cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Zed News

Zed News Facebook: fb.com/zednewsuz Instagram: instagram.com/zednewsuz/ YouTube: youtube.com/zednews TikTok: tiktok.com/@zednews Ҳамкорлик учун: @zednews_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
878
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-17 kunlar
-1130 kunlar
Postlar arxiv
Repost from Abror Zohidov
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Диққат, янги аукцион: Баҳодир Жалоловнинг имзоли қўлқопини харид қилинг! Пули бемор болаларга!!! ☘️ Навбатдаги савобли кимошди савдомизни бошлаймиз. Унга қўйилган лот жуда антиқа – олимпиада ғолиби, ўзбекнинг фахри бўлган Баҳодир Жалолов ўзининг имзоланган бокс қўлқопини тақдим этмоқда! ⭕️ Тушган пулларнинг салмоқли қисми хорижда мураккаб операция учун пул йиғилаётган 13 ёшли Нуразиз Саидов учун сарфланади. Нуразизнинг ўзи ҳам спорт билан шуғулланган, яхши натижаларга эришган. Аммо энди оққон деган оғир дард билан курашмоқда. Шунингдек, савдо ҳажмига кўра энг муҳтож деб топилган бошқа бемор болажонлар учун ҳам ҳисса ажратилади. 🔥 Ҳозир тахминан 100 млн сўм пул шу қадар зарурки... 👉 Аукцион ғолибига совринни чемпионнинг ўзи топширишига ҳаракат қиламиз, ваъда эмас албатта, олимпиада яқин. Демак бошладик! ☝️ Бонус! Ғолибга бемор болалардан миннатдорлик рамзи сифатида алоҳида совға ҳам бор. Нималиги ҳозирча сир.Дастлабки баҳо 10 минг сўм! Ҳа, бор йўғи ўн минг сўм. Ким оширади? ✍️ Таклифларни изоҳда, шахсийда ёки https://t.me/Abror_Zohidov телеграм орқали бевосита билдиришингиз мумкин. Аукционда қатнашмай, шунчаки эҳсон қилиш ҳам мумкин – 9860120113552208 Зоҳидов. Демак бошладик, энг қизиқ таклифларни эълон қилиб борамиз. 💥 Илтимос, постни тарқатишда ёрдам беринг! Аброр Зоҳидов @az_sss
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Бугун Андижон воқеаларига 19 йил тўлди 2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракати кузатилган эди. Ҳозирги ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ўша пайтда ҳам вилоятга раҳбар эди. Андижон воқеалари хотиралари журналист, Platina.uz сайти бош муҳаррири Бобур Жалоловнинг ўз бошидан ўтказган ҳикоясида батафсилроқ очиб берилган: https://zahiriddin.blogspot.com/2014/08/2005-13_59.html Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Абдурауф Қоржовов вафот этди Таниқли журналист Абдурауф Қоржовов бугун вафот этган. У узоқ йиллар МТРКнинг "Ахборот" дастурида фаолият юритган. 2020 йилдан "Янги Ўзбекистон" газетасида ишлаётганди. Ижодкор “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони соҳиби, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” эди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшида вафот этган. Чори бахши Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилган. 2017 йилда “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони берилган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
Таниқли актёр вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этган. Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси", "Осмондаги болалар-2" каби кўплаб филмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" филмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Repost from N/a
01:10
Video unavailableShow in Telegram
Намангандаги учрашувлардан видеолавҳа Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
Газ ва токнинг янги нархлари Ҳамкоримиз Platina сайти газ ва ток нархларининг ўзгариши ҳақида подкаст тайёрлаган: https://youtu.be/kBYA0oD1A5M Улар ҳолатни имкон қадар содда ва жайдари тилда тушунтиришга, шунингдек, энергетика тизимидаги бир қатор камчиликларни айтишга уринган. Подкастда таниқли журналистлар Аброр Зоҳидов, Аҳмад Юсупов ва Бобур Жалолов иштирок этишган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 4🔥 2
Зойир Мирзаев Зулфия Зокирова ҳайкалига яна пул ажратди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иккинчи жаҳон урушида барча ўғлидан айрилган қаҳрамон она Зулфия Зокирова ҳайкалини қуриш яна бир марта пул ажратди. Батафсил қуйидаги видеода: https://youtu.be/3RhctbDtj0k Бу ҳайкал учун Ҳидоятов даврида 2 марта, Мирзаев даврида 2 марта пул ажратилган эди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😁 2🤬 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Болалар шоири вафот этди Таниқли болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Булоқча” журнали бош муҳаррири Раим Фарҳодий 82 ёшида вафот этди. Раим Фарҳодий 1942 йил 16 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган. 1955 йили Самарқанд тиббиёт институтини, 1971 йили Максим Горкий номидаги адабиёт институтини тамомлаган. У 1967 йилдан буён Ёшлар ташкилоти лектори, "Звезда Востока" журнали шеърият бўлими мудири, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррири ўринбосари, "Халқ сўзи" - "Народное слова" газеталари маданият бўлими муҳаррири ва бошқа нуфузли нашрларда турли вазифаларда ишлаган. Айни пайтда у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Русийзабон адабиёт кенгаши раиси, “Булоқча” (“Родничок”) болалар журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди. Раим Фарҳодий болалар учун 50 дан ортиқ шеърий ва насрий китоблар ёзган. У етук таржимон ҳам эди. Ўзбек болалар шеъриятидан асарларни, Навоий, Бобур ғазалларини рус тилига таржима қилган. Раим Фарҳодий 1989 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони, 1999 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 1
Машинасиз қолган амалдорлар Бугун Ўзбекистонда автомобилсиз кун акцияси бўлиб ўтди. Унда вазирлар, ҳокимлар, агентлигу қўмита раислари қатнашди. Кимдир автобусда, бошқаси метрода, яна бири пиёда ва велосипедда юрди. Батафсил: https://youtu.be/x_Sw8qzoe1Y Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Таниқли актёр саратондан вафот этди 19 март куни бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этган. У бир неча йиллардан бери саратон билан курашиб келган. Актёр бир пайтлар машҳур бўлган "Гап йўқ! Маслаҳат" ҳажвий кўрсатуви орқали элга танилганди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
Халқ бахшиси вафот этди Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) кеча 73 ёшида вафот этган. У 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. 2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони билан тақдирланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
Машмашали ҳайкал Иккинчи жаҳон урушида барча ўғлидан айрилган Зулфия Зокирова ҳайкалини қуриш Тошкент вилояти ҳокимлари учун машмаша бўлаётганга ўхшайди. Аввалги ҳоким Даврон Ҳидоятов бу ҳайкал учун 2 марта пул ажратганди, пуллар ҳам кичкина эмас, 28 млрд. сўм. Бу роса эътирозга сабаб бўлган. Энди эса амалдаги ҳоким Зойир Мирзаев ҳам шу йўлдан кеятпти. 2023 йил 30 октябрда З.Зокирова ҳайкали учун 2 млрд. сўм ажратилганди. Аммо бу фармойиш яшириб қўйилган, қизиғи, шу куни имзоланган пул ажратиш ҳақидаги бошқа 6 та ҳужжат ҳамон очиқ турибди (бир, икки, уч, тўрт, беш, олти). 2024 йил 28 феврал куни эса шу ҳайкал учун яна 1 млрд. сўм ажратиш ҳақида фармойишни имзолаган. Бу ҳужжат ҳозирча очиқ турибди. Шу ҳайкални тезроқ қуриб битказворишса бўларкан, бюджет пуллари кетиб қоляпти. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😁 6👍 1🔥 1💯 1
Газак олаётган шовинизм, лаганбардор шоирлар, афғончилар ва миллий ғурур ҳақида Таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин "Маданият ва маърифат" телеканалининг "Мен билган ҳақиқатлар" кўрсатувида шулар ҳақида гапирди. Қуйида ушбу кўрсатувни кўришингиз мумкин: https://youtu.be/Y_shP3xq4m4 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🔥 2👏 1
Лола Каримова АҚШдаги яна бир вилласини сотди Лола Каримова-Тиллаева ва турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев Беверли-Хиллздаги қасрини 36 миллион долларга сотди. Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=AQ4bd-CbLIs Бу саройлар қайси маблағлар ҳисобига олингани ҳақида маълумотлар йўқ. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
🔥 5😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Маданиятда 2 жудолик Маданият соҳасида икки ижодкор вафот этди: бири актёр Аброр Турсунов, иккинчиси режиссёр Жасур Шаметов. “Кулол ва хурмача” филмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов 7 феврал куни вафот этган. У фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэл”, “Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб филмларда рол ижро этган. Оператор ва режиссёр Жасур Шаметов бугун 39 ёшида вафот этган. У “Зарб”, “Гуноҳ”, “Пойма-пой”, “Садоқат”, “Қалбаки дунё”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбим ўғриси” каби бир қанча бадиий филмларда операторлик, “Маҳаллада нима гап” мусиқий-комедик филмида режиссёрлик қилган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 5👍 1
Бугунги тайинловлар Бугун бир тайинлов ва истеъфолар юз берди. Хусусан, Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Алишер Хўжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Абдурашид Жўрабоев эгаллади. Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Отабек Ҳасанов тайинланди. Минҳожиддин Мирзо эса Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу лавозимда олдин Нодир Жонузоқ ишлаганди. Шунингдек, шу пайтгача бўш турган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига Конгратбай Шарипов тайинланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилди ва Бош вазир котибияти мудири лавозимига тайинланди (хабар расман тасдиқланмаган). Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Раҳбарлик этикасини бузган собиқ ҳоким янги лавозимда Шерали Йўлдошев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Уюшма яқинда ташкил этилганди. Бу одам 2022 йилда Президент администрациясининг ўша пайтдаги раҳбари Сардор Умурзоқов томонидан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун ишдан олинганди. Айтганча, маҳалла уюшмаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи мақоми вилоят ҳокими ўринбосарига тенглаширилган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👎 3👍 1 1🤮 1
Photo unavailableShow in Telegram
Турғун Азизов вафот этди Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этган. У 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Режиссёр сифатида "Меҳробдан чаён", "Чимилдиқ", "Машраб", Океандаги етти қичқириқ" каби филмларни суратга олган. "Мафтунингман" киносидаги Бакир Назаров роли эса деярли барчага яхши таниш. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 2
ИИВ гапига жавоб беролмаяпти 2020 йил декабрда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ИИО ходимлари давлат хизматчиси бўлгани учун фото ва видеога олиш мумкин, деган эди. Орадан 3 йил ўтиб, 2023 йил декабрда ИИВ айнан шу нарсани тақиқлайдиган ва тасвирга олганларни ҳатто 15 суткага қамайдиган қонун лойиҳасини ими-жимида тасдиқламоқчи бўлган. Айни пайтда лойиҳа Сенатга юборилган, Сенат ҳозирча кўриб чиқмаяпти. Аммо сенаторлар бу лойиҳани жон-жаҳди билан ҳимоя қилмоқда, ҳатто журналистларни койиб ҳам ташашган. Яқинда президент айтганди, журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак, деб. ИИВ гапига жавоб беролмаяпти негадир! Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 4🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Қаҳрамон Қуронбоев Администрациядан кетди Президент администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев ишдан олиниб, янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланган. Шунингдек, раисга қуйидаги ўринбосарлар ҳам сайланган: ➖биринчи ўринбосар Жовдатхон Иноғомов; ➖ўринбосар Абдулло Аслонов. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳомиджон Ҳомидий вафот этди Бугун таниқли адабиётшунос олим Ҳомиджон Ҳомидий 89 ёшида оламдан ўтган. Уюшма аъзоси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳомиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида туғилган. Аввалроқ Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этганди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
1
Photo unavailableShow in Telegram
27 ёшли журналист вафот этди Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этган. Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. Журналистика йўналишида ЎдЖТУнинг бакалавр ҳамда ЎзЖОКУнинг магистратура босқичларини тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий изланиш олиб бораётган бўлган. Жолдасбаева 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Hammasini ko'rsatish...
😢 3🙏 2😭 1
Photo unavailableShow in Telegram
Амрилло Иноятов ишдан олинди Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган. У 2022 йилнинг декабр ойида тайинланган эди. Вазир вазифасини бажариш Президент администрацияси мулозими Асилбек Худаяров зиммасига юклатилган. Иноятов 1 йил ишлади холос. Аммо 2023 йил у учун жуда омадсиз келди. Док-1 макс ва йоддан қанчадан-қанча болалар вафот этди. Энг ёмони бу фожиларга Иноятов айтарли изоҳ бермади, аксинча, ўзи ва ўринбосарлари турли гаплар билан "қовун" туширишди холос. Ундан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам шунча вақт фаолият олиб борганди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🔥 2
2023 йил йўқотишлари 2023 йилда кўплаб давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-адабиётшунослар, санъат ва маданият аҳли вафот этди. Уларни қуйида эслаб ўтамиз: https://youtu.be/PMgSHzvtY7I ———————— 2018 йил йўқотишлари: https://t.me/zednewsuz/1660 2019 йил йўқотишлари: https://t.me/zednewsuz/3379 2020 йил йўқотишлари: https://t.me/zednewsuz/4217 2021 йил йўқотишлари: https://t.me/zednewsuz/4615 2022 йил йўқотишлари: https://t.me/zednewsuz/4836 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 2😢 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Кувайт амири вафот этди Кувайтнинг амалдаги амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этган. Айтилишича, ноябр охирида амир соғлиғи туфайли касалхонага ётқизилган эди. Энди тахтга унинг укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Машъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ўтириши керак. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Избоскан ҳокими ишдан кетди Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов ишдан олинган. У 2018 йилда тайинланганди. Бугун, яъни дам олиш куни ўтган сессияда президент маслаҳатчиси ўринбосари ва вилоят ҳокими (суратда) ҳам қатнашган. Туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ҳожиакбар Умаровга юкланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент "ворзакон"лардан тозаланяпти Тошкентда "Салимбой" лақаби билан танилган Салим Абдувалиев, “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев (суратда) ва бошқа "ворзаконлар" қамоққа олинган. Улар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда. Шунингдек, “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган С.С.С. ва унинг жиноий шериклари ҳам қамоққа олинган. Ҳозирча барча ушланганларга 15 суткалик санкция чиқарилган, тергов бошланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Аскиячи Мамасиддиқ Шераев вафот этди Таниқлик аскиячи, сўз устаси, Юсуфжон қизик Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизикчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида вафот этди. У 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йилда Дўстлик ордени билан тақдирланган. 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 2🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўткир Сиддиқов вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида оламдан ўтган. Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. Бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган, 250 дан мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.
Hammasini ko'rsatish...
1 декабрдан Ўзбекистонда ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади ✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; ✅ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм; ✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн. 50 минг сўм; ✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Фармон билан талабаларнинг стипендиялари ўзгаришсиз қолган. Ойликлар охирги марта шу йил апрелда оширилган эди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
Шавкат Мирзиёев Исроил-Фаластин бўйича кутилмаган баёнот берди: https://youtu.be/YMNJ4zWw8KI Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Инглиз футболи афсонаси вафот этди 1966 йилда Англия терма жамоасида жаҳон чемпиони бўлган ва «Олтин тўп»ни қўлга киритган афсонавий футболчи Бобби Чарлтон 86 ёшида вафот этган. Чарлтон 1958 йил Мюнхен авиафожеасида тирик қолганлардан бири эди. Ўшанда МЮнинг 8 нафар футболчиси ҳалок бўлган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Таниқли комик актёр вафот этди "Телевизион миниатюралар театри" устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 74 ёшда вафот этган. Актёр бир неча йилдан буён юрак касаллиги билан оғриган. Ўлимидан бир муддат аввал касалхонанинг жонлантириш бўлимида ҳам даволанган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 1
Чегарадаги тўқнашувда қурбонлар бор 16 октябрга ўтар кечаси Фарғона тумани “Водил” аҳоли пунктида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва аҳоли ўртасида тўқнашув бўлган ва қурбонлар бор. ДХХ хабарига кўра, “Бўстон” маҳалласида 2 фуқаро бошқарувидаги машина тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилганида салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар ва воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган. Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмагани боис, чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларини давом эттирганлар. Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 3🤔 2🔥 1
Repost from Zed News
“Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган” Ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддин эркпараст шоир Чўлпон НКВД томонидан болта билан чопиб ўлдирилганини ёзди. “Бундан ўн беш йиллар муқаддам Андижондаги учрашувлардан бирида ҳозирги академик устоз, фидойи чўлпоншунос Наим Каримов шу фактни айтганди”, деб ёзган ёзувчи. Унинг айтишича, ўша пайтлари бир ўзбек Германияга борган ва у ерда ўзбек бўлмаган бир одам билан учрашиб қолган. Ўша одам ўтган асрнинг 30-йилларида НКВД (ички ишлар халқ комиссариати)да ишлаган. НКВД ходимининг гапларига кўра, Чўлпонни отмоқчи бўлишган, аммо тўппонча отилмаган. Бу бир неча бор такрорланган. Охири шоир “От! Ўлдир! Мен сенларнинг давлатингда яшашни истамайман!” дея бақирган (бу устоз Наим Каримовнинг гапи — Наби Жалолиддин изоҳи). Шунда шоирни болта билан чопиб ўлдиришган, деган “НКВД”чи. Наби Жалолиддин андижонлик ёзувчи ва шоир бўлиб, унинг ўнлаб ҳикоя ва қиссалари тилга тушган. Умар Хайём ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Хайём” романи Ёзувчилар уюшмаси Наср кенгаши томонидан алоҳида эътироф этилган. Ушбу тарихий романни якунлаш, Умар Хайёмнинг ҳақиқий ҳаётини охирига етказиш мақсадида, шунингдек, китобхонларнинг талабларига биноан, Наби Жалолиддин Хайём ҳақидаги иккинчи китобни ҳам ёзиб тугатганди. Унинг Чўлпон ҳақида мақола ёзиши бежиз эмас, чунки ёзувчи Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Тегирмон” номли 2 китобдан иборат тарихий роман ёзган. Роман 2018 йил “Чўлпон” нашриётида чоп этилган. Айтганча, ушбу романда Чўлпон ва бошқа шахсларнинг қатл саҳналари жуда жонли тасвирланган. Ўқишни тавсия қиламиз. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
🤯 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Таниқли олим вафот этди Фанлар академияси академиги, таниқли физик олим Назар Тўраев 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этган. Назар Тўраев 1938 йили Денов туманида туғилган. Физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), физика-математика фанлари доктори (1980), профессор (1982). Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати (1990-95). “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган (1998). Назар Тўраевнинг илмий ишлари атом зарраларнинг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид. У назарий физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган. Унинг раҳбарлигида лазер нури билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториялари ташкил этилган.
Hammasini ko'rsatish...
😢 5
Тошкентда кучли портлаш Сергели туманидаги омборлардан бирида кучли портлаш бўлган. Ҳозир ёнғинни ўчириш ишлари олиб бориляпти. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Портлашдан парча: https://youtube.com/shorts/t8YKfAR5kGU?si=eOiDYOmbAn0Nr61F
Hammasini ko'rsatish...
😱 1
Telegram каналларда ҳам сторислар қўйиш мумкин бўлди. Бунинг учун премиум обуначиларнинг овози керак. Ҳаммага раҳмат! Бизни кузатишда давом этинг. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Болаларимиз ҳаётини ўйинчоқ қилмайлик! Наманганнинг Чуст туманидаги боғча ва мактабларда болалар йод ичиб заҳарланишгани айтиляпти. Прокуратура ҳолат бўйича текшириш бошлаган. ССВ ҳам ҳолатни ўрганяпти. Уларнинг заҳарланишига айнан йод сабабчими ёки бошқа нарса, ҳали расман айтилмаган. Фақат боғча болалари бўлганида овқатдандир дейиш мумкин эди. Чунки боғча болаларининг овқатдан заҳарланиши одатий ҳолга айланган. Аммо бу ерда мактаб ўқувчилари ҳам бор. Чунки 20 сентябрдан барча мактаб-боғчаларга бепул йод тарқатиш йўлга қўйилганди. Болаларни заҳарлашга намунча ўч бўлмасак! Соғлиқни сақлаш тизимидаги валломат раҳбарлар бирор тайинли иш қилмаганига яраша жойини ишлайдиган одамларга бўшатиб берсин! Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
🤯 4🔥 2👍 1🤬 1