Фермер кундалиги 📔
Yopiq kanal
Эълон беринг ва янги мижозларга эга бўлинг! Эълонлар жойлаш учун - @LIDER_AKA
Ko'proq ko'rsatish789
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kun
Ma'lumot yo'q30 kun
Postlar arxiv
@fermer
Деҳқончилик сирлари
Ернинг ранги қора бўлиб ёки сарғиш бўлиб, бир неча бармоқ чуқурлик нам бўлса, қўл билан сиққанда юмолоқ бўлиб қолса ва бармоқ учу билан нуқиганда уқаланиб кетса, тупроқ биринчи даражадаги маҳсулдор тупроқ ҳисобланади.
Шўрга мойил бўлган ерларга лавлаги экилса ерни яхшилаб шўрини йўқотади, уни ўзига тортиб олади ва ер холатини яхшилайди.
Сув танқис бўлган майдонларни қишда суғориш тавсия этилади. Шунда ер усти ҳеч вақт намга муҳтож бўлмайди. Қишда шу усулда суғорилган ҳар қандай ер ёзда кам сув талаб қилади.
Агар қамиш кушутини сувга аралаштириб, уч кун сувда қолдирилса, сўнг бу сувни сабзавот ичига оқизилса, бундай ер жуда нам ва тоза туради.
Сабзавотларнинг барчаси бахор фаслида куннинг иккинчи ярмида экилгани мақул.
Шўразор бўлган ерга карам ва турп экилса, улар бундай ерда яхши амал олади ва ширин бўлади.
Бодринг учун энг яхши ер сабзи экилган майдон ҳисобланади.
Қовун учун ерни жўхорипоя, буғдойпоя ёки сабзи экилган жойдан танлаш керак. Қовун уруғи камида икки йиллик бўлиши лозим.
Кул~чуқур ёнбағирларида, бироз қамиш ўсган ерларда ёхуд ерида лой бўлмаган жойларда мазали қовунлар етилади. Бироқ кечроқ пишади.
Чучукмия илдизини сувда қайнатиб, унга қовун уруғи солинса, сўнг экилса, қовунларга курт тушиши олди олинади.
Агар эшак бош суягини ёғочга боғлаб бу ёғоч полиз ёки сабзавот экилган майдонга суқиб қўйилса, қовун ва сабзавот кўп ҳосил қилади ва тез етилади.
@fermer
БЕДАНА ТУХУМ
зарари 0%,
фойдаси 100%.
Бедана тухуми товуқникидан кўра анча фойдали эканини ҳамма билади. Хўш, унинг айнан қандай фойдаси бор, кимларга тавсия этилади, таркибига нималар киради?
Атиги 10-12 грамм келадиган бедана тухуми тўйимлилиги, бой биологик таркиби ва истеъмолга ҳеч қандай қаршиликлар, зарари йўқлиги билан фарқланади.Товуқ тухумидан фарқли равишда бу жажжи тухумчалар, ҳатто митти болакайларда ҳам аллергия чақирмайди. Қолаверса, бедана тухуми қанчалик тўйимли бўлишига қарамай организмдаги холестерин миқдорини оширмайди, аксинча, унинг даражасини тушириш хусусиятига эга!
ТАРКИБИ:
Бедана тухуми таркибида А,В1,В2,РР(никотин кислотаси), турли микроунсурлар (кальсий, калий, фосфор, темир, мис) ва жуда керакли аминокислоталар мавжуд. Улардаги винаминлар кўрсаткичи товуқ тухумидагидан 2,5-3 марта, микроунсурлар миқдори эса 4-5 марта юқори! В1ва В2 витаминлари асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатса, А витамини иммунитетни мустаҳкамлайди ва ўткир респератор касалликларга чалинувчанликка қаршилик қилади, никотин кислотаси қон айланишини яхшилайди ва моддалар алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади!
САҚЛАШ МУДДАТИ:
Бедана тухуми сақлаш муддати жиҳатидан ҳам товуқ тухумини ортда қолдиради.Музлатгичда уни 2 ойгача, хона ҳароратида эса бир ой сақлаш мумкин.
БИР СУТКАЛИК МИҚДОРИ:
Бу инсонни ёши ва вазнига боғлиқ. Ўрта ҳисобда 1-3 ёшли болалар бир кунда 2 та, 3-10 яшар болалар 3 та, 18 ёшгача ўсмирлар 4та бедана тухуми ейиши мумкин! Катталарга кунига 5-6 та тухум ейиш тавсия этилади. Кекса ёшлилар эса бир кунда 4 та бедана тухуми ейишлари мумкин!
ЭРКАКЛАРДА ПОТЕНЦИЯНИ ОШИРИШ УЧУН:
40 кун давомида эрталаб 3 та ,кечқурун 3 та бедана тухум хомлича ичилади.
БЎЙ ЎСИШДА:
Тенгдошларидан ортда қолаётган болалар бедана тухумини истеъмол қилганда бир йилда 8-15 см га ўсади! Қолаверса, унинг таркибида D витамини рахит ривожига тўсқинлик қилади.
ДУДУҚЛАНИШДА:
Бу касаллик туғма ёки орттирилган бўлишидан қатьи назар, 3-4 ой бедана тухуми истеъмол қилинганидан сўнг бола ёки дудуқланадиган катта ёшли инсон яхши гапира бошлайди!
ХОТИРА ЯХШИЛАШДА:
Таркибидаги фосфор ақлий ривожланиш, хотирани мустаҳкамлаш ва болалар ҳамда ўсмирлардаги ақлий ривожланишини кучайтиради.
АСТМА ВА АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ УЧУН:
Бедана тухумини (эрталаб ва кечқурун биттадан) асалга аралаштириб овқатланишдан уч соат олдин ичилади. Давомийлиги 40 кун.14 кунлик танаффусдан сўнг цикл такрорланади.
ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ:
Камқонлик, қон босими тушса ё кўтарилса, кучли бош оғриғида, иммунитет сусайганда, ўткир респератор касалликларида, сурункали бронхит ва силга оид интоксикацияларда, ошқозон-ичак тракти хасталикларида, айниқса, ошқозон яраси ва гастритларда, қандли диабет касалликларида жуда фойдали! Бу касалликларда шифокорлар, ҳар куни эрталаб бедана тухумидан тайёрланган коктейл(бир стакан минерал сувга 3-4 та тухум солиб) тавсия этишади. Яна бир мазали коктейл: бир стакан табиий шарбатга 2-3 та кўпиртирилган тухум ва бир қошиқ асал қўшилади!
ЁШЛИК ЭЛИКСИРИ:
Ёшаришни хохловчиларга ёшидан қатъий назар, ҳар куни эрталаб оч қоринга 2-6 бедана тухумини ейиш тавсия этилади.Бедана тухумини юз ва сочларга суртиш мумкин.Уни хомлигича ичиб, устидан илиқ сув ичиш фойдали.Бу 3-4 ой давом эттирилади!
Паррандачилик чорвачиликнинг сердаромад, серпушт ва тез етилувчан тармоғи ҳисобланади. У халқимизга кўплаб сифатли парҳез таом ~ тухум ва парранда гўшти етказиб беришда катта аҳамиятга эга. Айниқса, товуқ, ўрдак, ғоз ва куркачилик билан шуғулланувчи тармоқлари қишлоқ хўжалик парандачилигининг асосий ва етук соҳаси ҳисобланади. Улардан қисқа фурсатда кўп миқдорда мазали гўшт олиш мумкин. Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва хайвонлари гўштидан устун туради. Таркиби турли кимёвий элементларга бой. Жумладан, 2 ойлик жўжа гўштида 20% га яқин оқсил, 10~12% ёғ бўлади. Парранда хусусан товуқ тухумида 13% оқсил, 11% ёғ, 1% минерал моддалар ва витаминлар мавжуд. Тўйимлилик жиҳатидан 10 дона товуқ тухуми калорияси 0,8 кг. мол гўшти калорияси тўғри келади. Тухум таркибининг 85% га яқини сувдан иборат бўлиб, қолган қисми оқсил, витамин ва ферментлардан иборат. Тухум сариғининг 52% сув, 32% ёғ ва 16% га яқини оқсилдан иборат.
Паррандачилик жуда тез етиладиган, тез кўпаядиган ва семириши учун кам озуқа сарфлайдиган чорвачилик тармоғи. Мисол учун тухумга йўналтирилган товуқ зорлари жўжаси 120 кунда тухумга киради ва йилига 300 донагача тухум қўяди. Гўшт учун боқиладиган броллер товуқ жўжалари 35~40 кунда 1,5~3 кг. семиради. 1 кг. тирик вазинга эришиш учун ўртача 2,5~3 кг. озуқа сарфланади.
50 кунлик ўрдакларнинг вазни 2 кг.га етади. Бир йилда улардан 100~150 дона тухум олиш мумкин.
Ғозлар 65~75 кунлигида вазни 4~4,5 кг.га етади. Ҳар 1кг. семириш учун сарфланган озуқа миқдори 4~4.5 кг.га тенг. Ҳар бир бош ғознинг йил давомида берган берган насли ҳисобидан 70~75 кг. куркалардан эса 200 кг. гўшт етиштириш мумкин. Насилдор курка жўжалари 6 ойлигида 8 кг.дан 25 кг.гача тош босади.
@fermer
