва шайтон менинг қиёфамда кўрина олмайди», деганлар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Аллоҳ таоло бандаларига туш деган неъматни бермишки, киши суюклилари дийдорини кўриб, соғинчини озгина бўлса-да, тиндириб туради. Энди, соғинганингиз, тушингизда кўрганингиз Оламлар сарвари бўлса, бахт узра бахт, нур устига нур эмасми ?! Чунки ул зотни туш кўриш саодатдан аломат, шафоатдан далолат. Қиёматга қадар кўп имкониятларни қўлга киритган шайтони лаин ҳам Пайғамбаримизнинг суратларига кира олмас экан! Демак, Пайғамбаримизни туш кўрсак, ҳаққи-рост у зотни кўрган бўламиз. Аммо бир нарсага эътибор берайлик, кўрганимиз ҳақиқатда Расулуллоҳ эканларини билишимиз учун у зотни яхши таниб олишимиз керак. Шайх Муновий мазкур ҳадис шарҳида: «Расулуллоҳни саҳиҳ нақл билан собит бўлган суратда тушида кўрган одам у зотни чиндан кўрган бўлади. Агар бошқача суратда кўрса, демак, у зотни кўрмабди», деганлар. Саҳиҳ ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссаломнинг шамоиллари батафсил чизилган. Ўша хабарларда таниганимиздан бошқачароқ бир нуроний одамни кўриб, гумон билан, бу Расулуллоҳ эди, десак, хато бўлади... Хуллас, мана, азиз ўқувчи, озгина меҳнат-машаққатларимиздан кейин Аллоҳ таоло ушбу китобни қўлингизга етказди. Ҳаммаси Узотнинг иродаси, изни, марҳамати билан бўлди. Китобда ёзилганлар туфайли ўзингизнинг, фарзандларингизнинг Расулуллоҳни танишлари заррача зиёдалашса, фақат Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
“#tabassum Азизим негадир ўзимни ёмон хис қилябман, Қуръондан бирор нима ўқиб беринг”... Аёлига Қуръон каримни очиб Нисо сурасидаги “Ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг”, оятига етганида, аёл: -“Бўлди-бўлди, мен ўзимни яхши хис қилябман”... Дўстларингиз билан баҳам кўринг!
Hammasini ko'rsatish...
Бу қиз ваъдасини устидан чиқиб аллақачон одамларни устидан шикоят қилиб бўлгандир... 🥺 Аллоҳни ўзи кечирсин бизни @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
IMG_3087.MP43.22 MB
Ba'zilar biz ularni qanchalik sog'inganmizni bilganida, his qilganida edi, shunchalik sog'intirganiga o'zlari uyalib qolardi. @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
Расул деди.... Расул деди: Маҳшарга Келади бир жамоат, Атрофидан нур ёғар, Остидачи нурдан тахт. Саҳобалар сўради: Эй Расул, айт, ким улар? Ул зот дер: Сиз асҳобим, Улар менга ҳабиблар. Уларнинг иймонлари Қирқ чандондир сизлардан. Шаҳидлари қирқ бора Аъло нурдир сизлардан. Сизлар менла жаннатда бўлмоқликни истайсиз, Мен уларла бўлмоқни Орзу этдим билсангиз. Саҳобалар сўради: Улар не иш қилади. Қайси қилган ишига Аллоҳ бунча севади? Расул деди: Уларга Замон оғир келади. Ўлган Қуръон-Ҳадисга Улар ҳаёт беради. Улар барча тарафдан Қуршаб олинадилар, Турли азоб қийноққа Узоқ солинадилар. Уларнинг шу ҳолига Аллоҳ нусрат беради Улар билан жаннатда, Бирга бўлгим келади. Шундай дея, Пайғамбар Дуога қўлин очди, Ўтирган саҳобалар Кўзидан ёшин сочди. Расул дуо қилдилар, Ул жамоа ҳаққига! Эй биродар, сен боргин Бу ҳадиснинг фарқига. Ажабмаски, бахтимиз Шундай кунда туғилдик. Асҳоблар орзу қилган Фурсатга биз илиндик. Сен ҳам ўша жамоа Сафида турмоқ учун. Ҳаракатинг қилиб ол Айни шу фурсат бу кун.. @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
#shunchaki Uylanadigan qizining oilaviy sharoiti og'ir edi. To'y qilish uchun, sarpo, mebel olish uchun qizning oilasi bo'ynigacha qarzga botdi. Qizning ukasining qarz so'ramagan tanishi qolmadi. Allohdan namozida yig'lab so'radi yetkazishini. Alloh nasib qilib hamma sarpolarni olishdi qarzga. To'yga yaqin qizning ukasi mebelni kuyovning uyiga olib bordi. Uylanadigan "ERKAK" esa hotinidan oldin uyiga kelgan mebel ustida hursand bo'lib, yotib dam oldi... @Ummati_Muhammadiyaa_571
Hammasini ko'rsatish...
ALLOHDAN QO'RQISH Albatta o'qing. Imom G'azzoliy (Mukoshafatul-qulub) kitobidan
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.