cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿

Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. МУРОЖААТ УЧУН👇👇👇 @Anticorruptiongroup_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
14 549
Obunachilar
+624 soatlar
+1027 kunlar
+76730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

😱 3👍 1
👍 3👀 1
Ассалому алайкум ҳурматли антикоррупция жамоаси, илтимос чиқариб беринглар. Вилоят ЙПҲ мутасаддилари Марҳамат туманидаги мана бундай машиналарга жарима чиқариб беринглар, шоят кейинги сафар фаросатни ишлатиб парковка қилса. Жарима солинганлигини илова қилиб расмий жавоб берилса қолганларга ибрат, сизларга ҳурмат бўларди.
Hammasini ko'rsatish...
Антикоррупция ОАВ телеграм саҳифаси орқали Марғилон шаҳар 17-мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб Қилинганлиги юзасидан жойланган материалга мактаб директори билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ олишга эришдик. Мактаб директорининг Антикоррупция ОАВ махсус мухбирларига баён қилишича қуйидагича маълум қилди. Ассалому алайкум мен Марғилон шаҳар 17-мактаб директори Тожибоев Ғайратжон Яхшибоевич бўламан. 9-май 2024 йилда Антикоррупция телеграм саҳифасида тарқалган "Мактаб директори ўқувчиларни мажбурлаб ишлатмоқда" номли хабари юзасидан изоҳ. Мактабда ўқувчилар ҳеч қандай мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган. Уларни технология ва дарсдан бўш вақтларида ўзлари ўқиб турган жойни тоза сақлаш, экологик маданиятни шакллантириш, яшил макон доирасида ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида ўзим бошчилигимда амалга оширган эдим. Ушбу ҳолат айрим инсонлар томонидан нотўғри талқин қилиниб ижтимоий тармоққа жойланган. Ишонмасангиз мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан хам суҳбатлашишингиз мумкин. Мақола юзасидан хулосам шуки меҳнат инсонни улғайтиради, ўзи яшаб турган жойни обод қилишга, ота она ва яқинларини қадрига етишга ўргатади. Дейди мактаб директори... Ушбу ҳолат юзасидан батафсил ўрганиш ишларини олиб бормоқдамиз, келгусидаги бирон бир қонун бузилиш ишларига гувоҳи бўлган тақдиримизда жамоатчиликка ҳавола қилишга шайланамиз. @antikorruz
Hammasini ko'rsatish...
👍 6🤝 2🤷‍♂ 1 1🤔 1😱 1
Блогер Activist Расул Кушербоевнинг янги подкастида қайтиши ёки кайтмаслигига ойдинлик киритди (ҳамкорлик материали) https://t.me/antikorruz
Hammasini ko'rsatish...
👍 18🤔 3🤝 3
#Диққат "Қамчиқ" довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида сел-сув тошқини кузатилганлиги сабабли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки йўналишда вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда. https://t.me/antikorruz
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 1💯 1
Hammasini ko'rsatish...

👍 10💯 2👀 1
Йўлни Сизлар очасизлар, бизлар ёпамиз ёхуд аҳолини норозилиги эшитилмайдими. Бу сафар тўрт кунгача йўл очиқ холатда туришга улгурди. Мана яна тўсиб олишди йўлни. Хайдовчилар, Ўша ердаги фуқоролар норозилиги билан ҳеч кимни иши йўқдек. Қизиқ: Йўлни очиш қонунийми ёки ёпиб олиш🤔 Ишламай каллам қолди🤦‍♂ Хаммасига кулиб қўйдим. Қайтараман барчасига кулиб қўйдим. Манзил: Фарғона шаҳар, Қиргули мавзейси обласной болниция. https://t.me/antikorruz
Hammasini ko'rsatish...
😁 7👍 3💯 2 1
«Ўзбектелекомча тендер» юзасидан «Ўзбектелекомча муносабат» 2024 йил 3 апрель куни «Ўзбектелеком» АК томонидан ўтказилган тендерда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субектлари иштирок этиб, улардан бири ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзбектелеком» АК ўз муносабатини билдириб, компаниянинг барча тендерлари Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилган. Ўзбектелеком АК томонидан келтириб ўтилган қонуннинг 23-моддасида «Иштирокчи ва унинг аффилланган шахси электрон дўкон, аукцион, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича айни битта лотда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас» эканлиги белгилаб қўйилган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса «ширин уйқу»да шекилли. Ёки машҳур блогерларнинг босимидан қўрқмоқдами? @antikorruz
Hammasini ko'rsatish...
👍 12 1💯 1