cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Асланов билан футбол

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар. Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
20 931
Obunachilar
-3424 soatlar
-557 kunlar
+57430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

«Аталанта» «Торино»ни 3:0 ҳисобида енгди ва топ-4 даги ўрнини кафолатлади. Демак, Италиядан олтинчи жамоа - «Рома» Чемпионлар Лигасида қатнашмайдиган бўлди. https://t.me/aslanov_futbol/1213
Hammasini ko'rsatish...
Асланов билан футбол

Энди Италия чемпионатида «Аталанта» «Болонья» ёки «Ювентус»ни қувиб ўтмаслиги керак. Гап шундаки, Европа лигасини ютгач, бергамоликлар келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. ЕЧЛ регламентига кўра, ушбу мавсумда еврокубокларда энг яхши қатнашган иккита лигага (Италия ва Германия) қўшимча йўлланма берилади. Бу йўлланма ўша лигаларда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган энг яхши кўрсаткичли жамоаларга берилади. Агар «Аталанта» 4-ўринни қўлга киритса, уларда ЕЧЛ йўлланмаси 2 та бўлиб, биттаси куйиб кетади. «Болонья» ёки «Ювентус» 5-ўрин сифатида ЕЧЛдаги қўшимча ўринга эга бўлади. Агар «Аталанта» 5-ўринни олса, дастлабки 5 жамоа шундоғам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган, қўшимча ўрин «Рома»га насиб қилади. Италиядан 6 жамоа Чемпионлар Лигасида қатнашади. Худди шундай имконият Германияда 6-ўринни олган «Айнтрахт»да ҳам бор. Агар Бундеслиганинг 5-жамоаси «Боруссия» финалда ютиб, уёқдан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса. @aslanov_futbol

«Галатасарай» Коньяда 3:1 ютиб, чемпион бўлди. Қизиғи, «Коньяспор» мағлубиятга учраб, пастга тушиб кетаётганди. «Газиантеп» ҳам, «Анкарагужу» ҳам ҳисобда олдинда бориб, «Конья»ни қувиб ўтишганди. Аммо 87-90 дақиқаларда «Трабзон» ҳужумчиси хет-трик қилиб, анқараликлар 2:4 ютқазиб қўйишди ва «Конья» ҳам Суперлигада қолди. https://t.me/aslanov_futbol/1219?single
Hammasini ko'rsatish...
Асланов билан футбол

Бугун Туркия чемпионати охирги турида қизиқ ўйин бор: Коньяспор - Галатасарай. «Галатасарай» ўтган ўйинда «Фенербахче»га ютқазиб қўйди ва орадаги фарқ 3 очко бўлиб қолди. Энди Коньяда жамоа камида дуранг ўйнаши керак. Ютқазса, «Фенербахче» ўз ўйинини ютиб, чемпионга айланиши мумкин. «Коньяспор»га ҳам дуранг зарур. Шундагина лигада ўз ўрнини сақлаб қолади. Агар ютқазадиган бўлса, орқадагилар қувиб ўтиши мумкин. Демак, ҳар икки жамоани ҳам дуранг тўлиқ қаноатлантиради. Шунинг учун барчанинг кўзи ушбу учрашувга қаратилган. @aslanov_futbol

«Саутҳэмптон» мана шунақа ўтиш ўйинида «Лидс»ни мағлубиятга учратди, ҳамда «Лестер» ва «Испвич»га қўшилиб, АПЛга қайтди. Демак, ўтган йили чиққан уч жамоа бир йилда қайтиб тцшиб кетганини эътиборга олсак, АПЛ икки йил олдинги таркибга деярли қайтди, фақат «Лидс» ўрнида «Ипсвич». https://t.me/aslanov_futbol/172
Hammasini ko'rsatish...
Асланов билан футбол

​​Дунёдаги энг қимматбаҳо ғалаба қайси деб ўйлайсиз? Агар фақат молиявий фойда томонидан ўлчасак? ЕЧЛ финалими? Ёки Жаҳон Чемпионини аниқлайдиган ўйинми? Йўқ. Энг қиммат ўйин ҳозиргина «Уэмбли»да, Брентфорд ва Фулҳэм ўртасида бошланди. Бу баҳсда келаси йилда АПЛ да қатнашадиган учинчи жамоа номи маълум бўлади. АПЛ улкан телешартномалар туфайли, ҳар бир иштирокчисига бир мавсум учун қарийб 100 миллион фунт беради. Мабодо, бугунги ғолиб келаси мавсумда қайтиб Чемпионшипга тушиб кетган тақдирдаям, «парашют» тўлови бор - яъни АПЛга чиқиб, масалан, катта маош шартномаларини тузиб, аммо пастки лигага тушиб кетгач, банкрот бўлмаслиги учун берилади. Бу суммаям уч йилда тахминан 50-60 миллион фунтни ташкил қилади. Демак, бугун АПЛ га чиқадиган жамоа кейинги уч йилда камида 150 миллион фунтга эга бўлар экан. Мабодо омади келиб, АПЛ да яна бир йил қоладиган бўлса, кейинги икки йилда 200 миллион фунт, учинчи мавсумдаги «парашют» билан 250 миллион бўлиб кетади. Даҳшат, тўғрими? Ўша ЕЧЛ финалида ютган клуб ҳам бунча…

Бугун Туркия чемпионати охирги турида қизиқ ўйин бор: Коньяспор - Галатасарай. «Галатасарай» ўтган ўйинда «Фенербахче»га ютқазиб қўйди ва орадаги фарқ 3 очко бўлиб қолди. Энди Коньяда жамоа камида дуранг ўйнаши керак. Ютқазса, «Фенербахче» ўз ўйинини ютиб, чемпионга айланиши мумкин. «Коньяспор»га ҳам дуранг зарур. Шундагина лигада ўз ўрнини сақлаб қолади. Агар ютқазадиган бўлса, орқадагилар қувиб ўтиши мумкин. Демак, ҳар икки жамоани ҳам дуранг тўлиқ қаноатлантиради. Шунинг учун барчанинг кўзи ушбу учрашувга қаратилган. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...
Кечаги ғалабадан сўнг, «Манчестер Юнайтед» жами совринлари сонини 67 тага етказди ва бу борада «Ливерпул»га етиб олди. «Ливерпул» яқинда Лига кубогини ютиб, биттага ўўиб кетганди. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...
Дарвоқе, Пеп Гвардиола Англияга келганидан буён илк марта кубок финалларида мағлубиятга учради. Бунгача, у олти ўйиндаолти совринни ютган. Тўғри, битта финалда «Челси»нинг қўли баланд келган, аммо у Чемпионлар Лигаси эди. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...
Финалда «МЮ»нинг ғалабаси «Челси» ва «Нюкасл» мухлисларига ёқмагани табиий. Сабаби, кубокни қўлга киритган «Юнайтед» Европа Лигасида «Тоттенҳэм»га шерик бўлади. «Челси» эса, 6-ўринни олган бўлса-да, Конференциялар кубогида ўйнайди. «Нюкасл» еврокубоксиз қолди. Агар «Сити» ютганида, «Челси» Европа Лигасида, «Нюкасл» Конференциялар кубогида ўйнарди. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...
Фергюсон кетганидан кейин «МЮ» баъзи кубокларни ютган. Иккита суперкубок, Европа Лигаси, иккита Лига кубоги, бугунги Англия кубоги ҳам иккинчиси. Лекин том маънодаги ҳақиқий соврин мана шу бугунгиси деб ўйлайман. Сабаби, икки марта суперкубокда «Лестер» ва «Уиган» ютилган бўлса, Лига кубогида «Саутҳэмптон» ва «Нюкасл» мағлуб этилганди. Тан олиш керак, топ-рақибмас. Англия кубогида эса, ўтган сафар «Кристал Пэлас» мағлуб этилганди. Қизиғи, ўша кубоклардаги аввалги босқичларда ҳам «МЮ» учун йўл осон бўлган. «Эвертон», «Вест Ҳэм», «Ҳалл Сити» ва ҳоказо рақиблар эди. Моуриньо бир марта «Сити»ни чиқариб юборган, аммо Лига кубоги дастлабки босқичларда жамоалар у қадар кучли таркиб туширишмайди. Европа Лигаси маълум, 2017 йилда ҳозиргидек эмасди даража, нисбатан кучсизроқ рақиблар бўлган рақиб: «Сент Этиен», «Селта», «Аякс»... Бу сафар кубок йўлида «МЮ» аввал «Ливерпул»ни, финалда эса, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири «Сити»ни мағлуб этди. Тасодифанмас, икки ўйинда ҳам «МЮ» xG бўйича яхши кўрсаткич қилди, режа бўйича, яхши ўйин ўтказди. Менимча, мавсум қандай ўтганини ҳам эсласак, Фергюсондан кейинги даврдаги энг қадрли кубок. Гол муаллифлари, икки 19 ёшли академия тарбияланувчилари - бу турнир финаллари тарихида илк марта. Шунинг учун, кўпчилик бу ҳолатни Луи ван Гаал кубок олиб, истеъфога чиқарилган даврга қиёслаётган бўлса-да, ҳозиргиси тамомила фарқли, назаримда. «МЮ» мухлисларини, ўзимни ҳам ғалаба билан табриклайман. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...
“Байер” футболчиси Жереми Фримпонг жуда яхши мавсум ўтказди, аммо унинг трансфери якунда муваффақиятли чиқиши борасида бироз рисклар бор, шунинг учун балким музокаралар бироз секин амалга ошиши, белгиланган нархни ҳеч ким тўлашни хоҳламаслиги ҳам мумкин. Гап шундаки, Фримпонг бироз специфик футболчи, фақат маълум бир схема ва тизим остида фойдали бўла олади холос. Мисол учун 3-4-3, 3-5-2, яъни уч марказий ҳимоячили схема қанотида Фримпонг жуда фойдали, айниқса,ҳужумни қувватлаши, техникаси рақиб майдонида катта устунлик тақдим этади. Аммо масалан, ҳимояланишда Фримпонгда муаммолар бор. Уни 4 ҳимоячили схемага қўйиш жуда қийин, футболчининг ҳужумдаги самараси ҳимоядаги очиқликларни қоплай олмаслиги мумкин. Алонсо уни баъзи ўйинларда вингер сифатида ҳам қўллади. Бу ҳам фойдасиз. Сабаби, ҳужумкор ҳимоячи бўлиш билан яхши вингер бўлиш ўртасида катта фарқ бор. Буни аввалроқ Канселу мисолида ҳам гаплашгандик. Агар ҳимоячи ёки латерал бўлсангиз, сиз билан рақибрнинг ҳужумчиси ёки вингери ўйнайди – табиийки, баъзи унинг ҳужумда қолиб кетиши ёки ҳимояланишда у қадар зўр эмаслигидан фойдаланиш мумкин. Қанотингизда олдинда яна бир шеригингиз бўлади, бу ҳам катта устунлик. Лекин агар вингер ёки қанот ҳужумчиси бўлсангиз, сиз билан рақибнинг ҳимоячиси мунтазам ўйнайди. Бутунлай бошқа даража. Кеча ҳам Фримпонг ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнади ва аслида энг иқтидорли футболчилардан бири бўлишига қарамасдан, энг паст баҳога лойиқ кўрилди, ўйин тугамасдан алмаштирилди. Майдонга тушган барча футболчилар ичида энг кўп маротаба (13) тўп йўқотди. Шунинг учун ҳам 3 марказий ҳимоячили схемани фаол тарзда қўллайдиган Италиядан бошқа лигаларга ҳимоячиларнинг трансфери доим омадли чиқмайди. Мисол учун Лихштайнер “Ювентус”нинг 3-5-2 схемасида топ-футболчи эди, “Арсенал”да ўхшамади. “Челси” ўз мураббийидан келиб чиқиб Алонсо, Заппакоста каби қанот ҳимоячиларини сотиб олди, кейинги мураббий 4 ҳимоячига ўтгач, бу футболчилар керак бўлмади. Дармиан ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин, у ҳалигача “Интер”нинг асосий ҳимоячиларидан бири, аммо аллақачон, Луи ван Гаал кетгач, Моуриньога тўғри келмай қолганди. Нидерландиялик футболчи “Байер”нинг ўтган мавсумида энг ёрқин ва эътиборга арзирли номларидан бири бўлса-да, клубларнинг унинг трансфери борасида бироз чекинишини ҳам тушуниш мумкин. Уни сотиб оладиган клуб ё Фримпонгга мос услубда тўп суриши ёки мураббий айнан унинг барча устунлик ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда бу трансферга рози бўлиши керак. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Энди Италия чемпионатида «Аталанта» «Ювентус»ни қувиб ўтмаслиги керак. Гап шундаки, Европа лигасини ютгач, бергамоликлар келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. ЕЧЛ регламентига кўра, ушбу мавсумда еврокубокларда энг яхши қатнашган иккита лигага (Италия ва Германия) қўшимча йўлланма берилади. Бу йўлланма ўша лигада ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган энг яхши кўрсаткичли жамоага берилади. Агар «Аталанта» 4-ўринни қўлга киритса, унда ЕЧЛ йўлланмаси 2 та бўлиб, биттаси куйиб кетади. «Ювентус» 5-ўрин сифатида ЕЧЛдаги қўшимча ўринга эга бўлади. Агар «Аталанта» 5-ўринни олса, дастлабки 5 жамоа шундоғам ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган, қўшимча ўрин «Рома»га насиб қилади. Италиядан 6 жамоа Чемпионлар Лигасида қатнашади. Худди шундай имконият Германияда 6-ўринни олган «Айнтрахт»да ҳам бор. Агар Бундеслиганинг 5-жамоаси «Боруссия» финалда ютиб, уёқдан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса. @aslanov_futbol
Hammasini ko'rsatish...