cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Pensiya jamg’armasi Sirdaryo viloyat boshqarmasi

Hurmatli fuqarolar !!! Agarda sizlarda pensiya ta'minoti bilan bog'liq qiziqtirgan savollar bo'lsa Pensiya jamg'armasi Sirdaryo viloyati boshqarmasiga murojaat qilishingiz mumkin.

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston46 961Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
240
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#сайёрˍқабул 📌Сайёр қабул: 200 дан ортиқ фуқаролар мурожаатига ечим топилди 🔰Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Республикамиз бўйлаб сайёр қабуллар ўтказмоқда. Хусусан жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида қабуллар ўтказилди. Мурожаатлар асосан, кексалик ва ногиронлик нафақа, пенсия тизими ва бола парвариши ҳамда кам таъминланганлар учун имтиёз ва моддий ёрдам масалаларига оид бўлди. 🔎Қабул жараёнларида аҳолига мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий таъминоти, пенсия ҳисоблаш учун қай тартибда иш стажи ва иш ҳақи юритиш, қанча миқдорда ва қайси органга пул тўланиши, ижтимоий нафақа пулларининг қонуний тайинланиб тўланиши, амалдаги меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, фуқароларнинг ҳаётида ижобий таъсир кўрсатувчи қонунуний ўзгаришлар билан таништирилди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими бўйича аҳолига батафсил маълумот берилиб, тақдимот қилинди. ♻️Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. 📎 ☎️ -11-40 🌏 - http://pfru.uz 👉🏻 Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
Hammasini ko'rsatish...
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи директори Аблулазиз Хайдаров бугун Мирзаобод тумани аҳолисига сайёр қабул ўтказди. Тадбирда Мирзаобод туман ҳокими Ж. Яриев, вилоят Пенсия жамғармаси бошлиғи Т.Шомиров ҳамда мутасадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этдилар. Сайёр қабулда Пенсия тизимидаги янгиликлар, Ижтимоий ҳимоя ягона рестори орқали, 2 ёш ва 14 ёшгача бўлган болаларга моддий ёрдам тайинланиши тартиби ҳақида тушунтириш бериб ўтилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган барча фуқаролар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб ола билдилар. Каналга уланиш: @mirzaobod_xabarlari
Hammasini ko'rsatish...
#репортаж 📌Айни пайтда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан Сирдаре вилояти Мирзаобод тумани ахолиси билан сайёр қабул ўтказилмокда 🔎Жараёнларни биргаликда кузатиб боринг! —————————- #репортаж 📌В настоящее время руководство Исполнительного аппарата внебюджетного Пенсионного фонда проводит выездной прием населения Мирзаабадского района Сырдарьинской области. 📎 ☎️ -11-40 🌏 - http://pfru.uz 👉🏻 Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz
Hammasini ko'rsatish...
Ўтган давр учун пенсия тўлаш тартибини биласизми? 🔹Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида Қонуннинг 59-моддасига асосан, ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади. 🔹Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Hammasini ko'rsatish...
Пенсия жамғармасига 2020 йилнинг 10 ойи давомида энг кўп мурожаат Сирдарё вилоятидан тушган Пенсия жамғармаси тизимига 2020 йил январ-оетябр ойлари давомида жами 20 573 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, қаноатлантирилганлар сони 229 та, 20 149 тасига умумий тушунтиришлар берилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 9 792 таси пенсия ёки ижтимоий нафақаларни тайинлаш масаласидаги мурожаатлар. Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Сирдарё вилоятидан 3 178 та, жами келиб тушган мурожаатларнинг 15,4 фоизини ташкил қилган.
Hammasini ko'rsatish...
Икки ёшгача бола пули кимларга тўланмайди? Вазирлар Маҳкамасининг (308-сон 13.04.2019) қарори билан тасдиқланган вақтинчалик низомга кўра, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа фақатгина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақанинг ушбу тури ўз маблағлари ҳисобига тўланадиган ташкилотларда ишлайдиган оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ларга тайинланмайди. Ушбу тоифа шахслардан бошқа барча фуқаролар 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа тайинлашларини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
Hammasini ko'rsatish...
Қандай ҳолатларда пенсия тўлови тўхтатилиши мумкин? Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади: ▪️пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда; ▪️кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсия олинмаганда (вақтинча уйда йўқлиги ёки бошқа сабаб туфайли); ▪️пенсионер озодликдан маҳрум этилганда; ▪️пенсионер руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда; ▪️пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза берилганда; ▪️суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда; ▪️ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқини тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда. 👉 Сирдарё хабарлари
Hammasini ko'rsatish...
Сирдарё | Kun.uz

Kun.uz’нинг Сирдарё вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий канали. Реклама: +998 55 5001122 Хабар юбориш учун 👉 @Kunuzgaxabarbot

Иш стажи ҳақида ҳужжатлар йўқолган бўлса қандай тасдиқланади? “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда иш стажини тасдиқлаш бўйича қуйидаги тартиблар белгиланган: ▪️Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади. Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади; ▪️Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёки бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади; ▪️Фуқаролар пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарордан рози бўлмаган тақдирда ҳам ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.
Hammasini ko'rsatish...
❓#Хабарингиз_борми Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 6 турдаги ҳужжат талаб қилинмайди: ▪️Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган маълумотнома; ▪️Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача бирга яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома; ▪️Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома; ▪️Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома; ▪️Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома; ▪️Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.