uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 20 817 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 818-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 857-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 20 817 obunachiga ega bo‘ldi.

02 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -557 ga, so‘nggi 24 soatda esa -27 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.18% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.43% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 537 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 755 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 21 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 03 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

20 817
Obunachilar
-2724 soatlar
-2027 kunlar
-55730 kunlar
Postlar arxiv
Менинг онам энг дилбар аёл🥰❤️❤️

#Савол 👇 ❗️Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг жинсий яқинлик қилса бўладими? Буни кўпчилик билмас экан😀👇
#Савол 👇 ❗️Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг жинсий яқинлик қилса бўладими? Буни кўпчилик билмас экан😀👇

​​Эрни даволовчи дори Бир аёл дугонасини олдига келиб эридан шикоят қила бошлади: - Эрим қачон уйга келса менга ташланади, бақиради, тергайди, бундан қутулишни иложи бўлмаяпти... Дугонаси: -Биласанми дугонажон, менда бир дори бор, уни менга бир танишим берган эди, қайси аёл бу дорини истемол қилса эри тинчланиб, сокин бўлиб қолади. Сенга ундан бир шиша бераман. Дорини қўллаш услубини ёдингда тут: Қачон эринг келиб сенга бақиришни бошласа, сен дарҳол дорини қошиқга олиб оғзинга сол, лекин ютиб юборма, қачон эринг тинчланса, кейин ют, - деди. Аёл дорини олиб уйига кетди. Бир ҳафтадан кейин дугоналар яна учрашишди. Дорини истемол қилган аёл дугонасига: -Раҳмат сенга, ҳақ экансан, дори эримга яхши таъсир қилди. Қачон дорини оғзимга солсам, ўша заҳоти эрим тинчланиб қолади, - деди хурсанд бўлиб. Дугонаси: - Эрингни тинчлантирувчи дори - бу аслида сукутингдир, - деди. Эр гапирганда сукут сақлашни ўрганинг, аёллар!  Бу иш фақат ва фақат фойда келтиради, уруш-жанжалларни даф қилади, рўзғорингизга барака олиб келади! Аёл киши эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган, одобсиз бўлса, Аллоҳ асрасин, бундай оила тагидан емирилган оила ҳисобланади ва эртами-кечми у қулаб тушади, парчаланиб кетади!.....

Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨 ❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл
Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨 ❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб европага олиб кетиш, шу тариқа ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган Улар Мадина шаҳрига киришади ва Равзага яқин жойдан жойлашиб олишади. Ҳар куни Росулуллоҳнинг қабрлари томон ер остидан йўл қазишни бошлашади.Қабрга етай деб қолганда мўжиза юз беради... Аллоҳ пайғамбарини ҳимоя қилиб😭 (давоми...👇)

Ҳаётдаги катта ўзгариш... Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва: - Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди. Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб: - Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади. Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи: - Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади. Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди. У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади. Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

​​Муяссар эшикни очганида, агар лўли аёл садақа сўрамаганида, у ҳаммасидан хабар топган-у, боласини олиб кетгани келди, деб ўйлаган бўларди. “Тавба, шунча йил ўтса ҳам, ҳеч ўзгармаган. Айниқса, бошидаги рўмоли ўша илк бор туғруқхонада кўрганимдай”, деб хаёлидан ўтказди Муяссар. У уйидан нон ва яна озроқ пул олиб чиқиб, лўли аёлга тутқазди. — Тўхтанг, мен сизни танидим. Туғруқхонада… — деди лўли аёл. Унинг бу гапидан Муяссарнинг юраги қинидан чиқиб кетай деди. Наҳотки, у ҳаммасини билади, наҳотки, ўзи асраб-авайлаб ўстирган боласини энди олиб кетса?.. Лўли аёлнинг гапи Муяссарнинг ташвишли хаёлларини тумандек тарқатиб юборди. — Сиз ҳам мендай ўғилли бўлгандингиз-а? Бачаларимиз тенгқур-да энди. Катта бўлиб қолдими ўғлингиз, исмини нима қўйдингиз? — Собит, — аранг жавоб қайтарди Муяссар. — Ҳа, яхши, булар учун раҳмат, кам бўлманг, — деди лўли аёл қўлидаги Муяссар берган нарсаларга қараб. Кейин ёдига яна нимадир тушгандек гапга тушиб кетди: — Иби, ман сизга бачамни таништирмабман-к у. Замонбек, бери кел, бачам… — дея аёл нарироқда дарахтдаги мевалардан узишга уринаётган болани чақирди. Югуриб етиб келган болага Муяссарнинг кўзи тушди-ю, ранги докадек оқариб кетди. Унинг кўзлари худди ўзиники эди, Муяссарнинг ёшлиги худди шу болага кўчиб қолганга ўхшарди. — Мана шу мани бачам, ўшанда сизнинг ўғлингиз билан бир кунда туғилган. Анча катта бўлиб қолди, кўрдингизми? — деди аёл бир болага, бир Муяссарга қараркан. Бола онасининг этагидан тортар, бу ерда туриб зерикиб кетгандек бетоқатланарди. — Ҳа, майли, — деди лўли аёл. Сўнг хайр-хўш қилиб кетишга чоғланди. Муяссар эса, дарвозага суянганча узоқ қолиб кетди. Ўз боласи ҳамон тирик эканлиги, яшаётганлиги бу унга мукофотми ёки бировнинг боласини ўзиники қилиб олгани учун жазоми, шуни билолмай, узоқ ўйланиб қолганди..!

Фарзандим лўлининг боласи. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Сен ҳадеб сиқилаверма. Эсон-омон болангни қўлингга олсанг, Яратган умрини узоқ қилса, қолгани ҳеч гап эмас.Аёл аммасининг бу гапларидан кейин бироз ўзига келди. Туғруқхонага келганидан бери шу ҳақида ўйлайди. Унинг бу ўйларига ҳам асос бор, мана, турмушининг ўнинчи йили кетмоқда ҳамки, дунёга келган гўдаклари туғилганидан бир неча кун ўтар-ўтмас, кўз юмади. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Фолбин ва бошқалар ҳам худди шифокорлар каби аниқ бир гапни айта олишмади. Фақат онасигина унга сабр қилиши кераклигини, бу ҳам ҳаётнинг синови эканлигини такрорлайверади. Аммо Муяссарга энди онасининг гаплари ҳам кор қилмасди. Бешинчи боласини 9 ой кўтариб, уни бир марта бағрига босибоқ йўқотиш азобидан юраги зада бўлиб кетди, ахир… Бу сафар ҳам ҳали дийдорига тўймаган гўдагидан айрилишдан қўрқиб, йиғлаб ўтирганда аммасининг далдаси кор қилмасди. Аммаси шу туғруқхонада анчадан бери ишлайди. Ўзининг болалари катта бўлиб, ўқишларни ҳам тамомлашяпти. Шунинг учун ҳам, бошқаларнинг дардини англаши қийин. Буни фақат фарзандсизлик доғида куяётган аёлгина тушуна олади. Аммо тақдир бахт туҳфа этаман деса, ҳеч гап эмас экан. Муяссар фарзандли ҳам бўлди, боласини қўлига олганида эса, ундан эрта-индин айрилиб қоладигандек қаттиқ бағрига босар, юз-кўзларидан тинимсиз ўпарди… — Болангиз сизга ҳеч ҳам ўхшамас экан-а, — деди унинг ёнида турган ҳамшира қиз. — Ҳа, у худди дадасига ўхшайди. Қош-кўзлари, айниқса, юзларининг қорачадан келганлиги худди дадасининг ўзгинаси. — Умри билан берган бўлсин, — деди ҳамшира. Бу гап Муяссарнинг ичини эзиб ётган қайғунинг яна қўзғалишига сабаб бўлди. Бироқ, мана, орадан бир ой вақт ўтди ҳамки, ичидаги бу қўрқув ҳали уни тарк этгани йўқ. Аслида, шу пайтгача бирорта боласи икки ҳафтадан ортиқ яшамаган эди. Бу боласининг ҳамон бағрида эканлигидан у ўзида йўқ хурсанд эди. Аммо аммасининг ўша куни айтган гапи ҳаммасини бирданига чил-чил қилиб юборди. — Бу ёлғон, деб айтинг, илтимос, амма, нега бундай қилдингиз? — Нима қилишим керак эди? Оилангнинг бузилишига йўл қўйиб беришим керакмиди? Ўша куни қайнонангнинг гапини эшитиб қолганимдан кейин, бу сен учун яхши бўлади, деб ўйладим. У агар шу боланг ҳам ўладиган бўлса, сени ўғлидан ажраштирмоқчи эди. Нима, сен турмушинг бузилиб кетишини хоҳлаганмидинг? Кейин сенга биров уйланармиди? Бир умр ёлғиз ва фарзандсиз ўтишингга тўғри келарди. Шунинг учун ҳам, ўша куни сен билан бир кунда кўзи ёриган лўли аёлнинг боласи билан алмаштириб қўйдим. Ҳали мендан миннатдор бўласан. — Амма, ахир, у аёл бола ўзиники эмаслигини билиб қолса нима бўлади? Бу ҳам майли, эрим бундан хабар топсачи… барибир, шунда ҳам оилам бузилиб кетади-ку, у мени умуман кечирмайди. — Ақлингни ишлатиб, эрингга ўзинг айтмасанг, қаёқдан биларди? Иккинчидан, лўли аёл ҳам бу сирнинг тагига етиши даргумон. Билмайман, сенга дуо кетганми, болаларинг туғилиб, ҳали бир ойлик бўлмасданоқ ўлаверади. Ким билсин, ҳозир ўша боланг ҳаётми? Балки, аллақачон… — Амма, ундай деманг, ахир, нима бўлганда ҳам, у менинг болам эди. Ана шу вужудимда ўсган, юрагимнинг уришини эшитиб дунёга келган болам эди. Муяссар кўз ёшларини тўхтата олмас, овозидаги титроқ қаттиққўл амманинг ҳам юрагини юмшатиб юбораёзди. Хонага кириб келган қайнона эса, амма-ю жияннинг суҳбатини шу ерда тугатиб қўя қолди. Аммо иши борлигини ва дарҳол кетиши кераклигини баҳона қилиб чиқиб кетишга чоғланди… Кунлар шу зайлда ўтар, Муяссар эри бир кун ҳамма сирдан воқиф бўлишидан қўрқиб, юрак ҳовучлаб яшарди. Мана, ўзи ўстираётган ўғли ҳам катта бўлиб қолди. Муяссар бу бировнинг боласи демади, меҳри бўлинмади, худди ўз боласидек парвариш қилди, оналик қилди. Ҳаммаси кўнгилдагидек бораётганди… — Ассалому алайкум, янго, садақа қилинг, — деди бир лўли аёл эшикни очган Муяссарга эътибор ҳам қилмасдан. — Ҳозир, — деди Муяссар ва ичкарига кириб кетди. У бу лўли аёлни кўриб, ҳаммасини эслади. Аммаси унга айтган аёл мана шу эди. Унинг уйида ҳозир ана шу аёлнинг боласи яшайди, уни ўзиники қилиб олган.......

🔴BU MARAFONDA SIZ 🔴TOʻGʻRI OVQATLANISH 🔴TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI 🔴HAR 5 KUNDA MENYU 🔴HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA 🔴BIR OY
🔴BU MARAFONDA SIZ 🔴TOʻGʻRI OVQATLANISH 🔴TOʻGʻRI SUV ICHISH QOYDASI 🔴HAR 5 KUNDA MENYU 🔴HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA 🔴BIR OYDA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ 🔴DORI VA KAKTELARSIZ OZISH OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ Faqat bu shu marafonda qatnashgan ayol qizlarga amal qiladi https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI

​​Узукни энди қўлимга тақиб кўраётган эдим, қулоғим остига тушган шапалоқнинг зарбидан анча нарига учиб тушдим. Не кўз билан қарайки, эрим...  — Ифлос. Аям, дўстларим айтганда ишонмаган эдим. Сенинг гапингга кириб аямнинг дилини оғритдим. Расво хотин! Бугундан бошлаб менга хотин эмассан. Нима етмаяпти сенга? Пулми?! Мана пул! — У бетимга анчагина пулни ирғитди-да, югурганча чиқиб кетди.  Шарманда бўлдим. Домлам ҳам мулзам бир аҳволда туриб қолди. Уйга қандай етиб олганимни билмайман. Борганимда у бақириб-чақириб кўрпа-тўшакларни, жамики кўч-кўронимни ташқарига ирғитаётган эди. Кейин билсам, эрим ҳам менинг туғилган кунимга узук совға қилмоқчи бўлиб, ўша дўконга кирган экан.  ...Уйимизга қайтиб келдим. Ота-онам, қўни-қўшниларнинг юзига қарай олмай қолдим. Ҳамма мени қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандай, ортимдан масхара қилиб гапираётгандай эди. Уйдан чиқмай қўйдим. Олам кўзимга қоронғу бўлди. «Ҳар не келса бошингга, бировданмас, ўзингдан кўр» деб тўғри айтишган экан. Бир куни шундай жазо олишим тайин эди. Шундай яхши эримни алдадим, юзига оёқ босдим. Ўзимнинг ҳаётимни абгор қилганим етмагандай, униям бахти қаро қилдим. Мен ҳомиладор эканман, бир неча ой ўтиб ўғлим дунёга келди. Эримга одам жўнатиб «Ҳеч бўлмаса туғилганлик гувоҳномасини олиб берсин», десам, у «менинг болам эмас, кимники бўлса ўша олиб берсин» дебди. Домлага телефон қилдим, у бошқа шаҳарга ишга ўтиб оиласи билан кўчиб кетган экан. Ноиложликдан боламга ўз фамилиямни бердим...

Қайнонамнинг бу гапидан менга муносабати ўзгарганини сездим.  Унга нима дейишни билмай қолдим, эримга айтай десам, айб ўзимда. Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Ишга бормаганимга хавотир олиб, ойим келди. У нимага ишга бормай қўйганлигимни сўраган эди, йиғлаб юбордим. Ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб бердим. «Мени уйга олиб кетинг», дедим бўйнига осилганча. Бундан ойимнинг қаттиқ жаҳли чиқиб кетди. Қайнонам кирганида:  — Ўгай барибир ўгайлигини билдирарекан-да. Нима қиласиз тирноқ остидан кир қидириб. Куёвимнинг ўз онаси бўлганида бундай қилмаган бўларди. Ҳар сафар қайердаги йўқ баҳоналарни ўйлаб топаверасиз. Уйладингиз, жойладингиз. Энди нима қиласиз ёшларнинг ишларига аралашиб, — деб ойим уни заҳарханда гаплар билан узиб-узиб олди.  — Ўгай!  Бу сўз қайнонамнинг юрагига қаттиқ санчилди шекилли, ранги докадай оқариб кетди. Ҳайратдан кўзлари катта-катта очилиб, донг қотиб қолди. Шу пайт кўчадан турмуш ўртоғим келиб қолди.  — Нима гап? — сўради у. — Тинчликми ўзи?  Ойим шунда:  — Қаранг, ўғлим. Аввал, бошлиғингни кўргани борибсан, дебди. Кейин эса, бошлиғинг билан бирга овқатланма, дебди. Ҳа, бунисигаям майли десам. Энди умуман ишга бормайсан, деб қизимга шарт қўйибди. Қизим бечора келсам йиІлаб «уйга олиб кетинг» деяпти, — деди.  Ўғли жаҳл билан ойисига ўгирилди ва овозини кўтариб деди:  — Ая, сиз менинг ишларимга аралашманг. Бу менинг хотиним. Мен жавоб бераман. Бугундан бошлаб ўз ишингизни билинг. Қайнонамга қудасининг гапи бир бўлди-ю, ўғлининг гапи бир бўлди. Йиғлаганча уйига кириб кетди. Биз эса ойимни тинчлантириб, уйга жўнатдик. Шу кундан бошлаб куёвимнинг онасига муомаласи бутунлай ўзгарди. Гаплашмай қўйди. Қайнотам орага тушса ҳам муносабатини ўзгартирмади. Биз энди оила аъзоларимиздан алоҳида овқатланар эдик. Қисқаси, «Ўзимиз хон, кўланкамиз майдон». Эртасидан мен ишга қайтдим. Ишга эрта кетиб, кеч қайтар эдим.  Аслида гап бошқа ёқда эди. Бу воқеаларнинг сабабчиси, гуноҳкори ҳам ўзим эдим. Мактабни битирган йилим ва ундан кейинги уч йил инс­титутга кира олмадим. Тўртинчи йили нима қилиб бўлса-да, ўқишга киришга аҳд қилдим. Ҳар йили ҳужжат топширавериб, бир ёшроқ домла билан танишиб қолган эдим. Шунга арзимни айтдим. У менга ёрдам қилишга ваъда берди. Биров менга бекордан бекорга ёрдам бермаслигини билиб туриб, ундан илтимос қилдим. Ўшанда у мени институтнинг сиртқи бўлимига ўқишга жойлаб қўйди. Мен бундан роса хурсанд бўлдим. Ахир неча йиллик орзуларим ушалди. Ўқиш бошланди. Ҳар куни дарслар тугагандан сўнг, домлам мени уйга кузатиб қўяр, баъзида кинога ҳам бирга борардик. Унинг қишлоқда оиласи, битта фарзанди борлигини ўзидан эшитган эдим. Мен бунга парво қилиб ўтирмадим. Чунки, у менга ҳам ёқар эди. Шундай кунларнинг бирида уйга келсам, меҳмонлар бор экан. Мени унаштиришди. Мен ёқтирганим борлигини айтмоқчи бўлиб оғиз жуфт­ладиму лекин, унинг оиласи борлиги боис менга уйлана олмаслигини билганим учун бу ҳақда чурқ этолмадим. Тўй ҳам ўтди. Умр йўлдошим эсли-ҳушли йигит экан. Мен ҳаммасини унутишга қарор қилдим. Аммо, яна ўқиш бошландию қарорим бузилди. Домла тез-тез ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўрар, учрашишга таклиф қиларди. ​​Шунда мен унга:  — Энди мени тинч қўйинг. Эрим билиб қолса, сизга ҳам менга ҳам ёмон бўлади, — дедим ёлвориб. У бўлса, «Қизиқмисан, аввал билмаган эр энди қаёқданам сезсин», — деб кўнглимни хотиржам қилди. Ҳар қанча эримга содиқ бўлишга ҳаракат қилсам ҳам домла менга «қарздор»лигимни эслатиб қўяр, мен иложсиз эдим. Ва ниҳоят ўқиш тугаб, ишга қайтдим. Ҳаётим ўз изига тушгандай бўлди гўё. Орадан уч-тўрт ой ўтди. Бир куни ишда ўтирсам, кимдир телефонга чақираётганлигини айтишди. Гўшакни олсам, ҳалиги домла. У мени туғилган куним билан табриклаб, тезда етиб боришимни тайинлади. Келишилган жойга етиб бордим. Домла менга «сюрприз»и борлигини айтиб, заргарлик дўконига бошлади. У ерга кирганимизда бир-биридан чиройли зирак ва узукларни кўриб лол бўлиб қолдим. Хоҳлаганингни танла, деди у. Мен аввалига рад қилдим, аммо, домла қистайверганидан ке­йин, кичкина, лекин чиройли бир узукни танладим. Домла сотувчи билан тортишиб ўтирмай, нархини шарт­та тўлади, қўйди.....

БЕВАФО АЁЛ ПУШАЙМОНИ... ҲАР НЕ КЕЛСА БОШИНГГА...  Одатдагидай иш куни бошланди. Бугун анча барвақт келибман. Деразаларни очиб, энди хонадаги гулларга сув қуяётсам, эшикнинг бандини кимдир тутгандек туюлди. Бир зумдан сўнг ёшгина жувон ийманиб, ичкарига бош суқди:  — Кечирасиз. Бир дақиқага вақтингизни олсам майлими? — сўради у.  — Майли, бемалол, — дея ичкарига таклиф қилдим.  Шунда у:  — Мана шу ёзганларимни ўқиб чиқсангиз. Маъқул келса, газетада чиқарарсизлар, — деди-да қўлимга дафтарини тутқазиб, тезда чиқиб кетди.  Аввалига ҳайрон бўлдим. Иш столимга ўтириб, уни ўқий бошладим. Нома бундай бошланар эди:  «Ассалому алайкум, таҳририят ходимлари! Кимдан ёрдам сўрашни, кимдан маслаҳат олишни билмай бошим қотиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб сизларга мурожаат қиляпман. Бошимдан ўтганларни бир бошдан сўзлаб берай. Токи қизларимиз буни ўқиб, хулоса чиқаришсин. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида мен каби адашиб, нима қилишни, дардини кимга айтишни билмай қолишмасин. Менинг ҳаётим уларга сабоқ бўлсин.  ...Ўтган йили қўшни қишлоққа келин бўлиб тушдим. Куёв бўлмиш мени бир дугонамнинг тўйида ёқтириб қолиб, уйимизга совчи жўнатган, ота-онам эса суриштириб кўриб яхши оила эканлиги учун розилик беришган эди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғим оиланинг тўнғич фарзанди, иккита укаси, иккита синглиси бор экан. Қайнонам эса уларга ўгай бўлиб, болалар ёшлигида оналари бу дунёдан ўтиб кетганлиги учун қайнотам унга уйланган экан. У бефарзанд бўлгани учунми, бу болаларни ўзгача меҳр билан, ўз боласидай кўриб тарбиялаган. Ҳатто уйнинг тўрига уларнинг оналарининг суратини осиб қўйган эди. Буни мен ҳам шундан билиб олдим. Уйда тартиб қатъий эди. Оила аъзолари ўқишга, ишга вақтида бориб, вақтида келиши қайнонам томонидан қаттиқ назорат қилинар эди. Болалари озгина кечикиб қолса, у хавотир ола бошлар, ҳатто кўча бошига чиқиб кутиб турарди. Мен ҳам бир куни ишдан анча кеч келдим. Қайнонам роса хавотир олган экан. У мени кўриб хавотирланиб сўради:  — Ҳа, қизим тинчликми?  — Домламиз оғриб қолиб, шаҳардаги касалхонада экан, шуни кўриб келяпмиз.  — Кимлар билан бордингиз?  — Лола опам, мен, яна эркаклардан уч киши, — санаб бердим мен.  Бу жавобни эшитган қайнонамнинг қаттиқ жаҳли чиқди:  — Сизнинг боришингиз шарт эмасди. Келиннинг вазифаси уйга вақтида келиб, эри келгунича овқатини пишириш.  У тарс-турс қадам босганча уйга кириб кетди. Овқатни ўзим қилмаганим учун зўр-базўр едим. Эрим қурилиш ташкилотларидан бирида ишлар, ҳафтада бир кун уйда бўлар эди.  Яна бир куни ошхонада домлам билан бирга овқатланаётган эдик. Домлам қизиқ-қизиқ нарсаларни гапирарди. Мен кулаверибман, кулаверибману ён-атрофимга қараб ҳам қўймабман. Бир маҳал қарасам, сал нарида қайнонам бизга ўқрайиб қараб турарди. Мен қилиб қўйган ишимдан хижолат бўлиб ҳар хил ўйлар гирдобида юриб, кунни зўрға кеч қилдим. Кечқурун овқатни еб бўлишгач, турмуш ўртоғим кўчага отланди, қайнотам эса телевизор кўргани ичкари уйга кириб кетди. Қайнонам бир ўзи гаплашиб олмоқчи бўлган шекилли:  — Ўтиринг, идишларни кейин йиғиштирарсиз, — деди.  Мен индамай ёнига келиб ўтирдим.  — Қизим, ишхонангизда аёллар ишламайдими? — сўради у.  Бундай саволни кутмаганим учун аввал ажабландим, кейин жавоб бердим:  — Бор, аяжон, нега сўраяпсиз?  — Ҳали ошхонада эркак киши билан овқатланаётгандингиз. Шунга сўраяпман-да.  — Ҳа, у-ми? Бўлим бошлиғимиз. «Бирга овқатланайлик», деган эди. Йўқ, дея олмадим, — деб қайнонамга ёлғон гапирдим. — Қизим бугунги қилган ишингиз бизнинг урф-одатларимизга тўғри келмайди. Бошида эри бор аёл бундай юрмайди. Мен-ку тушундим. Аммо Аҳмаджон кўриб қолганда нима бўлар эди? Ўйлаб иш қилинг, — насиҳатомуз оҳангда деди қайнонам.  — Хўп бўлади, аяжон, — дедим осон қутулганимга хурсанд бўлиб. Мен уни эримга айтиб берса керак, кейин роса жанжал бўлади, деб ўйловдим.  — Энди менинг айтганимни қиласиз. Уйда ишламай ўтирасиз, уй юмушлари ҳам етарли... ...

Qayta-qayta kelar bahor, Qayta oʻrik gullaydi. Inson umri oʻtkinchidir, U toʻxtashni bilmaydi… Ra’no Yarashevadan insonni oʻyga toldiruvchi ta’sirli she’r🔥

​​Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб кетдим. Шубҳаларим, бесабаб аразлашларим билан эримга қанчалик азоб берганимни тушундим. Аҳмоқона рашким туфайли сал бўлмаса, оиламни барбод этарканман.  Яқинда иккинчи фарзандимиз — ўғлимиз ҳам дунёга келди. Эрим эса ҳамон мени барча нохушликлар, ҳатто ёлғон маълумотлардан ҳам ҳимоя қилади. Ўша кунги учрашув ҳақида у менга оғиз очмади. Мендан дугонам Зебо билан буткул алоқани узишни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Энди ўзимни анча хотиржам ҳис қиладиган бўлганман, фақат ишонч туйғусигина кишига шунақа хотиржамлик бағишлаши мумкин экан.

Ресторандан чиқиб кетганимни ҳеч ким сезмади. Алоҳида хонага кириб, роса йиғладим. Ярим соатча йиғлаб, юзимни ювиб, анча енгил торганимдан кейин қайтдим. Қайтганимда кўпчилик меҳмонлар, шу жумладан, Зилола ҳам тарқалиб бўлишган экан. Эрим қаерда эдинг, сени роса қидирдим, деди хавотирланиб. Гапирсам, йиғлаб юборишимни билиб, индамадим. Бироз ўтгач, барча меҳмонларни кузатиб, уйга қайтдик. Машинада зўрға ўзимни босиб келдим, лекин уйга кирганимиз заҳоти бомбадек портладим! Йиғи аралаш бақира кетдим: — Нима, эски муҳаббатингиз эсингизга тушиб қолдими?! Балки бу гал мухаббатларингиз анча давом этар? Келинг, яхшиси, очиқчасига келишиб олайлик, балки ажрашганимиз яхшидир?! Чунки сабр қилиш ва кечиришдан чарчадим! — Асабларим қақшаганидан сира ўзимни тўхтата олмасдим, эримнинг анқайиб қараб қолганини ҳам сезмадим. — Нималар деяпсан ўзи? Ким ҳақида гапираётганингни тушунтириб берарсан? — сўради у хотиржам.  Жаҳли чиқса шу оҳангда гапиришини билганим учун жим бўлдим. Назаримда, эрим ростдан ҳам нималар деб бақираётганимни тушунмаган кўринади. Ростдан ҳам менинг миямда қанақа аҳмоқона фикрлар ғужғон ўйнаётганини қаердан билсин? Ахир унга шубҳаларимни айтмаган бўлсам… Қолаверса, рашк қилишга важ бўлмаса?  — Зилолани айтяпман! — тўнғилладим мен кўз ёшларимни артарканман.  — Нима бўпти Зилолага?  — Нега у билан бурчакка тиқилиб олиб, ҳиринглашиб ўтиргандингиз?  Мени кўрмади деб ўйладингизми? — кўрганларимни ошириб айта бошладим.  — Ким бурчакка тиқилибди? Эсинг жойидами, шунчаки гаплашдик-ку! Қолаверса, у эри билан ярашаётганини, бир тушунмовчилик сабаб оиласини бузиш нияти йўқлигини айтди. Алоҳида яшаб кўриб бир-бирларисиз яшай олмасликларини тушунишибди. Шуларни гапириб бераётганди. Шунга шунча ваҳима қилдингми?!  Унинг самимий қараб турганини кўриб, гап тополмай қолдим:  — Нима қилай бўлмаса… Сиз чиройлисиз, аёллар сизга қараса, чидай олмайман…  — Уф, сенга неча марта айтганман, менга бу ҳақда гапирма деб!  Мен сенга чиройи билан мақтанадиган қиз боламанми?..  Шу жанжалдан кейин кўнглим хотиржам тортди.  Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмади.  Бир кун иш юзасидан эримнинг ишхонасига қўнғироқ қилдим. Котиба эса унинг аллақачон кетганини айтди. Мен эса қаерга деб сўрашдан ўзимни тия олмадим. Котиба ҳам мени ичимни куйдириш учунми Зебо деган қиз телефон қилганини, кейин эрим ҳайдовчисини чақириб кафега кетганини батафсил гапириб берди. «Назаримда «Баҳор» кафесига кетишди шекилли…» Бутун аъзойи баданимдан совуқ тер чиқиб кетгандек бўлди. Қандай кийиниб уйдан отилиб чиқиб кетганимни билмайман.  Такси «Баҳор» кафеси ёнида тўхатганда ўйланиб қолдим.  «Нима қилмоқчиман ўзи? Ҳозир уларни хиёнат устида шахсан тутиб оламан, кейин тарсаки тортиб, мағрур чиқиб кетаман!..» Лекин худди шу пайт кафе остонасида асабийлашиб, сигарет тутатиб турган эримга кўзим тушди. Кутилмаганда эса у томон шошиб келаётган Зебони кўрдим… Ўша ўзимнинг дугонам Зебо! Худди тўйга кетаётгандек ясаниб олган… Мана гап қаерда экан! Доим сен чиройли эрга тегиб олгансан дейишининг сабаби бу ёқда экан-да! Баъзида газеталарда дугонасининг эрини тортиб олганлар ҳақида ўқиб қолардим, лекин буларнинг барчаси менга ёлғон ва бачканадек туюларди. Мана энди, ўзимнинг бошимга тушиб ўтирибди…  Лекин эрим мен кутгандек хурсанд бўлиб, унга пешвоз юрмади.  Такси ҳайдовчисига бироз яқинлашишни илтимос қилдим.  Машина ойнасини очиб, қулоқ сола бошладим.  — Кириб чой-пой ичамизми? — деди ял-ял ёниб Зебо.  — Йўқ, кирмаймиз, — деди эрим ўша мен билган хотиржам оҳангда.  — Мен барча гапга ойдинлик киритиш учун келдим. Сен хотинимнинг дугонасисан, шу сабаб турли миш-мишлар унинг қулоғига етишини истамайман. Оиламизга совуқчилик тушишини ҳам истамайман. Шунча йилдан буён фақат уни яхши кўришимни билишинг керак эди, қолаверса, хотиним фарзанд кутяпти, хозир унинг асабийлашишини сира хохламайман. Бу бизнинг охирги суҳбатмиз бўлади деб умид қиламан, бошқа мени безовта қилма! Шундай дея эрим сигаретни улоқтири ва машинаси томон кетди. Зебонинг эса рангида ранг қолмади.. .....

РАШК. Tурмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан.  Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш керакми ёки севган кишингга буткул ишонишни ўрганган маъқулмикан?.. Турмуш қурганимизга беш йил бўлди, уч яшар қизалоғимиз бор, яқинда яна янги меҳмон кутяпмиз. Оиламизга ҳамма ҳавас қилади, умуман олганда ҳаммаси яхши, лекин… Биттагина лекини борки, у ҳам бўлса… эримнинг чиройлилиги! Ҳали турмуш қурмаган пайтимиздаёқ атрофимиздагилар бизни кўз қирлари билан кузатишларини сезардим. Бу менга жуда ёқарди, албатта. Лекин эркакларда ҳусндан кўра ақл, фаросат, инсоф, ғамхўрлик хислатларини кўпроқ қадрлаганим учун бунга кўп ҳам аҳамият бермасдим. Шу сифатларнинг барчасини узида мужассам этган кишини учратганимдан хурсанд эдим. Дугоналарим ҳали ҳам шунақа йигитлар борлигига ишонишмасди. Ҳаммаси яхши эдию, лекин кўнглимнинг туб- тубида қўрқув яшарди... Йиллар ўтган сайин бу фикр миямга ўрнашиб, ҳаётимни заҳарлаб бораверди. Кўзгуга қараб, эримдек чиройли эмаслигимдан, кўзга ярқ этиб ташланадиган ҳусним йўқлигидан сиқилардим. Лекин бир томондан уйимиздан совчи аримагани, ўқиш даврида йигитлар ортимдан югурганини ўйласам, демак, мен ҳам чакки эмас эканман, деб қўяман. Эрим мени танлабдими, бундан чиқди, ҳақиқатан ҳам севади! Лекин барибир… Ақлим унинг мендан ортиқ жиҳатларини эслатиб туришдан чарчамайди. Айниқса, мактаб даврида, олтинчи синфдан бошлаб қизлар унга эътибор беришни бошлаганини айтганда, ичимни рашк емирган. У эса жуда тортинчоқ бўлган, қизларга эътибор бермаган. Агар бирортасига карадим дегудек бўлса, қизларнинг барчаси ўша қизга уруш эълон қилишган экан. Битирув синфида эрим Нодира деган қизга кўнгил қўйган, лекин кейинчалик у бошқа мактабга ўтиб кетган… Эримнинг синфдошлари жуда аҳил, ҳар йили мактабни битирганлари шарафига учрашув қилишади. Очиғи, айтишга ҳам уяламан, лекин шу учрашувлардан кейин мен ҳақиқий изқуварга айланаман, унинг кийимларини кўздан кечирман. Костюми ёқасидан бегона атир ҳидини, кўйлагидан эса лаб бўёғи изини қидираман. Куни кеча бўлиб ўтган учрашувдан кейин бутунлай ҳаловатимни йўқотдим. Чунки эримнинг ўша биринчи муҳаббати — Нодиранинг ҳаёти бузилганмиш. Эри ташлаб кетибди, ўғли касал, ўзи эса ишсиз қолган экан. Эрим эса ҳатто унга ёрдам беришга ваъда берибди. Олижанобликни қаранг!  Ўзимнинг дардим ўзимга етиб юрганда, дугонам Зебо оловга керосин сепди. Унинг турмуши икки марта бузилган, «мард эркаклар қолмади», деб нолигани нолиган. Яқинда Зебони учратганимда, бекор дарров ажрашибсан, сабр қилсанг, яхши бўларди, деб балога қолдим. «Сенга айтишга осон, ўзинг йигитнинг гулига тегиб олгансан! Лекин эҳтиёт бўлгин, киприк қоқишга улгурмасингдан бирортаси илиб кетмасин!» деб юрагимга олов ёқди.  Сабр косам бутунлай тошишига эримнинг туғилган куни сабабчи бўлди. Байрамни дўстлар даврасида ресторанда нишонлайдиган бўлдик. Унинг дўстлари кўплиги доим менга ёқарди.  Туғилган кун айни қизиган пайтда, ҳамма рақс тушиш билан овора, аланглаб, ўйнаётганлар орасидан эримни топа олмадим. Бир маҳал қарасам, стол чеккасида у ишхонасидаги Зилола билан гаплашиб ўтирибди. Зилола эримнинг қулоғига энгашиб олганча, шивирлаб нималарнидир гапирарди. Аввалига, шунчаки гаплашиб ўтиришибди, мусиқа баландлиги учун яхши эшитилмаётгандир, деб ўзимни тинчлантирдим. Лекин ҳамма рақс тушаётган бир пайтда бу иккаласининг мусичадек кукулашиб ўтириши ғашимга тегди. Аламимдан оёғимда жон қолмади, титраётган лабларимни тишлаб, йиғидан ўзимни зўрға тўхтатдим. Бошқа билан гаплашганда ҳам алам қилмасди… Эрим энди ишга кирган пайтлар шу Зилолага кўнгил қўйгани ҳақида эшитгандим. Лекин уларнинг муносабатлари чуқурлашмай туриб, Зилола турмушга чиқиб кетганди. Хозир Зилоланинг оиласи нотинч, балки у яна эримнинг бошини айлантиришни истаб қолгандир? Бўлмаса бир- бирига шунчалик тиқилиб ўтиришармиди… ....

🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 18-КУНИ МУБОРАК!!! 🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹 🤲🏻Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин! ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА: •🌺🌸• Каъба Зиёрати, •🌸🌺• Қуръон Тиловати, •🌺🌸• Дуо Ижобати, •🌸🌺• Иймон Ҳаловати, •🌺🌸• Тил Саловати, •🌸🌺• Ақл шижоати, •🌺🌸• Охират Фароғати, •🌸🌺• Сабр Қаноати, •🌺🌸• Бахт Саодати, •🌸🌺• Тан Саломатлиги - ДОИМО ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН. 🤲Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса 🤲"Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!

✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨ 🌙✨Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сў
✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨ 🌙✨Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор. 🌙✨Бир-бирига керакли инсонлар доим Бир-биридан узоқда яшаркан. Шундай бўлса ҳам борига шукр!🤗🥰 ✨🌙ҲАЙРЛИ ТУН УЗОКДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌙✨

БАРДОШ. Қариндошлар ҳам ҳар кўрганда “Қачон турмушга чиқасан, энди. Ҳалиям ўз шаҳзодангни кутаяпсанми?”, деяверишларидан безор бўлиб анчадан бери холам айтаётган йигит билан учрашувга чиқишга розилик билдирдим. Холам айтганидек “у ўқиган, кейин карьера қилган, уй олиб, машиналик бўлгачгина оилалик бўлишни режалаштирган ҳисоб-китобли йигит” экан. Худди менга ўхшаган. Ундан олдин ҳеч бўлмаса бир суратини кўрай,  дедим. Менга суратдан истарали, юзларида чуқур кулгичлари кўриниб турган, хушбичим бир йигит қараб турарди. Айниқса унинг кўзлари жуда чиройли эди. Мен уни кўришим билан ҳушдан кетиб қолай дедим. Оҳ, йигит кишиям шунақа дилбар бўладими? Лекин у ҳам мени ёқтирармикан? Хуллас учрашув куни белгиланди. Биз шаҳар марказидаги хиёбонлардан бирида учрашиб, кейин бирон ерда овқатланиб олишга келишдик. Мен бир неча кун халоватимни йўқотдим, турсам ҳам, ўтирсам ҳам ўша нотаниш йигит ҳақида ўйлайман, у ҳақида хаёл сураман, ақли, фикрлари ҳам ўзидек чиройли бўлса, уни ўлақолсам ҳам қўлдан чиқармайман. Ишқилиб, мени ҳам ёқтирсинда. Ишдан келаётиб, баланд пошнам йўлдаги чуқурликка кириб, оёғим қайилиб, йиқилиб тушдим. Одамлар келиб, туришимга ёрдам беришди. Оёғимни ерга қўёлмасдим, шифохонага кетдим. Рентген текширувидан кейин доктор тўпиғим дарз кетгани ҳақида менга хабар берди, “гипс қилиш керак, ҳозироқ”. Кўз олдим қоронғулашиб кетди. Гипс билан қанақа учрашув бўлади? То мен тузалиб, оёққа туриб кетгунимча у кутиб турармиди? Йўқ, мен нима бўлса ҳам учрашувга боришим керак. Докторга оёғимни қаттиқ қилиб боғлаб қўйишларини сўрадим, гипсга эса эртага келишимни айтдим. Кечаси билан онам оёғимга тухум боғлаб, шўр пахта қилиб чиқдилар. Мен эса оғриқ қолдирадиган дорилардан бир дунёсини сумкамга солиб олганча, учрашувга отландим. Оқсоқланиб юрган одам, уни кўришим билан оёғим дарди ҳам эсимдан чиқиб, текис юриб кетдим. Биз хиёбонни бироз айландик, кейин шаҳримиздаги энг яхши ресторанлардан бирига йўл олдик. У хиёбондан унча узоқ бўлмагани учун, Анвар пиёда боришни сўради. Мен қанақа қилиб йўқ дея олардим. Сув келтириб беришини сўраб, беркитиб, оғриқ қолдирувчи доридан иккитасини ичиб олганча, йўлга тушдик. Кейин ресторандаги кечки овқат, мен дам-бадан шишиб, бутун танамга оғриқ бераётган оғриқни енгиш учун дорини паққос тушираману, яна жилмайишга тушаман. Хуллас, учрашувимиз кўнгилдагидек ўтди, назаримда. У менга ростанам ёқди, у мен шунча узоқ вақт кутган одамнинг ўзи бўлиб чиқди. Назаримда мен ҳам унга ёқдим. Учрашувдан у мени машинасида уйимизгача ташлаб кетди. Яхшиям, подъезд олдигача олиб келди, акс ҳолда кўча бошида йиқилиб қолишим ҳеч гап эмасди. Мен уйга келганимда рангим оқариб, ҳушдан кетиб қолгудек аҳволда эдим. Онам мени кўриб, қўрқиб кетдилар. Эртаси куни касалхонага бориб, оёғимга гипс қўйдирди. Яна орадан икки ой ўтиб тўйимиз бўлиб ўтди. Мен Анвар акамни ўша суратларидан кўриб севиб қолганман ва улар учун қаттиқ оғриқни ҳам енгганман. Кейинроқ бу воқеани уларга айтиб берганимда, роса кулганлар. “Ўшанда, нега бу қиз бунча рангпар, ранги ўчиб кетгандек экан деб роса ўйлаганман. Бунинг сабаби шунда эканда. Тоқатингизга қойил, мен бунақа қилолмаган бўлардим”, дедилар. “Мен бу оғриқларга чидамаганимда, бугун бирга бўлармидик-йўқми, буни худо билади”, дедим мен ҳам эримга энг гўзал табассумимни бахш этиб…

ÒZINGIZNI TESTDAN ÒTKAZING! Olimlar insondagi psixologik muammolarni aniqlash va ularni oddiy usullar bilan yechish. SOĜLIK O
ÒZINGIZNI TESTDAN ÒTKAZING! Olimlar insondagi psixologik muammolarni aniqlash va ularni oddiy usullar bilan yechish. SOĜLIK OILA MUNOSABAT BILIM PUL ISH BIZNES VA 100-DAN ORTIQ SIRNI TOPISHGAN Siz ham bu sir haqida bilishni xohlaysizmi? Unda hozir kanalga obuna bo‘ling va muammolaringizni oson yechishni boshlang. 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/+J2zNy25_7jxlMzBi https://t.me/+J2zNy25_7jxlMzBi https://t.me/+J2zNy25_7jxlMzBi