Sof.uz | Соф хабарлар
Kanalga Telegram’da o‘tish
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Ko'proq ko'rsatish4 669
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
Postlar arxiv
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлигини қайд этди.
Шу мақсадда 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.
Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.
Бу маблағлар ҳисобидан:
➖камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;
➖тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йилнинг 1-чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди
Президент раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Қайд этилишича, охирги уч йилда камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилиниб, молиявий инструментлар, инфратузилма масалалари ҳал қилинган.
Жорий йил бошида туманлар 5 та тоифага ажратилиб, ҳар бирига шароитига қараб енгилликлар берилди.
Ҳар йили оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилмоқда.
Натижада ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилган.
“Учта дафтар” ва Ижтимоий ҳимоя реестри орқали 2 миллион 300 минг муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ватандошларимиз моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк 16 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Унга кўра:
1 АҚШ доллари – 11 417,17 сўм (-15,86);
1 Евро – 12 409,32 сўм (-65,26);
1 Россия рубли – 144,40 сўм (-3,87).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади:
оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;
оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
“Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди
Йўловчиларни ташиш мақсадида 2023-йилнинг 18, 25-май кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:
60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши
Тошкент 07:55 — Андижон 13:56
59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши
Андижон 15:55 — Тошкент 21:45
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Робуста кофе нархи 12 йил ичида рекорд даражага етди
Робуста кофе доналарининг нархи сўнгги 12 йил ичида рекорд даражага етди. Бу ҳақда Bloomberg тармоқ вакилларига таяниб хабар берди. Бу кофе доналари кўпинча эрийдиган қаҳва, эспрессо ва майдаланган аралашмаларни тайёрлаш учун ишлатилади.
Агентлик суҳбатдошларининг тушунтиришича, максимал нархлар талабнинг кескин ошиши билан боғлиқ бўлиб, фермерлар буни қондиришга улгурмаяпти. “Қимматроқ қаҳвадан талаб шу қадар кучли ўзгардики, ҳатто бозор қимматроқ робуста экспортидан ҳам қониқмаяпти”, деди Нью-Йоркдаги қаҳва консалтинг компанияси директори Жудит Гейнс.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2023 йилнинг биринчи олти ойида робуста доналари олдинги уч йилга қараганда кўпроқ экспорт қилинган. Талабнинг ортиши ҳақидаги маълумотни Бразилия тез тайёрланадиган қаҳва ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва Nestle SA ва Tata Coffee ҳам тасдиқлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган.
Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
— Қорақалпоғистон Р. – 3,6 фоиз
— Андижон вилояти – 4,4 фоиз
— Бухоро вилояти – 6,2 фоиз
— Жиззах вилояти – 2,4 фоиз
— Қашқадарё вилояти – 6,1фоиз
— Навоий вилояти – 4,3 фоиз
— Наманган вилояти – 4,7 фоиз
— Самарқанд вилояти – 6,3 %
— Сурхондарё вилояти – 5,3 фоиз
— Сирдарё вилояти – 2,3 фоиз
— Тошкент вилояти – 10,6 фоиз
— Фарғона вилояти – 6,2 фоиз
— Хоразм вилояти – 3,2 фоиз
— Тошкент шаҳри – 24,8 фоиз
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 18 та давлатдан гилам сотиб олган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 1,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам импорт қилган.
Ўзбекистон энг кўп гилам импорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):
— Туркия – 827 минг
— Италия – 311 минг
— Хитой – 297 минг
— Қирғиз Р. – 85 минг
— Қозоғистон – 42 минг
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўп
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 👨👩👧👦 36 197 781 кишини ташкил этган.
АЁЛЛАР СОНИ – 17 981 152 киши
ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 216 629 киши
Шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши
Қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши
2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил Украинада буғдой етиштириш ҳажми 21 фоизга қисқаради
2023 йилда Украинада буғдой етиштириш 21 фоизга камаяди, дея хабар бермоқда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA).
Вазирлик маълумотларига кўра, буғдой етиштириш 16,5 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда. Таққослаш учун, 2022 йилда буғдой етиштириш 20,9 миллион тоннага етган. 2021 йилда украиналик фермерлар 33,01 миллион тонна ҳосил йиғишди.
Шунингдек, Украинадан буғдой экспорти 33 фоизга, яъни 15 миллион тоннадан 10 миллион тоннагача қисқариши тахмин қилинмоқда.
Буғдойдан ташқари, бошқа дон экинларини етиштириш 16 фоизга – 34,06 дан 28,67 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда. 22 миллион тонна маккажўхори йиғиб олиниши, экспорти эса 16,5 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 трлн cўм миқдорида қайд этилган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
— Хитой – 19,9 фоиз
— Россия – 15,7 фоиз
— Саудия Арабистони – 13,5 фоиз
— Туркия – 6,1 фоиз
— Кипр – 5,4 фоиз
— Германия – 3,3 фоиз
— Швейцария – 3 фоиз
— Сингапур – 2,9 фоиз
— Гонконг – 2,8 фоиз
— Буюк Британия – 2,7 фоиз
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда “CubeSat” илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилади ва учирилади
Батафсил: https://sof.uz/0h5j
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ташиш ва сақлаш тармоғининг ЯИМдаги улуши ўсди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ташиш ва сақлаш тармоғининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 6,4 фоизни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 5,8 фоизни ташкил этган эди. Таққослаш учун, жорий даврда ташиш ва сақлаш тармоғининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга кўпайган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Биткоин курси "қулади"
12 майдаги савдолар давомида биткоин курси 26,13 минг долларга етди ва 17 мартдан бери энг паст даражага тушди. Буни Binance биржаси маълумотлари тасдиқлади.
Биткоин бир кунда уч фоиздан кўпроқ йўқотди. Бозор капиталлашуви бўйича иккинчи йирик криптовалюта бўлган Ethereum ҳам тахминан икки фоизга пасайиб, энг паст нуқтада 1740 долларни ташкил қилди. Тошкент вақти билан 19:15 ҳолатига кўра, рақамли активлар мос равишда 26,55 минг доллар ва 1 782 доллардан сотилди.
Мутахассислар котировкаларнинг пасайишини крипто бозорининг паст ликвидлиги билан изоҳламоқда, бу эса волатилликни кучайтиради. Каико аналитик компаниясининг тадқиқот директори Клара Медали CNBC телеканалига берган интервьюсида биткоин бозорида сезиларли пасайиш кузатилганини таъкидлади. Пасайиш бозорнинг йирик харид ва сотиш буюртмаларини бажариш қобилиятини акс эттиради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 283,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 489 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1981 тага ошган.
Ўзбекистон 3 ойда 19 та давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган.
3 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 6007 та
Корея – 3643 та
АҚШ – 460 та
Гонконг – 187 та
Япония – 81 та
Германия – 59 та
Австрия – 14 та
БАА – 13 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ ва Европа Иттифоқи иқтисодий хавфсизлик чоралари бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди
Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи билан Хитой таъсирига қарши иқтисодий хавфсизлик чоралари бўйича ҳамкорликни кучайтиришни назарда тутган ҳолда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди, деб ёзади Bloomberg.
Нашр ихтиёрида АҚШ ва Европа Иттифоқининг Савдо ва технологиялар бўйича кенгаши баёноти лойиҳаси бўлиб, унинг навбатдаги йиғилиши май ойи охирида бўлиб ўтади. Ҳужжатда қайд этилишича, Ғарб давлатлари Пекиннинг ўз манфаатлари йўлида у ёки бу ҳаракатларни амалга оширишга бошқа мамлакатларни мажбурлаш учун иқтисодий мажбурлаш усулларидан фойдаланганлигидан хавотирда.
Шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия ва Беларусга нисбатан чекловларга риоя қилиш муҳимлигини эслатмоқчи.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда сўнгги йилларда саноат корхоналари сони қанчага кўпайган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, мамлакатимизда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 109 178 тани ташкил этди.
Саноат корхоналари сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,8 фоизга ошган.
Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони:
2019 йилда – 66 257 та
2020 йилда – 76 822 та
2021 йилда – 92 891 та
2022 йилда – 98 604 та
2023 йилда – 109 178 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Роналдуга 105 минг евролик антиқа соат совға қилинди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида «Jacob&Co» соатлар бутики очилишида 105 минг евролик соат билан тақдирланди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашрида маълум қилинди.
Соатда Роналдунинг сурати бор. Улар шунингдек, 26 та оқ олмос билан безатилган. Компания Роналдунинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни акс эттирувчи янги коллекцияни тақдим этган. Тўпламдаги энг қиммат соат 131 000 евро туради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
ФАКТ РАҚАМЛАРДА
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра:
Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида 13,2 минг дона музлатгич ишлаб чиқарилган.
2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 2,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда 194 та нодавлат умумтаълим муассасалари фаолият юритмоқда.
2023 йил январь-апрель ойларида савдо соҳасида 11 361 та янги корхоналар ташкил этилган.
2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 3 млн тонна транзит юклари ташилган.
2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали 1,9 минг тонна юк ташилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Twitter'нинг янги бош директори номи маълум бўлди
Американинг Twitter ижтимоий тармоғининг янги бош директори Американинг NBCUniversal медиакорпорациясининг савдо бўйича директори Линда Лаккарино бўлиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal манбаларга таяниб.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда Лаккарино компаниянинг янги раҳбари бўлиш учун музокаралар олиб бормоқда. Журналистларнинг қўшимча қилишича, Лаккарино NBCUniversal'да 10 йилдан ортиқ ишлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
