uz
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Kanalga Telegram’da o‘tish

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Ko'proq ko'rsatish
4 669
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
Postlar arxiv
Апрелда 2,5 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилди Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023
Апрелда 2,5 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилди Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 8,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган. Олма шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61,2 % га ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 2,5 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 20
Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга қиймати 61 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16 минг тоннага камайган. 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар: Туркия – 32,2 минг тонна Хитой – 12,4 минг тонна Латвия – 11,4 минг тонна Россия – 7,7 минг тонна Қозоғистон – 4,6 минг тонна Грузия – 1,2 минг тонна Буюк Британия – 907,5 тонна Нидерландия – 557 тонна Португалия – 371,3 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Илон Маскга қарши янги айбловлар қўйилди Инвесторлар Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск устидан судга мурожаат қи
Илон Маскга қарши янги айбловлар қўйилди Инвесторлар Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск устидан судга мурожаат қилишди – жамоавий даъво Нью-Йорк жанубий округи федерал округ судига юборилди. Миллиардер криптовалюта билан инсайдер савдоси ва бозорни манипуляция қилишда айбланмоқда, деб хабар беради Reuters. Инвесторлар тадбиркор Dogecoin криптовалютаси нархини икки йил ичида атайлаб 36 минг фоиздан кўпроққа оширганига, кейин эса атайлаб котировкаларнинг қулашига йўл қўйганига амин. Айбловларга кўра, крипто инвесторлари Маскнинг манипуляцияси туфайли миллиардлаб доллар йўқотишган. Даъвогарларнинг сўзларига кўра, тадбиркор Twitter ижтимоий тармоғида махсус хабарлар ёзган, блоггерлар иши ва реклама учун пул тўлаган, шунингдек, 2021 йилда NBC каналида Dogecoin'ни тарғиб қилиш ва криптовалютани фойдали савдо қилиш учун атайлаб пайдо бўлган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 5 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 5 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 427,01 сўм (+17,69); 1 Евро – 12 303,46 сўм (+85,22); 1 Россия рубли – 141,34 сўм (+0,03). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон UNWTO Бош Ассамблеяси Президенти ва 2 та Қўмита аъзоси этиб сайланди Шу кунларда Болгариянинг София шаҳрида Бутунж
Ўзбекистон UNWTO Бош Ассамблеяси Президенти ва 2 та Қўмита аъзоси этиб сайланди Шу кунларда Болгариянинг София шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа комиссиясининг 68-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. София мезбонлик қилаётган бугунги нуфузли тадбирда ташкилотнинг қатор ваколатли органлари учун сайловлар ўтказилмоқди. Қувонарлиси, сайловлар якунига кўра Ўзбекистон 3 та номинацияда ғолиб деб топилди. Батафсил: https://sof.uz/hdbj Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Янги Зеландияда самолётга чиқишда нафақат юк, балки йўловчиларнинг ҳам оғирлиги ўлчанади Июнь ойидан бошлаб Air New Zealand х
Янги Зеландияда самолётга чиқишда нафақат юк, балки йўловчиларнинг ҳам оғирлиги ўлчанади Июнь ойидан бошлаб Air New Zealand халқаро рейслари йўловчилари самолётга чиқишдан олдин тарозидан ўтказилади, дея хабар беради Еuronews. Окленд халқаро аэропортидан 1 июндан 2 июлга қадар жўнаб кетадиган йўловчиларни тарозидан ўтказиш таклиф этилди. Air New Zealand авиакомпанияси «самолёт хавфсизлиги ва самарали ишлашини» таъминлаш учун йўловчиларнинг оғирлигини ўлчаш зарурлигини айтди. Учувчилар учун юкланган самолётнинг оғирлиги ва мувозанатини билиш жуда муҳим, шунда самолёт тортилиш кучига қарши тура олади. Ҳозирда авиакомпаниялар қатъий рақамлар орқали «тахминий масса» дан фойдаланади. Йўловчи вазнини билиш углерод чиқиндиларини камайтиришга қандай ёрдам беради? Эҳтиёткорлик сифатида авиакомпаниялар ўз самолётларининг ялпи оғирлигини оширишни афзал кўришади. Умуман олганда, ҳар бир йўловчининг вазни ўртача ҳисобда 88 кг, аниқроғи эркаклар 93 кг, аёллар 75 кг деб ҳисобланади. Агар учувчи самолётнинг оғирлиги ҳисобланган массадан камроқ эканлигини олдиндан билса, у ёқилғини мос равишда юклайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 й
Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. 2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган. Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,4 фоизга етди. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди 2023 молия йилида Россиядан Ҳиндистонга хом нефть импорти 14 бар
Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди 2023 молия йилида Россиядан Ҳиндистонга хом нефть импорти 14 баробар ошди. Бу ҳақда Business Standard Ҳиндистон захира банкининг йиллик ҳисоботига таяниб хабар бермоқда. Импортнинг умумий ҳажми 162,2 миллиард долларга етди. Бу маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари катта ҳажмдаги рус хом нефтига катта чегирмали нархларда кириш имкониятига эга бўлганлиги билан боғлиқ эди. Натижада Россия мамлакатга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди. Ҳиндистон Ғарбнинг Россия нефтига нисбатан санкцияларига расман қўшилмаган, бироқ унинг йирик банклари харидларнинг баррел нархи 60 доллардан паст бўлишига ишонч ҳосил қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўрта
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил май ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи: Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм Андижон вилояти – 22 200 сўм Бухоро вилояти – 24 000 сўм Жиззах вилояти –23 000 сўм Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм Навоий вилояти – 20 400 сўм Наманган вилояти – 19 800 сўм Самарқанд вилояти – 24 800 сўм Сурхондарё вилояти – 23 800 сўм Сирдарё вилояти – 22 800 сўм Тошкент вилояти – 21 800 сўм Фарғона вилояти – 19 200 сўм Хоразм вилояти – 22 400 сўм Тошкент шаҳри – 27 900 сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/pzn3 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Республикамизда нечта кинотеатр фаолият юритмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ў
Республикамизда нечта кинотеатр фаолият юритмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кинотеатрлар сони 76 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган кинотеатрлар сони: Андижон вилоятида — 9 та Бухоро вилоятида — 6 та Жиззах вилоятида — 2 та Қашқадарё вилоятида — 3 та Навоий вилоятида — 5 та Наманган вилоятида — 13 та Самарқанд вилоятида — 11 та Сурхондарё вилоятида — 3 та Сирдарё вилоятида — 3 та Тошкент вилоятида — 4 та Фарғона вилоятида — 3 та Хоразм вилоятида — 1 та Тошкент шаҳрида — 13 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Субсидияга ариза топширганда фуқаро даромади қанчагача бўлиши керак? Айни кунларда мамлакатимизда даромади юқори бўлмаган ва
Субсидияга ариза топширганда фуқаро даромади қанчагача бўлиши керак? Айни кунларда мамлакатимизда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан субсидиялар ажратилмоқда. Батафсил: https://sof.uz/h27j Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 2 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унг
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 2 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 409,32 сўм (+9,15); 1 Евро – 12 218,24 сўм (+47,42); 1 Россия рубли – 141,31 сўм (-0,58). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари ҳажми 20,8 фоизга ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбе
Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари ҳажми 20,8 фоизга ошган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 5,4 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,8 фоизга ошган. Маълумот ўрнида, 2022 йил январь-апрель ойларида 4,4 трлн сўмлик телекоммуникация хизматлари кўрсатилган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Хива шаҳри "Йилнинг ислом мероси дестинацияси" деб эътироф этилди! Батафсил: https://sof.uz/kp6 Энг сўнгги хабарларга обуна б
Хива шаҳри "Йилнинг ислом мероси дестинацияси" деб эътироф этилди! Батафсил: https://sof.uz/kp6 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган Қонун маъқулланди Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида
Норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган Қонун маъқулланди Хусусан, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқ суммасининг амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан, эндиликда йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари миқдорида солиқ тўлаши белгиланмоқда. Шунингдек, киритилаётган ўзгартишга кўра, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар), иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъий назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилиши белгиланмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ 39 йил ичида банклардан депозитларнинг энг катта чиқиб кетишини қайд этди АҚШ банклари 2023 йилнинг биринчи чорагида 1984
АҚШ 39 йил ичида банклардан депозитларнинг энг катта чиқиб кетишини қайд этди АҚШ банклари 2023 йилнинг биринчи чорагида 1984 йилдан бери энг катта депозит оқимига дуч келди. Бу ҳақда АҚШнинг депозитларни суғурталаш бўйича федерал корпорацияси (FDIC) ҳисоботида айтилади. Сўнгги 39 йилдаги энг катта маблағлар мамлакатнинг йирик молия институтларининг банкротлиги фонида содир бўлди. FDIC таъкидлашича, пасайиш асосан 250 000 доллардан ортиқ суғурталанмаган омонатларга боғлиқ. Таъкидланишича, омонатларнинг умумий ҳажми 472 миллиард долларга камайган, бу рекорд даражадаги 2,5 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, FDIC, умуман олганда, банк секторидаги фойда бир хил даражада сақланиб қолганлигини хабар қилди. Бундан ташқари, депозитларнинг чиқиб кетиши жорий йилнинг биринчи чорагида 14,4 фоизга ўсган улгуржи молиялаштириш ҳажмининг ўсиши ҳисобига қопланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Апрелда 0,6 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекист
Апрелда 0,6 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида фақатгина йирик корхоналар томонидан 2,7 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,6 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,6 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 23 та давлатга мош экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апре
Ўзбекистон 23 та давлатга мош экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 23 та давлатга қиймати 35,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 45,5 минг тонна мош экспорт қилган. Мош экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага ошган. Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар: — Хитой – 42 минг тонна — Покистон – 1,0 минг тонна — Қозоғистон – 588 тонна — Тожикистон – 559 тонна — Россия – 257 тонна — Нидерландия – 191 тонна — Туркия – 163 тонна — Корея – 48 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россиялик олимлар сув ўтлари ва чиқиндилардан бионефть ишлаб чиқди Иммануил Кант номидаги Болтиқбўйи федераль университети му
Россиялик олимлар сув ўтлари ва чиқиндилардан бионефть ишлаб чиқди Иммануил Кант номидаги Болтиқбўйи федераль университети мутахассислари бионефть синтезининг янги технологиясини ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform mir24.tv сайтига таяниб. Моддани сув ўтлари ва биологик чиқиндилардан ажратиб олиш таклиф қилинмоқда ва технология табиий муҳитда содир бўладиган жараёнга асосланган. Бионефтни олиш учун йирик сув ўтлари, кўп миқдорда лой, канализация лойи ва ёғоч чиқиндилар талаб қилинади. Кейин масса автоклав типидаги реакторга жойлаштирилади ва 260-300 даражада иситилади, бу эса босимнинг 3-6 МПа га ошишига олиб келади. Катта органик молекулаларда қайта ишлаш жараёнида боғланишлар бузилади, бунинг натижасида нефтга ўхшаш моддалар ҳосил бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, ана шундай жараёнлар Ернинг қадимги океанларида содир бўлган ва бу табиий нефть пайдо бўлишига олиб келган. Янги технология бир қатор экологик муаммоларни ҳал қилади. Бу органик чиқиндиларни йўқ қилишга, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, углерод синтетик нефть табиий нефтни ўрнини босиши мумкин. Тадқиқот муаллифлари биринчи марта нефть ҳосил бўлишида катализатор бўлган бир қатор оғир металлар катионларини ажратиб олди. Бу кашфиёт бионефть синтези саноатини янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга, дейилади хабарда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb