cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Zed News

Zed News Facebook: fb.com/zednewsuz Instagram: instagram.com/zednewsuz/ YouTube: youtube.com/zednews TikTok: tiktok.com/@zednews Ҳамкорлик учун: @zednews_bot

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
908Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-87 kunlar
-2630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Таниқли актёр саратондан вафот этди 19 март куни бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этган. У бир неча йиллардан бери саратон билан курашиб келган. Актёр бир пайтлар машҳур бўлган "Гап йўқ! Маслаҳат" ҳажвий кўрсатуви орқали элга танилганди. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 4
Халқ бахшиси вафот этди Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) кеча 73 ёшида вафот этган. У 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. 2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун “Ўзбекистон халқ бахшиси” унвони билан тақдирланган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 4
Машмашали ҳайкал Иккинчи жаҳон урушида барча ўғлидан айрилган Зулфия Зокирова ҳайкалини қуриш Тошкент вилояти ҳокимлари учун машмаша бўлаётганга ўхшайди. Аввалги ҳоким Даврон Ҳидоятов бу ҳайкал учун 2 марта пул ажратганди, пуллар ҳам кичкина эмас, 28 млрд. сўм. Бу роса эътирозга сабаб бўлган. Энди эса амалдаги ҳоким Зойир Мирзаев ҳам шу йўлдан кеятпти. 2023 йил 30 октябрда З.Зокирова ҳайкали учун 2 млрд. сўм ажратилганди. Аммо бу фармойиш яшириб қўйилган, қизиғи, шу куни имзоланган пул ажратиш ҳақидаги бошқа 6 та ҳужжат ҳамон очиқ турибди (бир, икки, уч, тўрт, беш, олти). 2024 йил 28 феврал куни эса шу ҳайкал учун яна 1 млрд. сўм ажратиш ҳақида фармойишни имзолаган. Бу ҳужжат ҳозирча очиқ турибди. Шу ҳайкални тезроқ қуриб битказворишса бўларкан, бюджет пуллари кетиб қоляпти. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😁 6👍 1🔥 1💯 1
Газак олаётган шовинизм, лаганбардор шоирлар, афғончилар ва миллий ғурур ҳақида Таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин "Маданият ва маърифат" телеканалининг "Мен билган ҳақиқатлар" кўрсатувида шулар ҳақида гапирди. Қуйида ушбу кўрсатувни кўришингиз мумкин: https://youtu.be/Y_shP3xq4m4 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
Газак олаётган шовинизм, лаганбардор шоирлар, афғончилар ва миллий ғурур ҳақида - Наби Жалолиддин

"Маданият ва маърифат" телеканали, "Мен билган ҳақиқатлар кўрсатуви". 00:21 - Интро 00:21 - Кириш 01:51 - Ҳақиқат нега керак? 05:50 - Чўлпоннинг ўлими 06:49 - Пауза 07:16 - Уруш асорати 07:55 - Ўтганларни хотирлаш 09:56 - Унутилаётган афғончилар 13:58 - Миллатчи зобит ва дембил 16:55 - Энг ибтидоий нарса - уруш 19:18 - Адабиёт ҳақида 20:57 - Асадбек образи ҳақида 21:58 - Рус шовинистлари ҳақида 27:54 - Ўзбек миллати тарихидаги хатоликлар 32:42 - Ўзбеклар деган китоб яратиш ҳақида 35:15 - Қуръонда бугунги тараққиёт ҳақида нима дейилган? 36:32 - Миллат илғорлари ҳақида 38:39 - Эътиборсиз қолган ёзувчи-шоирлар 42:00 - Аллоҳнинг марҳамати ҳақида 43:27 - Ҳозирги шоир-ёзувчилар ҳақида 45:05 - Жадидлар ва уларни сотганлар 47:31 - Шоирлик - жасорат 49:53 - Қурб романи ҳақида 51:58 - Иккиюзламачилик ҳақида 53:32 - Рус миллатчиси юзига отилган дафтар 56:19 - Эркакча характер ҳақида 58:23- Интиҳо Энг шов-шувли видеоларни кўриш учун бизга қўшилинг:

https://www.youtube.com/zednews

Ҳамкорлик учун - Для партнерство: Telegram:

https://t.me/Zahiriddin

👍 3🔥 2👏 1
Лола Каримова АҚШдаги яна бир вилласини сотди Лола Каримова-Тиллаева ва турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев Беверли-Хиллздаги қасрини 36 миллион долларга сотди. Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=AQ4bd-CbLIs Бу саройлар қайси маблағлар ҳисобига олингани ҳақида маълумотлар йўқ. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
Лола Каримова-Тиллаева Lе Palais вилласини сотди

Энг шов-шувли видеоларни кўриш учун бизга қўшилинг:

https://www.youtube.com/zednews

Ҳамкорлик учун - Для партнерство: Telegram:

https://t.me/Zahiriddin

🔥 5😱 2
Маданиятда 2 жудолик Маданият соҳасида икки ижодкор вафот этди: бири актёр Аброр Турсунов, иккинчиси режиссёр Жасур Шаметов. “Кулол ва хурмача” филмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов 7 феврал куни вафот этган. У фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэл”, “Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб филмларда рол ижро этган. Оператор ва режиссёр Жасур Шаметов бугун 39 ёшида вафот этган. У “Зарб”, “Гуноҳ”, “Пойма-пой”, “Садоқат”, “Қалбаки дунё”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбим ўғриси” каби бир қанча бадиий филмларда операторлик, “Маҳаллада нима гап” мусиқий-комедик филмида режиссёрлик қилган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 5👍 1
Бугунги тайинловлар Бугун бир тайинлов ва истеъфолар юз берди. Хусусан, Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Алишер Хўжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Абдурашид Жўрабоев эгаллади. Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Отабек Ҳасанов тайинланди. Минҳожиддин Мирзо эса Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу лавозимда олдин Нодир Жонузоқ ишлаганди. Шунингдек, шу пайтгача бўш турган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига Конгратбай Шарипов тайинланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилди ва Бош вазир котибияти мудири лавозимига тайинланди (хабар расман тасдиқланмаган). Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Раҳбарлик этикасини бузган собиқ ҳоким янги лавозимда Шерали Йўлдошев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Уюшма яқинда ташкил этилганди. Бу одам 2022 йилда Президент администрациясининг ўша пайтдаги раҳбари Сардор Умурзоқов томонидан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун ишдан олинганди. Айтганча, маҳалла уюшмаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи мақоми вилоят ҳокими ўринбосарига тенглаширилган. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
👎 3👍 1 1🤮 1
Турғун Азизов вафот этди Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этган. У 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Режиссёр сифатида "Меҳробдан чаён", "Чимилдиқ", "Машраб", Океандаги етти қичқириқ" каби филмларни суратга олган. "Мафтунингман" киносидаги Бакир Назаров роли эса деярли барчага яхши таниш. Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
😢 2
ИИВ гапига жавоб беролмаяпти 2020 йил декабрда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ИИО ходимлари давлат хизматчиси бўлгани учун фото ва видеога олиш мумкин, деган эди. Орадан 3 йил ўтиб, 2023 йил декабрда ИИВ айнан шу нарсани тақиқлайдиган ва тасвирга олганларни ҳатто 15 суткага қамайдиган қонун лойиҳасини ими-жимида тасдиқламоқчи бўлган. Айни пайтда лойиҳа Сенатга юборилган, Сенат ҳозирча кўриб чиқмаяпти. Аммо сенаторлар бу лойиҳани жон-жаҳди билан ҳимоя қилмоқда, ҳатто журналистларни койиб ҳам ташашган. Яқинда президент айтганди, журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак, деб. ИИВ гапига жавоб беролмаяпти негадир! Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | TikTok | Aloqa
Hammasini ko'rsatish...
ИИВ гапига жавоб беролмаяпти

Энг шов-шувли видеоларни кўриш учун бизга қўшилинг:

https://www.youtube.com/zednews

Ҳамкорлик учун - Для партнерство: Telegram:

https://t.me/Zahiriddin

👍 4🔥 2
Kirish va batafsil ma'lumotga kirish

Biz sizga kirlanganingizdan so'ng bu kunodaliklarni ochamiz. Biz va'da qilamiz, bu tez!