uz
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ko'proq ko'rsatish
5 571
Obunachilar
-1124 soatlar
-977 kunlar
-36530 kunlar
Postlar arxiv
Нонуштада қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак? 📌 Нонушта – кунлик овқатланиш рационининг энг муҳим қисми. Шу сабабли дунё диетологлари эрталабки тамаддини мутлақо канда қилмасликни тавсия этади. Албатта ушбу одатдан воз кечмаслик учун бир қатор муҳим сабаблар мавжуд. 🖇 — Нонушта кун бўйи инсонни энергия ва зарур озиқ моддалари билан таъминлайди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова.Бу эса уни эътиборсиз қолдирмасликнинг асосий сабабларидан. ❗️Шунингдек, нонушта кишига кун давомида жисмоний ва руҳий қувват бағишлаб, кайфиятни кўтаради. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, миянинг самарали ишлашини таъминлайди. 🫙Инсон, энг аввало, уйғонгандан сўнг, бир стакан илиқ сув ичиши лозим. Агар истаса, унга лимон шарбати қўшиш ҳам мумкин. Бу эса танани уйғотади, ичакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради. Қолаверса, овқат ҳазм қилиш ва эндокрин тизимлар биринчи таомга тайёрланади. 🫕 Сув ичгандан сўнг тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш керак. Кўпчиликни энг мақбул нонушта вақти соат нечада бўлиши кераклиги қизиқтиради. Албатта бу савол индивидуал хусусиятга эга бўлиб, ҳар бир инсоннинг турмуш тарзига боғлиқ. Бироқ соат 7:00 дан 9:00 гача бўлиши мақсадга мувофиқ. 📍Баъзи инсонлар эрталаб нонушта қилишни ёқтирмайди. Кимдир иштаҳам йўқ деса, яна кимдир қорни очмаганини айтади. Бироқ бу яхши эмас ва улар бу одатга қарши курашиши лозим. Қарабсизки, икки ҳафта ўтгач, тананинг ўзи эрталаб ундан овқатлантиришни сўрайди. 🍜🍛Нонуштада гречка, жўхори уни, арпа, тариқ солинган ва сув ёки сутда тайёрланган бўтқалар ейиш жуда фойдали. Сабаби улар таркибида етарли миқдорда углеводлар бўлиб, ошқозонни тезда тўйинтиради ва узоқ вақт очликни ҳис қилмасликка ёрдам беради. Тухумни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам кун бўйи танани керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди. 🥛Шунингдек, кам ёғли творог, сут, кефир, табиий ёгурт ичиш организмни кўп миқдорда озуқа моддалари, Д витамини, калий ва калций билан тўйинтиради. Озишни истайдиганлар, кам ёғли сут ичишлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, нонуштада ёғсиз мол, товуқ, курка ва балиқ гўштидан тайёрланган таомларни танаввул қилиш кишига ажойиб тўйинганлик ҳиссини беради. 🍊Эрталабки тамадди пайти хамиртуруш билан пиширилган овқатлар, цитрус мевалар, хом сабзавотлар, ёғли гўшт ва углеводга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Манба Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Уйқуни яхшиловчи гиёҳлар Тинчлантирувчи чойлар нафақат яхши ухлашга ёрдам беради, балки асаб тизимини барқарорлаштиради. ▫️ А
Уйқуни яхшиловчи гиёҳлар Тинчлантирувчи чойлар нафақат яхши ухлашга ёрдам беради, балки асаб тизимини барқарорлаштиради. ▫️ Асаб тизимини тинчлантириш учун қуйидаги гиёҳлар тавсия этилади: ▫️Ромашка ▫️Мелисса ▫️Ялпиз ▫️Валериана ▫️Ҳоп конуслари ▫️Мотҳершорт ▫️Лаванда

Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий маркази Наманган филиали сўнгги вақт ичида мураккаб жарроҳлик амалиётларини мувафаққиятли бажарилиши билан республикадаги етакчи тиббиёт муассасалари қаторида кўп бор тилга олинмоқда. Бу бежиз эмас. Юрак жарроҳлиги бўйича энг нозик операцияларни амалга ошириш учун бу ерда илмий салоҳият ва технологик имконият етарли. Бугун бу имконият доираси янада кенгайди. Марказга Австриянинг «АМЕ International» компанияси томонидан келтирилган тиббий жиҳозлар фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов қатнашди. Таъкидландики, Австрия банкининг 9 млн евролик имтиёзли кредити эвазига келтирилган тиббий жиҳозлар туфайли марказ технологик имконият бўйича минтақада ягона ҳисобланади. Эндиликда 96 турдаги юрак қон-томир касалликлар бўйича жарроҳлик амалиётлари сони 112 тага етади. Бу Наманган тиббиёти ривожидаги катта қадамдир. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Қон босими пасайганда уни дори воситаларисиз қандай кўтариш мумкин? 📍Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов жавоб берди. — Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин, — дейди мутахассис. 🫙— Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана аъзоларининг бир маромда ишлашини таъминлайди. 👂🏻Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси ва қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам организм фаолиятига ижобий таъсир этади. 🍲 Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречихадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. 🍚 Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, қаҳва ичиш (қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади. Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Манба Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қандай маҳсулотлар ёғни тезроқ эритишга ёрдам беради? 🌶 Аччиқ қизил қалампир таркибидаги мавжуд моддалар ёғларнинг эришини
Қандай маҳсулотлар ёғни тезроқ эритишга ёрдам беради? 🌶 Аччиқ қизил қалампир таркибидаги мавжуд моддалар ёғларнинг эришини тезлаштиради ва энергия сарфини оширади, қорин ёғларидан халос бўлишга ёрдам беради. 🫖 Кўк чой кўпроқ калория сарфлашга ёрдам беради. ☘️ Ялпиз калория сарфини оширади, ёғли таомлар туфайли килограмм ортишининг олдини олади ва инсулин сезгирлигини ўзгартиради. 🦪 Ёғли балиқ таркибида омега-3 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради. 🔍 Манба: «Соғлом ҳаёт» Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Акушер-гинеколог ва доялар учун семинар-тренинглар ўтказилди Наманган вилояти Перинатал марказида кучли билим ва катта тажрибага эга акушер-гинеколог ва доялар фаолият олиб боришади ва уларнинг зиммасида қуйи тизим мутахассислари малакасини ошириш впзифаси ҳам бор. Айни шу мақсадда марказ акушер-гинекологлари ва доялари томонидан  вилоятдаги 11 та туман ва 3 та шаҳар  туғруқ  комплексларида «Шошилинч  акушерлик ёрдами»  мавзусида  семинар-тренинглар  ўтказилди.  Семинар-тренингларда акушер-гинекологлар,  қабулхона,  туғруқ  зали  ва чилла  бўлими  доялари  иштирок  этди. Шу кунгача вилоят бўйича 593 нафар  ходим  Миллий  акушерлик  протоколларига асосан ўқитилди  ва мастер-класс ўтилди. Асосан «Акушерликда қон  кетиш», «Ҳомиладорликда  гипертензив  ҳолатлар», «Ҳомила  чаноғи  билан  келганда  туғруқни  олиб  бориш», «Елкалар  дистоцияси», «Қўл  ювишнинг  янги  технологияси» мавзуларидаги семинар-тренинг ҳамда маҳорат дарслари мутахассислар билими ва малакасини оширишга хизмат қилди. @namangantoday

Тирноқ кўчиши микоз аломатими? 🌐 Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ер юзининг 80 фоизга яқин катта ёшли аҳолиси оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекади. Улардан бири микоздир. ❓Хўш, ушбу хасталикка қандай омиллар сабаб бўлади? Бу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов жавоб берди. 🦶— Оёқларнинг анатомик нуқсонлари (ясситовонлик ёки бармоқлар ораси бурмаларининг торлиги), жуда тор ва ҳаво ўтказмайдиган синтетик пойабзаллар кийиш, оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши замбуруғли касаллик ҳисобланган микозлар пайдо бўлиши учун қулай шароит яратади, — дейди мутахассис. 🖇 — Оёқ микози билан оғриган беморлар ва замбуруғлар билан зарарланган буюмлар касаллик манбаи ҳисобланади. Хасталик асосан шахсий гигиенага эътибор бермайдиган кишиларда учрайди. 📌 Замбуруғлар бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда бўлади. 🔴 Оёқ терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон-томир ва эндокрин тизимида учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ҳамда иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли хасталиклар ривожланишига қулай шароит туғдиради. ❇️ Микоз бошланишида тери қичишади, баъзан қизариши мумкин. Шунингдек, тери қуруқлашиб, қипиқчалар юзага келади ёки сувсирайди ҳамда аниқ чегараланган доғлар пайдо бўлади. 👐🏻 Вақт ўтиши билан касаллик даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқларига ўтиши мумкин. Бунда тирноқ пластинкалари қалинлашиб, уваланади. Ранги ўзгариб, нотекис ҳолга келади. Баъзида эса тирноқ пластинкаси кўчиши мумкин. ‼️Агар хасталик ўз вақтида даволанмаса, йиллаб давом этади ва бу даврда бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга ҳам юқтириши мумкин. 👩🏻‍⚕️ Шу боис ҳар бир киши оёқ-қўллари терисида муаммолар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиши лозим. 💉Айни пайтда замонавий текширувлар орқали тери хасталиклари тезкорлик билан аниқланади. Мутахассис назоратида керакли муолажалар олинса, бемор ҳеч бир асоратсиз дарддан фориғ бўлади. Манба Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ёнғоқнинг ўта фойдали икки хусусияти маълум бўлди Ёнғоқ истеъмол қилиш руҳий саломатликни сақлашга фойдали таъсир кўрсатади, хусусан, депрессияни ривожланиш хавфини камайтиради. Мутахассисларга кўра, овқат рационга ҳар қандай турдаги ёнғоқлар қўшилса, улар мия яллиғланишини камайтиради ва антиоксидант таъсири туфайли ижобий натижалар ҳосил бўлади. Ёнғоқ ёки бошқа шунга ўхшаш нарсаларни истеъмол қиласизми, улар тузланганми, қовурилганми ёки хом бўлишидан қатъи назар фойдалидир. Тузланган ва қовурилганлардан воз кечиш яхшироқ, дейди шифокорлар. Бундан ташқари, ёнғоқлар витамин ва минералларга бой. Шу сабабли уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак ва қон томирларининг фаолиятини яхшилайди. Бироқ, ёнғоқ жуда юқори калория маҳсулоти эканлигини унутмаслик керак. Шунингдек, улар таркибида кўп миқдорда фитик кислотаси мавжуд бўлиб, бу организмда минераллар етишмаслигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уларни кўп миқдорда истеъмол қилмаслик яхшироқдир. Кунига 30 граммдан кўп емаслик тавсия этилади. Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ёнғоқнинг ўта фойдали икки хусусияти маълум бўлди Ёнғоқ истеъмол қилиш руҳий саломатликни сақлашга фойдали таъсир кўрсатади,
Ёнғоқнинг ўта фойдали икки хусусияти маълум бўлди Ёнғоқ истеъмол қилиш руҳий саломатликни сақлашга фойдали таъсир кўрсатади, хусусан, депрессияни ривожланиш хавфини камайтиради. Мутахассисларга кўра, овқат рационга ҳар қандай турдаги ёнғоқлар қўшилса, улар мия яллиғланишини камайтиради ва антиоксидант таъсири туфайли ижобий натижалар ҳосил бўлади. Ёнғоқ ёки бошқа шунга ўхшаш нарсаларни истеъмол қиласизми, улар тузланганми, қовурилганми ёки хом бўлишидан қатъи назар фойдалидир. Тузланган ва қовурилганлардан воз кечиш яхшироқ, дейди шифокорлар. Бундан ташқари, ёнғоқлар витамин ва минералларга бой. Шу сабабли уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак ва қон томирларининг фаолиятини яхшилайди. Бироқ, ёнғоқ жуда юқори калория маҳсулоти эканлигини унутмаслик керак. Шунингдек, улар таркибида кўп миқдорда фитик кислотаси мавжуд бўлиб, бу организмда минераллар етишмаслигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уларни кўп миқдорда истеъмол қилмаслик яхшироқдир. Кунига 30 граммдан кўп емаслик тавсия этилади.

❗️Юрак тез уриши, қўлларда титроқ, вазн йўқотиш... Бу — заҳарли буқоқ аломатими? Аксарият эндокринологик касалликлар оғир асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Шулардан бири буқоқдир. — Буқоқ қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечувчи хасталик, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Севара Фахрутдинова. — Касаллик ушбу аъзонинг гормонал фаолияти кучайиши, сусайиши ёки ўзгармаслиги билан намоён бўлади. Буқоқ ҳақида гапиришдан аввал, мазкур без ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсам. Қалқонсимон без — бўйиннинг олд қисмида жойлашган. У тироксин ва трийодтиронин гормонларини ишлаб чиқариш орқали танадаги кўплаб жараёнлар, хусусан, асаб, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва суяк-таянч тизимлари фаолиятини бошқаради. Ҳатто миянинг нормал ишлаши ҳам қалқонсимон без фаолиятига боғлиқ. Қалқонсимон без касалликларини келтириб чиқарувчи бир қатор омиллар мавжуд. Буларга турли аутоиммун ва инфекцион касалликлар, йод танқислиги, стресс, интоксикация, оқсил ва витаминлар етишмаслигини мисол қилиш мумкин. Қалқонсимон бездаги ўзгаришларнинг хусусиятига кўра, диффуз буқоқ, тугунли буқоқ ва аралаш турлари таснифланади. Қалқонсимон без гормонал фаолиятига кўра, диффуз буқоқ, ўз навбатида, гипотиреоз, эутиреоз ва диффуз-токсик (гипертиреоз) шаклларга бўлинади. Жумладан, унинг диффуз-токсик тури халқ орасида заҳарли буқоқ деб ҳам аталади. Мазкур хасталикка қалқонсимон безнинг катталашиши ва унда гормонларнинг меъёрдан ортиқ ишлаб чиқарилиши сабаб бўлади. Бунда беморлар асабийлик, юрак тез уриши, безовталик, озиш, соч тўкилиши, теридаги турли тошмалар, қизиб кетиш, кўп терлаш, қўлларда титроқ, кўзларнинг катталашишидан шикоят қилади. Қолаверса, бу дардга чалинганлар уйқусизликдан қийналади. Касалликка ташхис қўйиш лаборатор-қон таҳлиллари ва инструментал текширувлар натижасида амалга оширилади. Бугунги замонавий тиббиёт заҳарли буқоқни 3 хил усулда даволашни таклиф этади. Булар медикаментоз даво, яъни дори-дармон билан, шунингдек радиоактив йод ҳамда жарроҳлик усулларидир. Агар тегишли текширувлардан сўнг заҳарли буқоқ ташхиси қўйилса, бемор шифокор қатъий назорати остида даволаниши лозим. Акс ҳолда касаллик организмда турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Манба Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Организмида холестерин даражаси юқори бўлган инсонларга нима ейиш мумкин эмас? ⭕️ Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар. Ёғли гўш
Организмида холестерин даражаси юқори бўлган инсонларга нима ейиш мумкин эмас? ⭕️ Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар. Ёғли гўшт, қаймоқ, сариёғ, тухум сариғи, икра. ⭕️ Жигарни оғирлаштирадиган овқатлар. Спиртли ичимликлар, консервалар, колбаса ва ярим тайёр маҳсулотлар. ⭕️ Хурмо ва кокос мойи. Ушбу моддалар кўп миқдорда "ёмон" холестеринни ўз ичига олади. Улар турли хил қандолатчилик, музқаймоқ ва ширинликлар таркибида мавжуд бўлади. ✅ Ушбу қоидаларга риоя қилиш орқали холестерин миқдори самарали тарзда камаяди ва атеросклероз ривожланишининг олди олинади. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт» Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

НУРОНИЙЛАРИМИЗ ЭЪТИБОРДАН МАМНУН Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда жорий йил 1 августдан 1 сентябргача “Кексалар саломатлиги ойлиги” этиб белгиланди. Мазкур акция доирасида юртимизда истиқомат қилувчи 55 ёшдан ошган нуроний отахон ва онахонлар жойларда бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тиббий кўриклар натижасида ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади. Жумладан, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳам акция муносабати билан жойларда нуронийлар  билан учрашувлар ўтказмоқда. Самимий руҳда ўтаётган учрашувларда нафақат отахон-онахонларнинг саломатликлари кўздан кечириляпти, балки уларнинг кайфиятлари, руҳияти, яшаш тарзи хусусида ҳам маълумотга эга бўлинмоқда. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Ўзбекистонликлар энг кўп қон айланиш тизими касалликларидан вафот этмоқда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг: 51,9%и – қон айланиш тизими касалликларидан 11,5%и – нафас олиш аъзолари касалликларидан 9,5%и – ўсимталардан 4,4%и – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан 3,6%и – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан 1,4%и – юқумли ва паразитар касалликлардан 17,7%и бошқа касалликлардан юзага келган. Эркаклар орасида ўлим кўпми ёки аёллар жавоб Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

#расман ⚡️Диққат! Яна бир дори тақиқланиши мумкин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Cold Out йўтал
#расман ⚡️Диққат! Яна бир дори тақиқланиши мумкин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Cold Out йўтал ва шамоллашга қарши сироп хавфи ҳақида огоҳлантирди. Унда токсинларни топилган. Бу охирги 10 ой ичида ҳинд ишлаб чиқарувчисига нисбатан бешинчи шундай огоҳлантиришдир. Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⭕️ Уй шароитида қонни кўпайтиришнинг оддий усули ✅ Хом сабзи ва лавлагини катта тишли қирғичдан ўтказинг, 300 г асал қўшинг.
⭕️ Уй шароитида қонни кўпайтиришнинг оддий усули ✅ Хом сабзи ва лавлагини катта тишли қирғичдан ўтказинг, 300 г асал қўшинг. Барча маҳсулотларни аралаштиринг ва музлатгичга солинг. ▪️Ушбу аралашмадан эрталаб кунига 1 марта овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади. 🩸Бир ҳафта ичида гемоглобиʜ меъёрий ҳолатга кўтарилади. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

⚡️Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади Жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” та
⚡️Юртимизда нуронийлар бепул соғломлаштирилади Жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилади. Бу даврда мамлакатимиздаги нуроний отахон ва онахонлар малакали шифокорлар томонидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Статистика Юртимизда 55 ёшдан ошган 3 миллион 200 минг нафарга яқин пенсия ёшидаги нуроний юртдошларимиз умргузаронлик қилмоқда. Тиббий кўриклар якунида: Ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган катта ёшли беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Қон қуюқлашишининг 7 та белгиси

❗️Мутахассис: Варикоз касаллиги — асоратлари билан хавфли Қон-томир муаммолари бутун дунёда кенг тарқалган сурункали касалликлар сирасига киради. Айниқса, кейинги пайтларда кўпчилик инсонларда варикоз хасталиги тез-тез учрамоқда. ❓Хўш, бунинг асосий сабиб нима? Хасталикнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади? 📌 Ушбу саволларга академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Фазлитдин Баҳриддинов жавоб берди. 🔬 — Айрим кишилар варикозни фақат эстетик муаммо, деб ўйлайди. Бироқ бу касалликка ўз вақтида эътибор берилмаса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин, — дейди мутахассис. 👩 — Айтиш лозимки, мазкур хасталикка кўпроқ аёллар мойил бўлади. Бунинг асосий сабаби эса ҳомиладорликдир. Яъни уларда 25-45 ёшлар оралиғида варикоз кўп кузатилади. Қолаверса, эркаклар ҳам 45-50 ёшларда ушбу касалликка чалинишга мойил бўлади. 🩸Маълумки, вена қон томирлари организмда қон айланишини таъминлайди. Бироқ юза веналарининг кенгайиши, клапанларнинг яроқсизлиги ва веноз қон оқишининг бузилиши сабабли веналарнинг варикоз кенгайиши кузатилади. 🤰Хасталикнинг келиб чиқишига ирсият, узоқ муддат тик оёқда туриш, ҳомиладорлик (бачадоннинг бошқа органларга кучли босими, қон томирларини сиқиши), семириш, бириктирувчи тўқиманинг туғма заифлиги, кам ҳаракатлик, гормонал дориларни қабул қилиш, гормонал ўзгаришлар, эндокрин касалликлар, юқори веноз босим, сурункали касалликларнинг ривожланиши каби бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин. ✅ Веналарнинг варикоз кенгайишида бир неча босқич фарқланади. 🦵Илк босқичда иш кунидан сўнг оёқларда оғирлик ва чарчоқ, кеч тушдан кейин тўпиқ, оёқ ва пастки оёқнинг шиши кузатилади. Бундай ҳолда барча аломатлар тунги дам олишдан сўнг ёки фаол юришдан кейин йўқолади. 🖇 Шунингдек, оёқларнинг тез толиқиши, болдир соҳасида веноз тугунчалар пайдо бўлиши, тик турганда веналарнинг бўртиб чиқиши, тери қичишиши ва экземасимон дерматит ҳамда бошқа қатор белгилар ривожланади. ‼️ Агар уларга ўз вақтида эътибор берилмаса, болдир соҳасида трофик яралар пайдо бўлиши, ўткир тромбофлебит, варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши, ҳатто, ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. 👩‍⚕️ Шу боис касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга (қон томир жарроҳига) мурожаат қилиш керак. 🏃‍♂️Хасталикка чалинмаслик учун вазнни меъёрда сақлаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, сурункали равишда жисмоний зўриқишдан ва узоқ вақт тик оёқда туришдан ҳимояланиш, тор кийим ва баланд пошнали пойабзал киймаслик тавсия этилади. Манба Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg