cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

HAYOT KOʻZGUSI

Qoʻshkoʻpir tumani gazetasi

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston58 335Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
195
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

КЕЛАЖАГИМИЗ ВОРИСЛАРИ - БАЙРАМ МУБОРАК ! Ҳурматли битирувчи ёшларимиз! Бугун сизнинг ҳаётингизда энг қувончли унутилмас кун. Негаки, сиз келажак сари энг муҳим қадамларни бошлаш арафасидасиз. Куни кеча мухтарам Президентимиз ўз табригида " Ишончим комил, янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз. Шу вақтгача мактабда қадрдон устозларингиз берган ўгити, сабоғи ила, шунингдек синфдошларингиз билан ўтказган болалигингиз ўрнига янги ҳаёт, ажойиб таъссуротлар ва тажрибалар оламига сафарингиз бошланмоқда. Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум сизларга мунтазирлиги, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти ҳам яратилганлиги, 71 та олий таълим муассасасида сиртқи, 18 та олийгоҳда кечки бўлимлар фаолият кўрсатиши ҳақида батафсил қайд қилди. Шундай экан юқори мақсадлар сари ўз кучингиз, билимингизга таяниб, сермаҳсул ҳаракатингиз эвазига талаба деган шарафли номга эга бўлиш арафасидасиз! Мустақил ҳаётга қадам қўйишни бошлар экансиз, сизларга келгусида мустаҳкам соғлик, сермазмун умр, улкан муваффақиятлар тилайман! Ўзингизни, оилангизни, билимингиз орқали она-Ватанимизни эҳтиёт қилинг! Энг асосийси, вақтингизни беҳуда ўтказманг! Вақтингизни доим ўзингиз, оилангиз ва жамиятга фойда келтириш учун сарф қилинг, мамлакатимизни сиёсий, ижтимоий- иқтисодий ривожланишида, бутун дунё бўйлаб нуфузини оширишда ўз ҳиссангизни қўшинг! Қадрли битирувчилар биз катталар доимо сизлар билан жуда фаҳрланамиз! Ҳурмат билан: Муборак Марксовна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Hammasini ko'rsatish...
Туманимиздан биринчи маротаба иқтидорли шоиранинг китоби “Ижод” фонди томонидан чоп қилинди. Бу катта шараф, ҳар йили бундай сериядаги китоблар бир маротаба бепул тарзда чоп қилинади, шеърлар таниқли шоирлар томонидан танланади. Бу шоира билан танишинг. Рухсора Сафарбоева 1993 йилда Оқдарбанд қишлоғида туғилган. Бугунги кунда 28- сон мактабда математика фанидан сабоқ бериш билан бир қаторда ижодий маърифий ишлар тарғиботчиси лавозимида ҳам ишламоқда. Истеъдодли шоиранинг илк китоби Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” фонди томонидан бепул нашр қилинди. Шоиранинг шеърлари таниқли шоирлар томонидан эътироф этилиб, ижодкор ёшлар учун ўтказиладиган Республика “Зомин” семинарига таклиф қилинди ва унда муваффақиятли иштироки, семинар доирасида Марказий Осиё давлатларининг ижодкор ёшлар форумида ҳам фаол қатнашгани учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сертификати ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. Сертификат ва совғани Республика ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилоят бўлими раиси Гавҳаржон Ибодуллаева бир гуруҳ шоиралар ҳамда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Меҳрибон Тиллаева иштирокида топширди. Бир шеърини сизларга ҳавола қиламан: 2020 йил баҳори Баҳор эрка фасл, шўх фасл эдинг, Шундоғам қилиғи кўп фасл эдинг. Синовли кунларда аразладинг ё, Бағрида қаҳратон йўқ фасл эдинг. Кетаётир биздан ёдингсиз кунлар, Ҳамма уй -уйида. Ҳувиллар кўча, Илгари сен билан қувнаган диллар. Таскин, тасаллига кўнмaйди. Ўжар. Ҳа, чиндан дунёда сукунат онлар, Баҳор сен дунёни қайта яратгин. Ва биз ҳам ўзликни топгаймиз илло, Дилларни ғамлардан қилиб карантин.
Hammasini ko'rsatish...
ОИЛА-ЖАМИЯТИМИЗ НЕГИЗИ! Оила- жамиятимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас маскан. Барча эзгуликлар, аввало оиладан бошланади, сўнгра маҳаллага, жамиятга кириб боради. Бугунги кунда оилавий муносабатлар Бош қомусимизда, Оила кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорида, "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклорацияси" билан ҳимояланади. Шунингдек, Ўзбекистон «Миллий Тикланиш» демократик партияси ҳам ўзининг сайлов олди Дастурида оила институтини ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, бир қатор устувор вазифалар амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган. Жумладан: Оилаларнинг мустаҳкам бўлиши, оилавий ажримларни камайтириш ва олдини олиш, кексаларга ҳурмат, оилавий анъана ва қадриятларни ёш авлодга тарғиб қилиш, ёш оилаларга ғамҳўрлик қилиш, соғлом авлодни дунёга келиши, улар таълим -тарбиясига алоҳида эътибор қилиш, ўзбекона одоб-ахлоқ масаласида оиланинг ролини кучайтириш, дабдабали тўй маросимларни бартараф қилиш, турли исрофгарчиликни олдини олиш, хотин-қизларга мослашувчан иш вақтини яратиб, аёлларнинг оилада бола тарбияси билан кўпроқ бўлишида уларга иш вақтини бир соатга камайтириш, оилани мустаҳкамлашда йўлга қўйиш лозим бўлган муҳим масалаларни назарда тутиб , бу борада қатор вазифаларни тўла-тўкис амалга оширмоқда. Ўзбекистонимизда оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг роли, миллий қадриятлар ва урф-одатларнинг қадрланиши муҳим аҳамиятга эгалиги барчамизга аён. Шундай экан, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, ўзаро ҳурмат асосида меҳр-оқибат кўрсатиш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш,ҳар бир оила аъзосининг ўз бурчларини адо этиши муқаддас бурчимиз ҳисобланади. 15 май- "Халқаро оила" куни! Барча оилаларни байрам билан самимий табриклайман. Оилангизга тинчлик- ҳотиржамлик, меҳр-муҳаббат, оилавий бахт, ўзаро ҳамжихатлик, меҳр-оқибатлилик, сермазмун ҳаёт ва икки дунё саодатини тилайман! Муборак АҲМЕДОВА Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Hammasini ko'rsatish...
Юракка кўмилар асл шоирлар 26 апрель куни Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган. Ватан хакида ёниб куйлаган шоирлардан бири, хаёти хам бир шам янглиғ ёниб ўчган пурҳикмат сатрлар муаллифи, бетакрор ижодкор халқимизнинг юрагида яшамоқда. . Шоир шеърларининг ҳар бир сатри халқимизнинг қадим қарашларига уйғун тарзда жаранглайди, ҳар сатрида миллий руҳ ҳукмронлик қилади. У она қишлоғини, ўзи сув ичган зилол булоқларни, кўкламни, инсонга хос гўзал туйғуларни қаламга олади. Ҳар сатрида Ватанга бўлган муҳаббати барқ уриб туради. Шу боис уни баралла, авж пардада Ватан куйчиси деймиз. . “Халқ бўл элим”, “Ўзбекистоним”, “Улуғимсан Ватаним” ,“Кўкламойим” ва бошқа кўпгина шеърлари қўшиққа айланиб, халқимизнинг тилида ва дилида янграмоқда. Адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов бир пайтлар Муҳаммад Юсуф ҳақида шундай деган эди: “Муҳаммад Юсуф деган шоир шеъриятга қандай кириб қолганини адабиётимиз сезмай ҳам қолди. Аммо у тезда ҳаммани хайрон қолдириб оғизга тушиб кетди. Муҳаммаджоннинг шеърлари бир қарашда жуда содда, жўн ёзиладиганга ўхшаб туюлади. Аммо унга ўхшатиб шеър ёзиб кўринг-чи?” Дарҳақиқат, Муҳаммад Юсуф бошқаларга ўхшамаган серқирра истеъдод соҳиби эди. Нисбатан қисқа, аммо жўшқин ижодий фаолияти давомида халқ дилига яқин, равон, самимиятга бой шеърлари билан мухлислар юрагидан жой олди. Унинг дилкаш назми кириб бормаган хонадон учрамаса керак. Хассос қалбли шоир каби самимий ва содда сатрлар ўқиган заҳоти Сизни ўзига ром айлайди. Ўлса ўзи ўлар, сўзи ўлмайди Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди Юракка кўмилар асл шоирлар. Муҳаммад Юсуф ана шундай асл Халқ шоири эди.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.