cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ромитан УЗ

Ромитан туманидаги энг сўнгги ишончли янгилик ва хабарларни бизда кузатинг! Реклама учун: @bekhhzodbek

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
7 920
Obunachilar
-724 soatlar
-417 kunlar
-7630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида "12-май халқаро хамширалар куни" кенг нишонланди. Эгнига оқ халат кийиб, номи ва шаънини худди либосидек покиза сақлайдиган ҳамшираларни тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи деб таърифлаш мумкин. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, жонини хатарга қўйиб, ўзгалар дардида елиб-югурадиган, беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр ва ширин сўз билан даволаётган бу шарафли касб эгаларининг машаққатли меҳнати таҳсинга сазовор. Шу муносабат билан Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида 12-май " Халқаро хамширалар куни" муносабати билан бир гурух фидоий ва мехнаткаш хамширалар тақдирланди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 12
РОМИТАНДА: Фронт орти меҳнат фахрийлари йўқланди Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонлаб келинади. Уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилиб, уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлардан бири бўлиб келмоқда. Сана муносабати билан Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев Урганжиён маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган II жаҳон урушида фронт ортини мустаҳкамлашда иштирок этган, меҳнат фахрийси 1930 йил туғилган Самия Пўлотова ҳамда Тошработ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган II жаҳон урушида фронт ортини мустаҳкамлашда иштирок этган, меҳнат фахрийси 1930 йил туғилган Ражаб Қурбоновлар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Байрам билан табриклаб, уларга совға-саломлар топширилди. Нуроний билан самимий дилдан суҳбат қурилиб, ҳаёти давомида эришилган ютуқлари эътироф этилди. Эл-у юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган отахон юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 19
AQSHning Washington University of Science and Technology (WUST) vakillari universitetimizga tashrif buyurdi 🤗🇺🇸 Osiyo Xalqaro Universiteti taklifiga binoan AQSHning Washington University of Science and Technology (WUST) vakillari oliygohimizga tashrif buyurdi. Tashrif davomida universitetimiz rektori S.S Dexkanov va delegatsiya o'rtasida uchrashuv bo'lib o'tdi. 📌 Uchrashuv davomida mehmonlarga Osiyo Xalqaro Universitetidagi yaratilgan shart-sharoitlar to‘g‘risida ma’lumot berildi. Shuningdek istiqboldagi hamkorlik rejalari to'g'risida so‘z bordi. ✅ Natijada Osiyo Xalqaro Universiteti va Washington University of Science and Technology birgalikda qo‘shma ta’lim dastur ustida ish boshlash to'g'risida kelishuvga erishildi. 🌐 www.oxu.uz Telegram | Instagram | Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 10
#Тайинлов 💼 Бухоро вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди Кеча Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилди Йиғилишда, Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳудудларда жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда «маҳаллабай» ва «фуқаробай» иш ташкил этиш борасидаги топшириқлари, ички ишлар органлари фаолиятининг ҳисобот давридаги кўрсатгичи ҳамда келгусида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Турсуновнинг қайси лавозимдан келгани ва собиқ раҳбар Миржамол Миралимовнинг қайси лавозимга ўтказилгани маълум қилинмаган. Шунингдек, йиғилишда Миралимов ҳам иштирок этмаган. 👉Каналга уланиш👈
Hammasini ko'rsatish...
👍 11
Аввал мошинни оволай, кейин права оламан деб салонга келган экан 😁
Hammasini ko'rsatish...
😁 26👍 9
“Ахборот 24“ информацион дастури #Ромитан_тумани 🟢Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас!
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Офис ишига йигит бола таклиф этилади 1.Ўрта маълумотли (компютерни тушунадиган, хушмуомала, йигит бола); 2. Пропан ва метан газ баллонларни ўрната оладиган усталар; 3. Ойлик иш ҳақи келишилади. мурожаат учун телефон +998914110002
Hammasini ko'rsatish...
👍 14🤔 1
#Эълон Самарали тадбиркорлик фаолияти учун қулай локацияда жойлашган замонавий икки қаватли бино сотилади 1-қават  = 250м² / 2-қават = 250м² / Подвал = 280м² 2 та тайёр камера совуткич мавжуд. Олди ва орқа томонида бўш ери бор. 1-қавати тўлиқ ижарага берилган. Манзил : Ромитан Марказий шифохонаси олдида. Нархи: Келишилади 💵🤝 Тел: +998973021202 Телеграмм: @khojiyev_008 @oromitanuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
⚡️ Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди 🔔Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синови саналари эълон қилинди.  Унга кўра: ✏️тест синовининг ёзма қисми — 11-12, 14-15 ва 18-19-май кунлари; 🎤 гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 13 майдан 12 июнга қадар бўлиб ўтади(дам олиш кунларидан ташқари). 📱 Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин. ⏰ Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) билан келишлари сўралади. 📍Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш)ўтказиладиган жой: Билимни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси. Манзил: Бухоро тумани "Боғидашт" МФЙ. Мўлжал: Бухоро шаҳри 7-кичик туман 43-мактаб орқа томони. Жойлашуви (геолокация) Бухорода фан ва таълим
Hammasini ko'rsatish...
👍 8
🟢Диққат, ЭЪЛОН! МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРГА МАРҲАМАТ! 🏰 2024 йилнинг 9 май пайшанба куни соат 14:00 да Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган “Bukhara Desert Oasis & Spa” инновацион туризм кластерида Маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг муносиб ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, аҳолининг Этно спорт турларига қизиқишини янада орттириш мақсадида ҳамда Хотира турнири муносабати билан бўлиб ўтадиган спорт ўйинларига барча Бухороликларни кутиб қоламиз! Совринлари 60 тадан ортиқ маиший техника воситалари ҳамда қимматбаҳо совғалар бор. 📍 Локация ☎️ Мурожаат учун тел: +99893-686-08-08 Жонибек +99894-247-57-57 Ислом Bukhara Desert Oasis & Spa
Hammasini ko'rsatish...
👍 7 1