uz
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ko'proq ko'rsatish
5 561
Obunachilar
-724 soatlar
-917 kunlar
-35730 kunlar
Postlar arxiv
​📍Қонни тозалаш орқали терининг соғломлигига эришиш мумкин ✍ Шифокор Алишер Файзиев: 🔸️ Агар сиз ҳар доим ширинлик истеъмол
​📍Қонни тозалаш орқали терининг соғломлигига эришиш мумкинШифокор Алишер Файзиев: 🔸️ Агар сиз ҳар доим ширинлик истеъмол қилишни яхши кўрсангиз - сизда қон қуюқлиги ва теридаги чарчоқ ҳолати кузатилади. 🔸️ Қон тозалаш ва иммунитетни кўтаришда куркума (зарчова) ёрдам беради. ▫️ 1/2 чой қошиқ куркума; ▫️ 1 стакан илиқ сув. ✅ Сувга куркумани солинг ва 20 дақиқа тиндиринг. ✅ Ушбу ичимликни таомланишдан 30 дақиқа олдин 3/1 стакандан  кунига 3 марта ичинг. ➕ Муолажа давомийлиги - 21 кун! 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⚡️⚡️⚡️Ҳафта ўрталарига бориб, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати исий бошлайди «Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, яқин кунларда Ўзбекистондаги аномал ҳароратни белгилаб бераётган совуқ антициклон заифлаша бошлайди. Ҳафта ўрталарига бориб, кунлик ҳарорат -3+2 даража илиқ, кечаси -8-13 даража совуқ бўлади ҳамда ушбу ҳарорат иш ҳафтаси охирига қадар сақланиб қолади. 16-19 январь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлиш талаб этилади. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Учуқ шамоллаш аломатими? Қиш фаслининг совуқ кунларида айрим инсонларга тез-тез учуқ тошади. Хўш, бу ниманинг аломати? Учуқнинг қандай асоратлари бор? Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Севара Хусанова жавоб берди. — Герпес ёки халқ тилида учуқ деб аталувчи ушбу касаллик вирусли инфекция ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир. Учуқ асосан оғиз ва бурун атрофида кузатилади. Одатда инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади. Вирус одамга касал оила аъзоси ёки қариндошлари орқали юқиши мумкин. 🗒 Шунингдек, инфекция бола организмига ҳомила пайтида тушади. Бироқ унинг аломатлари онадан ўтган иммунитет ҳисобига юзага чиқмайди. Вақт ўтиб, иммунитет пасайгач, яна пайдо бўлади. 🤧 Биламизки, қиш фаслининг совуқ кунларида ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш оқибатида аксарият инсонларда иммунитет пасаяди. Ушбу инфекция эса айнан тананинг курашиш қобилияти сустлашган пайтда фаоллашиб, кўпаяди. ‼️ Шу сабабли ҳам кўпчилик герпесни шамоллаш аломати, деб ўйлайди ва уни даволашга етарлича эътибор қаратмайди. Уй шароитида ўзбошимчалик билан турли муолажа усулларини қўллашга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, сурункали давом этаётган учуқ тошмаси организмдаги вируслар таъсирида юзага келади. Шамоллаш эса шунчаки тана ҳимоя тизимини заифлаштирувчи омил, холос. 👩‍⚕️Агар учуқ йилда бир ёки икки марта безовта қилса, хавотирли эмас. Аммо касаллик сурункали давом этса, албатта, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Шифокор лозим топса, қондаги вируслар миқдори ёки тошмадан олинган суртма намунасига кўра таҳлил ўтказиши мумкин. Бу орқали хасталикка қарши махсус муолажа буюрилади. ❗️Агар вирусни даволашга етарлича эътибор берилмаса, тери, шунингдек асаб тизимида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шу боис учуқнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, мавсумга мос кийиниш, иммунитет мустаҳкамлигига эътибор қаратиш зарур. Манба

Наманганда қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди Наманган вилоятидаги барча турдаги таълим муассасаларида қўшимча таътил кунлари 18 январга қадар белгиланди. Шунингдек, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга кўмир тарқатилади.

⚡️⚡️⚡️«Якшанба куни ҳаво ҳарорати бироз илиқлашади» — «Ўзгидромет» Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Эртага, шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси -12-17 даражани, баъзи жойларда -20; кундузи -5-10 даражани, баъзи жойларда -12 даражани ташкил этади. ❗️15 январь, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси -12-17, кундузи -5-10 даража совуқ бўлади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Бунинг ҳисобига йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин. Ўз навбатида, қор кўчиши хавфи ортиши сабабли 13-16 январь кунлари тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Видеода кун давомида турли муддатларда ёғинли булутлар оқимининг (кўк ранг) республикадан босиб ўтиши мумкин бўлган эҳтимолий прогнози тақдим этилган. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Аномал совуқ кутиляпти. Ундан биринчи галда кимлар сақланиши керак? Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бугундан мамлакатимизга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Натижада 10-15 январь саналарида юртимизда аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Хўш, бундай аномал ҳарорат инсон саломатлигига қандай таъсир этади? Унинг зарарли оқибатларидан сақланиш усуллари нималардан иборат? Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова шу ҳақдаги тавсиялари билан ўртоқлашди. — Қаттиқ совуқда кўпинча қон томирларининг кескин торайиши кузатилади, — дейди вазир ўринбосари. Айниқса, гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморларга бундай ноқулай об-ҳаво салбий таъсир кўрсатади. Уларни бош ва юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилади. Шунингдек, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Яъни уйдан кўчага чиққанда, бронхоспазм ёки стенокардиянинг хуруж қилиш хавфи ортади. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши шарт. Қолаверса, аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чунки бундай шароитда тана аъзоларининг музлаб қолиш эҳтимоли юқори. Шу боис совуқ қотишнинг олдини олиш учун кўчага чиққанда иссиқ ва қалин кийимлар кийиш лозим. Бунда, қўлқоп ва жун пайпоқлардан фойдаланиш жуда муҳим. Айниқса, бош ва йирик қон томирлари жойлашган бўйин қисмини иссиқ тутиш талаб этилади. Сабаби бўйиндаги томирлар инсон бош миясини қон билан таъминлайди. Аномал совуқда алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул. Боиси бу зарарли одатлар қон томирларини кескин торайтириб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин. Қаттиқ совуқ ҳаво инсон терисини ҳаддан ортиқ қуритиб юборади. Шу боис кўчага чиқишдан аввал таркибида сув бўлган дори воситаларини терига суртмаган маъқул. Аксинча, ёғли кремларни қўллаш тавсия этилади. Совуқ кунлари эрталаб, албатта, нонушта қилиш керак. Оч қолиш тананинг тез музлаши ва иммунитет заифлашишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган таомлар калорияси иссиқ кунларга нисбатан 25-30 фоизга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда, иссиқ ва суюқ овқатлар жуда фойдали. ‼️Аномал совуқ кунлари очиқ ҳавода камроқ бўлиш, болалар ва кексаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

30-декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатъий таъқиқланди. Фотосуратда барча дорил
+1
30-декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатъий таъқиқланди. Фотосуратда барча дорилар номи батафсил кўрсатиб ўтилган. Бу турдаги дориларни асло истеъмол қилманг❗️

❓Қайси пиёз фойдалироқ: кўк пиёз ёки бош пиёз? ✍️ Максим Зохиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🧅 Бизнинг ота-боболаримиз ёвво
Қайси пиёз фойдалироқ: кўк пиёз ёки бош пиёз? ✍️ Максим Зохиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🧅 Бизнинг ота-боболаримиз ёввойи пиёзни 5000 йил олдин хонакилаштиришган. Қадим замонлардан бери у озиқ-овқат ва дори сифатида қадрланади. Кўк пиёзда бош пиёзга қараганда кўпроқ ўсимликка асосланган антиоксидантлар мавжуд, чунки улар катта яшил баргли қисмга эга. 🧅 Кўк пиёзда шунингдек, Б гуруҳи витаминлари ва мис, темир, марганец ва кальций каби кўп миқдорда минераллар мавжуд. Бундан ташқари, ўсимликнинг баргли яшил қисми фолий кислотасининг яхши манбаи ҳисобланади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⚡⚡⚡Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга «Док-1 МАКС» дори воситаларини сотиб олмаслик бўйича СМС-хабарнома юбориш
⚡⚡⚡Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга «Док-1 МАКС» дори воситаларини сотиб олмаслик бўйича СМС-хабарнома юборишни бошлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Тунда ҳожатга кўп чиқсангиз, қанд миқдорини текшириб кўринг ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 📍Қанднинг қондаги миқдори нормада бў
Тунда ҳожатга кўп чиқсангиз, қанд миқдорини текшириб кўринг ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 📍Қанднинг қондаги миқдори нормада бўлса, у сийдик орқали ажратилмайди. Қондаги қанд 9-10 ммоль/л дан ошганда организм қандни буйрак орқали сийдик билан чиқара бошлайди. Бу ҳолат қондаги қанд миқдорини камайтира олмайди, балки ошиб кетишининг қисман олдини олади. 📍Сийдик билан ажралишига сабаб бўлувчи қондаги қанд миқдори “глюкоза(қанд)нинг буйрак бўсағаси деб аталади”. Айрим беморларда қондаги қанд миқдори 10 ммоль/л дан кўпроқ бўлиши сийдикда қанд борлигидан организм ҳимоя реакцияси ишга тушганидан дарак беради. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

МЕНИНГ ЖОНИМ ҚЎШИҚЛАРИМДА Бугун, Бобомурод Ҳамдамовни кўришга бордим. Анча чўкиб қолибдилар. Юзлари сўлғин, қадларини базўр кўтариб, мункиллаб, аста аста қадам ташлаб, ҳорғингина келдилар. Стулга чўккач бир биримизга узоқ термулиб ўтирдик. Бир пайтлар бу чеҳрани кўриш учун миллион миллион санъат шайдоси интизор эди.Бир пайтлар бу инсон саҳнага кўтарилганда минг минг инсон тик туриб гулдурос қарсак чалган эди. Деҳли, Калькутта, Бомбей, Москва, Париж, Рим, Боғдод, Нъю-йорк, Лондон, Қобул, Теҳрон, Шри Ланка, Сингапур, Исломобод , Куба саҳналари қарсакнинг зўридан тарс ёрилиб кетай деганди. Дунёнинг энг буюк санъат дарғаларидан бири Раж Капур, Бобомурод Ҳамдамовни қучоқлаб юзидан ўпар экан: “Овозимни Америкада йўқотиб, Ўзбекистонда топдим. Мукеш менинг овозим эди. Мукеш энди йўқ. Энди Бобомурод Ҳамдамов бор!” деган эди. Бутун дунёни хуш овози билан зирқиратган ана шу Бобомурод Ҳамдамов бир парчагина бўлиб қаршимда турар эди. Ҳаёт нақадар шавқатсиз. Ҳаёт нақадар бевафо. Ҳаёт нақадар аёвсиз. Кексалик нақадар қасоскор.Ҳаёт ҳеч кимни ҳечқачон аямайди. Бобомурод Ҳамдамовнинг тоғдай савлатига ўрганиб қолган эдим. Ориқ ва заиф қўлларини силаб, хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Унсиз йиғлаганимни кўриб, Бобомурод аканинг кўзларига ёш келди. Билмайман, қанча термулишиб ўтирдик. Охири: “Бобомурод ака, нега гапирмайсиз” дедим. Бобомурод ака:” Менга устоз Комилжон Отаниёзов, қўшиқчи кам гапириши, кўпроқ қўшиқ айтиши керак, деб тайинлаган” деди. Юрагим ўртаниб кетди. Ана устозга эҳтиром! Ана буюк шогирднинг буюк устозга эҳтироми. 82 га кирган, қўшиқчиликда ўз мактабини яратган санъат дарғаси худди ёш боладай бир пайтлар устози чизиб кетган чизиқдан чиқмай, таъвозе билан турибди. Бу ибратни, бу одобни, бу камтарликни қаранг. Дооод дод дод ! Қанийди сўнгги нафасгача устозлар ўгитига содиқ қололсак. Шу сўзларидан кейин, Бобомурод Ҳамдамов кўзимга янада суюмлироқ кўриниб кетди. Анча ўтирган бўлишимга қарамай, бор йўғи, икки уч оғиз сўзлашдик. Бобомурод аканинг яна бир оғиз сўзлари: ”- Зулайҳо опамга (яъни менинг онамга) саломимни етқазинг, соғлигимни тиклаб олай, дуо қилсинлар”-деди. Кейинги сўзлари: “ 18 тилда, 1200 дан ортиқ қўшиқ айтганман. Ҳаммаси ўзимники. Одамларга айтинг, энди у қўшиқлар ҳаммаси халқники. Ҳамма айтаверсин. Муаллифлик ҳуқуқим йўқ. Муаллифлик ҳуқуқим битилган қоғозни йиртиб ташладим. Энди у қоғоз йўқ. Энди у бекор бўлди. Энди саҳнага қайтмайман. Энди қўшиқларим халқники. Энди одамлар қўшиқларимни айтса, хурсанд бўламан. Менинг юрагим қўшиқларимда. Менинг ҳаётим қўшиқларимда. Ким қўшиқларимни айтса қайтадан тирилавераман. Менинг жоним ўша овозларда, ўша оҳангларда, осмонга ўрлаган наволарда...” Мард ўғлингнинг сўзларини қабул қил, она Ўзбекистон! Шунчалар ҳам буюкмисан она халқим! Шундай сахий, мард, қалбидарё фарзандларни туғишга қаердан қудрат топдинг, она халқим! Сен каби хокисор миллат яна қаерда бор, Она халқим. Бир фидоий фарзандинг бор будини оёғинг остига поёндоз қилиб, бутун ҳаёти давомида неки топган бўлса ҳамма ҳаммасини сенга бериб, ўзи эса хас каби мунғайиб, бир парчагина бўлиб ўтирибди... Жимгина хайр хўшлашдик.. Аммо иккимизнинг ҳам юрагимиз йиғлар эди. ✍ МУҲАММАД ИСМОИЛ Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Ўта мураккаб операциялар Наманган вилоят кардилогия марказида амалга оширилмоқда Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Намангандаги кардиология марказида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Наманганда 60 ёшли аёл мураккаб саналган операцияни бошидан ўтказди Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади? Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади: ✅ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни); ✅ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами); ✅ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни); ✅ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни). 30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday