FCNAVBAHOR | Расмий канал
“Навбаҳор” футбол клубининг расмий канали Таклиф,мурожаат ва рекламалар учун: @ulugbek197526 📩
Ko'proq ko'rsatish7 324
Obunachilar
+524 soatlar
+3497 kunlar
+38130 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Photo unavailableShow in Telegram
Йован Жокич: “Мухлисларнинг ишончларини оқлашга интиламиз”
https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/4528-jovan-zhokich-mukhlislarning-ishonchlarini-o-lashga-intilamiz
🔥 2👍 1
⚡️ ЭРТАГА ФУТБОЛ!
Маълумки, жамоамиз Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳсни эртага ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўтказади.
Мазкур учрашув соат 20:30 га белгиланган. Ҳар икки жамоа футболчилари яшил майдонда томошабоп ҳамда шиддатли ўйин намойиш этишларига шак-шубҳа йўқ.
Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси билан "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, бўлажак баҳсга кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.
Шундай экан, эртага бўлиб ўтадиган футбол беллашувига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барчани “Марказий” стадионига таклиф қиламиз!
❗️Эслатма: Автомобиллар тирбандлиги юзага келмаслиги учун автоуловлари бор мухлислардан автомобилларини Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Дўстлик” теннис корти олдидаги ҳамда “Фламинго” ресторани ёнидаги автотураргоҳларга қўйиб келишлари сўралади.
Шунингдек, “Навбаҳор” – “Бухоро” футбол учрашуви боис, эртага соат 17:00 дан 23:00 гача Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги Спортчилар кўчасида автомобилларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
👍 11🏆 3
Photo unavailableShow in Telegram
Достон Абдулҳаевни табриклаймиз!
Бугун “Навбаҳор” жамоаси ҳимоячиси Достон Абдулҳаев таваллуд айёмини нишонламоқда. У 23 ёшни қарши олмоқда.
“Навбаҳор” ПФК жамоаси ушбу айём муносабати билан Достон Абдулҳаевни табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.
Жорий мавсумда чиройли ўйинларингиз билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссангизни қўшишингизга тилакдошмиз.
Оилангиз ҳамда яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг!
“Навбаҳор” ПФК жамоаси.
🎉 16👍 6😢 3❤ 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Мухлислар учун туҳфа!
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳсни 5 июль куни ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўтказади.
Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти
Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқовнинг
ташаббуси билан “Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида бўлажак ўйинга кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.
Шу муносабат билан, мухлисларга эртанги учрашувда Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳига бепул ташриф буюриб, стадиондаги CIP сектордан ташқари, бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Ушбу футбол байрамига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини эртага “Марказий” стадионига чорлаймиз!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви эртага соат 20:30 да бошланади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
👍 20😁 9😢 4🏆 4
Photo unavailableShow in Telegram
Превью. “Навбаҳор” – “Бухоро”
https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/4527-prevyu-navba-or-bukhoro-6
😢 7👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚽️ ЭРТАГА ФУТБОЛ!
🔵“НАВБАҲОР” 🆚 “БУХОРО” 🟡
🏆 |Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
🗓 | 05.07.2024 (жума)
🏟 | “Марказий” стадиони. Наманган
⌚️| 20:30
🔘|Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Абдулҳамид Абдурайимов, Хушнуд Суюнбоев;
🔘|VAR ҳаками: Акмал Раҳимов;
🔘|АVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов;
📝| Назоратчи: Виктор Серазитдинов.
⚪️ |Комиссар: Владимир Назаров.
🔴 #NAVvsBUXCUP.
👍 4🏆 4
Photo unavailableShow in Telegram
Париж - 2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон -U-23 олимпия терма жамоамизнинг таркиби шундай кўринишда.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиада гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:
24 июль. Ўзбекистон-U-23 – Испания-U-23
27 июль. Ўзбекистон-U-23 – Миср-U-23
30 июль. Ўзбекистон-U-23 – Доминикан-U-23.
Бўлажак мусобақада олимпиячиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
👍 18
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.