Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
RASMIY SAHIFALAR Telegram: t.me/andijan_press Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100085781851147&mibextid=LQQJ4d Instagram: https://instagram.com/andcitypress/?igshid=MjEwN2IyYWYwYw%3D%3D
Ko'proq ko'rsatish6 849
Obunachilar
-1124 soatlar
-847 kunlar
-32330 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 ДХХ кубоги-2024 ФИНАЛга оз қолди
➡️ Полосон МФЙ 🆚 Гумбаз МФЙ
⏰ 19:00
🗓 19.07.2024
🏟 Бобур Арена
🤩 Учрашувдан олдин мухлислар учун гала концерт дастури бўлиб ўтади дастурда Хамдам Собиров, Севинч Мўминова, Отабек Мирзахолов ҳамда яна бир қатор таниқли санъаткорлар ташриф буюради.
🏟️ Сизни Бобур Аренада кутиб қоламиз
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда “Андижон шахар ободонлаштириш бошкарма ишчиларини сарсон саргардон килиб кинашяпти,” сарлавҳаси остидаги видео мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Андижон шаҳрида футзал бўйича 2024 йилги жахон чемпионатини муносиб ўтказиш, ташриф буюрган мехмонларни юқори кайфиятда кутиб олиш мақсадида барча марказий кўча ва майдонларда хамда шаҳарга олиб кирувчи кўчаларда кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан манзарали дарахтлар ва мавсумий гул кўчатлари экиш, кўчаларни бегона ўт ва маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилмоқда. Ушбу экилган кўчатларни қуриб қолишини олдини олиш, ўз кўринишини йўқотмаслиги учун бошқарма балансидаги махсус сув машиналари, оқава сувлар орқали доимий равишда суғорилиб келинмоқда.
Хозирги кунда ёз мавсумида харорат кўтарилиб, кун исиб кетканлиги сабабли ишчи ходимлар соғлигини хисобга олиб хамда кўчатлар ривожланиши учун ушбу ишлар асосан куннинг салқин вақтида бажарилмоқда. Бундан ташқари шаҳарга олиб кирувчи кўчаларни хам тартибга солиш ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида айрим холларда ишчи хизматчиларни ушбу кўчаларга жалб қилиб, хашар йўли билан тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мурожаатда кўрсатилган масалалар хақиқатга тўғри келмаслигини, кўчатлар вақтида суғорилаётканлигини хамда доимий равишда йиғилиш ўтказилмаслигини маълум қиламиз.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
RASMIY SAHIFALAR Telegram: t.me/andijan_press Facebook:
https://www.facebook.com/profile.php?id=100085781851147&mibextid=LQQJ4dInstagram:
https://instagram.com/andcitypress/?igshid=MjEwN2IyYWYwYw%3D%3D"Озодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида "Соғлом оила- Соғлом жамият" мавзусида маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Оқила аёллар харакати" аъзолари, кўча бошилари, фаол аёллар, бириктирилган шифокор, доя ҳамда ҳудуд патронажлари билан "Эрта туғруқ, эрта никоҳ," интервалсиз хомиладорлик ҳамда қариндошлар орасидаги никоҳларни олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, маҳаллада яшовчи аёллар билан юқоридаги муаммолар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Photo unavailableShow in Telegram
РАДДИЯ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Мана бир неча кундан бери Андижон Шахар Электр тармоклари рахбари Хакимов Хасанбой ходимлардан пул йигмокда. Нима эмиш шахар хокими ёрдамчиси Кобулов Шохрух оркали хоким айтди деб тинмасдан хизмат айтилмокда экан." хабар юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мақолада қайд этилганидек Ш.Қобилов шаҳар ташкилотларга ҳизмат айтаётганлиги ёки пул маблағлари олаётганлиги тўғрисидаги хабарлар мутлақо ассосиз.
Ш.Қобилов ҳозирги кунда Андижон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётганлигини маълум қиламиз.
Хурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!
Ёлғон ахборот тарқатганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Шуни инобатга олиб ёлғон хақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар тарқатмаслигингизни сўраймиз.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ҲОКИМ ЭЪТИБОРИДА.
Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳримиздаги "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро мурожаатини ҳал этиш мақсадида ҳонадонига бориб ҳолатни ўрганди.
Фуқаронинг фарзандининг даволанишига тиббий ёрдам зарурлиги, тадиркорлик қилиши учун яшаш ҳонадинига яқин жойга савдо дўкони қурилишида амалий ёрдам кераклиги маълум бўлди.
Шаҳар ҳокими муаммоларни қонуний ва тезкорлик билан ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилотларнинг масъул ҳодимларига топшириқлар бериб, ижроси юзасидан маълумот бериш кераклигини тушунтирди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Photo unavailableShow in Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда “Андижон шахрининг маркази миллий тикланиш кўчаси 12 кўп қаватлик уй симлари чиқиб ётибти электрасеттан дарак йўқ ахлат тўкадигон жойимиз хам йўқ ,” сарлавҳаси остидаги видео мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда. муаммо бартараф этилганлиги юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
"Баркамол" маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган "Соғлом оила" хонасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли, бириктирилган шифокор, доя ҳамда ҳудуд патронажлари билан "Эрта туғруқ, эрта никоҳ", интервалсиз хомиладорлик ҳамда қариндошлар орасидаги никоҳларни олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди. Шунингдек, маҳаллада яшовчи аёллар билан юқоридаги муаммолар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ
Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради.
Бугунги кунда Андижон шаҳрининг маҳаллалари ва катта йўл бўйларида кенг кўламли ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Андижон шаҳар ободонлаштириш ходимлари томонидан шаҳримизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Telegram I Instagram I Facebook
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.