cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Bayonot.uz

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 093
Obunachilar
-124 soatlar
-247 kunlar
-4030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган. Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.
Hammasini ko'rsatish...
🔥 3👍 1👎 1
"Бу масала бўлган. „Ўзбекистон — 2030“ стратегиясига ҳам ректорларни сайлаш масаласи киритилган, бу ҳозирги кунда муҳокамада, ҳали бу бўйича қарор қабул қилинмади. Аммо халқаро стандартларда, кўплаб чет эл давлатларида олий таълим муассасалари ректорлари беш йилга сайланади ва кенгаш ҳал қилади" "Менимча, биз ҳозир (ректорларни сайлашга) тайёр эмасмиз, бунга вақт керак. Биласизлар, бизнинг ўзимизга яраша менталитетимиз бор. Қачонки жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилса, кейин бунақа ишларни қилсак бўлади. Бунга вақт керак. Ҳаммамиз шундай ишлашимиз керакки, ўзимизнинг ишимизни кўнгилдагидек бажарсак, олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли бажарсаккина тизимимиз яхшиланади. Шунга эришганимизда ректорлар (олий таълим муассасаларининг) жамоатчилик кенгаши ёки илмий кенгаши томонидан сайланса, зўр бўлади" Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ректорларни сайлаш ҳақида. 2024 йил, 8 май. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 7👎 4
"Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин" — Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бугун президент Шавкат Мирзиёев Марказий госпиталда фахрийларнинг ҳолидан хабар олишга бориб, шу ернинг ўзида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевга телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фахрийсига Гулистондан уй беришини буюрди. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👏 8👍 2🤯 1
"Ўзбекистонда электр энергияси нархи унинг таннархига мос келмайди, фарқ эса давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Ушбу ёндашув фуқароларнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар, бутун аҳолига нисбатан қўлланилади. Жиддий энергия ресурслари танқислиги шароитида ўзига тўқ фуқаролар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмасликлари керак." «Юксалиш» ҳаракати раиси, депутат Бобур Бекмуродов Энергия ресурсларига тарифларни ошириш тўғрисида. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 12👎 11🤔 1🤯 1
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.   - ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм; - ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм; - ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм; - ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм; ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👎 5👍 1🔥 1
«Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда. Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради. Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз». Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги – Эроннинг Исроилга берган зарбасидан сўнг Яқин Шарқдаги вазият ҳақида. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
«Жаҳонда нималар бўлаётганини сиёсатдан узоқ одам ҳам кўриб биляпти. “Мен сиёсатчи эмасман” деган одам ҳам кўриб, тушуниб етяпти. Жуда кўп масалалар бор, ечими йўқ. Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалари мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар орасида ўзаро ишонч йўқ бўлди десак, бу ҳам адолатли. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди. Бу гапларни нима учун айтяпман, бу мусаффо мустақилликнинг қадрига етяпмизми, йўқми? Ташқарида қандай таҳлика бўлишидан қатъи назар, биз одамларимизни рози қилсак, ўша таҳдидга тайёр бўлоламиз. Мамлакатимизда тинчликни сақлаш, одамларимизни даромадли қилиш, уларга муносиб шароит яратиш учун бизга барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак. Юқори даромадли янги иш ўринлари, экспорт керак. Мана шу айтган нарсаларимнинг тагида битта нарса бор — фидойилик ва ватанпарварлик керак. Энг катта нарса — онг ўзгариши керак. Пировардида иш ўрни, одамларни инонтириш, давлат сиёсатига хизмат қилиш керак бўлади. Барибир қилдираман. Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни қўйдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим. Ўзбек халқини ким ўйлайди, биз ўйламасак?» Шавкат Мирзиёев – дунёдаги хатарлар ҳақида. 9 апреля 2024 год. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
«Олдинлари ободонлаштириш деганда 2−4та уйдаги муаммони бартараф этиш тушуниларди. Энди бундай ёндашувдан воз кечамиз. Ҳозир биз аҳоли сонидан келиб чиқиб атрофда, масалан, 1 ёки 17та уйда қанча скамейка, қанча болалар майдончаси бўлиши ва қаерларга жойлаштирилиши, қанча ворк-аут зоналар, кексалар учун дам олиш ҳудудлари, амфитеатр, яшил йўлак бўлиши, қаерга дарахтлар экилишини белгилаймиз. Яъни бу жойларда суғориш тизими бўлиши керак, қанча чиқинди йиғиш пункти бўлиши керак, қаерга сут маҳсулотлари дўкони қуриш керак, қаерда ноқонуний қурилиш объектлари бор ва ҳоказо». Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтни ободонлаштириш ҳақида @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 3👏 3👎 2
«2024 йилда Тошкентда ҳозиргача дарахт ўсаётган ҳудудлардаги бирорта қурилишни тўхтатишга эришилмади. Барча даражадаги одамларнинг оғзи мойлаб бўлинган. Олдин ҳеч бўлмаса ОАВда овоза қилиш тизими ишларди, аммо энди бу қайта алоқа ҳам ишдан чиқди. Ҳозирда ҳеч ким ҳеч нимага муносабат билдирмаяпти». Блогер Никита Макаренко – Тошкентла қурилиш ортидан дарахтлар кесилиши ҳақида. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
🔥 3
«Ички сиёсатда, диний соҳадаги сиёсатда икки қараш курашмоқда…Аслида, жамиятни ҳокимиятга ишончини ошириш керак эди, давлатнинг легитимлигини мустаҳкамлаш керак эди. Дунёвий давлатчиликни тушунтириш зарур эди, виждон ва дин эркинлигини реал жорий қилиш керак эди... Тескариси бўлаяпти». Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов. @bayonotuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 5