cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

"Фарғона шифокори" газетаси

Саломатлигингизга оид энг сара саҳифалар ҳамда сўнгги тиббиёт хабарларини шу каналда кузатиб боринг! Фикр ва мулоҳазалар учун: @fargonashifokori_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
261
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-17 kunlar
-330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:49
Video unavailableShow in Telegram
🔴 Телефондан кўп фойдаланишнинг 4та ўта оғир асоратлари Тўғриси, бугун ҳамма уяли телефонга боғланиб қолган. Бироқ, мутахассиснинг фикридан сўнг “Менда унинг зарарли асоратлари бошланиб қолганмикин?” деган уйга толасиз. @fargonashifokori
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
📌Farg‘ona viloyatida YaHM o‘sishida tarmoqlarning hissasi qancha? 🏢2023-yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida YaHM o‘sishiga qishloq, o‘rmon va baliqchilik xo‘jaligi tarmog‘i 1,4 f.p., sanoat tarmog‘i - 0,8 f.p., qurilish tarmog‘i - 1,3 f.p., xizmat ko‘rsatish tarmog‘i - 1,8 f.p. va mahsulotga sof soliqlar - 0,3 f.p. ijobiy hissa qo‘shdi. Facebook ▪️ Telegram▪️ Web sayt▪️ Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Бахт ва ҳаво. Яқинда жуда бир яхши фикр ўқиб қолдим, фалсафага кўра бахт ҳавога ўхшайди, агар у бўлса, сиз кўпинча уни сезмайсиз, аммо йўқ бўлиши билан бирдан сезасиз. Нафас олиб турган ҳавомиз ҳам худди шундай хусусиятга эга у борида нафас олиб юраверасиз, лекин ҳаво йўқолиши билан дарҳол ҳис қиласиз. Бахт ана шундай борида сезилмайдиган, аммо йўқ бўлиши билан сезиладиган бешта қисмдан иборат экан. 1. Соғлиқ. Бу инсоннинг ўз соғлиғи, яқинларининг соғлиғи назарда тутилади. Кўпинча соғлигимиз жойидалигида биз бунга кўп ҳам эътибор бермаймиз, лекин у йўқолиши билан биз дарҳол сезамиз. Бунда биз ҳам жисмоний, ҳам ақлий, ҳам руҳий соғлиқликни инобатга олишимиз керак. 2. Хавфсизлик. Бунда ҳам хавфсиз ҳолатда ёки тинч давлатда яшаганингизда бу хавфсизлик оддий, ўзи бўлиши керакдир ҳолат бўлиб туюлади, лекин хавфли ҳолатга тушишингиз билан дарҳол буни сезасиз. 3. Эркинлик. Бу ҳам худди ҳавога ўхшайди, у бор бўлса, уни ҳис қилмайсиз, аммо йўқ бўлишини дарҳол сезасиз. Эркинликнинг ўзи яна уч қисмга бўлинади. • Иқтисодий эркинлик. Ҳа, пулингиз борида бу унчалик билинмайди, аммо у йўқ бўлишини дарҳол сезасиз. • Ҳуқуқий эркинлик. Ҳа, ҳуқуқингиз чекланиши дарҳол сезилади, масалан, иқтисодий эркинсиз, пулингиз бор, аммо Америкага борай десангиз, визангиз йўқ, чунки ҳуқуқий чеклангансиз. • Жисмоний эркинлик. Бугун озодликда юриб, ҳар хил майда-чуйда нарсалар учун бир-биринининг дилини хира қилиб юрганлар бир кун қамоқда ўтириб кўрса, озодликнинг қадрини сезишади. 4. Севимли инсонлар. Атрофимиздаги севимли инсонларимиз, яқинларимиз, дўстларимиз ҳам ҳавога ўхшайди, улар ёнимиздалигида уларга қупол гапириб қўямиз, кўнглини оғритиб қўямиз, ҳар хил дилхираликлар қиламиз, аммо улар йўқ бўлиши билан дарҳол буни сезамиз. 5. Севимли иш. Ҳа, жуда кўпчилик одамлар фақат пул иг учун ишга бориб келади, мажбурликдан боришади, мана шу севимли ишининг йўқлиги унинг соғлиғига ҳам таъсир қилади, ўзини топа олмайди, натижада инсон психик депрессияга тушади. Кўпчилик бахт деганда маълум бир ҳаётидаги лаҳзаларни назарда тутади, аслида бахт бу лаҳза эмас, балки давомий жараён, худди эрта-ю кеч ҳаводан нафас олишимиз керакдек, бахт ҳам давомий бўлиши керак. Агар юқоридаги беш компонент сизда бўлса, демак сиздан бахтли инсон йўқ, уни имкон борича давомий жараёнга айлантиринг, асло лаҳзага айланиб қолмасин. @bektoshkhatamov
Hammasini ko'rsatish...

ЭЪЛОН! 🩺 Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими госпиталига иш стажи ҳамда малака тоифасига эга бўлган ёши 35 ёшдан юқори бўлмаган шифокор-терапевт ҳамда ёши 28 ёшдан катта бўлмаган, узлуксиз ўз мутахассислиги бўйича иш стажига эга бўлган ҳамширалар, шунингдек, физиотерапия ҳамшираси бўйича ихтисослаштириш ўтаган ҳамшираларни танлов асосида ишга таклиф этилади. ✅ Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Фарғона вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими Кадрлар билан таъминлаш гуруҳига мурожаат этишлари мумкин. ❗️Номзодлар ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувохномаси, меҳнат дафтарчаси, диплом ва иловасини аслини олиб келишлари шарт! ☎️ Мурожаат учун телефон: (73) 244-00-02 🏛 Манзил: Фарғона шаҳар М.Ғолиб кўчаси 1-уй. Фарғона вилояти ИИБ тиббиёт бўлими маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш гуруҳи.
Hammasini ko'rsatish...
​​Фарғонада “Вазир кубоги” мусобақалари ўтказилди Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди. Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 200 нафарга яқин тиббиёт ходими спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва мини футбол турларида ўзаро баҳслашди. Қизғин ва муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижалари билан танишинг: Шахмат тури бўйича (эркаклар): 🥇Неъматжон Отаев, Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори. 🥈Шукуржон Якубов, вилоят ОИТС маркази ходими. 🥉Исомжон Эгамов, Бағдод туман тез тиббий ёрдам станцияси ходими. Шахмат тури бўйича (аёллар): 🥇Райхоной Абдурахмонова, Фарғона шаҳар болалар шифохонаси шифокори. 🥈Муаттар Парпиева, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими. 🥉Дилфуза Расулова, Қува туман тиббиёт бирлашмаси ходими. Шашка тури бўйича (эркаклар): 🥇Мухтор Гапиров, Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходими. 🥈Сарвар Юлдашев, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ходими. 🥉Якубжон Гайназаров, Қува тумани тиббиёт бирлашмаси. Шашка тури бўйича (аёллар): 🥇Ўғилой Қорабошева, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими. 🥈Фотимахон Жахонова, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходими. 🥉Мамлакатхон Ниязова, Марғилон шаҳар 1-оилавий поликлиникаси ходими. 🏓 Стол тенниси тури бўйича (эркаклар): 🥇Б.Ирисов, Қува тумани тиббиёт техникуми ходими. 🥈Х.Эргашев, “Чимён” санаторийси ходими. 🥉Х.Якубов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ходими. 🏓Стол тенниси тури бўйича (аёллар): 🥇М.Арипова, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси. 🥈М.Рўзиева, Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси. 🥉Ф.Мадрахимова, Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси. ⚽️ Мини футбол тури бўйича 🥇Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси. 🥈Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали жамоаси. 🥉Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. @fargonashifokori
Hammasini ko'rsatish...

02:51
Video unavailableShow in Telegram
‼️"Билимли врач учтадан ортиқ дори ёзмайди. Тиббиёт институтини битирганларда илм йўқ" ✅Тажрибали устоз тиббиёт институтларидаги бугунги  таълим ҳақида гапирди. ❔Сиз қандай фикрдасиз? @fargonashifokori
Hammasini ko'rsatish...
🤔 1
07:31
Video unavailableShow in Telegram
Болаларга берилган йод препарати ҳақиқадаги ҳақиқатлар Нима деб ўйлайсиз, шифокор Исчановнинг фикрлари тўғрими? @fargonashifokori
Hammasini ko'rsatish...
🤔 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препаратининг истеъмоли тўхтатилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда ўнлаб болаларнинг саломатлиги ёмонлашишига сабаб қилиб кўрсатилаётган «Kaliy yodid 1 mg (0,001) tabletka N100 (Antistrumin)» дори воситаси истеъмолини лаборатория хулосалари чиққунга қадар зудлик билан вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида топшириқ берди.
Hammasini ko'rsatish...
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Олимларнинг таъкидлашича, бола учун йоднинг кунлик дозасини қабул қилиш учун кунига 3,6 кг хурмо ёки 2,1 кг ёнғоқ ёки 6,3 кг олма истеъмол қилиниши керак. Демак, Ўзбекистон шароитида йодни ташқи муҳитдан олиш жуда қийин. Йодни таблеткалар ва йодланган туз орқали олиш эса анча осон. Президент қарорига кўра, боғча ёшидаги 3 ёшдан 6 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади. Болангиз давлат ёки нодавлат мактабгача таълим муассасасига қатнаса, йод маҳсулоти мактабгача таълим муассасаси томонидан берилади, қатнамаса, уни бепул олиш учун ўзингизнинг оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ChatGPT бемор болакайни қутқарди Уч йилдан бери 17 нафар врач томонидан уч ёшли болакайга тўғри ташхис қўйиша олишмаган. Болакайнинг онаси кўрсатмаган шифокори қолмаган, лекин барибир касалликнинг сабабини аниқлаш имконини бўлмаган. Охир оқибат боланинг онаси ChatGPT орқали савол йўллаб кўришга қарор қилган. Сунъий интеллект жуда кам учрайдиган ташхисни қўйган - умуртқа поғонасининг яллиғланиши ва орқа мия ривожланиш пороги. Ташхис тўғри чиққан, болакай жарроҳлик операциясидан кейин тузалиб кетган. Сўнгги тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, ChatGPT 72 фоиз ҳолатларда тўғри ташхис қўймоқда экан, бу эса ўртача шифокор ташхиси билан деярли тенг. @fargonashifokori
Hammasini ko'rsatish...
👍 1