cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Nuriddin Ismoilov

O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Spikeri

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston17 876Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
787
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-167 kunlar
-6930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жамоатчилигимиз ва халқимизнинг таклиф-тавсиялари билан сайқал топди, такомилига етказилди. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, жуда кўплаб ватандошларимиз ўз таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этгани уларнинг мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-ободлик, миллатлараро тотувлик, биз эришаётган ютуқлар ва келажакка бўлган мустаҳкам ишонч рамзи бўлмиш Байроғимизга бўлган ҳурмати юқори даражада эканлигидан далолатдир. Қувонарлиси, деярли ҳар бир изоҳ ва муносабатда Ўзбекистон байроғи ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берилиши олқишлангани, қўллаб-қувватланганига гувоҳ бўлдик. Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
00:37
Video unavailableShow in Telegram
#ялпи_мажлисдан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасидан: Н.Исмоилов — Таъкидлаш лозим, қонун лойиҳаси 2023 йилнинг 1-16 июнь кунлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Ўтган вақт мобайнида 1,5 мингдан ортиқ муносабат ва таклифлар келиб тушди. Уларнинг 673 таси Қонунчилик палатасининг parliament.gov.uz сайтига, 530 таси regulation.gov.uz порталига, 154 таси [email protected] электрон почтасига келиб тушган ҳамда 150 нафар ёшлар етакчилари томонидан жамоавий таклифлар юборилган.
Hammasini ko'rsatish...
Фабрика форматовSpiker~1.mp45.93 MB
#ялпи_мажлисдан ☑️ Маълумки, депутатларимиз 7 июндан 17 июнга қадар ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказдилар. Бу галги учрашувлар янгича кўринишда ташкил этилди. ☑️ Учрашувлар давомида депутатлар томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга тушунтирилди. Халқ вакиллари ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюришди. Тадбиркорлик субъектлари, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари билан мулоқот қилдилар. ☑️ Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларига амалий ёрдам кўрсатилди, улар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашилди, ушбу жараёнларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам партиявийлигидан келиб чиқиб жалб этилди. ☑️ Албатта, депутатларнинг сайлов округлардаги ишлари якунлари фракциялар мажлисларида муҳокама қилиниши ва аниқланган камчиликларни тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилиши мақсадга мувофиқ. Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
#ялпи_мажлисдан ☝️ Хабарингиз бор, 18 июнь куни мамлакатимиз Президенти расмий ташриф билан Эронда бўлиб қайтдилар. Эрон билан Ўзбекистон ўртасида кўп асрлик тарихий алоқаларимиз мавжуд. Яъни, халқларимиз ўртасидаги азалий маданий-тарихий алоқалар Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. 👉 Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон раҳбарининг Эронга ташрифи икки томонлама алоқаларни кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариши шубҳасиз. Ташриф давомида Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. 👉 Албатта, ушбу ҳужжатларни ҳаётга изчил татбиқ қилишда парламентимизнинг ҳам алоҳида ўрни бўлмоғи лозим. Икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳам яқин ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бу борада Эрон Ислом Республикаси Парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ имкониятларидан самарали фойдаланишимиз лозим бўлади. Парламентлараро гуруҳ аъзоларидан бу борадаги ишларни доимий назоратга олишларини сўраймиз. Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон ва Қатарнинг кўп қиррали муносабатлари янада ривожланади 👉 БАТАФСИЛ Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
infografika_1-1.jpg8.01 KB
#ялпи_мажлисдан ☑️ Айни пайтда, юқорида айтганимиздек, кўпчилик депутатларимиз сайлов округларидаги ишларини давом эттиришмоқда. Халқ вакиллари томонидан фуқароларнинг бюджет жараёнидаги иштирокини таъминлаш ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳалари орқали жойлардаги айрим муаммоларга ечим топиш мақсадида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ☑️ Бундан ташқари, депутатлар томонидан фуқароларга бюджет соҳасидаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳаларида иштирок этиш борасида тегишли тушунчалар берилмоқда. ☑️ Сайлов округларида ташкил этилаётган ўрганишлар ҳамда мулоқотларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам фаол жалб этилмоқда. Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
#ялпи_мажлисдан ☝️ Алоҳида қайд этиш жоизки, Қонунчилик палатаси томонидан Давлат бюджетининг ижроси фақат кеча ёки бугун эмас, йил мобайнида назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, палатада Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси юзасидан ҳисоботлар мунтазам равишда кўриб борилмоқда. 👉 Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси ҳисобланган Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли идораларнинг ахборотлари эшитилмоқда. 👉 Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар чорак якунида эшитиб борилмоқда. Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
☝️ Мамлакатимизда бюджет жараёнларида парламент муҳим ўрин тутади. 🔹 2019 йилдан буён мамлакатимиз бош молиявий ҳужжатини алоҳида қонун сифатида қабул қилиш амалиётига ўтилди. 🔹 Давлат бюджети – мамлакатнинг бош молиявий ҳужжат эканлигидан келиб чиқиб, бюджет ижросини доимий назорат қилиб боришга алоҳида масъулият билан ёндашилишини талаб этади. 🔹 Шу боисдан давлат бюджетининг ижроси таъминланиши устидан доимий парламент назорати механизмлари йўлга қўйилган. Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.