-Ҳа. Бизни жиянни уйидан келинни тақинчоқларини олиб кетибди-да. Шунга олдизга ўзим келдим. Ягона гумон невараиздан. Сураб кўринг олган бўлса, кайтариб берсин ёпиклик козон ёпичлигича қолади! Бақалоқ қўлини кутариб ваъда берди.
- Сен олдингми а? Ўғрилик қилдингми? Тоғам силтаб бобомни тиззасидан туширди. Гапир тўғрисини!
- Мен олмадим...
- Эйй, Бўлди қил! - Бобом ҳотиржам оҳангда сўзлаб тоғамга қарата қўл силтади.-Ботир, неварам жиянинг янги келин олганда келинга қизикиб уйига чикандир уч- тўрт марта. Шу билан қадамини тортган. Кейин бу унақа қўли қингир эмас! Гумон имондан айиради. Буни кўр довдираб туришини ақли етадими? Бу учун Тилла билан ялтирок симни қиймати бир-ку! Бу гапни бир айтдинг, бошка эшитмай! Бобом қўли юзига фотиха тортди-ю, ўрнидан туриб уй томонга кетди.
Бақалок нима қилишини билмай бир паст гангиб турдида охири у хам дарвозага қараб юрди.
Уйдан чиқиб келган бувим негадир қорайиб кетганди.
-Нима деди?
Тоғамни олдига келиб овози титраб савол берди
- Невараиз келинини тақинчоғини ўғирлаганмиш, шунақа дейди
- Жиянингни ўғри деса, сен жим турдингми а?
- Кўрмайсизми отамни!? Гапиришга қўймайди-ку!
- Қани уғлим, бу ёққа келингчи,- бувим қўли билан имлаб мени олдига чақирди.
Қўлимдан ушлаб суридан туширди-да,
Кий оёк кийимингни Мастураникига чикамиз!
- Она қўйинг, итда у гапираверади қўйинг борманг, уйда ўтиринг! Тоғамнинг гапини бувим эшитмадиям. Мени қўлимдан махкам ушлаганча, тез тез қадам ташлаб деярли судраб қўшниникига йулга тушди.Йул йулакай кетаяпмиз бувим нуқул титраб ўзига ўзи:
Мени болам ўғрими? Мени болам ўғрими? Мени болам-а? Бувим ўзига ўзи шу саволни ҳар такрорлаганда негадир ўпкам тўлиб йиғлагим келаверади. Бир вақт бувим шартта тухтаб олдимда тиз чукиб утирди ғазабданми хаяжонданми дир дир титраб турган қўли билан кўз ёшларимни артди.
- Мен сенга ишонаман йиглама! Хеч качон ожизликдан йиғлама! Ҳақ бўлсанг йиғлама! Агар, бу дунёдаги одамлар сенга ишонишмасаюю, биттагина одам сенга ишонч билдирса, хеч качон йиғлама! (анча вақтдан бери сенлаб мурожат қилмаган бувим одатидан кечиб гапирди)
Мен гапиролмас, факат бош силкибгина бувимнинг сўзларини тасдиқлаб турар эдим. Турани уйига етиб борсак одамлар сурида тупланиб ўтиришган экан, биз боришимиз билан:
-Ана ўғри, ўз оёғи билан келди!-деди кимдир.
Шу вақт Ўткир ўзи ўтирган суридан отилиб турди-да, тўғри устимга бостириб келиб,
-Хароми, ўғри!
Қулоғим аралаш юзимга қарсиллатиб шунақанги шапалок тортдики, зарба кучидан юзим ловуллаб кетди. Ўн бир – ўн икки ёшли болани йигирма саккиз ёшли эркакнинг бор кучи билан уришини тасаввур қилиш унчалик қийин булмаса керак...
Юзим ловуллаб зарба кучидан чайқалиб кетдим.Негадир йиғламадим. Шу ёшгача фақат яхши сўз. Эркалашу, ардоклар остида ўсиб келаёган болакай биринчи марта одамлардаги Мехр, мухаббат, ростгуйлик, халоллик, мардлик, олижаноблик ўрнига, нафрат, тухмат, хакорат ёлгон, деган тўйгулар билан тўчнашиб турганди. Нималар булаётганини тушунмас, шуурсиз алпозда қотиб қолгандим. Бувим қўлимдан ушлаб судрагудек қилиб сури олдига олиб бордида
- Сен олдингми тепангда худо турибди ҳақиқатни гапир! Хар доим мехрли бўлган овоз, қахр, ғазаб билан янгради.
Атрофга боқдим, хамма менга қараб турибди.Негадир мени ўраб турган одамлар кўзи олдимда киччиклашиб кета бошлади.
- ....................
- Сен олдингми?
- ........................
-Пошшохон, болани силтаманг ўзим сурайман. Уйимиздан анча нарироқда турадиган, тенгдош дўстимнинг бувиси Дилором хола олдимга келдида қўлимдан ушлаб ўзига якин тортиб мулойим овозда
- Сени ўғрилик қилишинга ишонмаймиз!
Негадир купчилик номидан гапирди, Шундай дея бизни ўраб турган одамларга қараганди кимлардир бош силкиб холамни гапларини тасдиклади.
-Қани ўғлим, шундай бўлса ҳам бошингни кўтарда менга ўзинг ростини айтчи, олдингми Умида янгангни узуги билан зирагини?
Бошимни кутариб Дилром холани кўзларига карадим, мехр мухаббат билан боқиб турган кўзларга қараб туриб хўрлигим келди, ўпкам тўлиб кела бошлади
- Йўқ,- бош чайкадим. Мен олмадим, мен, мен... -тутилиб гапимни давом эттира олмай қолдим.