cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
18 809
Obunachilar
-2324 soatlar
-1717 kunlar
-49230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бормоқда Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ давлатлари учинчи департаменти директори ўринбосари Сергей Оверченко “Валдай” халқаро мунозара клубида бўлиб ўтган суҳбат чоғида айтиб ўтди. "Ғарбнинг ноқонуний санкцияларига қарамай, [Марказий Осиё мамлакатлари билан] ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мумкин. Минтақада Россия инвестициялари ҳам ортиб бормоқда, савдонинг таркибий базаси ресурс бўлмаган компонент туфайли кенгаймоқда", дея қўшимча қилган Оверченко.  Дипломат, шунингдек, Россия минтақа иқтисодиётида юқори улушга эга бўлган Марказий Осиё давлатларининг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан ва минтақада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиларидан бири эканини қайд этган. 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
😁 45👍 13🤬 13🤔 5🤯 3😐 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилишни мақсад қилган мураббий Бугунги қаҳрамонимиз — фаолиятини банкда амалиётчи сифатида бошлаган, ҳозирда эса етакчи халқаро технология компанияларидан бирида лойиҳалар устида иш олиб бораётган Дарья Цой. Дарья тажрибали мутахассис сифатида хотин-қизларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиб, соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Дарья Цой, Яндекс Go киберхавфсизлик лойиҳалари менеджери ва Technovation Girls дастурининг ментори сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. У аёлларнинг IT соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапирди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 33🤣 3😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
InfinBANK акциясида қатнашиб, iPhone 15 Pro ёки пул мукофотларини ютиб олишингиз мумкин! Худди шундай имкониятни сизга InfinBANK тақдим этади. Гап шундаки, банк жамоаси уч ой давом этадиган акцияда ҳар ҳафта мижозларни қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилишни ният қилган. Совринлар — 3 та iPhone 15 Pro ва ҳар бири 1 000 000 сўмдан бўлган ўнта пул мукофоти. Акцияда қатнашиш шарти оддий: InfinBANK мобил иловасини юклаб оласиз ва 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган операцияни амалга оширасиз. Масалан, телефон ва коммунал хизматлар учун тўлов ёки пул ўтказмасини юбориш. Акция 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар давом этади. Эслатма! Бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкин. Ғолиблар эса ҳар душанба куни банкнинг Инстаграм саҳифасида, жонли эфирда рандомайзер ёрдамида аниқланади. Банк иловасини юклаб олиш учун ҳавола
Hammasini ko'rsatish...
👍 13😁 3🤬 3
Битта хабарни ўқиб, ҳайрон қолдим... Душанбеда 18 май куни 68 ёшида мамлакат президентининг собиқ маслаҳатчиси, мухолифатдаги Тожикистон Социал-демократик партияси (ТСДП) собиқ раҳбари Раҳматилло Зоиров вафот этибди. Лекин мени ҳайрон қолдиргани унинг ўлими эмас, балки Тожикистонда бетакрор лидер ҳисобланувчи — Пешвои Миллат, подшоҳи одил, тожик Олий раҳнамоси Эмомали Раҳмоннинг даврида мухолифат борлиги бўлди. Ажиб... Социал-демократик партияси Тожикистонда фаолият юритаётган етти партия ичида ягона мухолиф сиёсий блок ҳисобланади. У 1999 йилда тожик адлияси томонидан расман рўйхатга олинган. Социал-демократлар мамлакатдаги барча парламент сайловларида қатнашган, бироқ ҳеч қачон беш фоизлик тўсиқдан ўта олмаган ва бир мандатли сайлов округларида ғалаба қозона олмаган. Партия раҳбарияти ҳокимиятни овоз бериш натижаларини сохталаштиришда айблаб келади. Ва буларнинг ҳаммаси Тожикистон ичида содир бўляпти. Тожикистон Ўзбекистонга қараб: "А чего добился ты?" 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
😁 103👍 27🤣 10🤔 8😱 2😢 2 1
05:38
Video unavailableShow in Telegram
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Панорамага ташриф буюрган эди. Киночилар билан учрашувда бир қатор масалалар кўриб чиқилди, муаммолар эшитилди, ечимлар таклиф этилди. Хабар берилишича, учрашув якунлангач, киносаройнинг номи "Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи"га ўзгартирилган. Иш бу билан тугагани йўқ. Эртаси куни “Янги Ўзбекистон кино санъатининг уфқлари” форуми ташкил этилди. Форумда Президентнинг киноижодкорлар билан самимий учрашуви, кинотеатрнинг 60 йиллиги ҳамда унда ташкил этилган "Янги Ўзбекистон — янги кино санъати" номли кўргазма ва ундаги экспонатлар, кино тарихи ҳақида сўз борган. Ушбу видеода Президентнинг кино соҳаси вакиллари билан учрашувидан кадрларни томоша қилишингиз мумкин. Дарҳақиқат, соҳада тарихий ишлар амалга оширилаётгани кўриниб турибди. 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
🤣 47👍 12😁 5
Бедарак кетгани айтилаётган Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг бу каби дабдала тикучарда парвоз қилганини кўплар савол остига оляпти. Жуда кўплаб эронликлар кўз ёшини тўкиши даргумон, чунки охирги йиллардаги намойишларда минглаб одамлар қамалди ва юзлаб одам ўлдирилди. Эронда ҳукуматдан норозилик ҳисси жуда кучли. Раисий ўлган тақдирда ҳам Эрон сиёсатида катта ўзгариш бўлмайди, чунки амалда давлатни ўзини Оллоҳнинг Ердаги вакили дея эълон қилган 85 яшар Оятуллоҳ Али Ҳоманаи бошқариб келади. Айтилишича, президентнинг қуюқ туманда ғойиб бўлиши Оятуллоҳ учун бир синов — яъни, ўзи вафот этган тақдирда ҳам ҳукумат қанчалар силлиқлик ва босиқлик билан меросхўри — унинг ўғли Можтаба Ҳоманаини “тахт”га қўйиши мумкин ё мумкин эмаслигини кўра олади. Ҳозир эса Раисий йўқолганидан кейин ҳукумат саросимага тушган ва ўзини йўқотиб қўйган. Эрон таҳлилчиларига кўра, бу катта синов — у ўзи ўлгач, қудрат ваҳимасиз ва силлиқ ўтишини истайди, аксинча, бутун тузум қулашидан хавотирда. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
👍 83😁 11🤣 8🤯 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ходимларини сўккан Фарғона вилояти кадастр бошлиғига ҳайфсан берилди Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Видеода амалдор аллақандай шахсларни назарда тутиб, агар улар “ўйин қилган” ёки босим ўтказган бўлса, ходимларидан бу ҳақда унга айтишини талаб қилган. “Анави ҳезалак қилмаган бўлса, *анини суғуриб олиб ҳайдайман. Агар анави …лабдек ўйин қилган бўлса. Ҳей, республикадан одам келиб ўтирибди бу ерда. Бир деганда қилиб беряпти ҳамма нарсани. Манави …донлар [нимадир] сенларни …тараётган бўлса, *анини суғуриб оламан, …дораслар! Айт менга, одамга ўхшаб! Блят! Ҳамманг ўликка ўхшайсан”, дея дағдаға қилган Машрапов. Кадастр агентлигининг изоҳ беришича, бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган. «Ушбу ҳолат жорий йил 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган. Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган», дейилади расмий муносабатда. 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
🤣 93🤬 26👍 17😁 10😐 3😱 1
Саида Мирзиёева Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити ўтказилиши юзасидан ўз фикрини билдириб, ҳамкорлик учун яна бир майдон яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бугунги халқаро муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматнинг кўп векторли сиёсат олиб бориши, илғор Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга интилиши яхши сигнал, албатта. Ўтган 30 йил ичида Европа Иттифоқи билан ўрнатилган алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди. 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
😁 26👍 18🤣 14🤬 7 2🕊 2🤔 1
01:37
Video unavailableShow in Telegram
Бўзатов FEST танлови нимадан бошлангандию, амалдаги кўрсатгичлари қанақа? Ҳафта давомида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловининг бу йилги республика босқичидан бир қанча ёшларнинг видеоларини эълон қилиб бордим. Ушбу танлов ўтказилиши бошланган илк йиллардан бугунгача янада такомиллашгани сезилди. Ўзи нимадан бошланганди? Президент 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг маданият ва санъат соҳасида ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб бериш мақсадида “Ёшлар овози” республика танлови йўлга қўйилди. 2021 йил, 2 та ёш тоифаси, 3 та босқич, 3 минг қамров Танлов илк бор 2021 йил 2 та ёш тоифасида (5-15 ва 16-30 ёш) анъанавий ижро, бахшичилик, опера, эстрада йўналиши бўйича 3 та босқичда (туман, ҳудуд, республика) ўтказилди. Танловда 3 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, шундан 88 нафари республика босқичида ўзаро беллашди. 2024 йил, 3 та ёш тоифаси, 5 та босқич, 248 минг қамров 2024 йилга келиб эса танлов 3 та ёш тоифасида (10-15, 16-22 ва 23-30 ёш), 4 та йўналишда (опера, бахшичилик, эстрада ва анъанавий ижро), 5 та босқичда (маҳалла, сектор, туман, ҳудуд ва республика) ўтказилмоқда. Эътиборлиси, жорий мавсумда 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган. Халқаро майдонга йўл “Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди. Давлат мукофотлари Танловда ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...
🤬 22👍 16🕊 4😁 3😱 1
​​Озарбайжон дунё сиёсатига таъсир қила бошлади. Тинч уммонида жойлашган, Наполеон буйруғи билан Франциянинг ҳудуди саналган ва аҳолиси атиги 250 минг кишини ташкил этадиган Янги Каледония оролида охирги кунларда Озарбайжон байроқлари ҳилпираяпти. Гап шундаки, оролнинг мустақиллик курашчилари Франциянинг сайлов қонунига киритган ўзгаришидан норози бўлиб бир неча кун аввал ғалаёнларни бошлашди ва шу пайтгача беш киши ўлди. Оролнинг туб Канак аҳолиси атиги 40%ни ташкил этади, сайлов қонуни эса уларнинг нуфузини камайтириши мумкин. Озарбайжон Франциянинг Мартиник, Француз Гаянаси, Янги Каледония ва Француз Полинезия оролларидан бўлгинчиларни ўтган йил июлида Боқуга таклиф қилиб, кабоб ва пахлавалар едириб анжуман ўтказиб берган. "Боқу ташаббус гуруҳи" тузилиб, унинг мақсади - Франция мустамлакасидан озодлик экани айтилган. Табиийки, Франция Озарбайжонни сепаратистларга ёрдам беришда айблаяпти. Аммо, уч йил аввал Франциянинг ўзи ҳам Тоғли Қорабоғ можаросида Арманистон ёнини олганди. Боқу ўч олаётганини рад этяпти, лекин ҳаммаси шунга ишора қилади. Қандай бўлмасин, бу Илҳом Алиевнинг халқаро амбициялари ошиб бораётганидан дарак. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
Hammasini ko'rsatish...

👍 172😁 22🤔 7🕊 5