SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ko'proq ko'rsatish5 655
Obunachilar
-1324 soatlar
-837 kunlar
-36830 kunlar
Postlar arxiv
Қиш кунлари учун мазали ва фойдали десерт
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe
Бир пиёла имбир (занжабил) — шамоллашга жиддий жавоб
Яллиғланишга қарши: томоқ оғриғи ва шишишни камайтиради.
Иммунитетни қўллаб-қувватлайди: вирусларга қарши курашда ёрдам беради.
Иссиқлик берувчи таъсир: терлатиб, бурун битишини енгиллаштиради.
Йўтални юмшатади: балғамни кўчиришга ёрдам беради.
Қандай ичилади:
1–2 см янги имбирни майдалаб, устига қайноқ сув қуйинг, 5–10 дақиқа дамланг. Истасангиз лимон ва асал қўшинг. Кунига 1–2 пиёла етарли.
Эслатма: ошқозон муаммоси, юқори қон босими ёки ҳомиладорликда меъёрни оширманг. Иситма баланд бўлса ёки аломатлар чўзилса, шифокорга мурожаат қилинг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
2026 йил Ўзбекистонда "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятнинг юксалиш йили" деб эълон қилинди.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Беҳи + асал + сариқ ёғ — шамоллашга қарши оддий ва самарали табиий аралашма.
Иммунитетни мустаҳкамлайди, томоқни юмшатади, йўтални камайтиради.
Совуқ кунларда бир қошиқдан истеъмол қилиш кифоя.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Лимон — кичик мева, катта фойда
Лимон оддий кўринсада, организм учун ниҳоятда фойдали табиий манбадир. Унинг таркибидаги С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, шамоллаш ва инфекцияларга қарши курашишда ёрдам беради. Доимий истеъмол қилинганда тананинг ҳимоя кучини оширади.
Лимон ҳазм жараёнини яхшилайди, ошқозон шираси ажралишини фаоллаштиради ва иштаҳани меъёрлаштиради. Илиқ лимонли сув эрталаб ичилса, организмни уйғотиб, моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Шунингдек, у қон томирларни мустаҳкамлайди, енгил антисептик таъсирга эга ва тери ҳолатини яхшилашга кўмаклашади. Паст калорияли бўлгани учун вазн назоратида ҳам фойдали.
Хулоса: лимон — дори эмас, аммо тўғри ва меъёрида истеъмол қилинганда соғлом ҳаёт учун ишончли ёрдамчи.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Алайкум ассалом, қадрдонлар!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бугун барчамиз учун хурсандчилик, қалблар учун хотиржамлик куни бўлсин. Саломатлик, бахт ва оқибат доимо ҳамроҳ бўлсин.
🎼 Юлдуз Усмонова - Иймон🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Тавсия
Ҳар куни ухлашдан олдин 1 дона олма ейиш ҳазмни яхшилайди, ичак фаолиятини меъёрлаштиради ва юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди.
Олмадаги толалар организмни тинчлантириб, уйқу сифатини яхшилашга ёрдам беради.
Эслатма: Ошқозони сезгир ёки гастрити борлар нордон бўлмаган олмани танлагани маъқул.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиали жамоаси бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклайди!
Янги йил ҳар бир хонадонга соғлик, тинчлик ва фаровонлик олиб келсин. Биз она ва бола саломатлиги йўлида ҳамиша камарбаста бўлиб, халқимизга сидқидилдан хизмат қилишда давом этамиз.
Наҳотки қишда дарёда чўмилиш мумкин бўлса?
Учқўрғонда яшовчи 73 ёшли отахоннинг қишда ҳам дарёда чўмилишни одат қилгани кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Совуқдан чўчимай, соғлом турмуш тарзини ҳаёт мезонига айлантирган бу инсоннинг кундалик машғулоти ирода, сабр ва чиниқишнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилмоқда.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Бир татиб кўринг — ёқиб қолади
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Дарахтни қучоқлаш асаб тизимини тинчлантирадими?
Мутахассислар табиат билан яқин мулоқот, жумладан дарахтни қучоқлаш ёки унга тегиниш асаб тизимини тинчлантиришга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлашади. Бу жараёнда организмда стресс гормони — кортизол миқдори камайиб, юрак уриши ва қон босими меъёрлашади.
Шифокорлар руҳий чарчоқ ва асабийлик ҳолатларида тоза ҳавода сайр қилиш, табиат қўйнида қисқа дам олишни тавсия этади. Ушбу оддий усул дори воситаларини алмаштирмайди, аммо руҳий барқарорликни сақлашда самарали ёрдамчи бўла олади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
💊Рецептли ёки рецептсиз дориларни қандай осон аниқлаш мумкин?
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Инсульт ва аневризма: сукутда келади, ҳаётни олиб кетади
Ишемик инсульт ва аневризма — аломатсиз, аммо ўта хавфли хасталиклар. Улар вақтида аниқланмаса, ҳаёт учун жиддий таҳдид солади. Қандай даволанади?
Қай жарроҳлик усуллари қўлланади?
Мутахассис жавоб беради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🥔 Картошка пюреси — фойдали ва енгил ҳазм бўладиган таом
Картошка пюреси ошқозон-ичак тизими учун энг қулай овқатлардан бири ҳисобланади. Айниқса, касалликдан кейинги тикланиш даврида, болалар ва кексалар учун тавсия этилади.
Тиббий фойдаси:
🟢 Осон ҳазм бўлади, ошқозонни безовта қилмайди
🟢 Энергия беради — крахмал манбаи
🟢 Калийга бой, юрак ва мушаклар фаолиятини қўллаб-қувватлайди
🟢 Гастрит ва яра билан оғриганларга мос (зираворларсиз)
🟢 Ич кетиши ёки ҳолсизликда қувватни тез тиклайди
Муҳим тавсиялар:
❗ Ҳаддан ортиқ ёғ, сариёғ ёки қаймоқ қўшманг
❗ Қовурилган ёки аччиқ қўшимчаларсиз истеъмол қилинг
❗ Тузни меъёрида ишлатинг
❗ Қандли диабетда — кам миқдорда
Хулоса:тўғри тайёрланган картошка пюреси — соғлом, тўйимли ва хавфсиз таом. Шифобахш овқат сифатида рационга қўшиш мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
«Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» учун овоз беринг!
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Саломатлик сабоқлари» телеграм канали, «Тиббиёт ва замон» журнали таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган «Йил танлови – 2025» доирасида «Йилнинг энг яхши тиббиёт бирлашмаси» йўналиши бўйича расмий сўровнома бошланди.
2025 йил давомида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий марказлар даражасига олиб чиқиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширди.
Энди эса вилоятимизда фаолияти билан ажралиб турган, масъулиятли ва намунавий тиббиёт бирлашмаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш фурсати етиб келди.
Сўровномада иштирок этинг ва муносиб деб билган туманингиз тиббиёт бирлашмаси учун овоз беринг!
🕒 Овоз бериш 6 январь соат 22:00 гача давом этади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Болада бўй ўсмаслиги — эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган белгими?
Болада бўй ўсмаслиги айрим ҳолларда хавотир уйғотиши мумкин.
Бироқ бу ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва тўғри ёндашув орқали самарали бартараф этиш имкони бор.
❓ Бўй ўсмаслигига нима сабаб бўлади?
❓ Бу ҳолат қайси ёшдан бошлаб намоён бўлади?
❓ Қачон мутахассисга мурожаат қилиш керак?
❓ Қандай чоралар самарали ҳисобланади?
Ушбу муҳим саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори-эндокринолог Мухлиса Шарихсиева аниқ, ишончли ва тушунарли тавсиялар беради.Мутахассис таъкидлайди: — Эрта ташхис қўйиш жуда муҳим — Мунтазам назорат ва даволаш яхши натижа беради — Ота-онанинг эътибори ҳал қилувчи аҳамиятга эга 📹 Видеони томоша қилиб, бола ўсиши билан боғлиқ муҳим ва фойдали маълумотларга эга бўлинг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
75 ёшли беморда сурункали оғриқ муваффақиятли бартараф этилди
Тунда тез-тез безовта бўлиш, сийдик босимининг пасайиши ва кундалик ҳаётга халақит берувчи простатa аденомаси муаммоси — тиғсиз, оғриқсиз ва самарали усул билан бартараф этилди.
🔬 Замонавий ечим — эндоскопик лазер муолажаси
✅ Қонсиз
✅ Қисқа тикланиш даври
✅ Юқори самара
👨⚕️ Шифокор-уролог: Адашев Аббос Исмонжанович
🏥 Тиббиёт маркази: «Андрология-N»
📍 Манзил: Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, 3-кичик нохия, Тинчлик кўчаси, 62-уй
📌 Мўлжал: теннис корти орқасидаги кўча, 52 мактаб ёнида
📞 тел: +998934949325
Ҳаётингизни енгиллаштиринг — соғлом ҳаёт сари қадам қўйинг! Бугуноқ мурожаат қилинг — эртага ўзгаришни ҳис этинг.🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Ассалому алайкум, қадрдонлар!
Пайшанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Бу тонг сизга хотиржамлик, қалбингизга нур, ишларингизга барака олиб келсин.
Бугунги кунингиз эзгу ниятлар, яхши хабарлар ва кўнгилни қувонтирадиган лаҳзаларга бой бўлсин.
Яратган ҳар бир қадамингизни ўнгласин, ризқингизни кенг, кўнглингизни обод қилсин.
🎼Авазбек Олимов - Тановар🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Хуллас, 31 декабрь дам олиш куни бўлди ва дам 4 январгача давом этади! 5 январь иш куни.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Расман. Президент фармон. билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
(а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;
(б) 2026 йилда:
(i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба;
(ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба.
2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
(а) ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади;
3. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилсин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
