SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ko'proq ko'rsatish5 617
Obunachilar
-1624 soatlar
-847 kunlar
-36130 kunlar
Postlar arxiv
❗️Мутахассис: Тунда яхши ухламаслик қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради
📌 Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзига амал қилиш экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири эса соғлом уйқудир.
❇️ Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.
👩🏻⚕️ — Инсон саломатлигида уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.
💻 Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.
📌 Бу ҳолат:
🩸 қонда қанд ва ёғларнинг ортиши;
👨 семизлик;
💉 қандли диабетнинг 2-тури;
🩺 қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари;
🤦 депрессия;
😞 иммунитетнинг пасайиши;
🤧 тез-тез шамоллаш;
🫨 мия фаоллигининг сусайиши;
🔬 жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин.
☹️ Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.
🖇 Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг:
📱 Кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;
💻 Компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;
🙅 Уйқуга жуда кеч ётманг;
🛏 Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;
🕰 Энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача.
🟢 Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.
🖇 Мисол учун бир суткада:
👶 чақалоқлар — 18-19 соат;
🙇🏻♀️ болалар — 11-12 соат;
🙎🏻♂️ катта ёшлилар — ўртача 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Мутахассис: Тунда яхши ухламаслик қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради
📌 Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзига амал қилиш экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири эса соғлом уйқудир.
❇️ Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.
👩🏻⚕️ — Инсон саломатлигида уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.
💻 Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.
📌 Бу ҳолат:
🩸 қонда қанд ва ёғларнинг ортиши;
👨 семизлик;
💉 қандли диабетнинг 2-тури;
🩺 қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари;
🤦 депрессия;
😞 иммунитетнинг пасайиши;
🤧 тез-тез шамоллаш;
🫨 мия фаоллигининг сусайиши;
🔬 жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин.
☹️ Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.
🖇 Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг:
📱 Кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;
💻 Компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;
🙅 Уйқуга жуда кеч ётманг;
🛏 Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;
🕰 Энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача.
🟢 Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.
🖇 Мисол учун бир суткада:
👶 чақалоқлар — 18-19 соат;
🙇🏻♀️ болалар — 11-12 соат;
🙎🏻♂️ катта ёшлилар — ўртача 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Стоматитдан қандай сақланиш керак?
📌 Оғиз бўшлиғи — тириклик учун зарур барча озуқалар ўтувчи манзил. Шу боис унинг саломатлиги бутун организмнинг соғлом бўлиши учун жуда муҳим.
🦷 Афсуски, ҳамма инсонлар ҳам оғиз бўшлиғи ва тишлар озодалигига етарли даражада эътибор бермайди. Оқибатда турли хасталиклар келиб чиқади. Улардан бири стоматитдир.
❓Хўш, у қандай касаллик? Стоматитнинг сабаблари, турлари ва олдини олиш усуллари нималардан иборат?
👨⚕️Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Ҳайдар Комилов жавоб берди.
🟢 — Стоматит — оғиз бўшлиғи, жумладан, ёноқ, тил ва милк шиллиқ қаватларида кенг тарқалган яллиғланиш, — дейди мутахассис. — У катталар ва болаларда бирдек учрайди. Касаллик туфайли оғизда турли яралар ҳосил бўлиб, аксарият ҳолларда овқатланиш ва суюқлик ичаётганда ноқулай оғриқ кузатилади.
🦠 Хасталини келтириб чиқарувчи омиллар талайгина. Хусусан, бактерия, вирус ва замбуруғлар стоматитга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, оғиз бўшлиғидаги механик жароҳатлар, хусусан, тил ёки шиллиқ қаватни тишлаш, тирнаш, қаттиқ ёхуд ҳаддан ташқари иссиқ таомлар истеъмол қилиш, аллергик реакциялар, иммунитет пасайиши, стресс ҳолатлари ва нотўғри овқатланиш туфайли ҳам стоматит келиб чиқади.
🛏 Хасталикнинг турлари бир қанча. Жумладан, афтоз стоматитда оғизда кичик яралар пайдо бўлади. Улар жуда оғриқли бўлиб, бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Герпес вируси туфайли кузатиладиган герпетик стоматит одатда болаларда кўп учрайди.
🖇 Замбуруғ инфекцияси оқибатида юзага келадиган кандидоз стоматит кўпинча иммунитети заиф одамларда кузатилиб, оғиз бўшлиғида оқ қаватлар пайдо бўлади. Қолаверса, механик жароҳатлар натижасида травматик стоматит келиб чиқади. Аллергик стоматит эса озиқ-овқат ёки дори воситаларига аллергик реакция туфайли ҳосил бўлади.
🤒 Касаллик асосан оғиздаги яралар, блистерлар, яллиғланиш, қизариш, шиш, иситма (баъзи ҳолларда), овқат ея олмаслик ва оғиздаги ноқулайлик каби белгилар билан кечади.
🔬 Стоматит ташхиси шифокор томонидан клиник кўрик орқали қўйилади. Керак бўлса, қон таҳлиллари, яллиғланиш остидаги микробиологик текширувлар ўтказилиши мумкин ва шунга қараб даволаш муолажаси белгиланади.
‼️ Касалликнинг олдини олиш учун, аввало, оғиз бўшлиғи озодалигига қатъий риоя қилиш керак. Бунинг учун тишларни кунда 2 маҳал (эрталаб ва ётишдан аввал) ювиш, оғизни доривор гиёҳлар (мойчечак) дамламаси билан чайиш талаб этилади. Шунингдек, витамин ва минералларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам стоматитдан сақланишда жуда муҳим.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
ЖАЖЖИ ФАРЗАНДИНГИЗ САЛОМАТЛИГИДАН ХАВОТИРДАМИСИЗ...
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ
Жиғилдон қайнаганда нима қилиш керак?
Занжабилнинг бир нечта ингичка бўлакларини кесиб олинг ва устига қайноқ сув қуйинг. Овқатдан олдин олинг, шунчаки шакар қўшмасдан ичинг.
Қатиқ ичинг. Шуни ёдда тутингки, қатиқ табиий бўлиши, мева қўшимчалари ва жуда ёғли бўлмаслиги керак.
Сули (овсянка) ёрмаси жиғилдон қайнашида ёрдам беради. Лекин уни сувда, ёғсиз сутда пиширган маъқул. Қўшимча таъсир қилиши учун бўтқага банан бўлакларини қўшишингиз мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️50 ёшдан ошган аёллар ўтиши керак бўлган 7 та муҳим тиббий текширув
📌 50 ёшдан ошган аёллар саломатлигини сақлаш ва ҳаёт сифати юқори бўлиши учун мунтазам тиббий текширувлардан ўтиб туриши лозим. Боиси бу ёшда улар кўплаб касалликлар ва саломатлик муаммоларига дуч келиш хавфи остида бўлади. Шу сабабли бу ёшда ўз вақтида диагностика ва профилактика муҳим аҳамиятга эга.
🔬 Қуйида 50 ёшдан ошган аёллар учун тавсия қилинадиган асосий тиббий текширувлар ҳақида маълумот берамиз.
1.🎗Кўкрак бези саратони скрининги.
Кўкрак бези саратонини ўз вақтида аниқлаш жуда муҳим. Шу боис 50 ёшдан ошган аёллар учун ҳар йили бир марта маммография текширувидан ўтиш тавсия этилади. Агар оилада кўкрак бези саратони билан оғриганлар бўлса, бу текширувни тез-тез ўтказиш керак.
2. 🚺 Бачадон бўйни саратони скрининги.
Ушбу текширув ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан бири — бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Бироқ айрим аёллар бу текширувни эътиборсиз қолдиради.
Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.
3. 🩻 Остеопороз диагностикаси.
Менопауза бошланиши билан аёлларда остеопороз (суякларнинг мўрт бўлиши) хавфи ортади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.
4. 🩺 Қон босими назорати.
Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.
5. 🧫 Тўлиқ гормонал текширув.
Эстроген ва тестостерон йиллар давомида ўзгариб турадиган асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия фаолияти, иштаҳа, тана ҳарорати ва бошқаларга таъсир қилиши мумкин.
6. 🩸Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш.
Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа қандли диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади.
Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.
7. 👁 Кўз ва эшитиш текширувлари.
Кўз ва эшитиш қобилиятини сақлаш учун офтальмолог ва оториноларинголог кўригидан ўтиб туриш зарур. Кўриш ва эшитиш даражасида ўзгаришлар аниқланса, тезда мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Кексаликни соғлом ҳолда кутиб олиш ва узоқ умр кўришни истайсизми?
👵🏻 Ҳар бир инсон юз ёшга етиб, невара ва чевараларининг улғайишини кўришни орзу қилади. Аммо нафақат узоқ умр кўриш, балки кексаликни бахтли, соғлом, кучга тўла ҳолда кутиб олиш муҳимдир.
✅ Кексаликда инсон организми ҳаёт сифатини ёмонлаштирадиган табиий ўзгаришларга дуч келади. Остеопороз, ҳиссий функциялар (эшитиш, кўриш) пасайишининг олдини олишга ва турли жароҳатлар эҳтимолини туширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
❗️Соғлом қариш ва узоқ умр кўриш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш зарур.
🥙 1. Тўғри овқатланиш. Кунига камида 5 марта овқатланинг. Рационингиздан аччиқ, ёғли, шўр овқатларни чиқариб ташланг. Ширинлик истеъмолини минимал даражага туширинг. Кунига камида 500 г мева ва сабзавотлар енг. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун рационингизга кальцийга бой бўлган сут маҳсулотлари, баъзи баргли сабзавотлар; остеопорознинг олдини олиш учун магний, фосфор ва Д витамини бўлган; юрак-қон томир тизими ва мия ҳолатини нормал ҳолда сақлаш учун таркибида тўйинмаган ёғлар, айниқса Омега-3 бўлган маҳсулотларни қўшинг. Қайнатилган ёки буғда пиширилган таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Ётишдан олдин овқатланманг.
🏊🏻 2. Жисмоний фаоллик. Катта ёшлилар кунига ҳеч бўлмаганда ярим соат ҳаракатда бўлиши керак. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш, велосипедда юриш ва сузиш тананинг кўплаб аъзолари ва тизимларини соғлом ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Асосийси, мунтазам равишда шуғулланиш керак. Жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизимининг ҳолатини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди ҳамда уларга қон ва кислород етказиб беришни рағбатлантириш орқали мия ҳужайраларини соғлом ҳолда сақлайди.
📘 3. Мияни ишлатувчи машғулотларни бажариш. Мантиқий масалалар, кроссвордларни ечиш, китоб ўқиш ва улардаги воқеаларни кимгадир ҳикоя қилиб бериш, янги билимларга эга бўлиш тавсия этилади.
⏰ 4. Режимга риоя қилиш. Доим бир вақтда уйғониш, бадантарбия қилиш, овқатланиш ва уйқуга ётишга ҳаракат қилинг. Кунига камида 8 соат ухланг.
👨👩👦👦 5. Ижтимоий фаол бўлиш. Қариндошлар, дўстлар ва яқинлар билан мулоқот қилиш, қизиқарли тадбирлар, кўргазмалар, театрларга бориш соғлом узоқ умр кўришнинг муҳим таркибий қисмидир. Ёлғизлик саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
😁 6. Оптимистик дунёқараш. Ҳаётга ижобий муносабат умр кўриш давомийлигини оширади ва стресс даражасини пасайтиради, саломатликни сақлашга ёрдам беради.
🌳🎼 7. Хобби. Боғдорчилик, китоб ўқиш, қўл меҳнати билан шуғулланиш ёки ёқимли мусиқани тинглаш каби севимли машғулотларингизга вақт ажратинг.
🍷❌ 8. Ёмон одатлардан воз кечиш. Юрак, қон томирлар ва ўпканинг энг жиддий касалликлари чекиш билан боғлиқ, спиртли ичимликлар эса барча тизимлар ва органларга зарар келтиради.
👩🏻⚕️ 9. Саломатлик ҳолатини мунтазам текшириб туриш. Вазн ва бел айланаси меъёридан ошиб кетмаслигига эътиборли бўлинг. Бел айланаси эркаклар учун 102 см, аёллар учун 88 см дан ортмаслиги керак. Юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта ташхислаш учун ҳар йили шифокорингиз кўригидан ўтиб туринг. Қон босими, холестерин ва қондаги шакар миқдорини кузатиб боринг. Сурункали касалликларингиз бўлса, мунтазам керакли текширув ва даволанишдан ўтинг. Кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун қуёшнинг ультрабинафша нурланишидан ўзингизни асранг ва шовқинли жойларга борманг.
📌 Соғлом қариш нафақат умр кўриш давомийлигини, балки ҳаёт сифатини — жисмоний, ақлий ва ҳиссий саломатликни ҳам ўз ичига олади. Соғлом узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан инсоннинг ўз ҳаракатига боғлиқ. Ҳа, бу осон иш эмас ва доимий тарзда ўз устида ишлашни талаб қилади. Аммо кексаликкача бахтли ва ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаш учун арзийди.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
💊 Мутахассисларнинг таъкидлашича, касалликнинг хусусиятлари, унинг сабаблари ва қарши курашиш усуллари ҳақида етарли маълумотга эга бўлмай туриб, ўз-ўзини даволаш организмда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
🔬 Хусусан, бу ҳолатда хасталик муолажасининг кечикиши, аллергик реакциялар, ошқозон-ичак тизими яллиғланишлари, гормонал бузилишлар ва психологик оқибатлар юзага келиш хавфи катта.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали мутахассисларнинг бу ҳақдаги муҳим тавсиялари билан танишасиз.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Универсал спорт тури — сузишнинг организм учун фойдали жиҳатлари бисёр
🏊🏻♀️ Сузиш — бу деярли ҳамма учун мос бўлган универсал спорт турларидан бири. Кексалар, ёшлар, мунтазам жисмоний фаол бўлган ва эндигина шуғулланишни бошлаётганлар, шунингдек, соғлиғида муаммолар бўлган инсонлар учун у бирдек фойдалидир.
🟢 Асосийси, сузиш мушаклар кучи ва тонусини оширади. Масалан, югуришдан фарқли ўлароқ, сузаётганда мушакларимиз кўпроқ қаршиликни енгади, чунки сув ҳаводан анча зичроқдир. Бу машғулотда барча мушакларимиз ишга тушади ва жуда кўп жисмоний ҳаракатни бажаради. Сузиш пайтида бўғинлардаги юк камаяди. Югуриш ёки тренажер залида машқ қилганда тизза бўғимлари ва тўпиқларга катта юк тушаётганини ҳис қиласиз, сузганда эса сувдаги вазнсизлик таъсири туфайли бундай юк бўлмайди.
👶🏻 Болалар сузишни ёшлигидан бошлагани афзал. Уларни бир ёшга тўлгунга қадар сузишга ўргатса ҳам бўлади. Чунки чақалоқлар сувга жуда яхши мослашади ва тезда сузишни бошлайдилар. Маълум бўлишича, сузиш билан шуғулланадиган болалар кучлироқ, шамоллашга мойиллиги паст, ҳаракатлар координацияси яхшироқ ва мушаклари кучли бўлади, улар тезроқ ривожланади.
✅ Сузиш остеохондрозни олдини олади ва бошқа умуртқа поғона касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, бу машғулот нафас олиш тизимини мустаҳкамлайди ва юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатади.
🫀Сув тананинг бутун юзасига босим ўтказиши ҳисобига юракка келадиган қон оқими ошади, бу эса юрак-қон томир тизими касалликларига профилактик таъсир кўрсатади, қондаги холестеринни ва қон босимини пасайтиради.
🖇 Бундан ташқари, ортиқча вазн билан курашаётганлар учун ҳам сузиш жуда фойдали. Ахир, бундай машғулотлар пайтида кўп миқдорда калория ёқилади. Маълум бўлишича, ярим соатлик сузиш тренажер залидаги бир соатлик машғулотга тенг.
🔷 Сузиш стрессга қарши кучли “дори”дир. Гап шундаки, инсон организми 80 фоиз сувдан иборат, шунинг учун сув муҳити биз учун қулай ва сузишдан катта завқ оламиз.
❌ Бироқ, сузиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, улар: оғир юрак патологияси, неврологик касалликлар, тери инфекциялари ва ўткир хасталиклар.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Буни билишингиз керак!
💊 Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қандайдир касаллик билан оғриганмиз. Афсуски, бундай пайтда айрим инсонлар ўз-ўзига дори “тайинлаш” ва мустақил даволанишни маъқул кўради.
❓Хўш, бу қанчалик тўғри?
❓Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси қанчалик муҳим?
👩⚕️ Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил жавоб беради.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади
💡Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди.
🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди.
🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди.
🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди.
‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда...
🍽 Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатларга олиб келиши, шу жумладан сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфи ошиши мумкин.
💬 Феруза Ҳамрабаева,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Уйқудан кейин қондаги глюкоза миқдори камайиши натижасида мия бутун организм каби самарали ишлаши учун қувватга муҳтож бўлади. Нонушта қилмаслик эса танани “уйғониши” учун зарур бўлган энергия ва озуқа моддаларидан маҳрум қилади — дейди мутахассис. — Муҳим ресурсларнинг етишмовчилиги туфайли инсон организми “энергияни тежаш” режимида ишлашга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида, жисмоний фаоллик ва иш унумдорлигининг камайиши, чарчоқ ва ҳолсизлик ҳисси кучайиши, диққатнинг пасайиши, хотира ёмонлашиши ва қарор қабул қилиш қобилиятининг сустлашишига олиб келади.‼️Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эрталаб мувозанатли овқатланиш инсоннинг кун давомидаги иш самарадорлигини 30 фоизга оширади. Аксинча, ҳафтасига беш мартагача нонушта қилмайдиган одамларда геморрагик инсульт ривожланиш хавфи 36 фоизга ошади. 📈 Бундан ташқари, нонушта қилмасликка одатланган эркакларда инфарктга чалиниш эҳтимоли 25 фоизга кўпроқ бўлади. Ҳар куни эрталаб ҳеч бўлмаса енгил тамадди қилиш эса қон томирларига юкламани камайтиради. 🔶 Парадоксал жиҳати, эрталаб нонуштадан воз кечиш семизликка ҳам олиб келиши мумкин. Сабаби, эрталаб озуқа моддалари ва қувватнинг етишмаслиги туфайли инсон нонуштанинг ўрнини босиш учун кун давомида ҳаддан ташқари кўп овқатланишга мажбур бўлади. Бунинг натижасида овқат ҳазм қилиш қийинлашади, ошқозон-ичак касалликлари ва диабет ривожланиш хавфи ошади. 🧠 Эрталаб нонушта қилишни канда қилиш асаб тизимига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб, бу ортиқча асабийлик, хотира ва диққатнинг пасайиши, когнитив функциялар ва руҳий саломатликнинг ёмонлашиши билан намоён бўлади. ⌛️ Шу боис, кундалик рационга нонуштани киритиш — соғлом ва узоқ умр гаровидир. ❓Аммо қандай қилиб нонушта қилишни одатга айланитириш мумкин? 🚰 Биринчи навбатда, танани уйғотиш, ичакларнинг тўғри ишлашини таъминлаш ҳамда эндокрин тизим биринчи таомга тайёрланиши учун кунни бир стакан илиқ сувдан бошланг. 🕗 Тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш мумкин. Нонуштани имкон қадар ҳар куни бир вақтда қилиш тавсия этилади. 🥗 Эрталаб гречка, жўхори уни, арпа, тариқ солинган ва сув ёки сутда тайёрланган бўтқалар ейиш жуда фойдали. Тухумни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам кун бўйи танани керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди. 🥛 Шунингдек, кам ёғли творог, сут, кефир, табиий ёгурт ичиш организмни кўп миқдорда озуқа моддалари, Д витамини, калий ва кальций билан тўйинтиради. Озишни истайдиганлар кам ёғли сут ичишлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, нонуштада ёғсиз мол, товуқ, курка ва балиқ гўштидан тайёрланган таомларни танаввул қилиш фойдали. ❌ Эрталабки тамадди пайти хамиртуруш билан пиширилган овқатлар, цитрус мевалар, хом сабзавотлар, ёғли гўшт ва углеводга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
⚡️Қуёшдаги ҳаддан ташқари тарқалаётган чақнашлар инсониятни ўлдириши мумкин
Моделлаштириш симуляциялари шуни кўрсатдики, Агар қуёшда ҳаддан ташқари чақнаш Ернинг озон қатламининг заифлашишига тўғри келса, у олти йил ичида аста-секин парчаланади. Бу вақтда ултрабинафша нурланиш даражаси аста-секин 25% га ошади ва ДНКнинг шикастланиш даражаси 50% гача кўтарилади.
📍Бундай сценарий " глобал қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф туғдиради ва мутациялар сонининг кўпайишига олиб келади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
☀️ Қуёш урганда қандай ёрдам кўрсатиш керак?
Ўртача ҳаво ҳарорати йил сайин қизиб бораётган замонда ҳар бир инсон иссиқ урганда қандай ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлиши керак.
Батафсил навбатдаги инфографикамизда танишинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Мол гўштининг қайси қисмлари кўпроқ фойдали?
Видео орқали ушбу маҳсулотнинг фойдали жиҳатлари билан танишишингиз мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Буни билишингиз керак!
📋 Артрит — бўғим ёки бир нечта бўғимларнинг жиддий яллиғланиш касаллиги бўлиб, агар даволанмаса, нафақат оғриқ ва ҳаракатни чеклаш, балки ногиронлик ва меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келади.
📈 Энг хавфлиси шундаки, ҳар бир киши — чақалоқдан қаригача ушбу хасталик ривожланиш хавфи остида бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар ўнинчи инсон артритдан азият чекади.
🔷 Бўғимлар ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга эътибор бермаслик оқибатида бемор шифокорга кеч мурожаат қилиши мумкин, бунинг натижасида беморларнинг даволаниши қийин кечади, хатто ногиронлик хавф ошади.
🧑🏻⚕️Шу сабабли ССВ Матбуот хизмати ушбу рукннинг навбатдаги сонида артритнинг сабаблари, белгилари, ташхис ва даво чоралари ҳақида аҳолини хабардор қилиш учун Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Қурбон Ражабовга мурожаат қилди.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Буни билишингиз керак!
🔆 Ёз чилласи бошланишига ҳам оз қолди. Жазирамада 1 ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш ўзига хос қийинчиликларга эга. Уни нима қийнаётганини айта олмайдиган гўдак эҳтиёжларини англаш ва уларни қондириш жараёнида саломатлигига зарар етказиб қўймаслик муҳим.
🤱🏻Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Чарос Нуртаева болани сайр қилиш учун қайси вақтларда кўчага олиб чиқиш, бунда қандай кийинтириш, қай маҳал чўмилтириш ва овқатлантиришда нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Буни билишингиз керак!
👦🏻 👧🏻 Одатда, қандсиз диабет кўпроқ 20-30 ёшдаги одамларда аниқланади. Аммо болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам қандсиз диабет билан оғриши мумкин.
❓Бунда ҳали гапиришни ҳам билмайдиган гўдак ўзини қандай тутади?
❓Унинг оғирини енгил қилиш учун қандай парвариш зарур?
👩🏻⚕️ Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази нейроэндокринолог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Гўзал Далимова батафсил маълумот берди.©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
РШТЁИМ Наманган филиалида илк бор аорта-коронар шунтлаш амалиёти ўтказилди
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Аппендицит ҳақида нималарни билиш керак?
Ҳар бир инсон аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори.
Хасталик 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол пастроқ.
У болаларда кучли ва тез кечади. 6-12 соатда, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиши мумкин.
Асосий белгилар
◾️Қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар;
◾️Оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади;
◾️Бироқ кейинчалик киндикдан пастга, ўнгроққа силжийди;
◾️Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда, йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди;
Яна қандай белгилар бор?
◾️Ич қотиши ёки ич кетиши;
◾️Тана ҳароратининг кўтарилиши;
◾️Кўнгил айниши ва қайт қилиш.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
