cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

KALIMATUL IHLOS لا إله الا الله

Muhammad (محمّد),19 فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ Bas bilgin: Allohdan o'zga ibodatga sazovor zot yoq. Bu kanal yosh rijolar uchundir Ixlos ilm, so'z va amal !

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston16 780Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
1 205
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

📹 Муслима қизларни зўрлашябди, Мусулмонларни қувишмоқда биз нега жиммиз @islomda_tavhid @haq_yol_tomon
Hammasini ko'rsatish...
▪️Аббод ибн Аббод раҳимаҳуллоҳ дедилар: Аллоҳга тақво қилинглар. Чунки сиз тақводорлик сийраклашган, хушуъ камайган, илмни бўлса, уни бузувчилар кўтариб олган замонда яшамоқдасиз.
Hammasini ko'rsatish...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Пок ҳолда ухлаган кишининг кўйлагида фаришта тунни ўтказади. Ва тунда бир соат ҳам ўтмайди, шунда фаришта: “Ё Аллоҳ! Шундай қулингни кечир, чунки у покланган ҳолда ухлаб қолди." [Абдуллоҳ ибн Муборак "Ҳадис" (2/101/2) ва "аз-Зуҳд" (1244), Ибн Адий (1/89), Ибн Ҳиббон (167 - Маварид) Ибн Шаҳин "ат-Таргиб" (2/313)]
Hammasini ko'rsatish...
Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам (одамлардан) сўраганлар: - Аллоҳ гуноҳларни қандай ўчириши ва даражаларни кўтаришини кўрсатайми? Улар айтишди: - Албатта, ё Расулуллоҳ! У деди: - Бу таҳоратни яхшилаб бажариш, ёқимсиз бўлса-да, кўп қадамлар билан масжид томон бориш ва олдинги намоздан кейинги (кейинги) намозни кутиш, ва бу сиз учун - рибот ва бу сиз учун риботдир. [Молик 1/161, Аҳмад 2/303, Муслим 251, Термизий 51, Насоий 1/89, Ибн Хузайма 5, Ибн Можа 428] [Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. "Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб" 192, "Саҳиҳ ал-жомеъ ас-сағир" 2618]
Hammasini ko'rsatish...
#023 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муздалифада тонг отганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедилар: - Қани, менга тошларни тўпланг! Кейин мен унга майда тошларни йиғдим ва уларни қўлига тутқазганимда у айтди: - Ҳа, худди шундай, динда ҳаддан ошиб кетишдан эҳтиёт бўлинг. Албатта, сиздан олдингилар ҳам динда ҳаддан ошганликлари туфайли ҳалок бўлганлар. [Аҳмад 1/25, Насоий 5/268, Ибн Можа 3029, Ибн Жарид "Мунтақо" 473, Ҳоким 1/466] Санади: саҳиҳ * * * * * Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ йтади: "Динда ҳаддан ошишдан сақланинг" деган сўз умумийдир, бу ҳар қандай ҳаддан ошишга оид, эътиқодда ёки амалда бўлсин. [Иқтизоус Сиротал Мустақийм, 1/328]
Hammasini ko'rsatish...
Havfsizlik (amniyat) ta'limoti qisqacha ma'lumotlar! https://t.me/joinchat/TB6yrzuC1u68PM5A
Hammasini ko'rsatish...
#022 Ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч маротаба такрорладилар: «Ғулуга кетганлар ҳалок бўлдилар». [Муслим 2670] Санади: саҳиҳ * * * * * Имом Ҳаттобий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ғулуга кетганлар» - бу саволда узоқ кетиб, фалсафий йўллар билан фикрлашга тушиб, уларга тегишли бўлмаган ва ақлга етиб бормайдиган нарсаларда чуқур кетадиганлардир. [Маъалим ас-Сунан, 4/277] * * * * * Шайхулислом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ўз сўзларида ва амалларида чегарадан ўтиб, ортиқчаликка тушиб қолганлардир». [Шарх Саҳиҳ Муслим, 16/220] * * * * * Шайхулислом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Сўз керак бўлмаган жойларда, қаттиқлик ёки жиддийлик кўрсатаётганлар ҳақида». [Риёзус Солиҳийн, 106] * * * * * Имом Муновий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ўз итоатларида чуқур кетиб, шариъат чегарларидан ўтиб, шайтоннинг васвасасига тушиб қолганлар». [Файзул Қодир, 6/355]
Hammasini ko'rsatish...
Қўрқув нима учун ? Оқибат тақводорларники бўлса... @Haqni_eslating
Hammasini ko'rsatish...
🔴 Қазои ҳожат пайтида ҳалол бўлмайди: 1. Йўл бўйида ўтириш. 2. Одамлар ўтирадиган жойда бўлиш. 3. Мевали дарахт остида бўлиши. 4. Одамларга озор берадиган ўринларда бўлиши. Шундай жойларда одамлар йўқ бўлса ҳам, ҳожат чиқарилмайди. Чунки, кейин шу йўлдан отиши мумкин, босиб олиши, ёки ўтирса, ҳиди келиб туриши, ёки кўриниб туриши билан одамларга озор беради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Иккита лаънатланилувчилардан бўлиб қолишдан сақланинглар!” “У иккита лаънат нима, эй, Росулуллоҳ?” дедилар. "Одамлар юрадиган йўлга ёки одамлар сояланиб ўтирадиган жойларга қазои ҳожат қилишлик”, дедилар. Яъни, ўша одамлар: “Қуриб кетсин, ўлиб кетсин”дейишликларининг ўзи лаънатдир. Ўтирган киши ўзи ҳам лаънатланади, ўзининг биродарининг лаънат сўзларини тилига олишига сабаб бўлади. 🔴Китобда муаллиф “мевали дарахт” лафзини ишлатдилар, аслида, мевасиз бўлса ҳам ўтириш мумкин эмас, чунки одамлар соясида дам олишлари мумкин. “Мевали дарахт”, деб таъкидланиши унинг мевасидан емоқчи бўлганларга озор бўлади, босиб олиши ёки мева нажосат устига тушиши мумкин. Унинг сояси остида ўтира олмайдилар, кўрганда кўнгилни хира қилгани сабаб. Иссиқ ўлкаларда дарахт сояси муҳим. Баъзи дарахтлар эътибордан узоқ, унинг олдига ҳеч ким бормайди, сояси йўқ, унинг панасида ўтириш, ҳожат чиқариш мумкин. 🔴 Қазои ҳожат вақтида қиблага олдини қилиб ҳам, орқа ҳам қилиб ўтирмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига мувофиқ: “Агар ҳожатга борсангизлар, қиблага олдингизни қилиб олманглар, орқа ҳам қилманглар! Лекин, шарқ ёки ғарб томонга мойил бўлинглар” (Муттафақун аълайҳи). Бу Ҳадис Абу Аюб ал-Ансорийдан ривоят қилинган. Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам Мадинада айтдилар, шарққа ёки ғарбга юзланишлик Мадина аҳлига тегишли ҳукмдир. Бошқа юртлардаги мусулмонлар ҳам Қибла қайси томонда бўлса, ўша томонга олди ёки орқаси бўлиб қолишига эҳтиёт бўлишлари лозим. ⚠️ Уламолар бу масалада ихтилофлашди: 1. Баъзи уламолар: "Ҳеч қачон уйда бўладими, ялангликда бўладими, олди-орқани қиблага қилиб ўтирмайди",дедилар. Абдурроҳман Саъдий, Абу Ҳанифа, Ибн Таймия, Ибн Қаййим, Нававийлар шу фикрда бўлишди. 2. Аксари уламолар: "Биносиз ялангликда олди ёки орқа қилиб ўтирилмайди, лекин бино ичи ёки тўсилган жойда бундай ўтириш жоиз",дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу опалари Ҳафсоникига бориб, уйнинг томига чиқадилар. (Ҳафсо розияллоҳу анҳо пайғамбаримизнинг аёллари эди). Набиий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерда шомга олдини қилиб ва қиблага орқа қилиб ҳожат ушатаётган эканлар. Ибн Умар ёш бола бўлганлар ва узоқдан кўрганлар. (Бухорий ва Муслим ривояти). Бу далилни Имом Молик, Имом Шофъеий, Ибн Исхоқ ва машҳур уламолар айтишган. Ҳозирги даврда Саудиядаги фатво қўмитаси қабул қилган: Ибн Боз, Ибн Усаймин, Ибн Жибрин каби улуғ алломалар қўллашган. Агар билмасдан шундай ҳожатхона қуриб қўйилган бўлса, жоиз. Лекин, янги уй қурмоқчи бўлса, планни Қиблани эътиборга олиб қуриш шарт, яъни афзалроқ, бу ишда бепарво бўлинмайди. 3. Қаерда бўлса ҳам Қиблага орқа ўгириш жоиз, юзланиш жои эмас, деб умумий қилишди. Бу 3та қовлдан рожиҳроғи 2-қовл.
Hammasini ko'rsatish...
Hasan Basriy dedi: “Tovoqdan xurmoning saralarini terib olinganidek yaxshi insonlarni oʻlim olib ketishi qiyomatning alomati, yoki yaqinlashganidan darakdir”. Ibn Abu Shaybaning Musannafi 36453
Hammasini ko'rsatish...