uz
Feedback
Sof tib

Sof tib

Kanalga Telegram’da o‘tish

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

Ko'proq ko'rsatish
433
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kun
Ma'lumot yo'q30 kun
Postlar arxiv
Саудия Арабистони Уламолар ҳайъати кеча, 2020 йил 17 март (ҳижрий ҳисобда 1441 йил 22 Ражаб) куни Ар-Риёзда ўтган мажлисда мамлакатда коронавирус тарқалиши хавфи билан боғлиқ вазият, бу касалликнинг жуда тез тарқалаётгани ва ўлим ҳолатларига сабаб бўлаётгани туфайли бунга қарши зарур чора-тадбирларни кўришга қарор қилди. Уламолар шу мақсадда мамлакатдаги барча масжидларда жума ва беш маҳал намозни жамоат билан ўқиш тўхтатилиши ҳақида 247-рақамли фатвони чиқарди. Фатвода ушбу қарор шундай изоҳланган: "Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримда "Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" ("Бақара" сураси, 195-оят) ва "Бир-бирларингизни ўлдирмангиз! Aлбатта Aллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир" ("Нисо" сураси, 29-оят), деган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида эса шундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Касал киши соғлом кишининг олдига келмасин", дедилар". Бухорий (5771), Муслим (2221/5684). Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар бир ерда вабо(тарқалгани)ни эшитсангиз, у ерга кирманглар. Агар сизлар турган ерда шу нарса (вабо) бўлса, у ердан чиқиб кетманглар", дедилар". Бухорий (5728), Муслим (2218/5672). Шунингдек, Ислом усулул-фиқҳида (шаръий қонунчилик асосларида) "Зарар кўриш ҳам, зарар бериш ҳам йўқ", "Зарар имконият борича даф қилинади" каби қоидалар бор. Юқоридаги далилларга кўра, жума ва барча фарз намозларини масжидда жамоат бўлиб ўқишни тўхтатиш ва фақат (масжид минораларидан) азонни баланд қилиб айтиб намоз вақти кирганини билдиришга шаръий жиҳатдан рухсат берилади. Бундан икки ҳарам – Маккадаги Масжидул-Ҳаром ва Мадинадаги Масжидун-Набавий мустасно (бу масжидларда жума ва жамоат намозлари ўқилаверади). Бошқа масжидлар эшиги эса вақтинча ёпиқ бўлади, бу муддат мобайнида масжидларда азон айтиш тўхтатилмайди. Азонда одатдаги жумлалар ёнига "Намозни уйингизда ўқинглар" жумласи қўшиб айтилади. Чунки Имом Бухорий (668) ва Имом Муслим (699/1489) ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо совуқ кунда муаззинга шундай деб айтишни буюрган ва буни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганини айтган. Жума куни жума намози ўрнига уйда пешин намози ўқилади (жамоат бўлиб ёки якка ҳолда). Аллоҳ Таъолонинг фазли шундайки, ким (ҳозиргидек) бир узр туфайли масжидда жума ва жамоат намозини ўқишга имкон топа олмаса ҳам бунинг ажрини тўлиқ қилиб олаверади. Тўлиқ ўқиш

Хавотирга ўрин йўқ, яхши ният қиламиз https://t.me/softabobat

Антибактериал маҳсулот қидираётганлар диққатига: 1) Седанали 2) Анорли 3) Сидрли 4) Исириқли совунларимиз Аллоҳнинг инояти би
+3
Антибактериал маҳсулот қидираётганлар диққатига: 1) Седанали 2) Анорли 3) Сидрли 4) Исириқли совунларимиз Аллоҳнинг инояти билан антибактериал, вирусларга қарши самарали ҳусусиятларга эга. Бу вазиятдан фойдаланиш эмас, шундоқ ҳам сотилаётган маҳсулот. Балки, яхши тавсиямиздир. Аллоҳ Таъоло ҳаммамизни офиятда сақласин. https://t.me/softabobat

Яқинда тиббиёт мутаҳассиси билан суҳбат қилгандик. "Ким нимадан хавотир бўлса, қўрқса, ўша касалликни юқтириб олади. Микроб, вируслардан қўрқавериш керак эмас" деганди. Тушкунликка тушишга, ваҳима қилишга хожат йўқ, оилангизга, фарзандларингизга, атрофингиздагиларга далда бўлинг, Ўзингиз ҳам қўрқиб, бошқаларни ҳам қўрқитаверманг! Ахир, қўрққанга қўш кўринади... Салим АЙЮБИЙ https://t.me/softabobat

#Коронавирус Касаллик асосан қуруқ йўтал ва юқори ҳарорат билан кузатиляпти. Кўпи билан бир ҳафта давом этиши айтилади. Энг яхши муолажа - парацетамол ва кўп-кўп суюқлик ичиш. Лимонли иссиқ чой, оддий қайнатилган сув. Ўзаро камида 3-4 метр масофа сақланглар. Такси, жамоат транспортларига минмаган яхши - иложи борича кенгроқ йўллардан пиёда юриш керак. Ҳар кун исириқ тутатиш ҳам фойдаси бор, расман тасдиқланмаган бўлса-да. Уйда ҳам, ишхонада ҳам. Касаллик асосан қўл ва бемор ушлаган жиҳозлар орқали тарқаляпти - қўлни 2-3 марта тез-тез ювинглар, юзга умуман тегманглар. Имконқадар кекса ота, оналарингизга яқинлашманг, уларда вирус оғир кечиши хавфи каттароқ. Агар қуруқ йўтал ва температура бўлсангиз, уйнинг чеккароқ хонасига ўзингизни изоляция қилинг, овқатларни эшик ортига қўйиб кетишсин. Сочиқ, идиш-товоқ, совунларни алоҳида қилволинг. Тўй-марака ва йиғинларга бормай туринг. Ўзбекчиликни сал пауза қилиб турсак, ҳеч нарса бўлмайди. Ана оғиз-бурун ўпишадиган миллатлар ҳам бир-бирини четдан айланиб ўтяпти. Ваҳима билан ҳеч нима ҳал бўлмайди, энг асосийси ўзингиз ва яқинларингизни асраш. Барчангизга соғлиқ тилайман. Яқин орада ўтиб кетади бари.

Virus qanday tarqashi va qanday oldi olinishi haqida qisqacha

#Ажойиб_янгилик Соф тиб ишлаб чиқараётган седанали совун микробларни ўлдиришга жуда фойдали эканлиги маълум бўлди. Бир неча лабаратория ва тажрибалардан сўнг, седанали совун микробларга қарши курашга самарали восита бўлиб чиқди. Ҳозирда, грипп ва бошқа мавсумий ва эпидологик касалликлар тарқаган пайтда бизнинг соф, табиий седанали совунимиз анча фойдали бўлади.

​​⚡️ Тавсия: Седанали совун Бугун сизга тавсия қиладиган маҳсулотимиз седанали совун - микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, кун давомида ҳар хил бактерияларга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Бундан ташқари бу совун, терини ёшартириш хусусиятига эга бўлиб, тошмаларга малҳам бўлади. Ёғли ва ёғсиз терилар учун бирдай фойдали. Таркиби: қора седана ёғи. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Эслатма: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади. Юзни ўта қурутиб юборувчи хусусияти бўлганлиги сабабли, юздаги намлик йўқолган-да, юз креми ёки сутли совундан ҳам фойдаланиб туриш тавсия этилади. П.С.: Қора седана ёғидан тайёрланган совун фойдаланилганда инсон жисмига ёт бўлган барча микробларни ўлдиради, бир сутка даъвомида саломатликка хавф солиши мумкин бўлган хар қандай микробларга қарши химоя вазифасини ўтайди. Седанали совунидан фойдаланишлик танани тўлиқ микроблардан тозалаш ва ҳимоя қилиш демакдир. Албатта фойдаланиб кўринг! 🙂 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

«Коронавирусга чалинишдан кўра, лотерея ютиш эҳтимоли юқори» Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди.  Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган. «100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг.  Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки:  81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади.  Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир.  Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда.  Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ.  Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган.  Шу куни:  26 минг 283 киши саратондан вафот этган;  24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган;  4 минг 300 кишини диабет олиб кетди;  2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди;  1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган;  137 кишини илон чақиб ўлдирган.  Буларнинг барчаси шуни кўрсатмоқдаки, тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, худди охирзамон келадигандек, озиқ-овқат захирасини тўпламанг!  Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов. © ЎзА ФайзбоғУз телеграм каналига аъзо бўлинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w

Бош ҳомий: "СОФ ТИБ" савдо белгиси: https://youtu.be/yQe36va2mvA

​​Сутли-шоколадли совун (қуруқ терилар учун) Юзингизда тўпланиб қолган суюқликлар ғашингизга тегяптими? Юзингиз тиниқ бўлишини хоҳлайсиз аммо нимадан бошлашни билмаяпсизми? Биз сизга табиий, соф косметика тавсия қиламиз. Сутли-шоколадли совун сизга ёрдам беради. Фойдали хусусиятлари: - терини намлантиради; - юзни ёшартиради ва юмшатади; - витаминлар билан озиқлантиради; - терининг эрта қаришининг олдини олади; - тери рангини тиниқлаштиради. Таркиби: Табиий сут ва шоколад. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқа қолдиринг ва илиқ сув билан ювиб юборинг. Сўнг, юзингизни юмшоқ сочик билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб, қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Кечки вақтда овқат ейишнинг хавфи маълум қилинди Инсон организми кечки вақт ейилган овқатдан тўйимли моддаларни ўзлаштиришга мослашмаган. Шу сабабли кечки вақт овқатланиш зарарли ва аёлларда юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик кардиолог Эвелина Грейвер маълум қилди. “Бизнинг организм нафақат кечки соатлар овқатни ҳазм қилишга мослашмаган, балки биз кечаси камроқ ҳаракат қиламиз ва шу сабабли истеъмол қилинувчи энергия калориялар кўринишида сарфланмайди”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис. Грейвернинг таъкидлашича, бу моддалар алмашинуви, циркад ритм, кортизол ва инсулин ишлаб чиқилишига салбий таъсир қилади. Маълум қилинишича, Колумбия университети олимлари ёши ўртача 33 бўлган 100 дан кўпроқ аёл иштирокида тадқиқот ўтказишган. Синалувчилар мутахассисларга қандай овқатлар ейишга одатланишгани ва қандай вақтда овқатланишлари ҳақида маълум қилишган. Аниқланишича, соат 18дан кейин овқатланганлар юрак-томир тизими муаммоларига дуч келишган. Уларда юқори қон босими, вазннинг юқорилиги ва қонда шакар айланиши кучсизлангани қайд қилинган. Тадқиқотнинг кўрсатишича, соат 18 дан кейин қанчалик кўп овқат ейилса, юрак саломатлиги шунчалик ёмонлашган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

"Alif" дўкони. Бу дўконда динингиз, дунёингиз, охиратингиз, сиҳҳатингиз, саломатлигингиз учун қидирганингизни иншааллоҳ топас
"Alif" дўкони. Бу дўконда динингиз, дунёингиз, охиратингиз, сиҳҳатингиз, саломатлигингиз учун қидирганингизни иншааллоҳ топасиз. Бизнинг маҳсулотимиз учун ҳам алоҳида жой ажратилган. Манзил: Кўкчадаги жомеъ масжид қаршисида

​​#Дўконларимиз #Алоқа Бухорода қуйидаги манзилларда Соф тиб совунларини харид қилишингиз мумкин: 1. Ромитан туман Хоса МФЙ Хоса қишлоғи; 2. Бухоро шаҳар Турон 1; 3. Когон шаҳрида 1-мактаб рўпарасидаги аптека. Мурожаат учун: +998903516150 +998933911451 рақамларига тел қилишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Парҳез - давонинг бошидир! Уламоларнинг таъкидлашича, давонинг асли икки нарсададир. Булар, парҳез ва соғлиқни сақлашдир. Парҳез бузилса, соғлиқ бузилади. Соғлиқ кетса, бадандаги ортиқча нарсани чиқариб ташлаш учун парҳезга эҳтиёж сезилади. Парҳез икки ҳил бўлади: 1. Хасталикка сабаб бўладиган нарсалардан парҳез қилиш; 2. Хасталикнинг зиёда бўлишига сабаб бўладиган нарсалардан қилинадиган парҳездир. Тепадагиларнинг биринчиси, соғлом инсонлар учун бўлса, иккинчиси беморлар қиладиган парҳездир. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Янги мавсумга янги маҳсулот! Савдо дўконларимиздан сўранг! https://t.me/sof_tibb
Янги мавсумга янги маҳсулот! Савдо дўконларимиздан сўранг! https://t.me/sof_tibb

​​Саримсоқли шампун-совун қандай совун ва у қандай ишлатилади? Бу маҳсулотимиз махсус соч ўстирувчи совун бўлиб, бошдаги хар ҳил тошмаларга барҳам беради. Сочларга жило бағишлаб, оқарган соч-соқолларни қорайтиради. Таркиби: Саримсоқ экстракти. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини бошга суртиб, бош териси яхшилаб массаж қилинади, сўнг совуннинг кўпиги бир неча дақиқага қолдириб, кейин илиқ сувда ювиб ташланади. Эслатма: Юз ва бошқа жойлар учун фойдаланмасликни тавсия қиламиз. Бу соч ўстирувчи шампун. Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#Админдан_жавоб Савол: Ассалому алайкум, соч тўкилишига қарши ишлатиладиган саримсоқпиёз мойини қўлланиш услубини батафсил ёзиб ўтсангиз. Олганимга бир ойча бўлиб қолди. Қўллай олмаяпман. Жавоб учун, раҳмат. Жавоб: Саримсоқли шампун-совун саримсоқли ёғ оласиз. Ёғни сочингизга суртасиз ва шу ҳолатда ярим соат қолдирасиз. Сўнгра саримсоқли совунли-шампунда ювиб юборасиз. Бошни шу ҳолатдан сўнг яна шу совуннинг кўпигини беш ёки ўн дақиқа қолдирасиз. Кейин яна ювиб ташлайсиз. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​Сутли-шоколадли совун (қуруқ терилар учун) Юзингизда тўпланиб қолган суюқликлар ғашингизга тегяптими? Юзингиз тиниқ бўлишини хоҳлайсиз аммо нимадан бошлашни билмаяпсизми? Биз сизга табиий, соф косметика тавсия қиламиз. Сутли-шоколадли совун сизга ёрдам беради. Фойдали хусусиятлари: - терини намлантиради; - юзни ёшартиради ва юмшатади; - витаминлар билан озиқлантиради; - терининг эрта қаришининг олдини олади; - тери рангини тиниқлаштиради. Таркиби: Табиий сут ва шоколад. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқа қолдиринг ва илиқ сув билан ювиб юборинг. Сўнг, юзингизни юмшоқ сочик билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб, қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ажали етмаган беморни кўргани бўлса, «Ас-алуллоҳал азийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияка (Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббисидан сенга шифо беришини сўрайман)», (бемор) албатта офиятланур», дедилар». Имом Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb