uz
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Kanalga Telegram’da o‘tish

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Ko'proq ko'rsatish
4 669
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
Postlar arxiv
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 29 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 29 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1 АҚШ доллари – 11 415,00 (-10,15) сўм; — 1 Евро – 12 254,00 (-7,47) сўм; — 1 Россия рубли – 142,56 (-0,57) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 май ҳолат
Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 май ҳолатига 47 813 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони: — Самарқанд вилояти – 8 477 та — Фарғона вилояти – 5 261 та — Хоразм вилояти – 4 878 та — Қашқадарё вилояти – 4 642 та — Сурхондарё вилояти – 4 302 та — Тошкент вилояти – 3 990 та — Навоий вилояти – 3 690 та — Бухоро вилояти – 2 987 та — Тошкент шаҳри – 2 883 та — Қорақалпоғистон Республикаси – 1 996 та — Жиззах вилояти – 1 734 та — Андижон вилояти – 1 645 та — Наманган вилояти – 1 082 та — Сирдарё вилояти – 246 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11,2 млрд доллар йўқотди Дунёнинг энг бой одами Бернард Арно АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши
Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11,2 млрд доллар йўқотди Дунёнинг энг бой одами Бернард Арно АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши ҳашаматли товарларга бўлган талабни камайтиради деган таҳдид туфайли бир кун ичида 11,2 миллиард доллар бойлигини йўқотди. Бу ҳақда NDTV.com хабар беради. Louis Vuitton, Moet & Chandon ва Christian Dior каби брендларни ўз ичига олган Франциянинг LVMH трансмиллий компанияси асосчиси Б.Арнонинг бойлиги 2023 йилда тез ўсишни кўрсатди. Чунки Европа ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчи компанияларининг акциялари қиймати дарҳол ошди. Бироқ, вазият бироз ўзгарди. Парижда LVMH акциялари 5 фоизга тушди (бир йил ичида энг юқори кўрсаткич). Шундай қилиб, Европа ҳашаматли сегменти бир кунда жами 30 миллиард доллар йўқотди. Бироқ, Bloomberg миллиардерларнинг индексига кўра, Б.Арнонинг қимматли қоғозлар нархининг пасайганлиги сабабли бойлиги ҳамон 191,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу йил унинг хазинаси 29,5 миллиард долларга тўлди. Эслатиб ўтамиз, Бернард Арно ва дунёнинг иккинчи энг бадавлат одами Илон Маскнинг бойлиги ўртасидаги тафовут 11,4 миллиард долларга камайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Германия иқтисодиётида рецессия бошланди Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишин
Германия иқтисодиётида рецессия бошланди Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишини қайд этишди. Бу Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутганини англатади, деб хабар беради Euronews. Федерал статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот олдинги уч ойга нисбатан 0,3 фоизга камайди. Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ ўтган чоракка нисбатан 0,5 фоизга камайган. Мутахассислар аҳолининг харид қобилияти пасайганини ҳам таъкидлади. Шунга қарамай, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда бандлик даражаси ошди ва инфляция бироз пасайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республиками
Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 76 236 та бўлиб, улар жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 6,4 фоизини ташкил этди. Шундан 75 357 таси кичик бизнес субъектларидир. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони: Тошкент шаҳрида – 12 192 та Фарғона вилоятида – 8 475 та Тошкент вилоятида – 7 745 та Самарқанд вилоятида – 6 766 та Андижон вилоятида – 6 695 та Наманган вилоятида – 5 837 та Қашқадарё вилоятида – 4 928 та Бухоро вилоятида – 4 290 та Хоразм вилоятида – 4 102 та Сурхондарё вилояда – 3 620 та Навоий вилоятида – 3 542 та Қорақалпоғистон Р. – 3 348 та Жиззах вилоятида – 3 002 та Сирдарё вилоятида – 1 694 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 26 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Ун
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 26 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 425,15 so‘m (+7,15); 1 Евро – 12 261,47 so‘m (-40,28); 1 Россия рубли – 143,13 so‘m (+0,33). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари нархлари эълон қилинди Бугундан Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартнома
Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари нархлари эълон қилинди Бугундан Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартнома бериш бошланди. ➖ Chevrolet Tracker Аввалги комплектациялар: LS - 211 454 880 сўм; LTZ - 231 196 000 сўм; Премьер - 251 142 080 сўм; Янгиланган комплектациялар: LS Plus - 223 824 160 сўм; LTZ Plus - 246 981 280 сўм; Премьер Плюс - 276 016 160 сўм; Redline - 285 834 080 сўм. ➖ Chevrolet Onix Аввалги комплектациялар: Премьер 1 - 207 347 000 сўм; Премьер 2 - 214 748 000 сўм; Янгиланган комплектациялар: Премьер 2 Плюс - 221 640 160 сўм; Redline - 230 624 800 сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель о
Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: — Хитой – 2,7 млрд — Россия – 2,2 млрд — Қозоғистон – 1,1 млрд — Корея – 788 млн — Германия – 762 млн — Туркия – 598 млн — Туркманистон – 258,5 млн — Бразилия – 233,5 млн — Литва – 196,5 млн — Швейцария – 169 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди? Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови а
"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди? Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналиши; 762/761-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши 760/759-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналиши 758/757-сонли «Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент» йўналиши 764/763-сонли «Тошкент — Самарқанд — Тошкент» йўналиши 770/769-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши ➖Бундан ташқари Ўзбекистонда нишонланадиган байрам кунлари ва айрим расмий саналар арафасида қўшимча 3 та 780/779-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент», 768/767-сонли «Тошкент — Самарқанд — Тошкент», 156/155-сонли «Тошкент — Хива — Тошкент» йўналишлари ҳаракати доимий равишда қўйилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

4 ойда 257 дона автобус ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь
4 ойда 257 дона автобус ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-апрель ойларида жами 257 дона автобус ишлаб чиқарилган. Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 фоизга ёки 10 тага ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида 57 дона автобус ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель
Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар: — Россия – 789 млн — Хитой – 591 млн — Туркия – 450 млн — Қозоғистон – 427 млн — Афғонистон – 257,3 млн — Қирғиз Р. – 236 млн — Тожикистон – 175,3 млн — Франция – 120,3 млн — БАА – 72 млн — Эрон – 67 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқармоқда Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда Қозоғистон
Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқармоқда Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. «Қозоғистон экспорт учун парашютлар ишлаб чиқаряпти. Улар машҳур деб айтишимиз мумкин. Балки экспорт бўйича унчалик катта бўлмаган миқдордир. Лекин бу янги ва технологик маҳсулот», – деди вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Апрелда 3,2 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь
Апрелда 3,2 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 10,4 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган. Мис симлар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 мартага ошган. Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 3,2 минг тонна мис симлар ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 25 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 25 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1 АҚШ доллари – 11 418,00 (-12,09) сўм; — 1 Евро – 12 301,75 (-21,03) сўм; — 1 Россия рубли – 142,80 (+0,21) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

«Apple» Хитойда онлайн-дўкон очди «Apple» бу ҳафта Хитойда онлайн-дўкон очди ва «iPhone» ишлаб чиқарувчиси учун ривожланаётга
«Apple» Хитойда онлайн-дўкон очди «Apple» бу ҳафта Хитойда онлайн-дўкон очди ва «iPhone» ишлаб чиқарувчиси учун ривожланаётган бозорларнинг аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади, дея хабар беради CNN. Аввалроқ Ҳиндистонда биринчи хусусий дўкон очилиши юқори даражада ташкил этилган эди. Навбатдаги воқеа эса тез ривожланаётган Жануби-шарқий Осиёдаги истеъмолчилар «Apple»нинг ҳар қандай маҳсулотини энди тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкинлигини англатади. Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия каби мамлакатлар бозори «Apple» учун муҳим аҳамият касб этади, чунки ривожланган бозорлар, жумладан, Хитойда савдо ўсиши секинлашуви компанияни анъанавий равишда фаол бўлмаган ҳудудларга эътибор қаратишга ундамоқда. Хитой ўнлаб йиллар давомида ишлаб чиқариш, истеъмол нуқтаи назаридан, «Apple» фавқулодда кучайишида асосий ўрин эгаллаган. Ушбу мамлакат компания операциялари учун калит бўлиб қолса-да, технология гиганти энди ўз мавқеини ҳимоя қилишга мажбур. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилн
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 36 009 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Улардан 1 666 таси жорий йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони: Тошкент шаҳри – 7 139 та Тошкент вилояти – 3 086 та Фарғона вилояти – 3 014 та Қашқадарё вилояти – 2 970 та Самарқанд вилояти – 2 554 та Бухоро вилояти – 2 566 та Сурхондарё вилояти – 2 548 та Андижон вилояти – 2 378 та Қорақалпоғистон Р. – 1 873 та Наманган вилояти – 1 779 та Хоразм вилояти – 1 736 та Жиззах вилояти – 1 613 та Навоий вилояти – 1 533 та Сирдарё вилояти – 1 220 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикис
Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан форс-мажор ҳолатлари юзага келганда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан ўзаро фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилди. Ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Унга кўра, ҳар икки томон ҳам кутилмаган ҳолатлар туфайли ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтиш учун рухсат сўрашга ҳақли. Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йил февралида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг я
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 3,3 млрд — Россия – 2,9 млрд — Қозоғистон – 1,5 млрд — Туркия – 1,0 млрд — Корея – 802,1 млн — Германия – 787,4 млн — Қирғиз Р. – 326 млн — Туркманистон – 312,6 млн — Афғонистон – 259,5 млн — Франция – 253,6 млн Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти пайдо бўлмоқда Энди нафақат korzinkauz, балки Paynet кассалари орқали ҳам
Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти пайдо бўлмоқда Энди нафақат korzinkauz, балки Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти мавжуд. Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, “UzPaynet” МЧЖга ҳам ўз тармоқлари орқали банк карталари эгаларига нақд пул бериш имконияти тақдим этилмоқда. Бундан аввал ҳудди шу амалиёт korzinkauz савдо тармоғида ҳам йўлга қўйилганди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 24 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 24 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 430,09 сўм (-19,94); 1 Евро – 12 322,78 сўм (-65,01); 1 Россия рубли – 142,59 сўм (-0,82). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb