uz
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ko'proq ko'rsatish
5 546
Obunachilar
-1224 soatlar
-917 kunlar
-35930 kunlar
Postlar arxiv
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг ❗️Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нар
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг ❗️Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Ярим килограмм сосискадан 100 грамм гўшт афзал! ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: ✅ Сосиска, сарделька (йўғон сосиска) ва колбасал
📍Ярим килограмм сосискадан 100 грамм гўшт афзал! ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: ✅ Сосиска, сарделька (йўғон сосиска) ва колбасаларда яширин ҳолда кўп миқдорда юқори тўйинган ёғ кислоталарини мужассамлашган ёғ ва туз мавжуд бўлади. ✅ Тўйинган ёғлар яхши қон айланишига, тузлар ортиқчалиги эса организмдаги суюқлик чиқиб кетишига халақит қилади, шунинг баробарида, юрак ишига оғирлик яратиб, қон босими ошишига олиб келади. ✅ 100 грамм қайнатилган товуқ ёки мол гўштини тановул этиб, 20 грамм протеин (оқсил)га эга бўламиз. ✅ Оқсил юракнинг меъёрий иши ва қон томирларнинг ҳаётий фаоллиги учун жуда зарурдир. Бир кунда бизга ўртача миқдорда 60 грамм оқсил керак бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Ярим килограмм сосискадан 100 грамм гўшт афзал! ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: ✅ Сосиска, сарделька (йўғон сосиска) ва колбасаларда яширин ҳолда кўп миқдорда юқори тўйинган ёғ кислоталарини мужассамлашган ёғ ва туз мавжуд бўлади. ✅ Тўйинган ёғлар яхши қон айланишига, тузлар ортиқчалиги эса организмдаги суюқлик чиқиб кетишига халақит қилади, шунинг баробарида, юрак ишига оғирлик яратиб, қон босими ошишига олиб келади. ✅ 100 грамм қайнатилган товуқ ёки мол гўштини тановул этиб, 20 грамм протеин (оқсил)га эга бўламиз. ✅ Оқсил юракнинг меъёрий иши ва қон томирларнинг ҳаётий фаоллиги учун жуда зарурдир. Бир кунда бизга ўртача миқдорда 60 грамм оқсил керак бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️Қон босимини туширувчи кичик массажлар ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 📍 Биринчи усул: иккала қўлнинг кўрсаткич
❗️Қон босимини туширувчи кичик массажлар ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 📍 Биринчи усул: иккала қўлнинг кўрсаткич, ўрта ва номсиз бармоқлари билан қуёш чигали (киндик атрофида) устидан босиб туринг, ўнгача сананг ва қўйиб юборинг. Ушбу машқни бир неча маротаба такрорланг. 📍 Иккинчи усул: бош бармоқ билан умуртқа поғонаси бош суягига ўтадиган тешикка ўн сония давомида секин босинг. Шу машқни бир неча маротаба такрорланг. Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️Нонушта учун энг фойдали маҳсулотлар! ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔸Тухум. Тухум нонушта таоми бўлиб,
❗️Нонушта учун энг фойдали маҳсулотлар! ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔸Тухум. Тухум нонушта таоми бўлиб, у тўйимли ва сифатли протеинни ўз ичига олади. 2-тоифа диабет ва юрак-қон томир касалликларига мойиллиги бўлган инсонлар тухум истеъмол қилиш ва углевод истеъмолини камайтириш орқали қондаги холестерин миқдорини нормаллаштириши мумкин. 🔸Ёнғоқ. Ҳайвон маҳсулотларини истеъмол қилмайдиганлар учун ёнғоқлар етарли протеин ўзлаштиришнинг манбайи бўла олади. Шунингдек, ёнғоқлар калий, магний ва антиоксидантларга бой. 🔸Резавор мевалар. Қулупнай, малина ва бошқа резавор меваларнинг калорияси паст, толаларга бой ва улар яллиғланишга қарши антиоксидантларни ўз ичига олади. 🔸Творог. Творог А ва B гуруҳ витаминлари, шунингдек, кальцийга бой таом ҳисобланади. Фақат кўп миқдорда шакар қўшмаслик тавсия этилади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Автоҳалокатлар олдини олувчи дуони биласизми? Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Кисель ичинг — касал бўлмайсиз! ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🥤Ошқозон-ичак фаолиятини яxшилайди, гастрит ва ошқозон я
📍Кисель ичинг — касал бўлмайсиз! ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🥤Ошқозон-ичак фаолиятини яxшилайди, гастрит ва ошқозон ярасини даволайди. Дисбактериозни бартараф этади. 🫐 Черникали кисель кўриш қобилиятини яxшилайди, организмни турли хил инфекциялардан халос этади. 🍎 Гиповитаминоз ва камқонликда, шунингдек, овқат ҳазм қилишни яxшилашда олмали кисель айни муддао. 🌱 Жигар ва ўт пуфаги касалликларида четан (рябина)ли кисель тавсия этилади. У сафро таркибини яxшилаш, ични юмшатиш ва сийдик ҳайдаш xусусиятларига ҳам эга. 🍒 Илиқ олчали киселни нафас олиш органлари ва ўпка шамоллашида бир кунда 3 маҳал ичинг. 🧃Клюквали кисель таркибидаги витамин С ва ацетилсалицил кислотаси шамоллаш ва гриппдан бир зумда тузатади. ⚠️ Кисель таркибидаги краxмал моддаси углеводнинг қўшимча манбаи бўлиб, меъёрдан ортиқ истеъмол қилинганда вазннинг ошишига сабаб бўлади ва аллергия чақиради. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Анжир истеъмол қилиш қоидалари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🔖 Анжирнинг зарарли хусусиятлари аниқлан
Анжир истеъмол қилиш қоидалари ҳақида биласизми? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🔖 Анжирнинг зарарли хусусиятлари аниқланмаган, бироқ бир қанча сабабларга кўра ундан эҳтиёт бўлиш керак: ⚠️ Биринчидан, мева айниқса, қуритилганида қондаги глюкоза миқдорини кескин ошириб юбориши мумкин бўлган катта миқдордаги шакарни ўз ичига олади ва иккинчи тоифа қандли диабетга чалинганлар учун хавфли ҳисобланади. ⚠️ Бундан ташқари, анжир деярли ҳар қандай маҳсулот каби таркибида кўп миқдорда шакар ва мева кислоталари мавжудлиги туфайли кучли аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. ✅ Агар анжир истеъмолидан кейин қанд миқдори ортиб кетса, айнан анжир барглари дамламаси қанд миқдорини нормаллаштиришга ёрдам беради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Наманган давлат университети Россия федерасиясининг нуфузли олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастури бўйича ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ 🏛УРАЛ тиббиёт университети билан қуйидаги йўналишларда: 👉Даволаш иши - 25 ўрин (2+4) йил (бакалавр) 👉Педиатрия - 25 ўрин (2+4) йил  (бакалавр) 👉Стоматология - 15 ўрин (2+3) йил  (бакалавр) 👉Фармация - 15 ўрин (2+3) йил  (бакалавр) Ҳужжатлар 2022 йил 6 сентябрдан 20  сентябргача қабул қилинади: Қўшимча маълумотлар ☎️ +998975918890/+998939484891 🏛Москва давлат озиқ-овқат университети билан қуйидаги йўналишларда: 👉Озиқ-овқат технологияси (Сут ва сут маҳсулотлари технологияси) - 25 ўрин (2+2) йил  (бакалавр) 👉Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича) - 10 ўрин (0,6+1,4) йил (магистратура)  Ҳужжатлар  2022 йил 6 сентябрдан 20  сентябргача қабул қилинади: Қўшимча маълумотлар ☎️ +998942705453/+998990200603

🛌 Уйқудан олдин қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🍶 Кефир, ёғсиз творог, йогурт; 🥣 Ка
🛌 Уйқудан олдин қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🍶 Кефир, ёғсиз творог, йогурт; 🥣 Кашалар (фақат ёғсиз сутга ёки сувга тайёрланган); 🌰 Ёнғоқлар (бодом, писта, грек ёнғоғи) 40 г дан кўп эмас; 🧈 Ёғсиз пишлоқ; 🍪 Олма печеньеси; 🥝 Шакари кам мевалар; 🐟 Кам ёғ сақловчи балиқлар; 📍Озмоқчи бўлганлар учун 🔰Олманинг ўртаси олиниб, ичига асал солинади ва микротўлқинли печга бир неча дақиқага қўйиб, кейин истеъмол қилинади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов: Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов: Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди. Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

☕️ Сутли қаҳванинг хусусиятлари ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: 🟢 Сутли қаҳва таркибида витамин, минераллар, ант
☕️ Сутли қаҳванинг хусусиятлари ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: 🟢 Сутли қаҳва таркибида витамин, минераллар, антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар тананинг қариш жараёнини секинлаштиради, соч тўкилишининг олдини олади. Саратон, жигар касалликлари, Альцгеймер ва Паркинсон касалликларига чалиниш хавфини пасайтиради. ⚫️ Сутли қаҳва нонушта учун идеал маҳсулот ҳисобланади. Сутли қаҳвани оч қоринга эмас, овқатдан кейин ичиш муҳим. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

#ўзлик - Қалб инсонга сев деган ёки ёлғизликми унга учқун бўлгин? Нима ўзи севиш? Бир шамга оташ бўлишми ёки ёниб турган оташ
#ўзлик -  Қалб инсонга сев деган ёки ёлғизликми унга учқун бўлгин? Нима ўзи севиш? Бир шамга оташ бўлишми ёки ёниб турган оташга тегишми? -  Эй инсон! Қоф тоғидек юқорида бўлсанг ҳам кафанга сиғадиган даражада кичиксан. Унутма, ҳамма нарсанинг ҳисоб китоби бор. Кимни қанчалик хафа қилсанг, ўзинг ҳам худди шундай хафа бўласан. Жалолиддин Румий. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Барвақт уйғониш умрни узайтиради. Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради,
Барвақт уйғониш умрни узайтиради. Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади. Субҳаналлоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган: «У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 47 оят).

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади. Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Қон томирларни мустаҳкамлашнинг учта энг яхши усули! ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ♻️Спорт. Аввало, қанчалик банд бўлишин
📍Қон томирларни мустаҳкамлашнинг учта энг яхши усули! ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ♻️Спорт. Аввало, қанчалик банд бўлишингиздан қатъий назар, кундалик режимга жисмоний машқларни киритиш керак. Эрталаб югуриш, йога, рақс, сузиш-буларнинг барчаси қон томирлар учун ажойиб машқ бўлади. Юклама ўртача бўлиши керак, ортиқча иш ва ортиқча юкламаларга йўл қўймаслик керак. 📌Парҳез. Кундалик рационингизда кўп миқдорда мева ва забзавотлар бўлиши керак. Ёғли ва қизариб пишган овқатлар, кофеинли ичимликлар истеъмолини минималлаштиринг. Бундан ташқари суюқлик ичиш режимига риоя қилиш керак - кунига камида 1.5 литр суюқлик ичиш керак. ✔️Сув процедуралари. Совуқ сув билан ювиниш, контрастли душ олиш керак. Шунни ёдда тутингки, қишда контрастли душни иссиқ сув билан ёзда эса совуқ сув билан тугатиш яхшироқдир. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📌 Райҳон ўсимлигидан касалликларни даволашда ажойиб рецепт! ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Райҳон овқатларга, чойларга ши
📌 Райҳон ўсимлигидан касалликларни даволашда ажойиб рецепт! ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Райҳон овқатларга, чойларга шифобахш кўкат сифатида ишлатиб келади. Райҳон ҳавони ва одам вужудини юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди. ✔️ Томоқ оғриганда: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл қайнаган сувга солиб 20 дақиқа қайнатиб, совугач сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг. ✔️ Қовоқлар шамоллаганда: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500мл қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг. ✔️ Бош оғриғида: Райҳон, маврак, лимонўтни тенг миқдорда олиб, 1 чой қошиғини 200мл қайнаган сувда 20 дақиқа дамланг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Ушбу шарбат тинчлантириш хусусиятига ҳам эга. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт»

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. ✅ Бунда: ➖ 1 сентябрь — Мустақиллик байрами; ➖ 2 сентябрь —  жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; ➖ 3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга асосан қўшимча дам олиш куни; ➖ 4 сентябрь — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни.  ❗️5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун ҳам 5 сентябр — душанбадан дарслар бошланишини айтгандик. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️25 август куни Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Вазн йўқотиш учун қора седана ёғини қанча ичиш керак? ✍️Шифокор Алишер Файзиев: 📍Ортиқча килограммдан халос бўлиш учун схем
Вазн йўқотиш учун қора седана ёғини қанча ичиш керак? ✍️Шифокор Алишер Файзиев: 📍Ортиқча килограммдан халос бўлиш учун схема бўйича ёғ ичилади, жараён икки ой давом этади. Биринчи ойда углеводли овқатлар қўшимча равишда рациондан чиқариб ташланади ва седана ёғ қуйидаги тарзда ичилади. 🔻биринчи 7 кун — нонушта қилишдан олдин, бир стакан сув билан бир чой қошиқ. 🔻иккинчи 7 кун — нонушта ва кечки овқатдан олдин сув билан бир хил миқдорда. 🔻учинчи 7 кун — нонушта қилишдан олдин, икки стакан сув билан 2 чой қошиқ. 🔻охирги 7 кун биринчи ҳафта билан бир хил. 🔻Иккинчи ойда ушбу схема бўйича ичилади: 🔻биринчи 7 кун — сувсиз, нонушта қилишдан олдин бир ош қошиқ. 🔻иккинчи 7 кун — 2 ош қошиқ миқдорида нонушта қилишдан олдин сувсиз. 🔻учинчи 7 кун — кунига уч марта овқатдан 30 дақиқа олдин, 2 чой қошиқ. 🔻охирги ҳафтада кунига икки маҳал, бир стакан сув ва бир чой қошиқ седана ёғи ичилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»