uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 21 071 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 770-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 857-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 21 071 obunachiga ega bo‘ldi.

23 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -487 ga, so‘nggi 24 soatda esa -37 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.62% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.72% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 664 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 840 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 20 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 24 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

21 071
Obunachilar
-3724 soatlar
-1307 kunlar
-48730 kunlar
Postlar arxiv
Қандай инсондан пул қочади ва аксинча кимларга пул магнит каби тортила бошлайди? “Пулим йўқ!“ - деб нолийдиган яқинларга улашинг...

ХОТИРА ДАФТАРИДАН.✍ Бугун 2003 йил 20 чи сентябр . Олма пудрат олганлар хашарчи чақириб олма тердиришаяпти . Ман катта опамни олмасига бораман . Диёрани онамланикига қўйиб келдим . Мазза қилиб гурунг , гап билан олма тердик . Олмалар бу ҳил серҳосил , кўз тегмасин . Мевалар шохи билан битта , ларзон , ларзон бўлиб осилиб турибди . Баракали ризқ берган бўлсин илоҳим  . Алка мошиналарида келган харидорлар яшик беришган . Териб саралаб жойланяпти олмалар . Заха егани консерва сехига кетади . Бир оз сиқилган кўнглим ёзилди . Ҳатто жиянимни эшагини миниб хуржунга олма ташидим . Опамла минолмайсан дейишганди , росса чоптириб миндим . От минганман , эшак нима бўлибди 😊 . Кечга эртароқ қайтдим . Онамникидан Диёрани олиб келгунимча кеч бўлиб кетадида . Диёрани , Зарифа жиянни олиб уйга келгунимча кеч бўлди . Овқат қилиш керак . Осони картошка қовуриб ея қоламиз дедим . Опамни ўғли бир халта олма тушириб кетибди . Ман шуни келинлигимга отам олиб берган сандиққа жойлай бошладим . Сандиқда олма жуда яхши сақланали . Ичидаги битта иккита чиригани олиб ташласалик керак . Кўп бўлса олинади , битта иккита бўлса туради . Чунки намликни сақлайди . Зарифа картошка артаяпти . Биров чақирди . Чиқдим қишлогимизнинг оқсоқоли , баковул бово . Ассалому алайкум бово дедим . Қизим қийналмаяпсанми , унинг , рўзгорлигинг борми , дедилар . Кўнглим бўшаб кетди , бор баковул бово , хамма нарсам бор дедим . Қийналсанг манга айт қараб турмайман . Эринг сог саломат ишлаб келса бу кунларинг хам унут бўлади дедила . Кейин ман келинимга айтаман подвалдаги ганна даров олмадан беради . Тозалаб варенними , павидломи қилиб ол . Қишда бакор кетади бу неъмат жиян дедила . Хўп , хўп дедим . Бир пастдан кейин келинлари қўшни опам бир челак олма олиб келиб -- ,, синглим подвалга кириб хохлаганингча олма олавер . Павидло қилиб оласан , қилолмасанг ўзим кўрсатаман ,, - дедила . Хурсанд бўлдим . Нарса берганларигамас , эътибордан , кўнгил сўрашдан хурсанд бўлдим . Баковулни мандан бошқа ташвиши йўқмиди , бутун қишлоқни одамларини ичидан мани холимни сўраганларига хурсанд бўлдим . Қовурилган картошкани еб олиб ухладик . 2003 й 20 сентябр . ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .

#Астағфируллоҳ #Тарқатинг ‼️Шундай касб эгалари борки охиратда қабрларидан қорнилари шишиб жойларидан тура олмайдилар, турган
#Астағфируллоҳ #Тарқатинг ‼️Шундай касб эгалари борки охиратда қабрларидан қорнилари шишиб жойларидан тура олмайдилар, турганда ҳам жин чалган мажнун(жинни) каби турадилар. Бу касб эгаларининг энг кичик гуноҳи ўз онаси билан зино қилган билан баробардир. Савол: Бу қайси касб эгалари? 😱 ЖАВОБИ БУ ЕРДА 👇🏻

#Эхтиёт бўлинг❕ 🎁 Сеҳр жоду қилиш кундан кунга авж олиб бормоқда! 💔 Cехр жодуланган одам аломатлари қандай бўлади? - Уйқусизлик. - Асабийлик. - Чарчоқ. - Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги. - Бош, елка, суякларда оғирлик. - Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши. - Кўнгил айниши,бош айланиши. - Хаётдан, яшашдан тўйиш. - Кучли маҳзунлик. - Бесабаб юрак сиқилиши. - Бошда кучли оғриқ..... Сизда ҳам шундай аломатлар кузатиладими?

#АЛЛОҲИМ менга МАРҲАМАТ қилиб Зурриётлар бериб хурсанд қилдинг.. Энди мени сендан ўтинчим болларимни Ўз паноҳингда Асра аввайла Барокатли умр бер Барокатли ризқ бер Ўз панохингда асра 🤲 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊😊🌹🌹💐💐 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!🌹🌹🌺🌺 Якшанба Кунингиз файзга меҳрга тўла барокатли ўтсин! 😊😊

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_78 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Келинг опа, яхшимисиз? Латофат уйга кириши билан, Розия очиқ чехра билан кутиб олди. —Келинпошша, кенг уйни келини бўлиб, ўтирибсизми. Латофат қошларини чимирди. —Албаттада, яна нима қилишим мумкин? Ўз уйим бўлса. Розия ўзи тенги жавоб берди —Нозим қани? Латофат атрофга аланглаб қаради. —Бир хафтадан ошди, Қозоғистонга чиқиб кетган. Тинчликми? Қўлингизда тугунчангиз билан? Розия Латофатни қўлидаги тугунига ишора қилиб гапирди. —Ха буми? Уйда хеч ким йўқ. Шунга укамни уйида яшаб туришга келдим. —Эрингиз ва қизларингиздан кечиб юбордингиз. Арзанда ўғлингиз қани? Розияни асаби таранг бўлди. —Бир оз муддатга, четга чиқиб кетди. Келса олиб кетади. Укам қачон келади? —Анниқ эмас қачон келиши. —Майли, қўнғироқ қилиб берсангиз, гаплашиб олардим. —Ишдаги одамни безовта қилмаймиз, ўзи хохлаганда қўнғироқ қилади. Розияни қошлари чимирилди. —Болалар қани? —Болаларни бувисини уйига жўнатгандим. —Ха, қачон келишади? —Келишмайди, бир икки кун қолишади. —Нега, ахир ёлғиз бўлсангиз. Хайхотдек ховлида бир ўзингиз... —Нима қилибди, мени ит ермиди? Розия Латофатни гапини бўлди. —Ит емайди, аёл кишини бир ўзини қолиши яхши эмас, уни устига ёш бўлсангиз. —Очиқдан очиқ, менга тухмат қиляпсизми? —Мен нега тухмат қиламан. Шундай тураверамизми? Латофат, жахл қилиб ичкарига юрди. —Сизга таклиф шарт эмас. Розия асабий ортидан юрди. —Хозир бўш хоналар йўқ, хохласангиз мана сўрида ётишингиз мумкин, хохласангиз ошхонада. Ошхонага кирган Латофатни ортидан Розия гапирди. —Нима шунча хона туриб, мен ошхонада ёки сўрида ётаманми? Латофат Розияга қараб гезарди. —Бошқа иложи йўқ, агар ёқмаса уйингизга кетишингиз мумкин, майли мен кириб озроқ дам олай. Дарвозани қулфлаб қўяман, сиз хам жимгина дамингизни олинг. Йўлда чарчагандирсиз? Розия хонасига кириб кетди. Латофат, ошхона столига ўтирганча ўйланиб қолди. 💫💫💫💫 —Бу ерда хеч бирингизга мерос ажратилмаган. Хамма мол-мулк Ботир акани номида турибди. Адвокат қоғозга қараб гапирди —Яхшилаб қаранг, ўтказган эди —Кимга ўтказган биласизми? Адвокат Камолага қаради —Менга.. Иккиси хам тенг гапириб, бир бирига қараб қолишди

#У‌ткинчи_дунё #No_77 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Опа, мана бизни уйда яшай бошлаганингизга хам, икки хафта бўлди. Эрим билан кунда жанжал, кўряпсиз. Энди бирор қариндошингизми? Ёки бирор танишингизникида яшаб турсангиз, ўғлингиз келгунча. Салима хижолат бўлиб гапирди. —Қаёққа бораман, Муслим келгунча яшаб турай. Латофат иложсиз ва чорасиз гапирди. —Иложим йўқ, яна бир кун қолсангиз сизга қўшиб мени хам, хайдаб юборади. Кейин уч болам, уни устига бўйига етган қизим билан қаёққа бораман опа, тўғри тушунинг. —Мунисага қўнғироқ қилиб, Мунирани рақамини топиб беринг. Мени ўша қизим тушунади. Латофат ўйланиб гапирди —Майли, хозироқ қўнғироқ қиламан. Салима телефонни қўлига олиб, Мунисани рақамини терди. —Эшитаман. Узоқ чақирувдан сўнг, Муниса жавоб берди —Қизим яхшимисан? —Тинчликми? Муниса саволига жавоб хам бермади —Менга опангни рақами керак. —Опамни нима қиласиз? Ўзини дарди ўзига етади, хозир сизларники ошиқча. Муниса чўрт кесди —Унга нима бўлди? —Эри оламдан ўтиб қолди. —Нима??? Латофат бақириб юборди —Ха, хазинангиз оламдан ўтди. Сиз пул манбаиингиз эди-ку.. Муниса Латофатни овозини эшитиб, чақиб олди —Қачон? Латофат зўрға гапирди —Буни нима аҳамияти бор? Бошқа мени безовта қилманглар. Муниса телефонни ўчириб қўйди. —Қўявwеринг, ўзим топиб бераман Мунирани. —Йўқ керакмас, эри ўлибди энди уни топганимни маъноси йўқ. Қўлида пули йўқ, ўзимга ортиқча юк қиламанми? Мен укамникига кетаман, фақат... Латофат тўхтаб қолди —Нима фақат... —Менга озроқ пул берасиз. —Хўп буёғидан хавотир олманг. —Бошим яна оғрияпти.. Латофат бошини ушлаб, тескарига ёнбошлади. —Укангизга айтинг, сизни қайта кўрикка олиб борсин. Доктор анча таййинлаб айтганди —Хўп. Чиқиб кетинг хонадан, ёлғиз қолмоқчиман. Латофатни кўзларидаги ёш, ёстиққа ғарқ бўларди. 💫💫💫💫 —Мерос масаласида келган эдик. Гули ва Камола Ботирни адвокати олдига киришди. —Мен хам ўзи уйларингизга бормоқчи эдим. —Хўш, Ботир акам берган хужжатларни кўрсатингчи. Гули хотиржам столга жойлашди. —Ха, хужжатларни хал қилишга келдик. Камола хам, Гулини рўпарасидаги столга ўтирди. Иккиси бир бирига ачиниб қараб қўйишди

#У‌ткинчи_дунё #No_76 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Экспидиция натижаларига кўра, мунтазам равишда мийя ва юракка, кучли таъсир қилувчи дори қабул қилган. —Нима қандай? Мунира ўзини билмагандек тутди —Мана, ўзингиз бўлажак докторсиз, текширув хулосалари билан танишиб чиқишингиз мумкин. Доктор, таҳлил натижаларини Мунирага тутди. —Сен қилгансан... Гули нафрат тўла нигоҳини Мунирага қаратди —Бу менга нега керак? Мунира, Гулига хайрон қаради —Қорнингдаги харомингни тезроқ меросхўр бўлиши учун, эримни захарлагансан.. Гули, Мунирани елкасидан ушлаб силтади —Бас қил. Сен менга қандай дори бергандинг? Кунда ичиринг, саратон касал экан деб.. Мунира Гулига бақирди —Доктор, милицияга хабар беринглар. Бу ярамас жазосини олсин. Гули докторга ўшқирди —Бу иш шундай қолмайди. Бу дори қаердан келган, кимдан ва ким олган хаммасини тагига етаман. Жама, Гулига гезариб қаради. —Гули, ўзингизни босинг, юринг гаплашиб олайлик. Камола, қўрқиб Гулини тирсагидан ушлаб тортди. —Ботир ака, нега хушсиз ётибди? Мунира, секингина Жамага гапирди. —Ботир ака, хозир осмонда парвоз қиляпти. Жама соатига қараб гапирди —Тушунмадим? Мунира, Жамага қаради. —Бир икки соатга хушидан кетказиб туришга, укол қилди ва иш хал бўлди. —Демак жўнаб кетдими? Мунирани юраги алланечук бўлди —Ха кетди, сизга буни бериб кетган. Жама чўнтагидан хат чиқариб, Мунирага узатди. 💫💫💫💫 —Бўлди, Мунирани йўқотаман деб иккимизга хам зарар беришингиз мумкин Камола, секингина гапирди —Бола орттириб олибди, тушуняпсизми? —Тушуняпман. Лекин у дори қаердан келгани суриштирса, иккимизни кетимиз очилиб қолса, кейин Ботирни одамлари бизни соғ қўймайди. —Хеч нима қилиша олмайди. Гули, ишонч билан гапирди. —Менку ўзимга хеч нима қила олмасликларини биламан, лекин сиз нимага бунча кўп ишоняпсиз? Камола, Гулини мағрур қиёфасига боқди. —Кейин билиб оласиз. —Мунира ростдан хомиладормикан? —Шу бизга бош оғриқ бўладида, шуни йўқ қилиш керак. Эрини ортидан жўнатиб юборсакчи буниям.. Гули Камолага қараб кулди. —Қандай? —Ботирни қандай ўлдирган бўлсак, Мунирани хам шундай. Бунча ғалчасиз? —Йўқ, мен бу ишга қўшилмайман. Менга ғалва керакмас. Камола, Гулини олдидан бир икки қадам юргач, бошидаги қаттиқ оғриқдан тўхтаб қолди.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу хаётда...⤵️ 🌚Гоҳида сизни хафа қилишади. 🤩Гоҳида хавфга солишади. ✨Гоҳида туҳмат қилишади. 🌸Гоҳида холатингизни тушунишмайди. 🤩Гоҳида зулм қилишади. ✨Гоҳида қаҳр қилишади. 💐Гоҳида касал бўласиз. 🤍Гоҳида фақир бўласиз...     🩵Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. 🤎Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... 🌼Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Бугун сизлар қулупнай мавсуми бошлангани учун, қулупнайдан, мевалар эзилмаган холатда жудаям ширали бўлиб чиқадиган мураббо тайёрлашни ўрганамиз 😋 Тайёрланиш жараёни видеода👆

🙋🏻‍♀️ DIQQAT TELEGRAMDA MUHIM YANGILIK ‼️‼️‼️ ✨Bir oydan beri bu kanalga qo'shildimu uyimda changdan asar, qozon tovog'imda chirk qolmadi .. 🤷🏻‍♂️Erim hayron nega xojatxonaga tuz quyiladi ❓ 🧴Bolalar yog'ini nimaga oynaga surish kerak ❓ 👀Gugurt bilan dazmolni tozalasa bo'ladimi. ❓ 🛁 Rakvinadagi noxush hidga askarbinka ⁉️ ☝🏻Bularning barchasiga ushbu kanalda javob topasz. 🦸‍♀️Sizham bir kirib koʻring supper oyi boʻlib qaytasiz 👇👇

Онанинг дуоси олдида улуғлар тиз чўккан...

Эрим ҳаётимни барбод қилди 😭 Узоқ қишлоқдан шаҳарга келин бўлдим. Эрим бой, келишган эди. Мендек қишлоқда катта бўлган қизга
Эрим ҳаётимни барбод қилди 😭 Узоқ қишлоқдан шаҳарга келин бўлдим. Эрим бой, келишган эди. Мендек қишлоқда катта бўлган қизга нега уйланганини тушунмасдим. Эрим илк кечада онаси учун уйланганини айтди ва ўша кунни ўзида қишлоғимга қайтариб ҳам юбормоқчи бўлди. Лекин мен бунга рози бўлолмасдим. Илк кечада қайтган келинчакни покиза эканига ким ҳам ишонарди ахир? Дунёвий таълим олмаган, мендек қишлоқ қизини қайнонам нега келин қилганига тушунолмасдим. Бир куни ошхонада ишимни тугатиб, эримни хонаси томон бордим. Гап пойлашни ёқтирмасдим, аммо ичкаридаги овозлар қулоғимга чалиндию тош қотдим. Ичкарида эрим... ДАВОМИ ДАХШАТ 😱

Солиҳ дўст Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан «юз мингимни кўрмадингми» дебди. Дўсти «кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади», дебди. Кейин икки дўст юмушларини битириб меҳмонхонадан чиқиб кетаётганида, фаррош аёл ёнларига келиб «хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим», деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига «пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку», дебди. Дўсти «хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида», дебди. ©интернет .

🍀Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.☘ 🌷Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! 🌺Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. 🌹Танангизни саломатлик, Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🌸Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин🌿

Мен-чи мен?! Косиб йигит мендан икки бекат аввал автобусдан тушиб қолди. Автобус ойнасидан уни кузатиб турганимда у тушиши биланоқ қўлидагини қор аралаш ёғаётган ёмғирдан асраш учун эгнидаги эски костюмини ечиб, у билан яхшилаб ўради. Кейин эса енгил уст-бош билан совуқдан қунушганча кўча бўйлаб югуриб кетди. Кўз олдимдаги бу манзара уйга етиб келгунимча ҳаёлимдан бир дақиқа ҳам нари кетмади. Дарвоза тутқичини ушладим-у, бир муддат ўйлаб қолдим. Кейин эса тутқични секин қўйиб юбориб, ортга қайтдим. “Бу нарса қаерга сотиларди-я?” деб ўйлашга тушдим. Авваллари буни сотиб олишга ҳеч қачон эҳтиёж сезмаганим сабабли хатто уни қаердан сотиб олишни ҳам билмасдим. Бу нарса маҳалла дўконларига сотилмаслиги аниқ эди. Шу пайт кимдандир бу нарсани уч-тўрт кўча наридаги бир уйда сотилиши хақидаги гапни эшитганимни эсладим. Ўша жойни сўраб-суриштириб топиб борганимда эса улар кўпдан бери бу нарса билан шуғулланмаётганликларини айтиб, бошқа манзилни беришди. Бошқаси яна бошқасини берди. Хуллас, ўша тун салкам икки соат пиёда юриб, ниҳоят излаган нарсамни топдим-у, уйга қайтдим. Дарвозани секин очиб уйга кирганимда болалар аллақачон ухлаб қолишганди. Аммо уларнинг олдида хотиним йўқ эди. Уни излаб таъмирлашни бошлаб қўйган хонага кирганимда у ердаги манзарани кўриб бўғзимга нимадир тиқилгандек бўлди. Хона оппоқ қилиб оқлаб бўлинган, унинг бир бурчагидаги столга бошини қўйган хотиним эса қўлида бўёқ чўткасини ушлаганча ухлаб қолганди. Унга яқинлашаётганимда қадам товушларимни эшитиб бошини кўтарар экан, яна бақиради деб ўйлади шекилли ўрнидан сакраб туриб, “Келдингизми?” деганча юзимга ҳавотирли тикилди. Аммо ортимга яшириб турган нарсамни унга тутганимда, кўзларига ишонолмай, юзимга бироз тикилиб турди-да, лаплари пирпираганча йиғлаб юборди. Унга совға қилган бу нарсам эса алвон рангли атиргуллардан тайёрланган гулдаста эди. Тан олиб айтишим керак-ки мана шундан сўнг мен хотинимнинг оҳак бежалган гўзал юзига кўпдан бери йўқотиб қўйган бахтимиз жилваланганини кўрдим. Эртаси куни эса ишдан қайтар эканман, нарсаларини йиғиштириб уйига шошилаётган, анча йиллар олдин йўқотиб қўйган бахтимни қайта топишимга ҳисса қўшган косиб йигитнинг ёнига бориб, унга пул тутқаздим-да, савол назари билан менга тикилиб турган бу инсонга қараб шундай дедим: - Унга бугун ҳам гулдаста олиб боринг! Abdulla Omon нинг “Йўқотилган бахт” ҳикояси.

Бугун эса деярли бир соатга яқин кутилган автобус сабабли ҳеч кимнинг кўнглига ҳазил сиғмагани учун автобусга чиққанида уни ҳазиллар билан эмас, аччиқ зарда ва турткилашлар билан кутиб олишди. У эса бир неча ҳафталардан бери одамларнинг ҳазил аралаш гапига ўрганиб қолгани сабабли уларнинг бу тунд аҳволидан ноқулайлик сезиб, автобуснинг ойнасига қапишганча жим қотиб қолди. Аммо шу пайт унинг қўлидаги нарса шундоққина автобус ўриндиғига ястаниб “ётиб” олган, ёнидаги йўловчини етти букиб ўриндиққа қапиштириб ташлаган мечкай бир хотиннинг соч турмагига тегиб кетди-ю, ундан балога қолди. - Ўргилдим сендақа чувринди куёвдан! – деди аёл оғзидан кўпик сачратиб, - Ўзинг бир абгор аҳволдасан-у қиммат нарса сотиб олганингга ўлайми! Шуни ўрнига уйингга бозорлик қилиб қайтсанг ўласанми! Аёлнинг гапи тошбақадек секин юраётган автобусга димиқиб қолган аёлларнинг асаб толаларига гугурт чақиб юборди! Улар бир-бирига навбат бермай бидирлай кетишди. - Камбағални чўнтагига бир-икки сўм кирмасин эканда. Энди ўзини аслзода санаб, чўнтагига бир мири қолмагунча ҳавога совуради бу ярамас! – деди бир аёл. - Гапларингиз рост. Қўлидагига бир қаранг! Шу ҳолига унга ким қўйибди буни?! Бундан яхшироқ аҳволда бўлсам-да мен бунақа нарсаларни туш ҳам кўрмайман, - деди иккинчиси. Яна бири эса: - Бунга хотин бўлган шўрпешонага раҳмим келади. Ўзингиз айтинг, шундай пул совуришида хеч қачон бири икки бўладими? Мана кўрасиз, яқинда хотинини ҳам бозорга олиб чиқиб, ўзидек тиланчи қилади! – деб ёнидагига шивирлади. Эркаклар ҳам ғийбатдан қолишмади. Кимдир унга аёл кишини кўнглига йўл топиш учун қўлидаги нарсадан кўра ҳақиқий “эркаклик” керак бўлишини айтиб шаъма қилган бўлса, бошқаси уни уйлантириб қўйган саҳоватпешани ўрнида бўлганида бу ахмоққа бир тийин ҳам сарфламаган бўлишини айтди. Энг ошиб тушгани эса шафёрнинг гапи бўлди. - Бойвачча! – деб пичинг қилди у, - Бор пулингизга қўлингиздагини сотиб олиб, автобусга тўлашга пулим қолмади деб йиғламайсизми?! Хўш, сотиб олибсиз ҳам дейлик, энди бу зормандани нима қиласиз? Ҳурмат эҳтиром билан уй тўрига ясатиб қўйиб, хотин билан томоша қили-и-и-б ётасизми? Одамларнинг гапини эшитмаганга олиб келаётган косиб шафёрнинг бу гапига чидаб тура олмади. Ғўлдираганча имо-ишора билан ўзини норозилигини билдирди. Унинг ғўлдираган ноодатий овозидан одамларнинг баттар асаби бузилиб, гап-сўзлар кўпайгандан сўнг эса, у яна юзини автобус ойнаси томон бурди-да, бошини экканча қўлидагига гард юқтирмаслик учун букчайди. Бўғзига тиқилаётган алам сабабли кўзларида қалқиётган ёш юзига думалаб тушмаслиги учун чуқур-чуқур нафас олди. Аммо ўзини тезда қўлга олишга харакат қилар экан, нималарнидир ҳаёл суриб, лаблари пир-пир учиб, жилмайишга уринди. Шу пайт телефоним яна жирингди. Автобус тутқичига осилиб тураверганимдан бир қўлим увишиб, деярли уни сезмай қолиш даражасига келиб қолганим учун уни пастга тушириб чўнтагимдаги телефонни олиш бу зич оламон ичида имконсиз эди. Телефон эса тўхтовсиз ва қайта-қайта жиринглар, энди унинг овози атрофдагиларга ҳам норозилик туғдираётганди. Шунинг учун ҳам бир амаллаб шимимнинг чўнтагидан уни олганимда хотинимнинг: - Дадаси, оҳакни ... – деганини эшитдим-у, “Сенга йўлдаман дедим-ку!” деб яхшилаб сўкиб бердим. Бечора индамади. “Хўп” деди-ю, гўшакни қўйди. Мана шундан сўнггина рўпарамда турган косиб йигитга қараб ўйланиб қолдим. У қўлидаги нарсани атрофдаги оламондан асраб қолиш учун жон бергудек тиришаётгани, фақат унга зиён етмаслиги учунгина бутун йўл давомида букчайиб кетишга мажбур бўлаётгани, гарчи атрофдагилар ғийбат қилишаётган бўлса-да бу нарса хотини иккаласига чексиз бахт олиб келишини тасаввур қилиб, ним табассум билан ўй суриб келаётгани, соқов бўла туриб бир аёлни бахтли қилишга тиришаётгани юрагимни алланечук қилиб юборди. Ахир мен ҳам бир вақтлар маҳалланинг энг сулув қизига севги изҳор қилиб, унга эришиш учун кўпчиликка қарши чиқиб, менга турмушга чиқса бас, бутун дунёнинг неъматларини пойига поёндоз қилишга ваъда бериб уйланмаганмидим? Ҳа, худди шундай қилгандим! Аммо хотиним мардлик қилиб шу пайтгача бу ваъдаларимни ҳеч қайсини юзимга солмади. Мени аяди.