SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ko'proq ko'rsatish5 555
Obunachilar
-1224 soatlar
-917 kunlar
-35930 kunlar
Postlar arxiv
📌 Оч қоринга лимонли сув ичиш сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради
✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
✅ Лимон таркибида иммунитет, нафас олиш, қон айланиши ва овқат ҳазм қилиш тизимлари учун фойдали кислоталар ва озуқа моддаларининг катта миқдори мавжуд. Бир сўз билан айтганда, лимонли сув фақат фойда.
❗️Ягона чеклов шундаки, агар сурункали касалликлар мавжуд бўлса, эрталабки одатга ушбу фойдали одатни киритишдан олдин биринчи навбатда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
26 октябрь куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Бу кучайиш баъзи жойларда қум бўронлари билан бирга секундига 23-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Парҳезда туршакни қачон истеъмол қилиш тавсия этилади?
✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
✅ Америкалик парҳезчилар туршакда кўплаб минерал моддалар – калий, фосфор, магний, кальций, темир моддаси ҳамда пектин, органик кислоталар ва табиий қанд (глюкоза ва фруктоза) моддаси борлигини қайд этади, шу боис туршакни ҳатто диабетга чалинган кишилар ҳам тановул қилиши мумкин.
✅ Қуритилган мевадаги юмшоқ клетчатка ичакни яхши тозалайди ва ошқозон-ичак трактини шикастламайди.
✅ Аксарият ҳолларда туршакни камқонлик ва юрак гипертонияси касаллигини даволаш учун мўлжалланган “магнийли парҳез”га киритишади.
✅ Қуритилган ўрик меваларини гиповитаминозда, қалқонсимон без касалликлари ва буйрак хасталикларида ҳам истеъмол қилиш тавсия этилади. Бор-йўғи беш дона қуритилган ўрик бир суткалик норма ҳисобланади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
❓Тишларнинг сарғайишига нималар сабаб бўлади?
✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🚰 Кимёвий таъсирлар. Ичимлик сувида фториднинг кўп бўлиши, антибиотикларни қабул қилиш (масалан, тетрациклин) тишларни сарғайтириши мумкин.
🚬 Зарарли одатлар. Чекиш пайтида оғизда ҳарорат фарқлари пайдо бўлади, бу эса эмалда микро ёриқлар ҳосил бўлишига олиб келади, улар аста-секин смола тутуни ва тутундан чўкадиган бошқа моддалар билан тиқилиб қолади. Иссиқ чой ва қаҳва худди шундай хусусиятга эга.
❗️Тиш сарғайишини қандай олдини олиш мумкин? Тиш чирклари билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун ёмон одатлардан воз кечишингиз, кальцийга бой овқатлар истеъмол қилишингиз, ичимлик сувининг таркиби ва сифатини назорат қилишингиз, камида олти ойда бир марта тиш шифокорининг олдига боришингиз керак.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡️ Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.
II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Ҳушдан кетиш кўпгина касалликларнинг белгиси ҳисобланади
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
Сабаблари:
✳️ Шок ҳолатлари;
✳️ Бош миянинг айрим таъсирловчиларга патологик реакцияси (қўрқув, ваҳима);
✳️ Юрак касалликлари;
✳️ Ўпка касалликлари;
✳️ Заҳарланиш;
✳️ Дим ҳаволи жойда узоқ қолиш;
✳️ Қандли диабет;
✳️ Тутқаноқ (эпилепсия).
✔️ Ҳушдан кетиш сабабини аниқлаш учун қуйидаги текширувлар керак бўлиши мумкин.
📌ЭКГ
📌МРТ
📌Умумий қон таҳлили
📌Электроэнцефалография(ЭЭГ).
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
📍Қарағай - минг дардга даво ўсимлик!
✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
🌲Қарағай барглари тиндирмаси пешоб ҳайдаш тизими ишини фаоллаштиради.
🌲Барглари ва пўстлоғи таркибидаги эфир мойли бирикмалар вирусларга қарши курашиш ва бактерияларни нобуд қилиш хусусиятига эга.
🌲Қарағай мойи зўриқишни бартараф қилади, асабийликни даволайди, терининг ҳимоя тизимини кучайтиради.
🌲Ревматизмда қарағай игнабарглари тиндирмаси яхши фойда беради.
🌲Милклар қонашида янги узилган қарағай шохчалари, ғуддалари қайнатмаси билан оғиз ғарғара қилинса, шифо бўлади.
🌲Қарағай шохчалари ва баргларини солиб, иссиқ ванна қилинса, бел оғриғи (радикулит)ни даволашда яхши наф беради.
🌲Бронхит ва астмада қарағай муми қўшилган буғли ингаляциядан нафас олиш ёрдамида даволаниш мумкин.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
❗️Энг фойдали зираворлар
✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова:
🫕 Зираворларсиз таомларимизни тасаввур қила олмаймиз. Улар таомларимизга ўзгача хушбўйлик ва таъм берибгина қолмай, кўпгина фойдали хусусиятларга эга.
Шулардан энг фойдалилари:
🍮Долчин (корица)- холестеринни камайтиради;
🌿Салбия (шалфей)- хотира ва диққатни яхшилайди;
🍃Ялпиз (мята)- ошқозон-ичак касалликларида;
🦠Зарчўва (куркума)- хавфли ўсмаларга қарши;
🌱Райҳон (базилик) - антибактериал;
🌶Қалампир(перец) - оздиради;
🙅♂️Занжабил (имбирь) - оғриққа, яллиғланишга, ўсмаларга қарши;
🗣Жамбил (розмарин) - аллергия ва яллиғланишга қарши;
🫀Саримсоқ пиёз (чеснок) - қон босимини туширади, вирус ва бактерияларни йўқ қилади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
ССВ чиройли қоматга интилиб, инфаркт ва инсульт орттириб олаётган ёшларни огоҳлантирди
Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/ssv-chiroyli-%D2%9Bomatga-intilib-infarkt-va-insult-orttirib-olayotgan-yoshlarni-ogo%D2%B3lantirdi
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда илк бор халқаро асал фестивали бўлиб ўтади
28–30 октябр кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» истироҳат боғида Биринчи Наманган халқаро асал фестивали ўтказилади.
Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти Бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Фестиваль давомида 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Неча ёшдан болага тухум бериш мумкин?
✍️ Педиатр Муҳсина Умарова:
🥚 Аксарият болалар шифокорлари тухумни қўшимча овқат сифатида 6 ойликдан аввал бермаслик кераклигини таъкидлайди. Дастлаб, унча катта бўлмаган порция билан бошлаш керак. Агар болада, масалан, аллергия кўринишида салбий реакция кузатилса, яхшиси ёшга тўлмагунича тухумни доимий егулик сифатида бермай турган яхши. Боланинг ошқозон трактида муаммо бўлса, тухумни 1,5 ёшгача рационга киритмаслик керак. Ушбу маҳсулот қийин ҳазм бўлгани ҳисобига ҳазм аъзолари зўриқиши мумкин.
🥚Педиатрлар ва парҳезшунослар болага тухум беришни қўшимча овқат сифатида дастлаб бедананикидан бошлашни тавсия қилади. Гап уларнинг шакли кичкиналигида эмас. Бедана тухуми таркибда холестерин деярли йўқ экани сабаб фойдали ва аллергия келтириб чиқариш хавфи кам саналади. Минерал моддалар сероблиги жиҳатидан эса, товуқникидан қолишмайди.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
📍 Танани тозалаб, юз терисини ёшартирувчи детокс
✍️ Шифокор Алишер Файзиев
♻️Бу детоксни ичсангиз жигарингиз тозаланади!
🫒1 дона ҳом лавлаги
🥕1 дона қизил сабзи
🍏 2 дона яшил олма
🥔 50-100 гр имбир (занжабил)
🍋 Яримта лимон
🍋 Лимондан ташқари барча маҳсулотларни артиб тозалаб, блендерда майдалаб оласиз. Лимонни еса тайёр массага сувини сиқасиз! 1:1 қайнаган сув қўшасиз. Кун давомида ичиб юрасиз.
✅ Бу детокс танани шлаклардан тозалайди ва албатта, юз терингизга ҳам таъсир кўрсатади (ошқозони яраси бор кишилар тўқ қоринга ичиши керак).
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
«Ўзгидромет»: Ўзбекистонда 12 октябрь куни ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
2022/2023-ўқув йилида истисно тариқасида 1-босқич талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади.
Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Тиббиёт йўналиши битирувчиларига 1 ставкада ишлашга рухсат берилди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
♨️ Буйрак ва пешоб йўлидаги тошни тушириш учун ажойиб тавсия
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
☑️ Бунинг учун сирли идишга 5-10 дона смородина барги ва 10-15 дона мевасини солиб, устидан 2 стакан қайноқ сув қуйинг ва 30 дақиқага дамлаб қўйинг.
🔸 Дармондори тайёр бўлгач, ундан кунига 3-4 маҳал 1 стакандан ичинг.
🔸 Иложи бўлса, дамламани ҳар ичишдан олди янгидан тайёрланг.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Тиббиёт йўналиши битирувчилари тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:
🔹 барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;
🔹 барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
"Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.
ССВ шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
