cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

Reklama postlari
314
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-17 kunlar
+3330 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
Media files
613Loading...
02
Media files
655Loading...
03
Media files
574Loading...
04
ЭРТАГА ЖУМА 🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙 🌙Кеча ўтиб кетди, эртанги кун ҳали келгани йўқ, . Сиз вақт ҳукмидасиз. Шундай экан, тоaт ибодат билан ўтказинг, сизга кўп ажрлар келтиради. ХЕЧ КАЧОН ТАСЛИМ БЎЛМАНГ. ФАКАТ ОЛДИНГА 🌙Хайрли тун узоқдаги яқинларим!
676Loading...
05
Ёлғонга - ҳақиқат билан, Қуполликка - мулойимлик билан, Аҳмоқликка -донишмандлик билан жавоб беринг, бўлмасам душман сизни ўз измига солади. ✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН✨ https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
513Loading...
06
Media files
540Loading...
07
"Бетимнинг қаттиғи - жонимнинг ҳузури" бўлмай ўлсин ,- дея ўйларди у юлқинганча , - майли нима қилсанг ўзингга, менга деса бундан ҳам баттар бўлмайсанми ? Менинг кимлигимни махалла-куй таниб бўлган, сен ҳақда ким деб ўйлашларининг менга қизиғи борми ?" Дилафрўзнинг кайфияти бузилганини нечоғлиқ яширмасин Назира бувиси дарҳол сезди. У янги қуданикида чарларда ўтирган жойида набирасини ёнига чақириб, бағрига босди. -Менга қара , қизим. Сен энди ёш бола бўлганинг йўқ. Битта боланинг , насиб қилса ҳадемай иккинчи боланинг ҳам онаси бўласан. Шунга кўра ўзингни бардам тут. Вақтида овқатингни е , билиб - билиб ишингни қил. Албатта кучинг етганча , ўзингни зўриқтирмай юмушларни бажар. Бундан ортиғини сендан ҳеч ким талаб ҳам қилмайди. Овсинингни кўрдим. Биласан мен ғийбатни ёмон кўраман. Аммо Аллоҳ кечирсин- у , унинг кўзлари яхшигина қаттиқ экан. Бундоқ нигоҳ- нигоҳга тушганда назарини четга олай ҳам демайди- я ? Лўқ бўлиб туришидан ҳали кўп гап чиқмаса эди бунингдан. Майли бу гапларимни эътиборга олмай қўяқол. Сен ўзингни бил , ўзгани қўй. Овсинингни ҳам насиб қилса қайнонанг бир яхши йўлга солиб олади, ин шаа Аллоҳ. Сен эса мовдираб , уйқусираб олдирганни олдига тушиб юрма, хўпми ? Эрингга яхши қарагин ?! У ҳам уйга янги келин келгани учун беихтиёр укасини аёли билан сени солиштира бошлайди. Янги келин ўзинг биласан ҳозир ярақ- ёруқ кийиниб , бир кунда ўн марта товланадиган вақти. Унинг олдида "Мен бир кўрикдан ўтиб бўлганман" деб ўзингни бемалол ташлаб қўймагин, хўпми жон болам ?! Энг аввало эринг сени ҳеч қачон бошқа бировлар билан солиштирадиган даражага тушиб қолмасликка эришгин. Ҳаёт курашлари билан гўзал. Бир аллома айтган экан : "Курашсиз ҳаёт-ҳаёт эмас" деб . Мана шунақа гаплар , она қизим. Дилафрўз бувисига қараб жилмайди ва аста шивирлади: - Хўп бўлади , Бувижон... Дилафрўз бувисининг нималарни назарда тутиб бундай деганини эртаси куниёқ тушунди. Эртаси куни тонг сахардан уйғонган Дилафрўз ҳовлига чиройли умидлар билан чиқди. У "Гулзода ҳаммаёқни супириб, тозалаб , сув сепиб чинничироқ қилиб қўйган бўлса керак" деган хаёлда эди. давоми_бор /74 Муаллиф: Хазонрезги
530Loading...
08
#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР 24- ҚИСМ Усмон жиддий алфозда Дилафрўзга тикилди : - Тинчликми, Дилафрўз ?! Тағин нима гап ? - Эээ юрагим ёниб кетяпти. Биласиз укангизни худди ўз укамдек яхши кўраман. Адажон билан Ойижонни ҳам хафа бўлишларини истамайман. - Дилафрўз , гапни айлантирмагин , илтимос. Гапни бошладинг-ми , шарт-шарт гапиргинда энди . Ўзи сўзлашув оҳангинданоқ одамнинг юраги увиша бошлади. - Биласизми , Усмон ака ?! Бугун хабарингиз бор, тикувчига борган эдим. У ерда бўлажак овсиним ва ойиси ҳақида жуда нохуш гапларни эшитишимга тўғри келди ... - Дилафрўз бор гапни эрига сўзлаб берар экан , унинг оғзига термулди,- ана шунақа гаплар... Энди нима қилсам экан?! Шунга гапни эшитиб индамай ичимга ютиб кетишга юрагим чидамаяпти, виждоним қийналяпти. Шунга нима дейсиз ? Ахир Даврон ҳам бахтга муносиб йигит. У қиз эса ... Усмон Дилафрўзнинг ҳикоясидан кейин узоқ ўйланиб қолди. Бошини икки қўли орасига олиб анча вақтгача унини чиқармади. Дилафрўз ҳам унинг нима қарорга келишини кутганча индамай ўғлингнинг кийимларига дазмол босиш билан андармон бўлди. - Дилафрўз ... - охири оғир тин олди Усмон ,- менга қара ... Дилафрўз дазмолни қўйиб эрига тикилди : - Ҳооов ... - Менга қара ,- такрорлади Усмон,- энди гап бундоқ . Бу масалада бўлар иш бўлиб бўёғи синиб бўлган. Ҳозир сендан бир гап чиқса ... бу менимча яхшиликка олиб келмайди. Мен ҳаммадан ҳам ойимларни ўйлаяпман. Шу қудалар сабаб улар тушган аҳволни ўтган сафар кўрдинг-а?! Мен ойимларнинг шу аҳволга яна қайтадан тушишларини истамайман. Фаҳмлаб турганингдек , энг катта шубҳа билан энди тўй қолдирилмайди. Икки ўртада сен ёмонотлиққа чиқасан. Ахир ўзинг айтиб келдинг-ку , бўлажак қудалар бу масалада қанчалик миришкор эканликларини. Дилафрўз... Бу гапларни менга айтдинг , бошқа ҳеч кимга гапирма... Тилингга маҳкам бўл. Ортиқча тиш ҳатламасин. Давронга келсак... Бу ёғи ўзининг пешонасидан. Унга яхшигина имкон берилганди. "Учрашувга чиқиб шу номзодни йўқ қил" дейилганда ҳам барча ишни ўзининг фойдасига ҳал қилиб келди. Адамларнинг шунча гапларидан кейин ҳам , "Қиз яхши экан" деб туриб олди-ю. Бу балки ўша ойим айтганларидек пешонага битилган тақдирнинг ўзидир. Айтишади- ку , "Тақдир бўлса кўзлар- кўр , тиллар- гунг бўлиб қолади" деб . Яна "Ҳамма ўзи пиширган ошини айланиб ҳам ичади , ўргилиб ҳам ичади" деган гаплар бор. Хуллас , бу ёғи Аллоҳдан... Усмон ўрнидан туриб Дилафрўзга яқинлашди : - Хуллас мени тушундинг- а ? Бу қарорга келиш , сенга бу гапларни айтиш менга ҳам осон бўлаётгани йўқ. Ҳар нима бўлгандаям Даврон бир қориндан талашиб тушган жигарим, укам. Унинг жони оғриса менинг ҳам жоним оғрийди. Аммо нетай- ки , ҳозир чорасизман. Тоғнинг тепасидан юмалаб тушаётган тош ўзи билан яна қанча тошни олиб тушса , бизнинг ҳозирги аҳволимиз ҳам айнан ўша ҳолатга ўхшашдир. Агар ҳозир сен ёки мендан бўлажак келинга нисбатан бир оғиз эътироз билдирилса борми ... Ана унда кўрасан нималар бўлишини . Энг катта талофат ҳам ўзимизда бўлади ўшанда. Мен адамлар ва ойимларни назарда тутаяпман. Улар шундоғам икки ўт орасида қолиб титраб , қақшаб қилишяпти бу тўйни. Кел , яхшиси иккимиз бу тўйнинг бузғунчиси бўлмайлик. Ким билсин, бўлажак келин шунчаки эркадир. Балки турмушга чиқса яхши тарафга ўзгарар. Ҳаммаям Онасининг қорнидан ақлли , билимдон , фаросатли бўлиб туғилмайди- ку. Энг буюк устоз - ҳаёт. Ҳаётнинг ўзи барчасини ўз ўрнига жойлаб қўяди. Ундан кейин "Гумон - имондан айиради" деган гап бор. Яхшиси иймон лаззатини туйганча яхши гумонда бўлаверайлик. Мени тушундинг- а ? Дилафрўз ортиқча гап - сўзларсиз бош силкиди : - Ҳа тушундим... Барчаси сиз айтгандек бўлади... Мен учун ҳам оиламизнинг тинчлиги , Адажон ва Ойижоннинг саломатликлари муҳим... * * * Инсон шундай ҳилқат- ки , атрофдаги қолган барча инсонларни ўзига ўхшаб кўргиси келади. Инсон зотига жон билан кирган феъл- атвор бир умрлик ҳамроҳи бўлар экан. Шу сабаб баъзилар ҳақида "Зуваласи пишиқ" , "Зуваласи тоза" каби ўхшатишлар бекорга бот - бот такрорланмас экан.
330Loading...
09
Бу дегани "Сут билан кирган - жон билан чиқади" деган гапнинг айнан ўзидир . Ва ниҳоят югур- югур, ҳаяжон , интиқлик , бир олам умид , орзулар ҳамроҳлигида тўйнинг барча маросимлари кўнгилдагидек бўлиб ўтди . Абдуллоҳ ака бироз жонсарак , Шарифа опа бахтдан сархуш , Усмон яхшиликлардан умидвор, Нозима бугунидан рози, Даврон эса ўзида йўқ чексиз ҳурсанд тарзда тўйни ўтказиб олдилар. Дилафрўзнинг юраги эса охирги воқеалар таъсирида бироз така- пука эди. "Ишқилиб овсиним яхши бўлсин-да,- дея тинмай ўйлар эди у ,- ахир келин бўлиб келганимдан буён уйимизда бирор марта бўлсин ортиқча гап- сўз қочгани йўқ. Фақат ягона бор ўшанда ҳам шу янги келиннинг "шарофати" билан ойижоннинг мазалари қочганини айтмаганда ҳаётимиз ўз маромида кечаётганди. Насиб қилсин-да , бу ёғига ҳам шундай давом этсин. Сув бети сира лойқаланмасин" "Келинни келганда кўр , сепини ёйганда кўр". Янги келин бўлмиш Гулзода эса ўзини "аъло" қилиб кўрсатгиси келмадими , ё бори феъл-ҳўйи шу эдими, ўзининг қайсидир яхши тарафини ҳам кўрсатиш пайидан бўлмади. Гулзода келин бўлиб тушган куннинг учинчи куни келин тараф янги қудаларни чарлаб чақиришди. Айтилган вақтдан сал аввал энг яқин қариндош аёллар иштирокида Ҳолидахонларникига бориш учун Шарифа опаларникига йиғилган аёллар бир уй бўлиб жам бўлишди. Ҳар сафар аёллар ташриф буюрганда Гулзода бошига ҳаррир ташлаб келган аёлларга салом қилиб уларни кутиб олар эди. Дилафрўз эса меҳмонлар билан овсинини таништирар , ҳомиласи етти ойлик бўлса ҳам чаққон - чаққон ҳаракатлар билан иссиқ чойнинг кетини узмас эди. - Шарифаой қанилар ?! - деб сўради айтилган вақтга тақаб етиб келган Дилафрўзнинг Назира бувиси набирасидан,- биз кеч қолдик деб Дилфузаой билан йўлма- йўл мулоҳаза қилиб, базўр қимтиниб келаётгандик. - Ойижон Адажон билан йиғинга норин олиш учун кетгандилар. Кетишганларига анча вақт бўлди. Улар ҳам кечикдилар. Майли келиб қолишар,- тушунтириш берган бўлди Дилафрўз,- сизлар меҳмонхонага ўтаверинглар. У ерда қолган меҳмонлар ҳам йиғилиб ўтиришибди ,- у шундай деб жилмайди , - Мен ҳозир овсинимни чақирай. Назира буви билан Дилфуза опалар Дилафрўзнинг раъйини қайтармай меҳмонхонага йўл олишди. Дилафрўз эса бориб Гулзоданинг ётоқхонасининг эшигини чертди : - Ҳооов ,- деган овоз эшитилди ичкаридан ,- кираверинг. - Бу яна мен , овсинжон , - деди Дилафрўз ичкарига қадам босиб шодон овозда ,- кийиниб бўлибсиз- ку. Жуда яхши. Яна меҳмонлар келишганди , чиқиб салом қилиб юборсангиз. - Уффф , яна меҳмонмиии ? Намунча бу аёлларнинг бўш вақтлари кўп экан?! Бир зум ўз ҳолингга қўяй дейишмас экан- да ? Нима менинг саломимига кўзлари учиб турибдими ? Дилафрўз овсининг бу таҳлит муомаласидан ҳанг- манг бўлиб қотиб қолганди. Яна салом сўраб кирган кишилари ўзининг жондан азиз яқинлари бўлганлари учун дарровда кўнгли бузилди. Қани эди тил бўлса-ю "Э саломинг бошингда қолсин?!" деса. Аммо начора ?! Андишанинг оти кўўўп ҳолларда қўрқоқ. Дилафрўз ўйлай туриб овсинига бўш келмаслик учун бирор гап топиб бермоқчи бўлди. У нима дейишни ўйлай бошлаганда вақтда Дилафрўзнинг асаби бузилганини қони қочган чеҳрасидан сезган Гулзода қошларини чимирганча сўради : - Ўзи ким эди келганлар ?! - Менинг бувижоним билан ойижоним келишган эди,- Дилафрўз шундай деб ортига бурилди ,- майли чиқмай қўяқолинг. Улар шундоқ ҳам сизни овора қилишни исташмаганди. Мен ўзим сизни таништирай деган хаёлда ... Дилафрўзнинг сўзларини Абдуллоҳ ака чалган машина сигнали бўлди . Дилафрўз бошқа гап- сўзларсиз хонани тарк этди. У ҳовлига чиқиб қайнотаси ва қайнонасини кутиб олар экан бир хаёли барибир Гулзодада эди. Аммо Гулзода то Шарифа опа чарларга кетиш учун атай чақириб чиқмагунча хонасидан чиқмади . Овсинининг бу қилиғи Дилафрўзнинг жон- жонидан ўтиб кетди.
440Loading...
10
- Шундай , - деди Дилафрўз ҳамон ҳайрон бўлганча. - Демак, қариндош деб суриштирмабсизлар-да ? Дилафрўзга синчков тикилди Муниба опа . Дилафрўз Гулзоданинг номзоди келинлик тасдиғидан ўтгунча бўлиб ўтган воқеаларни Муниба опага айтиб дардини дастурхон қилгиси келмади. У гапга-гап қўшилиб чувалашиб кетишидан чўчиди. "Ҳар нима бўлганда ҳам бўлар иш бўлиб , бўёғи синиб бўлган бўлса,- ўйлади Дилафрўз ва ўзича бир қарорга келди , - эндиги гап- сўзлардан фойда бормикан?! Ўзи шуларни деб Ойижон ҳам бир ўлиб , бир тирилдилар. Мен яхшиси индамайман. Ахир Назира бувим ҳам "Ҳар бир ишда бир ҳикмат. Катталар сендан бир эмас , бир неча кўйлакни ортиқ йиртишган. Уларнинг ичида юриб гап термай яхшиси билиб- билиб ишингни қил" деганлар- ку. Яхшиси Муниба опага ҳам сир бой бермаганим афзал" - Аммо хафа бўлмагин-у , ростини айтаман,- деди Муниба опа Дилафрўзга ҳамдардлик билан тикилиб ,- сизлар келин қилаётган ўша қиз "с характером". Бунақалар билан муроса-ю мадора қилишнинг ўзи бўлмайди. Мен бу гапларни осмондан олиб гапираётганим йўқ. Ўша қиз ҳам сарупосига менга олтита кўйлак тикишга буюртма берган эди. Очиғини айтсам , буюртмасини олганимга минг пушаймон едим. Кўйлак битганда у ўзи буюртирган бир фасонни бунақа буюртма бермаганман деб тониб туриб олса де. Мен ҳам бўш келмай барчасини исботладим. Чизма ва эскизларни бирма- бир кўрсатиб ёнига ташладим. У эса шундаям тан олмай "Шу мато сизга падарка" дея стол устидаги қайчини олиб тайёр кийимни шартта қирқиб ташлади. Оғзим очилиб ҳанг- манг бўлиб қолдим. У эса барча кийимларни ерга отиб, уриб чиқиб кетди. Кейин эса ортидан онаси келиб "Барча матони пулини тўлайсан" дея мендан пул ундирмоқчи бўлди. Машмашамиз катта жанжалга айланиб кетди. Охири орага махалла қўмитасидагилар тушишди. Улар жанжални базўр бартараф қилишди. Мен эса емаган сомсамга пул тўлаб қолган бешта кўйлакни унга тикиш пулини олмасдан текинга топширдим. "Шармандага шаҳар кенг" деганларидек, қизпошша қирқиб ташлаган матосининг ўрнига бошқа мато ҳам талаб қилишди. "Шу билан бетларинг тескари бўлса зора" деб қизимни сарупосига ташлаб қўйган ҳудди шунақа матони бериб юбордим. Хуллас , Дилафрўз "Ёмондан ё қочиб қутил , ё ўлиб" дегани худди ана шундайларга атаб айтилган экан. Дилафрўз Муниба опадан бу сўзларни эшитиб ҳанг- манг бўлиб қолган эди. У Муниба опага бир сўз демади- ю , аммо кечқурун эри билан ҳоли қолганда юрагига сиғдира олмаган гапларни Усмон акасига тўкиб - солди : - Усмон ака ... Давроннинг бахти сароб бўлиб чиқадиган кўринади... давоми_бор /71 Муаллиф: Хазонрезги
340Loading...
11
#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР 23- ҚИСМ * * * Шарифа опа кўзини очганда кўргани оппоқ шифт бўлди. "Қандайдир бегона жой ...- ўйланди у шифтга термулганча,,- мен қаердаман ўзи ?! Менга нима бўлди ? Нега бутун танамда куч йўқ ? Заррача миқдоридаги мадорни ҳис қилмаяпман?! " - Ўзингизга келдингизми , онажон ? Шарифа опа боши узра эгилган оппоқ халатдаги хушсурат қизни танимай беҳолгина шивирлади : - Мен қаердаман ? Сиз ...кимсиз ? - Сиз шифохонадасиз , онажон. Бирозгина қон босимингиз кўтарилиб ўзингизни билмай қолибсиз. Аммо қўрқинчли жойи йўқ. Бир , икки кун назоратимиз остида бўлиб турасиз энди. Озроқ дам олишингиз керак. Мен шифокорни чақириб келаман, майлими ? Шарифа опа ҳамшира қиз чиқиб кетгандан сўнг бўлган воқеаларни элас - элас эслади. Эслади- ю , юраги "чим" этиб ожизгина ачишган бўлди. Шифокор Шарифа опани обдон текшириб бўлгач, орадан бир соатларча вақт ўтиб Абдуллоҳ акага кириш учун руҳсат берди : - Туззукмисан , онаси ?! - афтидан Шарифа опа ҳушидан кетганда эрини яхшигина қўрқитиб юрагини олиб қўйган шекилли гапираётганда унинг овози титрар эди ,- ҳайрият , ўзингга келдинг . Бу ҳунар қайдан чиқди ? Сал гапгаям тап этиб ўзини отадими одам дегани ?! Худди шунча йиллик эрингни билмагандек ?! Ҳа мен нима? Лов этиб ёнсам, пов этиб ўчавераман- да ?! - Адаааси...- кўзларида ёш ҳалқаланди Шарифа опанинг , - мен ... мен ... - Менга қара , ҳадеб менлайвермай тезроқ тузалиш ҳаракатини қил. Ҳали иккита келинни бошини ушлашга ҳам куч керак. Бу ердан чиқишинг билан тўйни ҳаракатини бошлаб юборганимиз бўлсин . - Тўй ?! Қанақа тўй ?- квловланди Шарифа опа,- қайси ...тўй ?! - Қайси тўй бўларди ? Давроннинг тўйи-да ? Мен бир нарсани ўйлаб қўйдим. Одамлар қизни ёмон дейишмади- ю, иш қилишни билмайди дейишди халос . Буни ҳарҳолда тузатса бўлар. Нима бизнинг уйда олам- жаҳон иш қалашиб ётувмиди ? Супир -сидир билан , ош - овқат бўлса ана сен бор , Дилафрўз бор. Икки киши бир бўлишиб битта қизни йўлга солиб оларсизлар . - Адасии... Тўғри тушунган бўлсам сиз тўйга розилик ... - Рози бўлмай қайга борардим , онаси , - аёлини гапини шарт бўлди Абдуллоҳ ака, - у қиз Давронингни юрагидан аллақачон уриб бўлибди- ю ... Ўғлинг қўшнимиз Ҳамдам амакининг ўғли Шарифга аллақачон "Кўнглим маликасини учратдим" деганмиш. Тавба-ей , ҳозирги ёшларда уят ҳам йўғ-а ? - кулимсиради Абдуллоҳ ака, - "Кўнглим маликаси" га бало борми ? - кулимсиради Абдуллоҳ ака, - аммо Усмонимиз анча оғир - вазмин эди а ? "Қиз ёқдими?" деб қайта- қайта сўраганимизда ҳам , елкасини қисиб , ер чизиб тураверганди. Бунинг бўлса қизни бир марта кўргандан данғира- дунғир ноғора чалиб юрибди. Қисқаси гап шу. Тезда тузалгин- у , Давронжонни "маликаси"ни уйга олиб келиш ҳаракатига туш. Шарифа опа индамади. Ҳар ҳолда ўзининг тоби бўлмаслиги эвазига бўлса ҳам масала ижобий ҳал бўлганидан рози эди у . - Барака топгур Дилафрўз қайноққина қайнатма пишириб Усмондан бериб юборибди . Озроқ ичиб ўзингга келиб олгин. Абдуллоҳ ака ўрнидан туриб тумба устида турган тугунни еча бошлади . - Соат неччи бўлди ? Менинг бу ерга келганимга қанча вақт бўлди ? - ҳайрон бўлиб сўради Шарифа опа. - Келганингга беш соатча бўлиб қолди. Қон босиминг бирдан кўтарилиб кетгандан кейин ҳушингни йўқотибсан. Яхши- ки, йиғилганингда зинанинг қиррасига тушмагансан. Тез ёрдам сени ўзингга келишинг учун бир дунё укол қилди. Қон босиминг тезда тушди. Аммо улар яна бу ҳол такрорланмасин , шунингдек юрагингга бироз муолажа олмасанг бўлмайди деб бу ерга олиб келишди. - Мен бўлсам... Ҳеч нарсани сезмабман ... Тошдек қотибман... - деди Шарифа опа эри тутган шўрванинг сувидан аста хўплар экан. - Уколларнинг таъсирида бу , онаси. Майли қўявер , яхшилаб дамингни олиб олақол . Ҳадемай тўй бошласак югур - югурлар анча кўпаяди. Ўша кунларга етказсин Аллоҳ... * * * Бизга кушилинг
400Loading...
12
Икки тараф бир тўхтамга келгач тўй тезлашиб кетди. Абдуллоҳ ака янги келин тушадиган уйни қайтадан яхшилаб таъмирлатди. Кўча ва ҳовли девор юзаларини яна бир бор оқлаб-кўклаб қўлдан чиқаришди. Шундай кунларнинг бирида Шарифа опа янги келин Гулзодага бир сидра сарупо қилиш ниятида бозорга тушганда, ҳизматида доим қоим турган Дилафрўзга ҳам бир кийимлик охирги чиққан матодан илиниб олиб келди. - Қизим , буни қайнингизнинг никоҳ базмига тиктирарсиз, - деди у оппоқ кўзчалари ял- ял товланаётган пушти рангли матони Дилафрўзга узатар экан, - тўйга келган меҳмонлар, айниқса бўлажак овсинингиз тарафдагиларнинг нигоҳлари сизда бўлади . "Қани , қизимизнинг овсини қанақа экан?" деб қизиқишади-да улар ҳам. Барча мезбон- у меҳмонларни орасида ярақ- ярақ қилиб юринг сиз ҳам бир. - Катта раҳмат, Ойижон. Шунча ҳаражатингиз бор вақтда фалон пуллик мато олиб ўзингизни қийнабсиз-да,- Дилафрўз матони қўлига олиб ҳавасланиб қаради ,- бу мато бирам нафис экан- ки ... - Бозорда матоларни саралаб ўтиб кетаётгандим. Шу матонинг ёнидан ўтаётганимда бирдан оёғимга кўринмас занжир осилгандек бўлса денг. Кўнглим нуқул "Дилафрўз шу матодан кийим кийса бирам очилиб кетади -я?!" деса борми. Кейин ўзимга- ўзим "Ҳа нима , шундоқ катта тўй бўлса-ю ,Дилафрўз бир кийимлик матога арзимабдими ?!" дедим- у , кўзимни шартта юмиб сотиб олақолдим. - Ойижон , ўзингиз ва Нозима ҳам борлар- ку?! Сизлар янги кийим киймасдан... - Бу тарафидан ҳижолат чекманг. Нозима анчадан буён ойлигидан орттириб пулини тежаб , йиғиб юрибди. Эрта- индин мениям кийинтириб чиқаркан, ўзигаям ёққан бирор нарса олади ўшанда. Сиз ҳам барвақтроқ яхши бир тикувчи топиб бу матони тиктиришга буюртма бериб келинг, хўпми ? - Хўп бўлади , Ойижон. Агар руҳсат берсангиз кийимни ўзимга таниш тикувчига буюртириб тиктирсам. - Анави Муниба опангизни айтяпсизми ? Майли. Мен эртага Азизжонга қараб тураман. Сиз лип этиб уларникига ўтиб келасиз. Дилафрўзнинг юзлари ёришди: - Ойижон , катта раҳмат,- у матони ўраганча сўзида давом этди,- буни уйга ташлаб чиқай. Хамир қориб қўйгандим. Адажон Азизни айлантиришга олиб чиққандилар. Келгунларича лағмоннинг хамирини чўзиб олай. Кечга чўзма лағмон тайёрлаётувдим... * * * Дилафрўз эртаси куни Муниба опанинг ательесига бориб матони ташлаб келди. У ерда буюртмачилар кўплиги боис Муниба опа билан одатий салом- аликдан ортиғига ўта олмади. Орадан уч кун ўтгач Дилафрўз кўйлак "примерка"сига борганда Муниба опани ёлғиз учратди. - Кел жоним ,- ширинсуханлик билан қарши олди Муниба опа Дилафрўзни , - ёмон назар- нафасдан ўзи асрасин , бирам чиройли иккиқат бўлибсан-ки. Муниба опага Дилафрўзга бир пиёла чой қуйиб узатди : - Шунақа қилиб , овсинлик бўлаяпман де ? - Ҳаа, Худо ҳоҳласа , - деди Дилафрўз, насиб қилса ўн кундан кейин тўй... - Қандоқ яхши... Янги келин тушса , қўлингдан анча ишингни олади. Сен ҳам туғиб , эркаланиб ётааасан бу сафар - Эээ айтманг. Биринчи фарзандимни дунёга келтирганимда Ойижон сариқ касал бўлиб қолганлар. Тўғрисини айтсам ўшанда роса қийналганман. Иш майли , бу ёқда гўдагим йиғлайди , бир ёқда Ойижонимнинг жонилари оғрийди . Майли у кунлар ҳам ўтиб кетди. Ҳозир эсласам бари ҳудди эртакдек туюлади. - Янги овсинни қаердан оляпсизлар ? Танишми , бегонами ? - сўради Муниба опа Дилафрўзни кўйлагини бурмаларини нинада йирик- йирик чоклар экан... - Ойижонга қариндош бўлишади. Овсинимнинг уйи шу ерга яқин. Кўприкни бошидаги иккинчи кўчадан Жавлон ака ва Ҳолидахон опа деганларнинг қизи. Ҳолидахон опа ойижоннинг амакиларини қизи бўлади. - Тўхта-чи ? Сизлар яна Гулзодани келин қилмаяпсизларми ? - Муниба опа шап этиб стулга ўтириб қолди , - қизни уйидагилари Бек Барака бозорида савдо қилишмайдими ? Гулзода ёлғиз қиз- а ? - Ҳаа... Ҳааа ...опа ... Нима гап тинчликми ? - деди Дилафрўз Муниба опанинг ўзини бундай тутишидан ҳайрон бўлганча ... - Дилафрўз , ўзи билиб оляпсизларми бу қизни ? - ҳайрат ичра сўради Муниба опа , сўнг ниманидир эслаганча бўшашди,- айтганча қариндошмиз деяпгандинг-а ?
360Loading...
13
Media files
360Loading...
14
- Мен боламга яхши бўлсин деб нималарни бошлаб қўйдим. Бор айбим оналигим. Давроним ҳам чиройли қизга уйланса , дўст - душманлари орасида кўксини ғоз кериб юрса , Усмонимдан кам бўлмаса дебман-да. Энди эса ... Энди эса "Сизни десам - Ҳолида , уни десам - сиз" . Икковингиз жонимга уланган жон томирим . Гўёки бармоғимдек, қай бирини тишласам ўшаниси оғрийдиган. Бирини қўйиб , бирини танлашнинг иложи ҳам , имкони ҳам йўқ... Камига ўртага Даврон қўшилди. - Даврон нега ўртага қўшилар экан ? Тушунмадим ?!- тажанглиги тутиб сўради Абдуллоҳ ака - Менимча Давронингизнинг кўнгли қизга тушиб қолди- ёв... - маьюсгина хўрсинди Шарифа опа. - Яшанг хоним ! Бу ёғига ҳам ўхшатиб ҳол қўйдим денг ?! - Абдуллоҳ аканинг ростманасига жаҳли чиққан эди. Шу сабаб у гапни шарт кесди ,- мен ҳеч нарсани билмайман. Билишни ҳам истамайман. Ўша қизни Давронга олиб бермайман! Тамом ! Нима қилсанг қил! Менга деса осмон қўлингда бўлса ташлаб юбормайсанми ?! Аммо айтганим айтган , деганим деган ! Қани гапимни икки қилиб кўр-чи ?! Шарифа опа эрининг қизариб , бўғриқиб кетган юзига қараб қарши сўз айтишдан тийилди. Абдулла ака пиёласидаги чойни охиригача ичмай қарс этиб дастурхонга қўйди- ю, аёлига жаҳл қилганча хонани тарк этди. Эрининг изидан жим кузатиб қолган Шарифа опа ич - ичидан куйиб кетди : "Энди Ҳолиданинг олдида ким деган одам бўлдим ?! Унга вазиятни қандай тушунтираман? Даврон-чи ?! Эҳ , нима учун ҳам шу совчилик ғавғосини бошладим . Топсин эдилар адасини ўзлари иккинчи келинни ҳам ?! Менга нима эди оғримаган бошимга бир дунё ташвишни сотиб олиб ?! Шарифа опа шундай ўйлар экан , бирдан авзойи- бадани қалтирай бошлади . Бошининг орқа бўйин қисми қаттиқ санчганча қотиб қолди . Икки чеккасида нимадир миясини мислсиз азобли оғриқ билан пармалай бошлади. Шарифаопа "Ҳовлига чиқсам тоза ҳаводан нафас олиб, бироз енгил тортаман" дея ўйлади- ю , бир амаллаб қаддини ростлади. Эшикни очиб зинага қадам қўяр экан, юраги "жаз" этганча бирдан қаттиқ санчди. Шарифа опа сал нарида ҳовли супураётган келинини "Дилафрўўўз!" деб чақирмоқчи бўлди-ю , аммо ивишиб тошдек қотган зил тили ўзига бўйсунмади. Шарифа опанинг кўз ўнги бир лаҳзада қоп- қоронғи бўлиб кетди-ю , ўзини ўнглаб ололмай гурсиллаб йиқилди. - Ойижоооон ,- Дилафрўзнинг жонҳолатда бақирган овози бутун ҳовлини тутиб кетди... давоми_бор / 69 Муаллиф: Хазонрезги
390Loading...
15
- Айбсиз одамнинг ўзи борми бу дунёда ?! Беайб ёлғиз Парвардигор халос. Сиз- у биз эса унинг хом сут эмган бандаларимиз. - Ҳаа , бу гапларингиз ҳам тўғри ... - Гулзода ўйланганча ерга қаради. - Энди ўзингиздан гапиринг,- Даврон қизга саволли нигоҳлари билан тикилди - Ўзим ҳақимда ? - Гулзода диққатини жамлаб ўйланганда лаблари ғунчамисол уйилди ,- ҳмм ... Ўзим ҳақимда нималарни айтишим мумкин? Айтарли ҳеч гап ҳам йўқ ўзим ҳақимда. Ёлғиз қизман. Икки акам , бир укам бор. Уларнинг барчалари жуда қизғанчиқ. Шу сабаб мактабни битирганимдан сўнг ўқиш у ёқда турсин ҳатто кўчага чиқиб ишлашимга ҳам қўйишмади. Шу билан бирга бекор қолганим хам йўқ. Эшитган бўлсангиз уйимиздагилар Бек Барака бозоридан жой олиб савдо-сотиқ билан шуғулланишади. Асосий сотвдиганлари кийим- кечак . Мен эса уйда ўша сотиладиган кийим- кечаларни саралаб , тахлаб, пакетларга чиройли қадоқлаб бераман. - Уйда ўтираман деяпсиз- у , аммо ўша куни ўттиз биринчи кварталда нима қилиб юргандингиз ? - ҳайрон бўлиб сўради Даврон ва давомига қўшиб қўйди , - қизиқувчанлигим учун узр... - "Мени ишлатишмади" деган гапни уйга зиндонбанд қилиб қўйишган деб тушундингиз чоғи ?! - Гулзода мийиғида жилмайганча ерга қаради ,- у ерга синфдошим Моҳира келин бўлиб тушганди. Биз яқин дугона бўлганимиз учун туғилган кунига табриклаб келиш учун боргандим. Қайтишда эса йўлимда бир шилқим илакишиб қолиб асабимни "еди". Шунга кайфиятим "нол"га тушганди ,- деди у "Яна гапингиз борми ?" деган оҳангда . -Ҳаа , шундай денг ?! Сиздан яна бир нарса сўрасам майлими? - Давроннинг мурожаати бу сафар илтимос оҳангида янгради,- менга телефон рақамингизни берсангиз. Аммо қўрқманг , бўлар-бўлмасга безовта қилавермайман. Мабодо гаплашгингиз келмаса блоклаб қўйишингиз ҳам мумкин. Гулзода бироз ўйланди : - Майли , фақат қариндош бўлганимиз туфайли бераман телефон рақамимни. Шарифа ҳоламларнинг ҳурматлари учун... * * * - Кўчанинг гапи уйга тўғри келмас экан, уйнинг гапи кўчага ,- деди ортга қайтишар экан Шарифа опа ҳардамхаёллик билан Давронга, - қизга нима дейсан ўғлим?! Даврон елка қисди : - Билмадим , ойи ...- у шундай деб онаси ҳозирги айтган сўзларини рад жавоби ўрнида қабул қилмаслиги учун дарҳол қўшимча қилди,- ёмон қизга ўхшамаяпти лекин... - Ҳозир одамлар оёғи билан эмас, тили билан юрадиган бўлиб кетган ,- биқнади Шарифа опа ,- тавба шулар бировнинг гулдек қизини қорага чиқаришаётганда ўзларининг ҳам олдиларида жондан азиз фарзандлари борлигини ўйламасмиканлар ?! Ахир бу дунёнинг номларидан бир "қайтар дунё" бўлса... Даврон онасининг фикри яна Ҳолидахонлар тарафга ижобий ўзгарганини фаҳмлаб, бундан ўзи ҳам қониқиш ҳиссини туйди. Сабаби унинг ҳам кўнгли Гулзодага анча - мунча мойил бўлиб улгурган эди... Бироқ Абдуллоҳ ака чақилиши қийин бўлган тош ёнғоқ чиқиб қолди . У Шарифа опа уйга қайтиши билан билан ҳоли қолганча учрашув тафсилотларини эшитар - эшитмас дарровда тутақиб кетди : - Менга қара , хотин! Хўп майли. Бутун махалла қизга харидор бўлса бўлгандир. Барчалари қудаликка лойиқ кўрилишмаса кўрилишмагандир ҳам . Бунгаям кўндим. Аммо бутун махалла худобехабар эмасдир?! Иймонини сотиб юбормагандир?! Битта одам ёмон дер , иккитаси ёмон дер , учтаси... Бироқ сўроқлаган ўнта одамдан ўнтаси ёмон деса , улар ёмонмикан ёки Ҳолидангни қизи ёмонмикан? Боя телевизорда биттаси гапирганди. Мексика халқида бир мақол бор экан. Мазмуни тахминан шундай : "Бир инсон сени эшак деб ҳақорат қилса - унинг таъзирини бер. Иккинчи марта ҳам бошқа одамдан эшак деган ҳақорат деб эшитсанг - ўзингни тафтиш қил. Учинчи инсондан ҳам худди шу сўзни эшитсанг - ўзингга бозордан эгар сотиб ол..." Хўш бу гапга нима дейсан ? Шарифа опа эрига гап топиб бера олмай ерга қаради. Сўнг оғир уф тортди : Бизга кушилинг
360Loading...
16
#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР 22- ҚИСМ - Менга қара , Ҳоли. Шу гапирганлар вақти келиб тилини ғарчча тишлаб қолади. Мана мени айтди дейсан. Агар Даврон билан Гулзода бир- бирига маъқул келишса ва тўйлари бўлишга розилик билдиришса , ўша гапирганларнинг оғзиларига қопқоқ қилиб шунақанги тўй қилайлик-ки , кўролмаслар ҳасаддан куйиб бир тутам кул бўлиб кетсинлар... Ҳолида Шарифа опага жавобан индамади. Аммо юзларида амалга ошажак орзунинг ёрқин шуълалари мавж ура бошлаган эди. * * * Бу вақтда Даврон билан Гулзода сокингина ҳиёбон бўйлаб оҳиста қадам ташлаб борар эдилар . - Хўш , ўша куни ...чупа- чупс олдингизми ? - деди Даврон гапни нимадан бошлашни билмай жилмайганча ,- аммо ёмонам ҳозиржавоб қиз экансиз. Гулзода Давронга "ялт" этиб қараб ширингина жилмайди: - Танидингиз - аа? Узр. Ўша куни шундай бўлиб қолди. Биринчидан кайфиятим йўқ эди. Иккинчидан кўча - куйда дуч келган одам , аниқроғи йигитлар билан гаплашиб кетаверадиган одатим йўқ . Агар сизни Шарифа ҳоламнинг ўғиллари эканлигингизни аввалроқ билганимда бошқа гап эди. Муомала ҳам қариндошларга хос бўлар эди. Гулзода энтикиб сўзлай бошлади. Даврон эса ундан кўзларини ола олмай қолган , қизнинг гапираётган ҳар битта имо - ишораси- ю, ҳатти - ҳаракатига тобора асир тушиб борар эди . "Анвар бекорларни бештасини айтибди ,- дея ўйланарди у қиздан кўзини узмай, - Гулзода ҳеч қанақанги "Қор маликаси" эмас экан. У ... Гулзода ҳудди "Минг бир кеча эртаклари"ни сеҳрли тарзда сўзлаб берувчи малика Шаҳризоданинг ўзгинаси... Тавба , жилмайганда ўнг юзидаги кулгичидан нур отиладими- ей, шунақа пайтда бутун чеҳраси лов- лов ёнади. Пардоз ҳам қилмабди. Пардозсиз шунчалик чиройли бўлса , пардоз билан қанчалик гўзаллашаркин?! Йўўўқ , пардоз уни чеҳрасини ҳунуклаштириб юборса керак. Аллоҳнинг ўзи бу қизга шу қадар чирой ато этибди- ки , унга қўшимча қилиш хатокорлик ҳисобланиши аниқ..." - Хаёлингиз қаерда ? Менимча сизни учрашувга ихтиёрингизга қарши чиқаришганми дейман?! - кулимсираганча давом этди Гулзода ,- мабодо севган қизингиз йўқмиди ? Агар шундай бўлса менга бемалол ишонишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Даврон қизнинг бу сўзларидан ўнғайсизланиб ҳижолат тортди : - Йўғеей , қаердан олдингиз бу гапларни ? Севган қизим йўқ. Учрашувгаям ўз ихтиёрим билан чиққанман . - Шу вақтгача ҳеч кимни яхши кўрмаганмисиз ? Мактабдаям- а ?- қиз ҳайрон бўлганча кўзларини пир- пир учирганча сўради. - Очиғини айтсам "Орзуимдаги маликани бир кун учратарман" деб юрган эдим. Аммо уни учратгунча аввал бир ишни бошини яхшилаб тутиб олмоқчи эдим. Кейин машина , уй - жой деганларидек ... - Сизни "Яхши ишда ишлайди" дейишганди-ю менга, нима ҳали бу ишингиздан кўнглингиз тўлмадими? Севган қизим йўқ деганингизга тусмоллаб айтаяпман-да...- деди Гулзода майда қадам ташлаганча ҳиёбонда очилган митти гулларга қараб . - Ишим ўзимга жуда ёқади. Аммо ҳали кўнглимдагидек машина ололганимча йўқ . Энди эса уйдагилар "Йигит моли ерда, ҳозир уйланавер, қолган орзуларинг ҳам бир- бир амалга ошаверади" дейишяпти. - Ҳаа ... Ўзингиз-чи ? Бу фикрга қандай қараяпсиз? Учрашувга чиққанингизга қараганда уларнинг таклифига кўнгандекмисиз ?! Ё ...адашдимми ? - Нима десам экан ? - ўйланганча жавоб қайтарди Даврон,- очиғи учрашувга ҳақиқатдан ҳам адамлар ва ойимларнинг кўнгиллари учун чиққан эдим. Аммо ҳозир сизга қараб туриб , "Яхшиям уларга "хўп" деганим" деб турибман. Даврон охирги гапларини айтиб юборди- ю , аммо "Қизнинг кўнглига тегиб қўймадиммикан ишқилиб ?!" дея унинг чеҳрасига олазарак боқди . Гулзода эса йигитнинг гапларига навойизли жилмайиш билан жавоб қилди : - Ажойиб экансиз- а , Даврон ака . Кўнглингиз кафтдек намоён йигит экансиз. Қувлик- шумликни сира билмас экансиз. Тўғри тушунган бўлсам , мен сизга ёқиб қолдим шекилли. Аммо ...мени яхши билмайсиз- ку. Дарровда кўринишга қараб баланд баҳо бераверманг-да . Менинг ҳам ўзимга яраша айб , нуқсон, қусурларим бор... Бизга кушилинг
430Loading...
17
Аммо Ҳолида Шарифа опадаги бу ўзгаришга аҳамият бермади. - Опа , уч кун аввал Абдуллоҳ поччам бизларни суриштириб махаллага борибтиларми ? - деди Ҳолида ранжиганини яширмаган оҳангда ,- нега бундай қиладилар ? Бизга кўнглингиз бўлмаса қизимизга совчи қўйиб нима кераги бор эди ? Шарифа опа Ҳолидахоннинг шарт- шурт гапларидан эсанкираб қолди. Аммо кўп ўтмай ўзини тутиб олишга ҳаракат қилди : - Совчиликни удуми шу-ку, Ҳоли ... Бунинг нимасига хафа бўласан? Биз Дилафрўзни ҳам келин қилишдан аввал махалласидан шунақа суриштирганмиз . Уям бўлмаса таниш одамларнинг қизи эди. - Барибир таниш билан қариндошни фарқи катта , опа ...- Ҳолидахон "кўнадиган сорт"идан эмасди. - Вой-бўў , хўп суриштирибдилар ? Шунга нима энди ?! Ота гўри қозихона бўлибдими ?! Ё осмон узилиб ерга тушибдими ?! - Шарифа опанинг ҳам ростманасига чапақай жаҳли чиқиб кетди ,- менга қара сендан ўзи ким дарровда лик- лик қилиб суюнчи олақолди ? - Ҳеч ким айтмади. Ўғлим Жавоҳир кўрибди поччамнинг кўчама- кўча суриштириб юрганларини ... - Нима суриштирсак бир ерларинг камайиб қолибдими ? Махалладагилардан тили қисиқ жойларинг йўқдир ахир? - Опааа , сиз билмайсиз-даа. У ерда бизга душман бўлиб қолганлар виж- виж. Бари шу Гулзодангизни деб ,- оҳ тортди Ҳолидахон, - биз у ерга кўчиб келганимиздан буён махаллада бўй етган ўғли бор хонадон бор- ки , бизникига совчи бўлиб чиқди. Аммо рад жавобини олганларнинг кўпчилиги энди ортимиздан тош отиш билан оввора... Ҳолидахон шундай деб қўлидаги рўмолчаси билан кўзларига қалқиб чиққан ёшни артишга тутинди. Амакисининг қизидан бу гапларни эшитган Шарифа опа янада ўзини боса олмай қолди : - Вой тавба ?! Астағфируллоҳ... Одамларга нима бўляпти ўзи а ?! Мен ҳам ҳайрон бўлиб ўйловдим- а , ойдек қизни нега ёмонлашади деб ?! Мана сабаб қаерда экан?! Шарифа опанинг сўзларидан Ҳолидахон баралла йиғлаб юборди : - Энди биз қолиб Гулзодамга ҳам осилишибдими ?! Қизимда нима ҳусумати бор экан , яшшамагурларнинг ?! Шарифа кўз ёшлари аямай бетини ювиб тушаётган Ҳолидахонга қараб юрак- юракдан ачинди: - Э қўявер уларни ?! Мен ҳам , поччанг ҳам ғийбатчиларни гапларини гап деб билмаймиз. Аллоҳга шукур. Елкамизда кўтариб юрган нарсамизнинг номи - бош. Майли у кимларда ошқовоқ бўлса бордир. Мен сенга айтсам у иғвогарлар Гулзодани "Бир иш берадиган қиз эмас. Борган жойида ўтдек куйдиради" деганлариданоқ ҳайрон бўлгандим. Рости бу гапга ишонмагандим. Холидахоннинг кўзлари олайиб кетди : - Нима ? Ҳали қизим ҳақида шунақа дейишди денг. Розимасман. Асти розимасман. Худодан қайтсин. Ўша туҳматчиларнинг қилган туҳматлари арзанда-ю, кироманда фарзандларининг ёнига келсин илоё . Келмаса розимасман. давоми_бор / 66 Муаллиф: Хазонрезги
370Loading...
18
- Вай-вууу, қор маликаси эканми , Даврон ?! Чирой бор- у , илиқ - иссиғи йўғааа ? - деди Анвар қизнинг ортидан томоғини тақиллатиб, - Худо кўрсатмасин , шунақа хотининг бўлса бошингда ёнғоқ чақиб, маймундек ўйнатади-я ? Даврон ҳам қиз кетган тарафга қараб индамай хаёл суриб қолганди. Анвар унинг елкасига бир туширди : - Хей ! Нима бало ? Юракдан урди-ми ? Муздек ўқларини юракка "бдиш , бдиш" қилиб қадаб кетдими ? Эҳтиёт бўл, лекин. Жааа ўзини севадиган қиз экан ! Даврон дўстининг гапига жилмайди : - Йўғей , нима мен сенга битта кўрганда ошиқ бўлиб кетаверадиган йигитмидим ? Мен ҳам кўчада қолмагандирман. - Қарашларинг бошқача-да , ўрто... Илгари сени ҳечам бунақа аҳволда кўрмагандим. Тўғри қиз жуда чиройли экан. Ҳаттоки ҳаддан ташқари гўзал десаям бўлади . Аммо заҳарлигини қара. Чак- чак томади- я? Мен сенга айтсам , чиройига нон ботириб емайсан. Юраги тозасидан топ. - Анвар , бўлди қилгин энди . Жуда индамасам тил учида ҳали шу қиз билан тўйимни ҳам қилиб юборишдан тоймайдигансан. Аммо лекин ростини айтаман. Бўлар бўлмасга ҳиринг- ҳиринг, жилпонг- жилпонг қиладиган қизлардан кўра менга шунақа "захар" қизлар кўпроқ ёқади. Кўряпсан- ку , ўзини қанчалик йиғиштириб олганини ? Яна хафа бўлмагин- у , ўрто агар шу қиз сени барча саволларингга тўғриликча кўнгил билан жавоб берганидаям ундан ҳам бир қийиқ топардинг. - Ээээ, сен менга ошнамисан ёки айиққа ?! - рулга қўлини шапатилаб урганча қийқириб кулди Анвар, кейин баланд овозда куйлашга тушиб кетди , - тўйлаааар мубораааак ! Эй ёри жониииим ! Тўёна бўлсинееей, тан бирла жонимееей ! Даврон дўстининг қилиғига завқи келиб илжайди . Уни беозор койиган бўлди : - Бўлди , ўч ! Бу қизни қайтиб кўрдим- у , уйландим- у... * * * Даврон ҳозир рўпврасидаги қизга қараб ҳайратини яширолмасди : "Ё тавба ! Ер юмалоқ деганлари рост экан- да ! - дея ўйларди у ,-бу қизни бир хафта олдин кўрганимда яқин орада у билан учрашувга чиқасан дейишса ўлай агар ишонмаган бўлардим. Камига қариндош ҳам эканмиз . Ҳаммадан ҳам шунисига қойил!" Ҳолидахон опа билан Гулзода уларга яқинлашиб келиб салом беришди. Шарифа опа она - бола билан қуюққина қилиб қучоқлашиб кўришди. Ўз навбатида Даврон ҳам Ҳолидахон опага салом берди. - Ёшлар ... - Ҳолидахон опа гапни бошлаб қўйиб Шарифа опага саволомуз термулди - Ҳааа, улар бир айланиб келишсин, унгача биз мана бу ўриндиқда суҳбатлашиб ўтирақоламиз. Даврон билан Гулзода оналаридан қимтинганча индамай узоқлашишди . Шарифа опа Гулзоданинг ортидан ҳавасланганча қараб қолди. У қизни анчадан буён кўрмаган эди, шу сабаб унинг бу даражада оқи оқ, қизили қизил бўлиб етилиб , гўзаллашиб кетганлигини тасаввур ҳам қилмаган эди. Шарифа опа қизни кўриб шу вақтгача эри билан ораларида келишилган маслаҳатни ҳам , Давронга йўл- йўлакай "Энди ўғлим бир амаллаб қизнинг дили оғримайдиган қилиб муомала қилиб юборарсан" деган сўзларини ҳам унутиб , унинг ўрнига "Вой қурмағур Гулзода-ей, бир қошиқ сув билан ютгудек ҳурилиқо бўлибди- я . Тавба аллақаерлари Дилафрўзимга ҳам ўхшаб кетибди. Агар тақдир бўлиб Гулзода ҳам келиним бўлиб қолса борми , кўрганлар "Шарифанинг иккала келини опа - сингил" дейишлари аниқ" - Ҳаа, опа хаёл суриб қолдингиз ? - деди Ҳолидахон унга синчков термулганча, - сиздан бир гап сўрасам хафа бўлмайсизми ? - Тинчликми , Ҳолида ? Оҳангингдан худди мендан ранжигандексан ? Тушунмадим , мен нимадан хафа бўлишим мумкин? - деди Шарифа опа Ҳолиданинг муомаласидан ажабланиб,- қани сўра-чи ? - Фақат ростини айтасиз , майлими ? - Ҳолиданинг сўзлари бу сафар талабдек янгради . Шарифа опага Ҳолиданинг ўзини бундай тутиши ёқинқирамаган бўлди . "Туққаним ўғил бўлса ,- алам билан ўйлади Шарифа опа, -нега мен ҳа деса етти букилиб қуллиқ қилаверишим керак ? Ўғлимнинг бировдан кам жойи борми ? Ичмаса , чекмаса , топиш - тутиши ўзига яраша бўлса . Ундан кейин келишган , ҳусни бир дунё йигит бўлса ?!" Бизга кушилинг
370Loading...
19
#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР 21- ҚИСМ "Бу қиз ... Бу қиз ахир ...,- Даврон шундай ўйлаганча қизга кўзларини катта - катта очиб яхшилаб қаради,- ҳаа , шубҳасиз бу ўша қиз... Ўша кунги қиз !" Давроннинг бундан бир хафтача аввал айнан шу қизни учратган куни ёдига тушди. Ўшанда Даврон ишхонасидаги йигитлар билан дам олиш учун тоққа чиқишган эди. У ерда бир кеча тунашди. Эртаси куни ҳам яхшилаб дам олишгач, кун асрдан оққан вақтда "Боргунимизча кеч тушиб қолади" деган ҳисобни олганча уйга қайтиш учун йўлга чиқишди. Даврон билан бирга ишлайдиган Анварнинг спаркида уч киши бўлиб йўлга тушдилар. Ҳамкасблари Зокир билан Райим Чилонзорнинг ўттиз биринчи кварталида яшар эдилар. Анвар уларни бир йўла кўчасига ташлаб ўтишни мўъжал қилди. У ҳар икки дўстини кўзлаган манзилига туширар экан , ўзлари тарафга жадаллаб келаётган қизни кўриб ҳайрон қолди . Қиз уни "Кира қилиб юрибди" деб ўйлади шекилли Анвар ўтирган ўриндиқ тарафга энгашиб ортиқча мулозаматсиз : - "Ассалому алайкум . Қаҳрамон. Шойим кўприк тарафга ,- деди гапни қисқа қилиб. Анвар ҳам йўл учун ҳангома топилганидан ҳурсанд бўлдими ё қизнинг ҳаддан ташқари чиройли ҳуснига мафтун бўлдими "Мен сиз ўйлаган кира қилиб юрувчи эмасман" демади. Қизга бир оғиз "Ўтиринг" деди-ю , у жойлашиб олгунча ортиқча гап қилмади . - Шунақа қилиб Қаҳрамонда яшайман денг?! - деди Анвар йўлга тушгач орқани кўрсатадиган кўзгу орқали қизга боқар экан, - ёки у , бу қариндошингизникига меҳмонга кетяпсизми ?! Қизнинг бирдан қовоқлари уйилди. Уни ҳудди дўсти каби ойнадан кузатиб ўтирган Даврон ўзича "Тавба , илгари "Хўмрайиш ҳам қизларнинг чиройини очади" десалар сира ишонмаган бўлардим. Аммо бу қиз шу туришдаям жуда чиройли бўлиб кетар экан" дея ўйланди. - Илтимос йўлингизга қаранг ,- деди қиз Анварга пўнғиллаганча ,- эсон - омон етиб олайлик. Ҳали жоним ўзимга керак. - Вой-бўўў унақа совуқ ният қилманг,- деди Анвар ҳам бир гапдан қолмай, - нима бир оғиз гапга ҳам шунчами ? Тўғри жавоб қайтаришнинг иложи йўқми ? - Мени кечирасиз ? ! Машинангизга ўтираётганда "Сизнинг барча саволларингизга жавоб қайтарман" деган келишувни имзоламагандим. Ҳаттоки оғзаки тарзда ҳам. Шунинг учун саволларингизга жавоб беришга мажбур эмасман. Умуман олганда менин у ерга нима учун кетаётганимлигимнинг сизга нима қизиғи бор ?! - Мен ҳам сизнинг саволингизга жавоб беришга мажбур эмасман,- деди Анвар ўзини босиқ тутишга ҳаракат қилиб ,- мен ҳам ҳеч қандай "договор"га имзо чекканим йўқ. Қиз учун Анварнинг фикри ҳақиқатда муҳим эмас эди шекилли , унинг кесатиғига пинагини бузмади : - Унда яхши ,- деди у қуруққина қилиб , - кўнглимдагидек иш бўлди. Анвар қизнинг бу зайл муомаласидан унга аччиқ - тизиқ гапларни гапириб бир асабини "емоқчи" бўлди-ю , аммо ўзини босди. У кеча ва бугун дам олиш жараёнида кўтарилган кайфиятини бузишни истамаганди. Шундай бўлса-да Анвар хумордан чиқишни зўр усулини топди. У машинадаги магнитолани баланд овозда ёқиб қўйди. Аммо баланд мусиқа қизга чивин чаққанчалик таъсир қилмади. У қўлидаги аллақандай дафтарчага тикилганча индамай ўтираверди. Йигитлар қизни у айтган манзилга элтиб қўйишганда , қиз машинадан тушар экан Анварга анчагина минг сўмлик узатди. - Манг, раҳмат ... - деди у қуруққина қилиб . - Менга қаранг ! Пулингизни чўнтагингизга солиб қўйинг,- деди Анвар қизга кўзини қисиб , - бўш вақт топсангиз ҳўрозқанд олиб е шимарсиз. Мен кира қилиб юрган йигитмасман. Шунчаки йўлимиз шу тарафда бўлгани учун одамгарчилик юзасидан сизни олиб келгандим. Қизнинг қошлари бир чимирилди- ю , аммо бўш келмади: - Майли таъбингиз. Агар мендан алоҳида раҳмат кутаётган бўлсангиз уни аллақачон айтдим. Қиз шундай деб Анвар олмаган пулларни ёнига ортиқча мулозаматсиз қайтариб солар экан , ўйланганча сўзлаган бўлди: - Ҳозир хўрозқанд деган ширинлик анча йўқолиб кетди. Бир - бир ҳайитларда чиқмаса... Майли сазангиз ўлмасин бу пулларга чупа- чупс оламан, - қиз шундай деди- ю , эшикни шарт ёпти ,- хайр... Бизга кушилинг
450Loading...
20
Media files
480Loading...
21
Media files
520Loading...
22
Yulduz Usmonova - Kechalar ❤️❤️❤️❤️💝💝💝💝🩷🩷🩷🩷‌‌ https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
510Loading...
23
Media files
540Loading...
24
Media files
560Loading...
25
Media files
540Loading...
26
Мана яна бир кунинг ўтди, Бугунинг ҳам топди ниҳоя. Соғинч деган ялмоғиз кампир, Айтмадими ғамгин ҳикоя. Хаёлингдан ўтдимми бир бор, Бир лахзага тортдингми маюс. Ё айрилиқ аталмиш беор, Тақдир билан жанг қилар хануз. Ишларингда бўлдими унум, Томоғингдан ўтдими луқма. Ёнингдаку бўлмайман энди, Ёдингда ҳам наҳотки йўқман. Уялмади гуллар бўй тараб, Шафақлар ҳам бўлаверди ол. Кулиб турган юзинга қараб, Мени ўртар биргина савол, Яна бир кун ўтдими менсиз, Кўз ёшинга кўл тўймадими. Эсиз, мендек, минг бора эсиз, Соғинч сени еб қўймадими? Менсиз яна бир кунинг ўтди... Малика Тавфиқ https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
531Loading...
27
Media files
480Loading...
28
https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
600Loading...
29
🌹Ўзга гулни ҳидлама, Ўзингники ифорли. 🌹Ўзга гулни танлама, у бўлади тиконли. 🌹Кўча гули гул эмас, ҳеч қолмаган ифори, 🌹Яхшилаб разм солсанг, уйда гулинг чиройли. 🌹Ягона гул сеники, ўз боғингда гуллаган, 🌹Ўзга боғда очилган, гулнинг япроғи тикан, 🌹Кўзингни оч эй боғбон, ўз гулинг ғунчалаган 🌹Ғунчалаган шу гулинг фақат сенга аталган https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
481Loading...
30
Инсон хар доим бир калбга мухтож.. сени сендан кўпроқ тушунадиган, ўзингдан кўпроқ қайғурадиган, мехр берадиган..! Инсон инсонга мухтож.. йелкасига бошингни қўйиб дунйони унутадиган, қўлларига қўлингни бериб хотиржам туядиган, кўзларига боқиб табассум қиладиган, завқ оладиган бир инсонга мухтож..! Кет деганда келадиган, жахл қилсанг кулдирадиган, кулганингда қайғусини унитадиган, бутун дунёни фақат сен деб биладиган бир инсонга мухтож..! Хайрли окшомлар. https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
582Loading...
31
Media files
480Loading...
32
​Очкўзлик балоси. (Бўлган воқеа) Ботир бинойидек пул топаётган эди. Топгани оиласи, бола-чақасидан ортиб, кичкина тижоратга ҳам пул тикиб қўйган эди. Егани олдида, емагани кетида бўлиб турганига хотини Зилола шукр қилмади. "Ботирака "банковский" бўлгани билан барибир дом. "Дом" деган номи бор. Ҳали укангизга, ҳали опангизга ташиганингиз ташиган. Бунақада домда ўтираверамиз димиқиб. Мен ҳам қариндошларимни данғиллама ҳовлида меҳмон қилгим келади. Қачонгача домда яшаймиз?" Зилола қачон қараса битта дардни чайнагани чайнаган. Ботир хотинининг минғирлашига кўникиб кетган. Зилола тўхтай демайди. Беш хоналик уй унинг орзуларига кичиклик қилади. Зилола аразлайвериб, кўз ёшини оқизавериб охири эрини Россияда ишлаб келишига аранг кўндирди. Озода хола Ботирга неча марта Худонинг зорини қилди. "Ботир нима бор Россияда? Топиб турибсан. Ризқинг келиб турибди. Яна нима керак? Уйинг бўлса, мошинанг бўлса. Ижарада ўтирмаётган бўлсанг. Йиғиштир бу ниятингни. Борма Россияга!" Зилоланинг сўзи сўз, гапи гап. Ботир Россияга кетди. Яхши ишга жойлашди. Даромад яхши. Ҳар ой Зилолага пул жўнатади. Зилола катта ҳовлининг орзусида пулни битталаб йиғади. Орадан ойлар ўтди. Ботир на таътилда келди, на байрамда. Ойлар сувдек оқиб, орадан беш йил ўтиб кетди. Озода хола ҳар сафар телефонда Ботир билан гаплашар экан кўз ёш қилади: "Болам қачон келасан? Бўлди етар! Болаларинг катта бўлиб қолишди. Шунча топганинг бўлади. Аллоҳ баракасини берсин! Қайтгин энди..." Ботир ҳар доим тез кунларда қайтишини айтиб, баҳоналар тўқийди. Зилола тезда сотилаётган ҳовлининг дарагини эшитди-ю, Ботирга телефон қилди. Ботир бепарвогина: "Ҳа, домни сотгин. Етмаганига жўнатган пулларимни қўшиб олавер", деди. Зилола эри айтганидай қилди. Ниятига етди. Катта ҳовли эгасига айланди. Энди 4 та боласи билан маза қилиб яшашини, эри келса ҳаёти янада бутун бўлишини ўйлаб ичига сиғмасди. Ҳовли ўртасида катта фаввора. Атрофида дарахтлар. Ертўлада алоҳида ҳовуз, пархона. Айни Зилола хоҳлаганидек. Мана Зилоланинг кўчиб келганига ҳам уч йилдан ошди. Лекин Ботир келай демасди. Ботирнинг отаси оғирлашиб ётиб қолди. Ботир мажбур учиб келди. Анча ўзгариб кетган эди. Онаси ўғлини бағрига босганча йиғлади. Отаси ўғлини кўрди-ю кўнгли таскин топиб, кўп ўтмай вафот этди. Ботир анча ўзгарган. Онаси ҳам, Зилола ҳам сезяпти. Лекин ҳеч ким ташига чиқармасди. Зилола эрини кўпга келмаганини, яна Россияга қайтиб кетишини эшитиб, Ботирга ёлвориб деди: "Илтимос! Ботирака кетманг. Бўлди ҳамма нарсамиз бор-ку. Сизсиз қийналиб кетдим. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Уларга ота керак!" Ботир Зилолани ўзига қаратиб, елкасидан тутганча деди: "Зилол шуни ўзинг хоҳлаган эдин-ку. Мана ниятинга етдинг. Данғиллама ҳовли олибсан. Ўзинг хоҳлагандек ҳаёт. Маза қилиб яшайвер. Мени Россияда оилам бор. Бешта болам бор. Энди улар учун ишлашим, пул топишим керак. Вақтим бўлганда келиб-кетиб тураман. Пулдан ҳавотир олма жўнатиб тураман". Зилола эрининг гапларини эшитиб, лабини тишлади. Бир оғиз сўз қайтаролмади. Бўшашганча ерга ўтириб қолди. Ботир отасининг эҳсонини берди-ю, Россияга учиб кетди. Зилола ер парчин бўлиб ётиб қолди. Озода хола келинига таскин берсинми, ўзига таскин берсинми? "Зилолахон йиғламанг, қаддингизни кўтаринг қизим. Болаларга кераксиз. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди. Энди дард чекиб ётганингизни фойдаси йўқ. Бўлар иш бўлди. Боламни топганига вақтида шукур қилишингиз керак эди. Майли, туринг шу чойни ичиб олинг. Қувват бўлади", деди-ю қўлидаги новвот солинган иссиқ чойни Зилоланинг ёнига қўйиб чиқиб кетди. Сўнги пушаймон инсонга фақатгина душмандир. Зулфия Махмуд.
540Loading...
33
Media files
451Loading...
34
📝​​СЕН ХАЛИ ЁШСАН... Бу вокеа мен йигирма бир ёшлигимда руй берди.- дея гапида давом этди бир танишим. Кахратон кишни кунида дустларимникидан уйга бошка шахардан машинамда кайтаётгандим. Хавонинг совуклигидан йул кучли музлаган булиб, машина у ёкда турсин пиёда юриш хафвли эди. Шу сабабли машинани жуда секин бошкариб келардим. Хар хил хаёлларга чалгиб кетиб машинамни бошкаролмай колдим. Бахтимга карама карши йулда машина йук экан. Бир пайт машинам билан биргаликда, йул четидаги кор уюмига бориб урилдим. Охирги эслаганим, машина урилган пайт бошим машина рулига урилгани эди. Кейин хушимни йукотибман. Бир пайт кузимни очсам, кандайдир бир кишлок кучасида эканман. Об хаво хам совук эмас ёзнинг куни. Бу ерда булгандайман, чунки таниш жойлар. Бироз вакт утиб бу ер отамнинг бувисини уйи эканлигини англадим. Мен ёшлигимда бу ерга куп бора келгандим. Чунки бувимни жуда яхши курардим. Аммо мен ун ёшдалигимда бувим оламдан утганди. Шундан сунг бу ерга хеч хам келмай куйгандим. Карасам, бувимларни уйи тугримда турибди. Мен ховлиси эшикчасини очдим ва кирмокчи булганимда бувимларни узи уйларидан чикиб келди. -- Салом мени севикли набирам, катта йигит булиб колибсанку!- деди бувим. Бувим билан саломлашдим, лекин бувимни вафот этганлиги мени хеч хам хавотирга солмасди. Бувим скамейкага утирди, мен хам ёнидан утирдим. -- Кани гапирчи, ишларинг кандай набирам? -- Рахмат бувижон, мана мактабни тугатиб медицина олийгохига стоматалогия булимига укишга кирдим. -- Баракалла углим бу жуда яхши. Ота онанг хам сог саломат юришибдими?- деди бувим. Отамнинг доим бувим мендан яхши духтир чикишини айтган гапларини айтиши ёдимда эди. Биз бувим билан анча гаплашиб утирдик. Об хаво жуда иссик булганлиги учун бувимга ичкарига салкинрок уйга киришларини таъкидладим. Узим урнимдан туриб, ховли эшикчасини очиб кирмокчи булганимда, бувим урнидан шошилиб турдида мени йулимни тусди. Мен эса бу холатда ажабланиб, бувимга савол тарикасида карадим. Шунда бувим: -- Тухта углим...мен сени уйга киргизолмайман. Хали сен ёшсан, уйга киришга сен учун хали эрта. - деди. -- Бувижон тушунмадим гапларингизга, нимага эрта хали?- дедим. -- Углим хали вакти келиб тушуниб оласан, бупти углим анча гаплашдик энди вакт булди, сен боришинг керак!- деди. Шу сузларидан сунг яна хушимни йукотибман. Кузларимни очсам, хамма жойим бинтлар билан богланган, кулимни томиридан осма уланган холда ётган эканман. Бир пайт мени кузимни очганимни курган духтир: -- Нахотки кузингни очган булсанг...бу муъжизаку!- деди. Мен духтирдан нима вокеа булганини сурадим. Духтир айтдики, автохалокатдан сунг кандайдир бир киши тез ёрдамга кунгирок килибди. Мени касалхонага олиб келишганда ачинарли яъни ярим улик ахволда эканман. Духтирлар мени бошка хушимга келмайди деб уйлашган экан. Мени муъжиза туфайли куткариб колишибди. Мен кома холатида икки ой ётган эканман. Шу пайт курган тушимни ва бувимнинг айтган сузларини эсладим. ※ Углим сен хали ёшсан, шу учун сенга бу ёкка мумкин эмас, хали тушиниб оласан※ Бир неча ой даволаниб согайгач менга уйга жавоб беришди. Мени ота онам духтирларга куткариб колганликлари учун миннатдорчилик билдиришди. Мен эса бувимни ва духтирларни сабабчи килиб хаётимни саклаб колган Аллохдан миннатдорман... Утган кондошларимизни ётган жойлари нурга тулсин. Аллох яшаб турган барча инсонларга иймоний хаёт берсин....деб Крик души ШУХРАТ.
582Loading...
35
Media files
581Loading...
36
Media files
714Loading...
sticker.webp0.60 KB
sticker.webp0.69 KB
sticker.webp0.69 KB
00:54
Video unavailable
ЭРТАГА ЖУМА 🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙 🌙Кеча ўтиб кетди, эртанги кун ҳали келгани йўқ, . Сиз вақт ҳукмидасиз. Шундай экан, тоaт ибодат билан ўтказинг, сизга кўп ажрлар келтиради. ХЕЧ КАЧОН ТАСЛИМ БЎЛМАНГ. ФАКАТ ОЛДИНГА 🌙Хайрли тун узоқдаги яқинларим!
Hammasini ko'rsatish...
4.93 MB
00:01
Video unavailable
Ёлғонга - ҳақиқат билан, Қуполликка - мулойимлик билан, Аҳмоқликка -донишмандлик билан жавоб беринг, бўлмасам душман сизни ўз измига солади. ✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨ ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН✨ https://t.me/joinchat/RIooKr7ia-WGz0_j
Hammasini ko'rsatish...
video.mp40.36 KB
00:02
Video unavailable
0.54 KB
"Бетимнинг қаттиғи - жонимнинг ҳузури" бўлмай ўлсин ,- дея ўйларди у юлқинганча , - майли нима қилсанг ўзингга, менга деса бундан ҳам баттар бўлмайсанми ? Менинг кимлигимни махалла-куй таниб бўлган, сен ҳақда ким деб ўйлашларининг менга қизиғи борми ?" Дилафрўзнинг кайфияти бузилганини нечоғлиқ яширмасин Назира бувиси дарҳол сезди. У янги қуданикида чарларда ўтирган жойида набирасини ёнига чақириб, бағрига босди. -Менга қара , қизим. Сен энди ёш бола бўлганинг йўқ. Битта боланинг , насиб қилса ҳадемай иккинчи боланинг ҳам онаси бўласан. Шунга кўра ўзингни бардам тут. Вақтида овқатингни е , билиб - билиб ишингни қил. Албатта кучинг етганча , ўзингни зўриқтирмай юмушларни бажар. Бундан ортиғини сендан ҳеч ким талаб ҳам қилмайди. Овсинингни кўрдим. Биласан мен ғийбатни ёмон кўраман. Аммо Аллоҳ кечирсин- у , унинг кўзлари яхшигина қаттиқ экан. Бундоқ нигоҳ- нигоҳга тушганда назарини четга олай ҳам демайди- я ? Лўқ бўлиб туришидан ҳали кўп гап чиқмаса эди бунингдан. Майли бу гапларимни эътиборга олмай қўяқол. Сен ўзингни бил , ўзгани қўй. Овсинингни ҳам насиб қилса қайнонанг бир яхши йўлга солиб олади, ин шаа Аллоҳ. Сен эса мовдираб , уйқусираб олдирганни олдига тушиб юрма, хўпми ? Эрингга яхши қарагин ?! У ҳам уйга янги келин келгани учун беихтиёр укасини аёли билан сени солиштира бошлайди. Янги келин ўзинг биласан ҳозир ярақ- ёруқ кийиниб , бир кунда ўн марта товланадиган вақти. Унинг олдида "Мен бир кўрикдан ўтиб бўлганман" деб ўзингни бемалол ташлаб қўймагин, хўпми жон болам ?! Энг аввало эринг сени ҳеч қачон бошқа бировлар билан солиштирадиган даражага тушиб қолмасликка эришгин. Ҳаёт курашлари билан гўзал. Бир аллома айтган экан : "Курашсиз ҳаёт-ҳаёт эмас" деб . Мана шунақа гаплар , она қизим. Дилафрўз бувисига қараб жилмайди ва аста шивирлади: - Хўп бўлади , Бувижон... Дилафрўз бувисининг нималарни назарда тутиб бундай деганини эртаси куниёқ тушунди. Эртаси куни тонг сахардан уйғонган Дилафрўз ҳовлига чиройли умидлар билан чиқди. У "Гулзода ҳаммаёқни супириб, тозалаб , сув сепиб чинничироқ қилиб қўйган бўлса керак" деган хаёлда эди. давоми_бор /74 Муаллиф: Хазонрезги
Hammasini ko'rsatish...
👍 1