cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Sayfulloh Nosir sahifasi صفحة سيف الله ناصر

Bu kanalga Sayfulloh Nosirning maqolalari va darslari qoʻyib boriladi. Qisqacha: 1997-yil Madinada Islom universitetini tamomlagan, 2002-yil mazkur unversitetda hadis fanlari boʻyicha magistrlikni, 2008-yilda PhD (doktorlik)ni tugatgan.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
4 487
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-137 kunlar
-4430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#FreeOlimjonHaydarov Зулм даражаларга бўлинади. Энг катта зулмлардан бири кишининг эрки қўлидан ноҳақ олинишидир. Бир кун бўлса-да. Кунлар кўпайган сари зулм ортиб боради. Бунинг гуноҳи ҳам ортиб боради. Аллоҳ мазлумларга нажот берсин.
Hammasini ko'rsatish...
Аллоҳ таоло Фаластиндаги мусулмонларга зафар берсин. Омин. #FreePalestine
Hammasini ko'rsatish...
Бахтли ҳаёт деганда фаровонликни тараннум қилиш кўп учрайди. Бахт ва бахтсизликни дунё тарозиси билан ўлчаш мусулмон иши эмас. Мусулмон ўз бахтини Аллоҳ таоло буйруқларига итоати миқдорига қараб белгилайди. Унинг учун гуноҳ қилиб ўтган ҳар бир кун бахтсизлик бўлиши лозим. Фаровон ҳаёт Исломда ҳар доим ҳам бахтли ҳаёт бўлавермайди. Аксинча, тўқлик, фаровонлик Аллоҳ таолонинг шундай нозик синовидирки, бундан ўтганлардан кўра йиқилганлар, бахтиқаро бўлганлар неча баравар кўп бўлади. Зеро, Аллоҳнинг синови тезда ўтиб олса бўладиган синовлардан эмас. Аллоҳ барчамизни дунё синовидан эсон-омон ўтиб олишга муяссар қилсин.
Hammasini ko'rsatish...
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР УМРАДА САЪЙ ҚИЛМАСДАН ТУРИБ СОЧИНИ ОЛДИРИБ ҚЎЙСА CАВОЛ: Гуруҳимиздаги бир киши тавоф қилгандан кейин саъй қилмай масжиддан чиқиб сочини олдириб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур киши саъй қилишдан аввал сочини олдиргани учун қўй сўйиши вожиб бўлади. Чунки умрада саъй қилиш ва соч олдириш орасидаги тартиб вожиб ҳисобланиб, вожибни тарк қилиш туфайли жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Ундан ташқари саъй қилиш вақтида эҳромли бўлиш саъйнинг вожибларидан саналади. Шунингдек саъйнинг ўзи ҳам вожибдир. Уни тарк қилиш билан ҳам жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир одам саъйдан аввал сочини олса, саъйни тарк қилгани учун бир жонлиқ, сочини вақтидан олдин олгани учун яна бир жонлиқ вожиб бўлади. Агар соч олгандан кейин саъйни бажарса, вожиб бўлган икки жонлиқдан бири соқит бўлади. Лекин сочни ўз вақтидан аввал олгани учун вожиб бўлган жонлиқни сўйиш вожиблигича қолади. لو طاف ثم حلق ثم سعي صح سعيه وعليه دم لتحلله قبل وقته “Тавоф қилгандан кейин сочини олса, ундан кейин саъй қилса, қилган саъйи саъй ҳисобланиб, вақтидан олдин (сочини олиб) эҳромдан чиққани учун қон(қўй сўйиш) вожиб бўлади” (Иршодус сорий). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Hammasini ko'rsatish...
Fitrat.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз: http://myurls.co/fitrat_uz Диний саволлар учун: Тел: (78) 150-33-44 Вакиллик рақами: Тел: 951771454 Таклифлар учун @fitratuzadminbot

#Кун_фатвоси КУФРГА САБАБ БЎЛУВЧИ СЎЗЛАР ВА ИШЛАР ҲАҚИДА CАВОЛ: Мен кеча жуда хунук иш қилиб қўйдим. Жаҳлим чиқиб турганда бир киши фалон иш худо хоҳласа бўлади деди, мен эса қўпол сўкиниб бу иш бўлмайди, дедим. Куфр келтирдимми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон кишининг диндан чиқиш ҳақида уламоларимиз бир қанча сабабларни келтирганлар. Улар уч турли бўлиб, Сиз ички ҳолатингиз ва қасдингиз қайси бирига тўғри келишига қараб иш тутинг. Қандай ҳолат бўлган бўлса ҳам, астойдил пушаймон бўлиб, тавба-истиғфор билан ўзингизни ўнгланг, солиҳ амалларда давом этинг. Кулфат келган томонни ислоҳ қилиш, яъни, жаҳлни жиловлаш, оғир-босиқ бўлиш пайида бўлинг. 1. Нотўғри эътиқод сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таоло ҳақида ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёки охират куни ҳақида ва ҳоказо динга тааллуқли экани аниқ бўлган қатъий маълумотлар тўғрисида шубҳа қилган киши диндан чиққан бўлади. Аммо унутмаслик лозимки, кўнгилга келадиган турли бемаъни ўй-хаёллар шубҳа ҳисобланмайди. 2. Айрим ишларни қилиш сабабли диндан чиқиш. Масалан, бут-санамларга сажда қилиш, қуёшга сажда қилиш ва Мусҳафи шарифни чиқиндихонага улоқтириш каби ишларни содир этган кимса диндан чиққан бўлади. 3. Айрим сўзларни гапириш сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таолонинг исмларини, ёки ҳукмларини ёки динни ва унга тегишли ҳукмларни мазах қилган кимса диндан чиққан бўлади. Ушбу учинчи турида олдингиларидан фарқли нозик жиҳатлари бўлгани учун ақоид китобларида бу тур алоҳида равишда кенг ва батафсил баҳс қилинган. Бу баҳсларнинг хулосалари қуйидагилардир: Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида куфр сўзини гапиришнинг ҳукмини бундай баён қилган: وَلَفْظُ الْكُفْرِ مِنْ غَيْرِ اعْتِقَادٍ بِطَوْعٍ رَدُّ دِيْنٍ بِاغْتِفَالِ “Эътиқод қилмасдан (бўлса-да) ўз ихтиёри билан куфр (сўз)ни талаффуз қилиш ғафлат билан динни рад этишдир”. Демак, ихтиёрий равишда, яъни мажбурланмасдан туриб куфр сўзини айтиш диндан қайтиш, яъни куфр ҳисобланар экан. Куфр сўзини айтувчиларнинг ҳолатлари турлича бўлади. Баъзилари бу сўзни била туриб қасддан айтган бўлсалар, баъзилари билмасдан айтиб қўйган бўлишлари мумкин. Буларнинг барчасининг ҳукми бир хил бўладими ёки фарқли ҳукм бўладими? Бунга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: Куфр сўзини гапирувчиларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин: 1. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтувчилар. Кимки айтаётган гапи куфр эканини билиб, шуни ўзи хоҳлаб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтган бўлса, бундай кимса ҳеч бир ихтилофсиз аниқ кофирга айланган бўлади. 2. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, аммо маъносига эътиқод қилмасдан айтувчилар; Кимки айтаётган гапи куфр эканини била туриб, ўз ихтиёри билан уни айтган бўлса-ю аммо эътиқоди ундай бўлмаса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган: – Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар матнлардан бўлган “Фатавои Қозихон” ва “Фатавои Баззозия”лардаги ҳукмга кўра бу одам диндан чиққан бўлади; – Баъзи уламолар: “Имон ва куфр қалбнинг амалларидир, шунга кўра бу одам диндан чиққан бўлмайди”, деганлар. 3. Айтаётган гапи куфр эканини билмасдан ва маъносига ҳам эътиқод қилмасдан айтувчилар. Кимки аслида куфр бўлган сўзни гапирса, аммо айтган гапининг маъносига ҳам эътиқод қилмаган ва унинг куфр сўз эканини ҳам билмаган бўлса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган: Аммо уламолар куфр сўзи айтилса ҳам айрим ҳолатларда истисно тарзда куфр ҳисобланмайди деганлар. Масалан бехосдан куфрга далолат қиладиган сўз оғиздан чиқиб кетган бўлса, ёки эс- ҳушини йўқотган ҳолатда айтиб юборган бўлса, ёки маст ҳолатда алжираган бўлса, куфрга ҳукм қилинмайди (“Эътиқод дурдоналари” китобидан). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази https://t.me/diniysavollar/1176 © AzonUZ
Hammasini ko'rsatish...

Photo unavailableShow in Telegram
Бугун биттаси айтиб қолди: ёши каттароқ бӯлгани учун бир киши ундан салом беришни талаб қипти, "сиз мендан ёшсиз, сиз менга аввал салом беришингиз керак, суннат бу" депти. Шу воқеага фикримни билдирмоқчиман. Тӯғри, ёшларнинг катта ёшлиларга салом бериши исломий одоблардан, бунга тарғиб қилиб пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадислар келган. Лекин банда ӯзига салом беришни ёшлардан талаб қилиб олиши суннат эмас, балки Исломда ёқтирилмаган иззатталаблик, ҳурматталабликдир. Сиз катталарга салом бериш Ислом одобларидан эканини айтиб ёшларга танбеҳ беринг, лекин иш ӯзингизга келса сукут қилинг, балки салом беришга сиз шошилинг. Чин пайғамбар ахлоқига эргашган бӯласиз шунда. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёш болалар олдидан ӯтиб қолдилар ва уларга салом бердилар. Бу нарса у зот одатланган иш эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорийларни зиёрат қилар, болаларига салом берар, уларнинг бошларини силаб дуо қилардилар. Хулоса, пайғамбар алайҳиссалом ёшларнинг катталарга салом бериш одобини катталар иззатталаблик қилиб кибр қилишлари учун эмас, ёшлар ӯз ӯринларини билиб одоб ӯргансинлар деб суннат қилганлар. Валлоҳу аълам. Сайфуллоҳ Носир
Hammasini ko'rsatish...
​​ЧИН РАФИҚА Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Бу кеч мен учун оғир бӯлди. Бир неча йилдан бери касаллик билан олишиб ётган рафиқам Ҳаққа жон таслим этди. Вафотидан бир соатча бурун видеода гаплашган эдим. Ӯғлим бироз кездиргани кӯчага аравада олиб чиққан экан. Бир соат ӯтиб, ӯғлим аясининг вафоти ҳақида хабар берди. Мен бу кеч оддийгина умр йӯлдошимдан эмас, балки сирдошим, сафдошим, болаларим мураббияси, сабр маъдани, суянчиғимдан айрилдим. Ҳаётидан биргина воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман. Мен уни бекорга сабр маъдани деб атамадим. 1998 йили қизимиз Руқайя туғилди. Тӯртинчи қиз бӯлиб. Қизларим ичида энг чиройлиси эди. Қора жингалак сочлари оппоқ юзини янада порлатиб турарди. Бироқ туғилгандан сӯнг касал бӯлдими, ё ӯзи касал туғилдими, билолмадик, тез-тез оғриб қолаверди. Касалхонага дам-бадам қатнайдиган бӯлдик. Уч ойлик бӯлганида куладиган, катта кӯзларини аланглатиб чиройли қарайдиган бӯлди. Аяси атрофида доим парвона эди. Бир куни эрталаб университетга кетдим, ӯқишларим кӯп, оғир маҳаллар эди. Кечки пешинда чарчаб уйга қайтдим. Аёлим тезда овқат олиб чиқди, еб туриб қизимиз аҳволини сӯрадим. Яхши, деди. Овқатни еб тугатганимдан сӯнг: - Аллоҳ ҳаммамизга сабр берсин, қизимиз амонатини топширди, - деди ва чиройли, ихчам қилиб кафанлаб қӯйган қизчасини олиб чиқди! Кӯзим ёшланганини кӯриб: шуниси хайрли бӯлгани учун биздан олингандир балки, хафа бӯлманг, деди. Дӯхтирга олиб бордик, табиий вафот этган экан, қоғоз ёзиб берди. Уни олиб шурта (милисахона)га бордик. Бақеъ қабристонига дафн этишга рухсатнома берди. 2006 йилда яна бир фарзандим – янги туғилган ӯғлимни Бақеъга дафн этдик.. Ана шундай собира аёл эди. Эй пок Парвардигор! Эй раҳмати ғазабидан ғолиб бӯлган Зот! Бир муслима банданг ҳузурингга бораётир.. Ҳаёти давомида менга - ӯз жуфтига тик қарамаган, овозини кӯтармаган жориянгни Ӯзинг раҳматингга бурка! Уни Жаннатдаги бу каби собираларга ваъда этилган сабр қасрингга жойла! Мен ундан мингдан-минг розиман, Ӯзинг ундан рози бӯл, Раббим! Йиллар давомида чеккан хасталик азобларини гуноҳларига каффорат қилиб, Фирдавс жаннатида абадий ҳаёт бер! Бу ёлғон дунёда қолган биз ношудларнинг ҳам оқибатимизни хайрли қил! Омин, омин. Сизлар ҳам ҳақига дуода бӯлинг, азизлар. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Сайфуллоҳ Носир
Hammasini ko'rsatish...

Photo unavailableShow in Telegram
Барчангизга кириб келган улуғ байрам — Қурбон ҳайити муборак бӯлсин, Аллоҳ таоло мусулмонлар учун хайрли ва нусрат байрами қилсин. Аллоҳу акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
БИЛАСИЗМИ? Усмонийлар даврида уйлар дарвозасига икки хил тақиллатгич қўйилар экан: бири кичик, бири катта. Кичик, нозиги тақилласа, ичкаридагилар тақиллатаётган кишининг аёл эканини фаҳмлаб, унинг истиқболига аёл киши пешвоз чиқаркан. Каттаси тақилласа, эркак кишилигини фаҳмлаган уй эгаси ўзи (ёки ўғли) бориб очар экан. Бирор киши бетоб бўлиб қолса, унинг эшиги олдига қизил атиргул қўйиб қўйишар экан, токи йўлдан ўтиб турганлар, ён-атрофдаги сотувчилар уй ичида бемор борлигини билиб, ташқаридан унга қаттиқ, баланд овозда озор бериб қўймасин деб... Қачонлардир шундай уммат эдик..
Hammasini ko'rsatish...
#САВОЛ: -Айбга буюрмайсиз, бир савол қизиқтирадида, мазҳабимиз бўйича сўраламизми, ёки сўралмаймизми? #ЖАВОБ: -Қабрда инсон ислом устунлари бўлган, барча имомлар ижмо қилган уч нарса хақида сўроққа тутилади: Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким? Инсон ўзининг яшаб ўтган ҳаётида бу уч савол моҳияти бўйича яшаб ўтган бўлса, амалига мувофиқ жавоб беради. Қабрда ҳам, қиёматда ҳам оддий мусулмон одам уламолар ихтилоф қилган, ижтиҳодий масалаларда сўроққа тутилмайди. Лекин бу дегани ихтилофли ўринларда ҳар ким ўзича гапирсин дегани эмас. Асло. Балки бундай ўринларда шу мақомга лойиқ кишилар сўзласин, умматга шариат ҳукми тақдим этилиш ўрнида фатво беришга энг лойиқ бўлган мужтаҳид кишилар сўзи олинсин дегани. Бундан ташқари, барча мужтаҳид имомлар Қуръону Суннатда ҳукми очиқ-ойдин келган масалаларнинг барчасига беистисно иттифоқ қилганлар, мутлақо ихтилофга бормаганлар. Бироқ, мазкур далиллар ичида далолати ёки собитлиги ихтилофли бўлган, олим ўз ижтиҳодига кўра далиллардан ҳукм чиқариши лозим бўлган масалаларда ихтилоф этиш мажбуриятида қолганлар ва ҳар бир мужтаҳид ўз қарашига эга бўлган. Саҳобалардан сўнг, тобеинлар ва улар ортидан келган уламолар даврида илми кучли ва ижтиҳод қилишга лойиқ кишилар кўп ўтган. Йиллар ўтиши билан ўша ижтиҳодлардан тўрт имомнинг ижтиҳоди ва йўли Оллоҳнинг ўзи ҳикматига боғлиқ бир танлови ила ажраб кўзга кўриниб қолган. Мазкур тўрт имомнинг барчаси илму тақвода пешқадам бўлгани учун кейин келган уламолар шу имомларнинг ҳар бирининг ижтиҳоди ихтилофли ва илгари ҳукми келмаган масалаларда ўз таъсир доирасидаги ерларда бошқалар ижтиҳодига кўра афзал эканига салкам иттифоқ қилганлар. Қуръону суннатдан бевосита аҳкомлар чиқара олмайдиган кишиларга бу имомларнинг ижтиҳоди ва фикри бўйича фатво бериш бошқа улардан пастроқ мартабадаги олимлар ижтиҳодига кўра фатво беришдан кўра авло ва афзал эканини билганлар. Бу борада Оллоҳ таолонинг "Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг" оятига амал қилганлар. Ҳатто Қуръону Суннатдан етарли билимга ва истинбот қуролларига эга бўлган, лекин ижтиҳодда мазкур имомлардек бўла олмаган олимларга ҳам ўзлари учун ўз ижтиҳоди ила амал қилишга рухсат берсалар-да, оммага келганда мазкур мужтаҳид имомлар ижтиҳодидан келиб чиқиб фатво беришни тавсия қилганлар. Аллома Заҳабий ўзининг машҳур "Сияру аъломин нубало" китобида бу ҳақда узун сўзлаганидан сўнг хулоса ўлароқ тахминан шундай дейди: "Истинбот қуролига эга бўлган, далиллар мажмуига кўра ҳукм чиқара олиш қобилиятига эга бўлган олим ўзи ва Рабби орасида ўзининг ижтиҳоди бўйича амал қилсин. Оммага эса фақат имомининг мазҳаби бўйича фатво берсин". Уларнинг бундай эҳтиёт бўлишларига сабаб - Оллоҳ номидан имзо чекишдек бўлган хатарли фатво мақомида бошқа уламоларга суянгандан кўра, умматнинг барчаси таслим бўлган катта мужтаҳид имомлар фатволарига, улар қолдириб кетган истинбот асосларига суянишдир. Хулоса, бу хатарли мавзу ҳар ким ўзича фикр билдириб кетадиган мавзу эмас. Оллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилсин, қалбимизга иймон ва динга таслим ҳаловатини берсин, турли ғиллу ғашликлардан, кибру ҳасаддан, барча иллатлардан пок қилсин. ©Сайфуллоҳ Носир
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.