uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 21 148 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 759-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 835-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 21 148 obunachiga ega bo‘ldi.

21 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -394 ga, so‘nggi 24 soatda esa -8 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.59% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.91% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 664 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 884 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 19 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 22 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

21 148
Obunachilar
-824 soatlar
-1187 kunlar
-39430 kunlar
Postlar arxiv
САРЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Кўпчилик сарёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сарёғ меъёрида истеъмол қилинса – Қон айланишини яхш
САРЁҒ ЕЙИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ Кўпчилик сарёғни зарар деб ўйлайди, аммо табиий сарёғ меъёрида истеъмол қилинса – Қон айланишини яхшилайди – Терини сўлишдан асрайди ва парваришлайди – Кўриш қобилиятини оширади – Кўз билан боғлиқ айрим касалликларни енгиллаштиради ⚠️Эслатма: Фақат табиий сарёғ ва меъёрда! Ҳаддан ошиш зарарли бўлиши мумкин.

Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган эка
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён, бостириб кириб: — Ҳой, шер, сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир ҳисоб-китоб қиламиз, — деса Шер тулкига: — Бор чиқиб ҳал қил, — дебди. Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кейин қуён қайтиб кирибди: — Шуми зўринг? Яна борми, — дебди. Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: — Яна зўринг борми, - деса Шер бўрига қараб: — Бор ўзинг ҳал қилиб юбор, — дебди. Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зўрга турармиш. Шер нима бўлди, деса, бўри зўрға бошини кўтариб... Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз 😂👇

​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўндирган эдим. Назаримда, у узукни сотади, ўзи шунақа иш билан шуғулланади. Беш-ўн сўм фойда кўрмаса, бу ишни қилмайди-ку, — деди Дилафрўз. Нодира яна кимга сарғайсин? Жонининг бир парчасини узгандек бўлиб, узукни Дилафрўзга бериб юборди. Йўқ, у буюмпараст эмас эди, фақат узук бувилари, оналарининг бармоғига тақилган ёдгорлик эди-да. — Қани тур, Нодира, бу дунёнинг ташвишларини унутиб, бир сакрайлик. Бизнинг ашуламиз бўляпти. Нодирани хаёллар бағридан Дилафрўзнинг овози олиб чиқди. Анчадан буён кўришмаган дугонаси тепасида жилмайиб турарди. — Э, қўявер, кўнглимга рақс ҳам, ашула ҳам сиғмайди. Нодиранинг чиндан ҳам йиғи бўғзига келиб тиқилиб турарди. — Тур, тур, ўртоқ! Ўғлингнинг боши омон бўлсин! Эрта бўлмаса, индин кириб келади. Ҳозир аввалги замон эмас, билмай жиноят қилиб қўйганларга енгиллик бўляпти. Дилафрўз Нодиранинг қўлидан тортиб турғазди. Нодира шўх мусиқа оҳангларига истар-истамас айланар экан, Дилафрўзнинг баланд кўтарилган мармардек оппоқ қўлларига қаради. Боя унинг бармоқларига нур сочиб турган биллур кўзли узук йўқ эди! «Боя сенинг кўзингга кўринган, менда унақа узук йўқ, демоқчи-да бу билан… Эҳ, ундан кўра: «Нодира, ўшанда ёлғон гапиргандим. Сенга пул жуда зарурлигидан фойдаланиб, узукни арзон гаровга сотиб олдим», деганида мен бу қадар қийналмасдим? Наҳот дўстлик деган улуғ туйғунинг баҳоси шунча арзон бўлса…» — Элбекдан дарак борми? Хабарлашиб турибсизларми? — иккови бир-бирига жуда яқин келганида Дилафрўз сўради. — Ҳа, яхши. Яқинда чиқса керак! — Чиқмасаям ўзингни ўтга солма, бурнига сув кириб чиқади. Бундан кейин қадамини ўйлаб босади. Нодира индамади. Қани эди, ҳозир ўртоғига: «— Мен бармоғингдаги узукни кўрдим», — дея олса. Шундай деса, Дилафрўз нима дер экан? «Бегонага кетмасин, деб ўзингга қайтариб бериш ниятида ўша аёлдан қўлимга пул тушганда сотиб олгандим», деса-чи? Нодиранинг ёнига келгунча бирон баҳонани ўйлаб келгандир ахир?! У Нодиранинг бугунги тантанага келишини билмаган-ку, «Боласи қамоқда, бунақа тантаналарга айтишмайди», деб ўйлаган, ўз ўйларига ўзи ишонган ҳам. Мусиқа давом этар, Дилафрўз Нодиранинг атрофида айлана бошлаганди. Шунда Нодиранинг тилидан бехос бир жумла сўз чиқиб кетди: — Қайтади ўғлим. Ахир биллур кўзли узугимни қайтариб олиб беришга сўз берди-ку… Қутлибека РАҲИМБОЕВА

📝БИЛЛУР КЎЗЛИ УЗУК.. У довдираб қолди, аниқ довдиради. Нодиранинг кўзи Дилафрўзнинг алламбало тошлар қадалган кўйлаги ёки шу кўйлакка мос, яъни пошнасида ялтироқ «кўзча»лар порлаб турган туфлисига эмас, айнан бармоғидаги биллур кўзли узугига тушди. Тағин у Дилафрўзнинг қўлларини беихтиёр мўъжазгина сумкачаси остига бекитганини ҳам сезди. Ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди. Лекин ўзини тутди. — Тузукмисан, Нодира? Яхши юрибсанми? Акамлар, жиянларим… — Дилафрўз шошиб-пишиб сўрашар экан, овози ҳам титраб чиқди. Нодира ўзини тутди. Агар олдинги тезоб, бировда гапи бўлса, айтиб олмагунча аламдан чиқмайдиган Нодира бўлганида эди, ҳозироқ Дилафрўзнинг ёқасига ёпишар: — Сени дўст деб юрсам, душманнинг ишини қилган экансан-да! «Сирим фош бўлмайди», деб ўйлаганмидинг? Йўқ, Худойим чевар, ҳамма нарсани ўрнига қўйиб қўяди. Суф-эй сендай ўртоққа», — дея аламидан чиқар эди. Йўқ, кейинги олти ой мобайнида бошига тушган савдолар уни оғир-вазмин бўлишга, кўп нарсани ичига ютишга ўргатди. Шунинг учун ҳеч нарса бўлмагандек жилмайиб: — Яхшимисан, Дилафрўз? Жуда очилиб кетибсан. Илоё, кўз тегмасин. Ҳамиша шунақа ёш, чиройли бўлиб юр! — деди-да, «Сизнинг столингиз ўттиз саккиз», дея тирсагидан тутган сарвқомат қиз тарафга қайрилди. — Эссизгина, столинг бошқа экан. Ўтираверайлик-чи, балки, алмашиб олармиз, — деди Дилафрўз. У ҳануз сумкачаси билан қўлини бекитиб турарди. Нодира ҳам сохта афсус билан: — Шунақа экан… Столимиз бир бўлганда гаплашиб ўтирардик. Ҳа, майли, ростдан ҳам ҳали алмашиш имкони бўлар, — деди-да, қизга эргашди. Нодира тепаси гуллар билан ясатилган бу кошонага кирган пайтида: «Нимага келдим ўзи? Таклифнома берди, ҳамма ҳам бунақа эҳтиромга лойиқ кўрилаётгани йўқ-ку, деб югуриб келавердинг», дея ўзини койиган бўлса, ҳозир Дилафрўзни кўргач, келганига суюнди. Демак, жонажон ўртоғи уни тугаганлар қаторига қўшиб қўйибди-да. «Нодиранинг ўғли тўрт девор ичига кириб кетди. Энди унинг юзи қора бўлди, уни нуфузли аёллар саноғидан чиқариб ташлайди», деб ўйлабди-да. Чучварани хом санабди. Ҳали-бери Нодиранинг шохи синмайди. Уни давралар тўридан пойгакка тушириш хамирдан қил суғургандек осон иш эканми?! Нодира тадбир муносабати билан ўзига оро берган аёллар даврасида ўтирар экан, ён-верига қараб, Дилафрўзни қидирди. «Мен уни кўрмаётган бўлсам-да, у мени кўриб ўтирганига ишончим комил. Юраги потирлаётганмикин? Олдимда ёлғони фош бўлиб, обрўсизланганидан сиқиляптимикин ё «Бопладим, ажаб бўлди», деяётганмикин?» Ҳамма жой-жойига ўтиргач, сана муносабати билан ташкил қилинган тантана бошланди. Бири-биридан сермазмун нутқлардан сўнг санъаткорларга навбат берилди. Нодира атрофидаги гулдай тебранаётган аёлларга қараб ўтирар, фикрини жамлашга уринар, лекин хаёллари сочилиб кетаверарди… «Ўғил-қизимдан тиндим. Энди бемалол яйраб юрсам бўлади…» Ҳарҳолда, Нодира бу гапни шукроналик билан гапирган бўлса-да, барибир, Худойимга хуш келмадими, бундан тўрт-беш ой аввал ҳаёти остин-устун бўлиб кетди. Ўғли кечаси машинасида бир одамни уриб кетди. Албатта, оғир жароҳат олган қирқ ёшлардан ошган эркакнинг ўзи улфатчиликдан келаётган, яхшигина кайфи бор экан. Энг ёмони, Нодиранинг ўғли Элбекнинг ёнида қиз боланинг борлиги… Элбек онаси билан хотинига: «Ишхонада эдим, ойнинг охири бўлгани учун ҳисоботимни тугатиб қўяй, деб қолиб кетибман. Бу қиз бекатда турган экан, қўл кўтарди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам билмайман. Манави одам йўлнинг ёқасида турган эди, бир қадам қолганда юриб юборди. Тормозни босишга улгурмадим», дея қасам ичса-да, Нодиранинг ҳам, келини Гулнозанинг ҳам кўнглига тушган шубҳа аримади. Гарчи Нодиранинг синглиси: — Опа, кўнглингизни тўғри қилсангиз-чи! Агар Элбекнинг ёнида ўтирган ўша қиз билан бир балоси бўлганида уни сизга, айниқса, Гулнозага кўрсатиб ўтирмасди-ку. Ўша заҳотиёқ ҳайдаб соларди… — дея опасининг кўнглидан шубҳа-гумонларни ҳайдамоқчи бўлса-да, Нодира билан Гулнозанинг қовоқ-тумшуғи очилмади.

ОИЛАМ-БАХТИМ Қувонч, шодлик макони, Завққа тўла ҳар они, Менинг учун энг азиз, Оилам-бахтим қўрғони. Бахтдан тўлиб тошаман ,
ОИЛАМ-БАХТИМ Қувонч, шодлик макони, Завққа тўла ҳар они, Менинг учун энг азиз, Оилам-бахтим қўрғони. Бахтдан тўлиб тошаман , Довонлардан ошаман, Қучоғига шошаман, Оилам-бахтим қўрғони. Умримнинг зар чашмаси, Азиз улуғ барчаси, Жонимнинг бир парчаси, Оилам- бахтим қўрғони. Тупроғи зар тўтиё, Ошёни нуру зиё, Мен учун ёруғ дунё, Оилам -бахтим қўрғони. Ўғлим, қизим дилбандим, Отам, онам жаннатим, Тиллолардан қимматим, Оилам-бахтим қўрғони. Тинч, осуда кўнглим чоғ, Тушмасин ҳеч унга доғ, Асрагин ўзинг Аллоҳ, Оилам-бахтим қўрғони. ✍Хуршид Карим Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган,
СССР тарихидаги енг даҳшатли тўй, фотосуратдаги ҳамма вафот этди Ҳаммани ларзага солган бу фожиали воқеа СССРда содир бўлган, гўё оддий тўй бўлаётгандек, ҳамма мазза қилиб, ўтирган эди, бирданига залдаги чироқлар 17 сонияга ўчди. У ёқилгандан сўнг, фотосуратда тасвирланган барча одамлар ҳалок бўлди, тергов текшируви тахминан 8 ой давом етди ва КГБ ўлим сабабини билганида, уларнинг йу‌злари ҳайратдан оқариб кетди. Бу одамларнинг ҳаммаси... Давомини ўқиш👇

​​📝​​Севги ва ажирим. "-Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг... -Севиб қолдингизми?  -Қаёрдан билдингиз? -Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!” деганингиздан... -Ҳақиқатдан психолог экансиз. Тавба, билиб қўйдингизку...  -Нима қиламиз? Хотирангиздан ўчириб берайми?  -Иложи борми?  -Ҳа, севгини хотирангиздан ўчиришнинг иложи бор.  -Қайтаришнинг иложи йўқми?  -Йўқ, қайтаришнинг иложи йўқ... Психолог қабулидан лавҳа “...Мен оиласи бор эркакни яхши кўриб қолдим... Турмушдан ажраганимга олти йил бўлади. Хотини бор эркакни яхши кўриб қолиш азобини тушунтиришим қийин сизга. Айтганча, сизнинг турмуш ўртоғингиз борми? Менинг бу гапларимни эшитиб ёмон кўриб қолмайсизми?  Психолог: Оилам, турмуш ўртоғим, келиним, ўғлим қизим бор. Аммо, бу ҳаёт синовингиз мен сизнинг пешонангизга ёғганларини эшитиб ёмон кўриб қолмайман, ишонинг. Давом этаверинг, эшитаяпман... ... Мени эса икки ўғлим бор. Турмуш ўртоғим аварияда вафот этган. Тўғриси қачонки оилада эр-хотин чиқишмаса хотин эрини ёмон кўриб қолиши мумкин. Лекин ҳеч қачон эрига ўлим тиламаслиги керак экан. Мен эрим билан олти йил яшадим. Олти йил ичида инсон ичига қанча зардоб сиғишининг иложи бўлса, шунча азобни ичимга ютган хотинман. Эрим тадбиркор эдилар. Худо раҳмат қилсин далага пахта, экин экардилар. Уйимизда ишчилар, теримчилар, трактористу, машина тузатувчи усталарнинг кети узилмас эди. Уларга ош-овқат деганидек. Мол-ҳол, қайнона-қайнота, нон ёпишу қозон қайнатиш деган юмушлар бўлади қишлоқда. Яна свет ўчиб қолишини айтсам. Эрим ўша ишчиларга ҳам “ўйнаш” қилиб ураверарди. Менинг айбим нима? Уларга овқат беришим керак эди, овқатларини бердим десам ҳам тушунмасдилар. Ҳар сафар ноҳақ калтакланганимда уни ичимдан қарғардим. Нимаям қила оламан тан олмасдан... Бу дунёдан ўлиб қутилди. Мен эса унинг жаҳлидан, зуғумидан, заққум егандек уйидаги меҳрга очарчиликдан қутилдим. Ўлганларида ҳеч ниманиям сезмапман. Ўғлим етим қолгани-ю, ўзим бева қолганимни тушунмадим ҳам.  Кейин мени ўйдан ҳайдашди... Тошкентда бир укам ўқирди. Шу жойга келиб бир катта ишхонанинг ҳам ош-овқатини қилишга ва тозалаб беришга иш топдим.  Кўриб турибсиз чиройли аёлман. Бир эркак кўзимдаги мунгни ва баъзан йиғлаб пол артаётганимни кўрибди. Кейин кўнглимни сўради. Ҳаётимни айтиб бердим. Менга бу одамнинг раҳми келди... Яхши гапириб кўнглимни кўтаришга ҳаракат қиларди. Бир куни 8 мартга атаб ҳаммани табрикладилар, аммо менга бир атир совға қилибдилар. Мен тўғриси бу одамни яхши кўриб қолдим. Ўзимга қарашни бошладим. Сочимни бошқачароқ қилиб турмакладим. Ҳамма аёллар менинг озғинлигимга ҳавас қилишарди. Бу озғинлик эмас азадорлик, бахтни ҳис қилмаганлик, табассум йўқлиги, аёл эмаслик, битта қозиқга айланиш, касалманд кайфият эканлигини қаердан ҳам билсин бахти бутун аёллар.  Ҳулласи... Менинг виждоним қийналишни бошлади. Аллоҳ олдида ҳам ўзимни гуноҳкор ҳис қилишни истамасдим. Бу одамнинг менга берган ёрдамларини ишхонамиздаги бухгалтеримиз ва бошқа ишчилар ҳам сезишарди. У одам менга никоҳ таклиф қилди. Мен аёлининг билиши кераклигини айтганимда Аллоҳ билса бўлди” дедилар ва мен бу гапга рози бўлдим.  Азобим янада кўпайди. Хотини бу ҳақда билди. Менга бир хоналик уй олиб бергандилар ва ҳафталик рўзғоримни қилиб берардилар. Уй тўққизинчи қаватда эди. Бир куни аёллари тўққиз қават уйнинг олдига келиб бор овозлари билан “....!”, “....!!” “Сен менинг эрим билан....!” деб ярим соат бақирди. Қандай қилиб ошхонага бориб пичоқ олганимни ва қорнимга суққанимни билмайман... Бугун қирқинчи кун. Аввал эримни қабрга кўмдим. Энди мен ишонган эркакни никоҳли эримни қалбимнинг қабрига кўмдим.  Менга ёрдам беринг... Бу севгидан қутилай...  Шу аёл эри билан бахтли яшасин... Мен эса яна оч-наҳор... Ноним-ошим бору, лекин яшашга иштаҳаси йўқ семиз, бахти бутун аёллар орзу қилган озғин аёлга айланай...  Севгимни хотирамдан ўчириб беринг... Опажон...

☂️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!☂️ БУГУН 💜🤍💜🤍🤍💜🤍 ЧОРШАНБА ТОНГИ ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН. 💜🦋 🪷🍀 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🌿💔 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин! 🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! 🍁 Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲 🌿💔 ЧОРШАНБА кунингиз хайрли ўтсин, азизларим Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#У‌ткинчи_дунё #No_116 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Аллоҳга шукур, қайтариб олдик. Кома холатида. Доктор чуқур ухх тортди —Худога шукур.. Ботир бошини тепа қилиб, хўрсиниб қўйди. —Болаларчи? Ботирни болалари ёдига тушди. —Хали кичик бўлгани учун, вакумда. Хозир бир мартага рухсат берамиз, кўриб чиқишингизга. Телефон ёки шунга ўхшаш нарса олиб кириш мумкин эмас. Доктор йўл бошларкан, Ботирга гапирди. —ХХопп Ботир, хаяжонланиб телефонини олиб хамширага бериб, докторни ортидан юрди. —Ўғлингизни ахволи қониқарли, қизингизни ахволи эса яхши. Фақат жуда нимжон. Вақтига етиб туғилмагани сабаб. Лекин бундан кичик болалар хам яшаб кетган. Тезроқ кўринг, кўп қолиб бўлмайди. Доктор ташқарига чиқиб кетди. —Энди мен хам ота бўлдимми? Ботир, вакум олдига келиб ойнага қўлини қўйди. —Энди бир ўзим учун эмас, сизлар учун хам масъулман. Бунча кичик бўлмаса бу митти фаришталар. Ботирни кўзларидан беихтиёр ёш оқарди. Ичидаги хиссиётни эса, ташига чиқара олмас эди. Анча пайт уларга термулиб ўтирди. —Энди чиқишимиз керак. Хамшира Ботирни олдига кирди. —Яхшилаб қаранг, ёнидан бир дақиқа хам силжиманг, маошингизга яна қўшиб бераман, тушундингизми? Ботир хамширага қаттиқ тайинлади. —Хўп бўлади, хижолат бўлманг. Хамшира жилмайиб қўйди. 💫💫💫💫 —Опа ҳомиладор эканингизни билмаган эканман, нечи ойлик бўлдинглар? Хумора, Розияни қорнига қараб энтикиб қўйди. —Беш ойликдан ўтдик, катта бўлиб қолдик. Розия, Кароматга қараб қўйди. —Бунча яхши. Илохим бизга хам насиб қилсин. Розия Хуморани гапидан жахли чиқиб, лабини тишлади. —Худо хохласа, мени келиним уйни набирага тўлдириб юборади. Чунки ўғлим, жуда севади хотинини.. Каромат хар бир гапига урғу бериб, Розияга қараб гапирди. —Сизлар ўтириб туринглар, мен ширингина қилиб, шўрва осаман. Хумора ўрнидан турди. —Қизим, опангиз кетаман деб шошилаётган эди. Вақтини узоқ олмайлик яна. —Вой опа, ўтирсангиз бўлардику..

#У‌ткинчи_дунё #No_115 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Нега келдинг? Тоза жонга тегдингку? Эшикни очган Сардор, Розияни кўриб асабийлашди —Нима, менга эшиттириб ўшани ўпиб яласангиз хам, мен жим бўлайми? Розия анчагина билиниб қолган қорнини силади. —Кет, уйга бор ортингдан ўзим бораман. Сардор тирсагидан ушлаб, улоқтирди —Кетмайман, хотинингизни кўрмагунча кетмайман.. Розия яна эшикка яқинлашди —Нимасини кўрасан? Ўзингдан кетма, сенга индамаганимни қўрқоқликка ёйяпсан шекили Сардор, яна Розияни итариб ташлади. —Хозир хотинингизни олдига кираман... Розия Сардорни туртиб ўтди. —Вой ассалом алейкум яхшимисиз опажон.. Хумора югуриб салом шарфини бошига ташлаб салом солди. Розия турган жойида қотиб қолди. —Сен.. Розия пичирлади. —Хуш келибсиз.. Хумора, Розияни қучоқлаб юзидан ўпди. —Холамларни хам олиб келмабсизда.. Нега бу ерда турибсиз, қани ичкарига юринг.. Хумора мехмонлар ўтирадиган хона томон тез бориб, эшигини очди Сардор хеч нимага тушунмай қараб турарди. Розия хам қимир этолмай қолди. —Ойижон.. ойижон мехмон опам келди.. Хумора, Каромат ўтирган хона томон қараб гапирди. Каромат шошиб ташқарига чиқиб, Розияни кўриб ранги оқариб кетди. —Ойижон, бу холамни қизи. Тўйга кела олмаганди, кўргани келибди. Хумора хурсанд бўлиб гапирди. —Келинг мехмон. Каромат, Розияни олдига борди. —Хуморахан, боринг чой қўйинг. Каромат, Хуморага қараб жилмайди —Хўп бўлади ойижон, сиз опамни ичкарига олиб киринг. Хумора шошиб ошхонага кириб кетди. —Мен ўғлимни олдида ўралашма деганмидим? Каромат Розияга нафрат билан қаради. —Бегона бўлмабмиз. Синглимни ўзимга кундош қилиб олиб келибсизда? Розия, мағрур қаради. —Йўқол, бу ерда ортиқ қорангни кўрмай тушундингми? —Нега экан, атай келганда келинни қўлидан чой ичмай кетиш йўқ. Розия мехмонхона томон юрди.. 💫💫💫💫 —Хўжайин мана хонимни телефони. Жама телефонни Ботирга узатди. —Охирги марта ким билан гаплашган экан? Ботир кўзлари қизариб Жамага гапирди. —Хозир биламиз. Жама телефонни олиб текширди. —Номалум рақам хўжайин. —Тез очириб кел.. Ботир сал кам, ўкирди. —Хўп бўлади. Жама югуриб чиқиб кетди. Ботир соатига асабий қараб, реанимация эшигини қаттиқ таққиллатди. —Шовқин қилманг, беморлар безовта бўлади. Хамшира югуриб чиқиб гапирди —Мени хотинимга нима бўлди? Ботир бақирди —Хозир докторга хабар бераман, ичкаридан хали чиқишгани йўқ. Хамшира эшикни беркитиб, ичкарига кириб кетди. —Доктор нима бўлди? Салдан кейин чиққан докторни олдига, Ботир шошиб борди. Доктор бошидагисини ечиб, чарчоқ тўла кўзлари билан Ботирга қаради.

#У‌ткинчи_дунё #No_114 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Эшитаман.. Мунира бегона рақамдан келган қўнғироққа ўйланиб жавоб берди. —Сиз Мунирамисиз? Муслимни синглиси? Бегона эркакни овозидан, Мунира ўзини ноқулай хис қилди —Ха мен. Тинчликми? —Акангизни биз сотиб олдик, хотини бизга сотиб юборди. Эрингиз бой одамлигини биламиз. Эрингизга айтдик, лекин бизни гапимизга парво қилмади. Бизга керакмас, нима қилса қилаверсин деди. Охирги марта огохлантиряпман. Пулини тўланг, биз озод қилайлик. Тўғриси бизга бу текинтомоқни кераги йўқ, синглисини сотганда бошқа гап эди. Мўмайгина пул топардик —Ўчир овозингни.. Синглим хақида оғзингга олма.. Мунира бақириб гапирди. —Шунинг учун биз айтган пулни бер, ва биз сени ва синглингни тинч қўяйлик. —Синглимга яқин йўлашни, хаёлинга хам келтирма тушундингми? Мунирани қўллари қалтираб, ерга ўтириб қолди. —Танлаш имкони бор. Ё пул тўлаб акангни олиб кет, ёки ўзимиз бориб синглингга алиштириб келиб, пулимизни чиқариб оламиз. Эркак хунук кулди. Мунирани қўлидан телефони ерга тушиб кетди. Мунира ўрнидан туриб, эшик томонга юраман деб икки қадам ташлаганини билади ерга еқилиб хушини йўқотди. Ичкаридан келган овоздан, хизматкор югуриб кирди. —Қизим кўзингни оч... Мени қўрқитма, эринг мени ўлдиради.. Хизматкор аёл, телефонини олиб Ботирга қўнғироқ қилди. 💫💫💫💫 —Нега бундай бўлди? Ахир эрталаб бир яхши юрган эдику? Ботир каридорда асабий юрарди —Телефонда ким биландир роса тортишди, кейин ерга еқилганини билиб югуриб кирдим Хизматкор қўрқа писа гапирди —Қани телефони? Ботир, жахл билан гапирди —Уйда қолган.. Ботирдан қўрқиб зўрға гапирди —Жамага айт, тезда олиб келсин.. —Хўп бўлади. Хизматкор аёл югуриб ташқарига чиқиб кетди. —Аперацияга тайёр, олиб кириб кетяпмиз. Қорни билан тушгани сабаб, болага шикаст етган. —Сақлаб қолинг, онани хам болани хам. Тушундингизми. —Қўлдан келганича, харакат қиламиз. Доктор ичкарига кириб кетди. Вақт ўтиши қийинлашиб кетарди, Ботир операция тугагунча, бир жойда тура олмади. —Операция муваффақиятли тугади. Доктор ичкаридан чиқиб, Ботирга гапирди. —Оллоҳга шукур. Ботир юзини ишқалади —Болалар жуда нимжон, айниқса ўғил боласи. Онаси хам ярим жон бўлиб қолди. —Нима керак бўлса, хаммасини қилинг. Учаласини хам соппа соғ олиб чиқиб кетаман. Ботирни кўзлари ёшланди. —Хўп ... —Доктор, онани юраги тўхтаб қолди... Ичкаридан хамшира ховлиқиб чиқиб келди —Нима? Мунираааммм... Ботир бақириб, эшик томон югурди. Доктор хеч нимага қарамай учиб кириб кетди, Ботирни ушлаб қолишди..

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍋LIMON MARKET.НИ СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАМИЗ💁🏻‍♀ 🇨🇳ХИТОЙДАН КАРГОСИЗ 10.БАРОБАРГА АРЗОН ЗАКАЗ ҚИЛИШНИ ЎРГАТАМИЗ😍 БОШҚАЛАРДАР ФА
🍋LIMON MARKET.НИ СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАМИЗ💁🏻‍♀ 🇨🇳ХИТОЙДАН КАРГОСИЗ 10.БАРОБАРГА АРЗОН ЗАКАЗ ҚИЛИШНИ ЎРГАТАМИЗ😍 БОШҚАЛАРДАР ФАРҚИ ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАР✅ 📲Телефонлар 300.Минг Сўмдан 1.Миллион Сўмгача💸 🛋Пододеяльник 50.Минг Сўм 👗Кўйлаклар 30.Минг Сўмдан 👠Туфлилар 20.Минг Сўмдан👡 👛Сумкалар 10.Минг Сўмдан👜 😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИН👇 https://telegram.me/joinchat/4gxa8XOIv14wMDYy

Eshik taqillasa, yuragim orqaga tortadigan bo'lib qoldi..." 😔 Kechasi soat ikki. Uydegilar allaqachon uxlashgan. Men esa uyd
Eshik taqillasa, yuragim orqaga tortadigan bo'lib qoldi..." 😔 Kechasi soat ikki. Uydegilar allaqachon uxlashgan. Men esa uyda yolg'iz o'zim uxlayolmay turibman. 😔Stol ustida esa o'sha tanish manzara: bankdan kelgan xatlari, hisob-kitob qilingan, lekin baribir yetmayabdi. Yana qarz, yana kredit... "Erkak bo'lib turib, bir oilani kam-ko'siz ta'minlay olmayapmanmi?" degan savol odamni ich-etini yeb yuborar edi toki men shu yopiq kanalni topmagunimcha!
⚠️ SIZNI QASHSHHOQLIKKA OLIB KETAYOTGAN 3 TA XATONI! 🔥 QARZ VA KREDITDAN QUTULISHNING BIRINCHI OSON YOʻLINI! SHU YERDA TOPDIM 💯
Sizda ham shunday muommo boʻlsa bu yerga kelishingiz shart 👇👇 https://t.me/+sdJcb3o9k-JlZjRi https://t.me/+sdJcb3o9k-JlZjRiO'ZINGIZNI MOLIYAVIY HALOKATDAN QUTQARING!

🚨 FARZANDINGIZNI TELEFONDAN AJRATA OLMAYAPSIZMI? 😔 Ertalab uyg‘onsa telefon... 😔 Ovqat yesa telefon... 😔 Dars qilsa ham x
🚨 FARZANDINGIZNI TELEFONDAN AJRATA OLMAYAPSIZMI?
😔 Ertalab uyg‘onsa telefon... 😔 Ovqat yesa telefon... 😔 Dars qilsa ham xayoli telefonda...
Siz taqiqlaysiz, urishasiz, telefonni olib qo‘yasiz... Ammo natija yo‘q. Chunki muammo telefonda emas. Muammo — farzandingiz nega telefonga qochayotganida... 🎓 Men bolalar psixologi sifatida sizni 5 kunlik BEPUL marafonga taklif qilaman. Bu 5 kun davomida siz:
✅ Farzand nega telefonga qaram bo‘lib qolishini ✅ Jahl va urishsiz uni telefondan uzoqlashtirish usullarini ✅ Telefon o‘rnini bosadigan qiziqarli faoliyatlarni ✅ Farzand bilan munosabatni mustahkamlash sirlarini
🔥 Ishtirok etish BEPUL hoziroq qóshiling👇

Ношукур аёл воқеаси... Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

​​​​ди..Яна полковник эмиш.. ...Узр сураб ортимга кайтдим...Углимни мактабидан олиб яна сизнинг олдингизга кайтдим касал одамни ташлаб кетолмадим..Шу утган уч кун ичида хотинингиз бир бор йуклаб келмади. Сал узингизга келиб хаётингизни сузлаб бердингиз олис вилоятда ёлгиз яшайдиган онаизорингиз бор экан..Нега бирга яшамайсизлар деган саволимга Онам бу ерга келишни истамайдида дедингиз маюсланиб.. Бир биримизни якиндан таниб такдиримиздан хабардор булиб дустлашиб колдик тез тез телефонлашиб турар эдик. ..Кунларнинг бирида бир хоналарни тозалаб кир булса ювиб куяй дея квартирага келсам сизнинг хонангиз буш..Менга хабар килмай кетиб колибсиз!!! ..Орамизда дустликдан бошка хеч нарса йук тугри..аммо галати булар экан..Оилангизга кайтганингизга хурсандман.. Кунларнинг бирида менга телефон килиб анчадан бери Онангиздан хабар ололмаганлигингизни айтиб вактим булса бир хабар олиб келишимни илтимос килдингиз..Мен йулга тушдим муштипар бир Онани савоб учун курсам куриб келибманда..Сиз берган адрес буйича бир уртача ховлини топиб бордим Онангиз мени кучок очиб кутуб олдилар атрофимда минг айланиб ургулганлари сари Онам ёдимга тушиб кунглим бушаб кетди..Бизлар Она Бола булиб кетдик энди фурсат топдим дегунча Онамизни хузурларига чопар эдим.. Сизни баъзан куриб колар асосан телефонлашиб турар эдик. Кунларнинг бирида Онамизни Тошкентга олиб келдим бир келинг дедингиз..Энди мен хам шахарда уз уйимга эга углим олийгох талабаси ишларим юришиб дукон очган пайтларим..Совга салом олиб уйингизга бордим хеч сухбатимиз тугай демасди эртаси куни Онамизни уйимга олиб келдим.. Уч кунлардан сунг хотинингиз келди йиглаб яна шикоятини бошлади: -Эрим кимнидир яхши куради.. У кетгач Онамиз: -Энди армоним йук боламни хам уз яхши кургани бахти бор деб колдилар. -Онажон ким у мен билмас эканман дедим хайрон булиб. Онажон менга ажабланиб карадилар: -Сизда болам.. ..Бемор инсонни кунгли учун бу гапга хам кундим..Майли болам узига тинч деб уйласинлар..Бу Онажон билан сунги учрашувимиз экан..Орадан бир неча кун утган.. Тонг сахар телефон колиб,,Онамдан ажралиб колдик "-деганингизда хеч ишонмадим...Уларни сунги йулга бирга кузатдик.. ..Йиллар бизнинг дустлигимизни мустахкамлади..Хар гал менга нимадир демокчи булсангиз: -Аёлингизнинг куз ёшларини артинг мени Фарзандларимнинг етимлиги етади сиз угил кизингизни етим килманг дея кайтарган пайтларим бир кун келиб сизни узга билан кураман деб уйламаганман. ..Бахорни яхши кураман..Кишни хам яхши куришни ургандим.. у мендан Сизни айирди..Кор ёгаяпти..Бир чиройли..Корга махлиё булиб турар эканман кимдир кулимдан тортди, -Нурия сиз яхши юрибсизми?. Ёнингиздаги аёлга мени таништирмай хол ахвол сурай кетдингиз. -Качон келдингиз?! -Нурия.. -Хозиргина аэропортдан чикдим.. -Нега айтмадингиз кутуб олардим..ха дарвоке узр айтгандингиз.. -Оввора булиб нима киласиз Полковник сиз банд одам..Узим кетавераман. Майли бахтингизни топганингиз чин булсин.. -Нурия...Шошманг.. Мен сизни хамон севаман лекин нима килай Сиз менга имкон бермадингиз..Ахир бу хаёт истаги эркак киши излаганини уйидан топмаса кунглидаги инсон уни рад этса.. Сиз ёнингиздаги аёлга парво хам килмай гапира бошладингиз.У бир оз бир сизга бир менга караб тургач шартта оркасига бурулиб югуриб кетди..Ёшгина аёл... -Энди..-узингизни окламанг шарт эмас Полковник..Ортидан боринг Кайтаринг.. -Йук..Мен чарчадим..Мени кечиринг.. ...Аста сиздан узоклашдим. СУНГИ БОР кузларингизга бокиб хайрлашмокчи эдим..Аммо ортимга карамадим.. .Накадар огрикли холат.. ...Ох менинг кадримга етмаганим..Мен Бировни бахтини омонат олишни истамадим..Бахт нима Узи???

📝 Кадримга етмаганим..(Хикоя). ...Энди биз айрилик ёлгизлик дунеси кишиларига айландик.. Менку ёлгиз бева аёл эдим аммо сиз оилали купни курган ички ишлар ходими эдингиз. Тасодифий хатолардан такдир яралади дейдилар аммо биз учун хато булиб туюлган нарсалар такдир учун тугридир балки...Такдир экан турмуш уртогим тусатдан вафот этиб икки ёш гудак билан колдим..Бир дугонамни таклифи билан бозорга якин жойдан ижарага квартира олиб савдо бошладим. Болаларимни бири мактаб ёшида квартирамизга якин мактабга жойладим кичиги узим билан баъзан кайнонам олиб кетади. Хуллас оиламни тебратиб юрган кунларим эди. ..Уша бизни такдир учратган кунда савдодан чарчаб келиб энди ухлаган эканман эшик каттик таккиллади аста бориб глазокдан карасам милиция формасида икки киши турибди эшикни очдим..Салом аликдан сунг ичкари кирдиларингиз: -Шу квартиранинг эгаси поччам булади вактинча яшаб туришга сураган эдим,-дедингиз хайрон булиб караганимга. -Ахир мен хам ижарага олганманку нега телефон килмадилар бошка жой топардим ёки мехмонхонага борардим -дедим уй эгасидан ранжиб. -Уй икки хоналик бир хона буш бир аёл хафтада 3-4 кун келади деганларига...узр..биз мана бу хонада ухлаймиз узи доим келмаймиз..сиз бемалол дам олаверинг.. ..Яхши хамки бу хона ичидан кулфланади эртаси бошка уй топишни режалаштириб ухладим.. Эрта тонгда нарсаларимни йигиштириб калитни ошхонада чой ичиб утирган исмини хам билмайман хали мехмонга олиб чикдим: -Ижара хакини тулаб куйганман сиз бемалол яшанг ука пул бериб юрманг мен бошка уй топарман.. -Келинг чой ичинг,узр сизни безовта килдим калит узингизда туратурсин ман казармада яшайвераман..Кеча ноилождан келдим..Оилам хакида сураманг икки ой булди уйни унга ташлаб чикиб кетганимга...Анча булди поччамдан уйини сураганимга сиз хакингизда айтган келишсаларинг бир хона буш деган эди хеч вакт булмади телефон килсам кутармадингиз..Кеча бир дустим келган эди ноилож олиб келдим..У сахарда кетди..узр. -Майли мен борай кечга келмайман хайр,-дедим калитни стол устига куйиб юкларимни кейинрок олиб кетарман. -Икки кун ишда буламан сиз бемалол яшайверинг углингизни мактабига бир кадам экан бошка жой изламанг.. -Яна бир хамкасб аёл яшайди у нима дейди хали.. -Гаплашиб кураман кетманглар.. ..Хайрлашиб чикиб кетдингиз..Орадан кунлар утди энди кийналсам хам катнаб ишлай бошладим ..Тошкентдан юк олиб келган пайтларим мажбур квартирага юкимни ташлаб мехмонхонага кетар сахар келиб юкни бозорга олиб борар эдим..Сизни баъзан биз йук кунлари келиб яшаб юрганлигингизни эшитган дугонам мендан ранжиб бошка ижара хона топиб чикиб кетди..У хакикатга ишонмади мен хеч нарса деб узимни окламадим. Кунларнинг бирида эшикга кистирилган хатни куриб очиб укидим:.Нурия келсангиз илтимос менга тел килинг номерим.,, ..Мен ишимга якинрок жойдан уй топиб юкларимни олиб кетишга келдим..Хайрлашай деб хонангиз эшигини чертдим..Ичкарида каттик иситмалаб ётган экансиз..Рангингизда кон йук хол ахвол сураб иссик чой олиб келдим : -Тез ёрдам чакирайинми? -Келиб кетди. -дедингиз.. Кузим дори дармон ёзилган рецептга тушди. -Мен тезгина олиб келай сиз чой ичиб туринг.. Миннатдорчилик билдириб пул узатдингиз. Пулни олмай кучага чикдим аптекадан керакли нарсаларни олиб бозорчадан харид килиб келдим. Керакли муолижаларни килганимни куриб: -Сизни менга Худо етказди медикмисиз дея кулдингиз.. Кон босимингиз кутарилган анчагина шамоллаган экансиз,сизга тинчлик ва яхши парвариш керак эди -Уйдагиларга хабар берсак, дедим ийманибгина. -У келиб менга карайди деб уйлайсизми икки куча нарида яшайди..Уй адресингизни айтдингиз.. Аччиккина маставани ичиб уйкуга кетдингиз..Мен сизнинг уйингизга йул олдим. Эшикни аёлингиз узига оро бериб киммат халатга уралган тиллоларга бурканган бир санам очди. Худди мени танийдигандек ичкарига таклиф этди. Ва сиздан шикоятни бошлади..Нихоят гапидан бир оз тухтаган пайти касал эканлигингизни айтдим.. -Унга бу кам качон менга ичи ачибди бир бегонадек яшаймиз. Ажрашиб кетайлик уйни сотиб алохида уй олайлик десам кунмайди ишдан келсам уйдан кетиб колибди ойлигини олиб келиб ташлаб кетади мен билан бирор жойга бирга бормай @ibratli_xayotiy_xikoyalar

16 ёш вақтимда ўғирлик қилишга мажбур бўлдим аммо у ерда эса мени дахщатли вокеа кутаётганлигини билмасдим... -Қара бу итлар
16 ёш вақтимда ўғирлик қилишга мажбур бўлдим аммо  у ерда эса мени дахщатли вокеа кутаётганлигини билмасдим... -Қара бу итлар уч кундан буён ҳеч нарса емайди. Сабаби улар учун қурбон бўладиган одам бор. Бу сенсан. Мендан Жафарни тортиб ололмайсан митти шайтон! Итлар мендан анча катта эди. Мағзунa юзимни итларни ҳозиргинa киритишган қафасга босди. -Улар сени қонинг исини сезишаябди. Қафасни очилар, Мағзуна яна арабчада гапира бошлади. Соқчилар итлар бор қасаф эшигини очишди Мағзуна мени ўша томонга судрай бошлади.... ДАВОМИ ДАХЩАТ 😱

9 июнь — Халқаро дўстлар куни
Олимларнинг айтишича, дўстлар билан дийдорлашиш саломатлик учун фойдали экан. Дўстлар суҳбати организмнинг гормонал функцияларига ижобий таъсир қилади ва бу руҳий хотиржамлик ҳамда тетиклик бағишлайди.
Бугун - Халқаро дўстлар кунида бир тўпланиб, дийдорлашайлик-а, группа?! Дўстларимизни бугунги байрам билан табриклаб қўямиз.