cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Andijonnoma Расмий канал

Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти. Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй. Мурожаат учун : @and_press_services Web site: http://andijonnoma.uz Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
525
Obunachilar
+124 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
-1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ҳафта кунларининг иш ва ҳаётимизга таъсири! Душанба
Юрак хуружларининг аксарият қисми айнан душанба куни рўй беради. Бунга сабаб, дам олиш кунлари биз ҳаёт ритмимизни тубдан ўзгартирамиз, кейин эса иш ҳафтаси бошланади ва биз дам олиш кунлари эсдан чиқарган иш кунини яна тиклашга ҳаракат қиламиз.
Шу боис, дам олиш кунларини ҳам ҳафтанинг бошқа кунларидаги каби ўтказишга ҳаракат қилиш керак. Бу ҳордиқ чиқармасликни билдирмайди, албатта. Яъни, шанба куни дўстлар билан тун яримгача кўнгил ёзиб, кейин якшанба куни тушгача ухлаш керак эмас. Яхшиси бундай ишларни ҳафта ўртасига белгилаш керак.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди Бу ҳақда Президент Қарори (ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.) да қайд этилди. Қарорга кўра,: 🔹2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш; 🔹гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш; 🔹бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш белгиланди. Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди. 2024 йил 1 июлдан онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Илиқ сўзларни айтишдан ва яхши амаллар қилишдан қўрқманг. Оловга қанча кўп ўтин қўйсангиз, шунча иссиқлик қайтади Умар Хайём 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Hammasini ko'rsatish...
"Баҳодир Ялангтўш" фильмининг энг катта ютуғи — либослар Фильмлардаги костюмлар либослар учун ҳам Оскар мукофоти берилишидан хабарингиз бор. Ташқаридан қараганда кичик детал, бироқ бунинг устида ҳам жуда катта жамоалар ишлайди. Энди тарихий-бадиий фильмларда либослар билан ишлаш қанчалик қийин эканини таъкидламай илож йўқ. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан суратга олинган "Баҳодир Ялангтўш" фильмида бунга эътибор бердим. Бемалол айта оламан-ки, фильмдаги тарихий либослар устида сифатли иш олиб борилган, жуда катта меҳнат қилинган. Ўша давр нафасини бера олди десам адашмаган бўламан. Кинонинг зўр бўлишини, омадли чиқишини мана шундай деталлар ҳам ҳал қилади. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Яхшиямки, туғилган экансан, болам! 🥀 Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди: — Эшитаман! Кимсиз? — Менман, ўғлим. Онангман! — Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор. — Ҳалиги... Ўғлим... — Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку? Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди: — Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг! Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Фатима Алий таржимаси 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди. Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади... Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди... Тафаккур қилиш эса ўзимиздан! 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Энди «Ҳуқуқ синфи» орқали юридик шахсларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади Президент Фармони билан юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилиши белгиланди.
Жумладан, энди мактабларда «Ҳуқуқ синфи» ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Бу орқали юридик кадрларни тайёрлашда «мактаб – лицей – техникум – университет» тизимини жорий этилади.
Шунингдек, Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилинади. Мазкур таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари эса «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилинади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Гилоснинг хусусиятлари Боғларимизда гилослар пиша бошлади. Табиатнинг ўзи табиб дегандай, гилос мевалари қатор хусусиятларга эга. ✅ "Псориаз" ва "экзема" каби тери касалликларини гилос ёрдамида даволаш мумкин. ✅ Эрта токсикозни бошдан кечирувчи ҳомиладор аёллар гилос истеъмол қилиб бу нохуш ҳолатдан қутилишлари мумкин. ✅ Гилос қабзият муаммосини ҳал қилади. Чунки бу мева истеъмол қилингач, танада ичаклар фаолиятини тезлаштириб юргизади ва оқибатда модда алмашинуви меъёрда бўлиши таъминланади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бу йил республика бўйича 11-синф битирувчилари сони қанча бўлди? Статистика агентлиги маълумотига кўра, умумтаълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили бошида мактабларнинг 11-синфида жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган. Ҳудудлар кесимда 2023/2024 ўқув йилида умумтаълим муассасаларини 11-синфида ўқиган ўқувчилар сони (минг нафар):      Жами | қиз болалар| ўғил болалар   Ўзбекистон Р. – 414,6 | 223,1 | 191,5  Қорақалпоғистон Р. – 23,1| 12,6  |10,5  Андижон вилояти – 34,7 | 19,0 |  15,7  Бухоро вилояти  –  22,9   | 12,3 | 10,6  Жиззах вилояти –  17,7  |  9,5  | 8,2  Қашқадарё вилояти – 44,2 | 24,0  |20,2  Навоий вилояти – 12,2 | 6,7  | 5,5  Наманган вилояти – 30,0 | 16,9 | 13,1  Самарқанд вилояти – 49,1 | 26,5 | 22,6  Сурхондарё вилояти – 34,1 | 18,1 |16,0  Сирдарё вилояти –  10,3  | 5,5 | 4,8  Тошкент вилояти –  31,0  | 16,4 | 14,6  Фарғона вилояти – 43,4  | 24,2  | 19,2  Хоразм вилояти –  25,7  | 13,8  | 11,9  Тошкент шаҳри – 36,2  | 17,6  | 18,6
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#ўзгача_кун 💥💪 Бугун, 27 май - Дадил қарор қилиш куни Бугун кўп ўйламасдан, узил-кесил бир қарорга келиш куни. Ўйчи ўйлангунча....деган мақол айнан бугунги кун учун. Айниқса, тадбиркорлик борасида ажойиб фурсат. Асосийси, ҳеч иккиланмай, таваккал қилиш. Бугун барча янгиликларга “ҳа“ дейиш учун яхши имконият.
Hammasini ko'rsatish...