uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 21 014 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 785-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 863-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 21 014 obunachiga ega bo‘ldi.

25 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -537 ga, so‘nggi 24 soatda esa -44 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.59% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.74% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 647 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 837 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 20 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 26 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

21 014
Obunachilar
-4424 soatlar
-1417 kunlar
-53730 kunlar
Postlar arxiv
#У‌ткинчи_дунё #No_49 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ботир ака, мен кетяпман. Назо Ботирни келиши билан пешвоз чиқди —Қаёққа? Ботир, Назодан бундай гап эшитмагани учун хайрон бўлди. —Бундоқ ўйласам, бирор жойга дам олишга бормабман, умрим ўтиб хам кетибди Назо, дадил гапирди. —Сенга ким ўргатди бу ишни? Ботир кастюмини бемалол ечиб, столга ўтирди. —Мен ёш боламанми? Бировни гапи билан юргани? Назо хам Ботирни олдидан жой олди. —Ёш бола эмас, кап катта хотинсан, лекин ёш боладан баттар иш қиляпсан. Ботир жахли чиқганини яширмади. —Мени хам яшашга хаққим борми? Назо хам бўш келмади. —Хаққинг бор. Мен билан халқ талашма, билганингни қил. Ботир ўрнидан турди —Мени рашк қиляпсизми? Назо, Ботирни бўйнига осилди —Сени нега рашк қиламан. Шунчаки кимнидир қўлида ўйинчоқ бўлиб қолмай дейман холос. —Мени рашк қилмайсизми? Назони кўзлари ёшланди —Рашк нима ўзи? Ботир Назони кўзларига термулди. —Рашк бу севган инсонингни бошқа одамлардан, айниқса, унга эътибор бераётган ёки яқинлашаётганлардан қизғаниш ҳиссидир. Бу ҳолатда одам ўз жуфтини фақат ўзига тегишли деб ҳис қилади ва уни бошқалардан ҳимоя қилиш, бошқа ҳеч ким билан бўлишмаслик истаги пайдо бўлади. Сиз бу туйғуни қаердан хам билардингиз, мени неча йилларим шу азоб билан ўтган. Тун ботиб тонг отиши қанчалик азоб эдики, кечаси билан. Нима қилаётган экан? Савол билан тонг оттирардим, сиз бундай хисни туймагансиз, туйишимга эса, сиз сабаб бўлгансиз. Назо, Ботирни кўзларидан кўзини узмай гапирди. Кўзларидан эса, тинмай ёш оқарди. —Мени кечир, сени шунчалик азобга қўйганимни ўйлаб хам кўрмабман, айнан хозир ўзимни сени ўрнингга қўйиб кўрдим. Ботир, Назони махкам қучди 💫💫💫💫 —Кўчада қолиб кетган, қирчанғиларни еталаб келишга уялмайсанми? Латофат, Садоқатга қараб Муслимга гапирди. —Ойи, бу кўчада қолмаган, бу мени хотиним. Энди биз билан яшайди, шундай экан унга яхши муомила қилишингизни талаб қиламан. —Нима? Шуни деб менга қарши чиқяпсанми? Латофат бақирди. —Овозингизни баландлатманг, мени асабим чидамайди бундай овозга. Жон, хонамиз қайси, юринг озроқ дам олайлик. Садоқат, Муслимни қўлиган ушлаб тортқилади. —Юр, мен хам чарчаганман. Муслим ўзини хонасига олиб кириб кетди. Латофат асабийлашганча, ортларидан бақирганча қолди

.

Semizlik ayb emas Bir dugonam menga shunaqa degandi "Semizlik ayb emas lekin vaqtida oldini olib ozishga harakat qilmaslik ay
Semizlik ayb emas
Bir dugonam menga shunaqa degandi "Semizlik ayb emas lekin vaqtida oldini olib ozishga harakat qilmaslik ayb" Toʻgʻri biz semiz boʻlsam menda nima ayb deb oʻzimizni oqlaymiz ozish toʻgʻrisida esa oʻylab ham koʻrmaymiz 😔
Bizning marafonda qatnashib goʻzal qomat boʻlishga nima deysiz 🥰 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 😶 1 oylik 65 ming 😶 2 oylik 100 ming 😶 3 oylik 140 ming Faqat 2️⃣🔠 kishi uchun Keyin narxlar oʻzgaradi. Start➖7 May Siz kamida 6 kilodan 12 kilogacha sogʻlom vazn yoʻqotasiz Va hozirning oʻzida oʻz idealingizni tekinga bilib olishingiz ham mumkin Bizning manzil 👇👇 https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy https://t.me/+mz9Z-MKvTJZkNGMy 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бошимдан ўтган ишларни ёзинг, бошқаларга ибрат бўлсин... Мен туғилганимда ўғил туғилди деб адамлар катта тўй қилган эканлар. Йиллар ўтиб балоғатга етганимда менда қизлик аломатлари кўрина бошлаган. Оиламиз иснодга қолмаслик учун узоқроқ бошқа ерга кўчиб кетганмиз. Мен қиз бола бўлиб кийинишни бошлаганман. Чунки иложи йўқ эди эркак бўлиб кийинишни. Нозик-ниҳоллигимМи ҳам қизларга хос эди. Мени кўрикдан ўтказган шифокор мени фақатгина чет элда амалиёт қилишлари мумкинлигини айтди. Адамлар нафаси ўткир бир домлани таърифини эшитиб, маслаҳат қилгани борганларида мени: ""Хунаса"... Қайси томонга кўпроқ тортса, (яъни, қизгами, эркакками) ўшанга қараб бир тўхтамга келинади", дебди. Ота-онам куйгандан куйиб кетишди. Амалиёт қилинмадим. Бунга моддий имконимиз йўқ эди. Адамларни адалари яъни, додамлар онамнинг айтишларича жосус, хоин бўлган эканлар. Ҳар доим пайт пойлаб қаерда кучли домла ёки ҳужра борлигини эшитсалар ўша заҳоти сотар эканлар. Қанчадан-қанча оилаларни зир қақшатган расво одам бўлган эканлар. Маҳаллаларига янги оила кўчиб келибди. Додамлар бувимларни ўша оилага тез-тез чиқаришни бошлабдилар. Бувимлар ҳам эрга итоат деб қўшнининг уйида нима гап бўлса додамларга олиб чиқар эканлар. Бир куни бувим чиқсалар қўшни болаларига дарс бериб ўтирган экан. Чиқибдилару катта жиноятни устидан чиққандай додамларга чақибдилар. Додамлар НКВД га етказибдилар. Улар келиб текширишганда қўшнининг уйидан нодир китоблар чиққан экан. Хуллас уй боши қамалиб, аёли еттита бола билан қолиб кетган экан. Бувим ҳеч нарса бўлмагандай яна чиққанларида, қўшнининг хотини бувимнинг кўзларига тик боқиб: "Эримнинг қамалишига ким сабабчи бўлган бўлса, авлодидан хунасалар чиқсин. Кесик-кемтик болалар туғилсин...", деб айтган экан. Бу қарғишларга менинг адамлар гувоҳ бўлган эканлар. Лекин ёш бола бўлганлари учун эътибор бермаган эканлар. Адамлар домладан келиб, онамга йиғладилар." Ота-онамни қилган ишларини хунини биз тўлаяпмиз..." Аммамнинг қизлари ҳам ногирон. Амакимнинг кичик ўғиллари туғма кўр бўлиб туғилган. Менга совчилар келганда: "Ўқитамиз", деб баҳоналар билан узатишмаган. Ҳозир ёшим 40 дан ошди... Онамнинг айтишларига қараганда додамларни ер қабул қилмаган экан. Ҳар куни кўмиб келишаркан. Гўрков эрталаб супуриб юриб ўликни яна ташқарида ётганини кўриб қолаверар экан. Сўнг бир домлани олиб бориб Қуръон ўқиб туриб, қабрни устини цемент билан ёпиб ташлашган экан. Бувимлар ҳам жуда-жуда хунук ўлим топганларини айтишади. Шунгами ота-онам Аллоҳдан қўрқиб, намозга тушиб кетишган. Ҳозир онамлар билан яшайман. Адамлар юрак ҳуружидан вафот этиб кетганлар. Қисқаси айтмоқчи бўлганим мусулмон биродарига сотқинлик қиладиганлар, Аллоҳ билан ўйнашишмасин! Жазо муқаррар... Зулфия Махмуд.

🙋‍♀️ Қизлажонла! 🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими? 🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади. 👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим. 💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади. https://t.me/+McEM8KsvdOo2ZjBi

Ким у? дедим дадаллик билан, аммо овозим калтираб чикди. Кузим корон-гиликка урганмай туриб кимдир каттик кучоклаб олди, кучл
Ким у? дедим дадаллик билан, аммо овозим калтираб чикди. Кузим корон-гиликка урганмай туриб кимдир каттик кучоклаб олди, кучли куллардан чикиб кетишга кучим етмасди. "Азиза, нега бунча куйдирасиз мени? Сизни биринчи куришдаёк севиб колганман. Мана, ни-хоят висолингизга эришадиган кун кел-ди. Бу кунни канчалик кутганимни бил-сангиз эди! - хансираб гапираётган аб-лах Восит эди. Унинг кулидан чикишга хар канча уринмай, баттар ёпишарди. На ялиниб-ёлворишим, на эрим келса айтиб бераман деган пуписаларим унга кор киларди. Аблах билан курашиб хол-дан тоя бошладим. Яна бир дакикадан сунг номимга иснод тамгаси босилиши мумкин. Куз олдим коронгилашиб кет-ди. Бу тамгани кутариб юргандан кура улим афзал! Шу фикр хаёлимдан кет-масди. Кутилмаганда...бирдан хамма ёк ёришиб кетди. Дастлаб нима булга-нини тушунолмадим.....

​​​​Дилбар менга қараб жилмайиб турганига кўзим тушди. Бу Лоланинг хонадоши Дилбар эди. Лола билан бир вилоятдан, шунинг учун доим бирга юрарди. Ўша куни шинам кафеда ўтириб ёшлик йилларимизни кўп эсладик. Суҳбат мавзуси Лолага келиб тақалди. Аслида, шуни кутиб тургандим. «Лола бахтлимикин? Хонадошим Сурат уни авайлаб-асраб юрибдими?» деган саволлар менга тинчлик бермасди. — Сурат ва Лола? — сўради у ҳайратланиб. — Ким айтди сизга уларни турмуш қуришган деб? — Тушунмадим?! Ахир Сурат ўқишни тугатар чоғимизда бир ҳафтадан кейин тўй деганди. Улар учрашиб юришганди ҳам! — Қанақа учрашув? Суратнинг ўзи Лолани тинч қўймай, йўлидан чиқарди. Фақат сизни ёмонлагани-ёмонлаган эди. Лола ғийбатларга ишонгиси келмай йўлингиздан чиқаверди, бироқ сиз ундан қочардингиз. Сўнгги марта ўқишни тугатиш арафасида сизга хат ҳам жўнатди. Унда ҳаммаси бошдан-оёқ аниқ-равшан ёзилганди. Бироқ сиз бечора қизнинг кўнглини синдириб: «Мен Суратни ҳурмат қиламан. У мен ҳақимда бундай гапларни гапириши мумкин эмас. Сен билан ўртамизда ҳеч қачон муҳаббат бўлмаган. Мени тинч қўй!» деб ёзгандингиз. — Нима? Қанақасига?! Мен ҳеч қандай хат кўрмаганман ва ҳеч кимга хат ёзмаганман! Шундай дедим-у,бошимни чангаллаб қолдим. Бирдан Сурат билан хонада ўтирганимизда қандайдир бир қиз хат олиб келганини эсладим. Демак, ўша хат Лоладан бўлган экан. Ё Худойим, нақадар аҳмоқман! Лекин нега? Нега Сурат бундай қилди? Нима учун? Ахир мен уни дўстим дегандим-ку! Ё,Тангрим,нега менга бундай тақдирни раво кўрдинг?

«Ғийбатларга ишониб муҳаббатимдан айрилдим».. — Ўшанда йигирма бир ёшда эдим. Университетда ўқирдим. Ётоқхонада турардим. Лола биздан қуйи курсда ўқирди. Уни биринчи марта ўқишга кириш учун ҳужжат топширгани келганда, қабулда кўргандим. Бирам нозик, кўҳликкина қиз эди. Ўшанда мен биринчи курсни тугатиб, ёзги таътилда қабул бўлимида ишлаётгандим. Лоланинг ҳужжатларини ўзим қабул қилдим. Кейин у имтиҳондан ўтиб, талаба бўлди. Мен уни севиб қолдим. Ётоқхонада яшашимга қарамай, ҳар тонг эринмай Лоланинг ижара уйи жойлашган кўча бошига бориб турардим. У уйдан чиқиши ҳамоно орқасидан кузатиб ўқишга қайтардим. Шу йўсинда орадан ойлар ўтди. Кейин йиллар… Мен тўртинчи курсга ўтдим, Лола учинчи курс бўлди. Кунларнинг бирида унга юрак ютиб адабиётдан оғиз очдим. Суҳбат қизиди. Биз деярли ҳар куни учраша бошладик. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Аммо ўртамиздаги муносабатни ҳеч кимга сездирмадик. Шанба куни шомга яқин ётоқхонадаги ҳамхонам хурсандлигидан ўзига сиғмай эшикдан кирди. Қўлида бозорлик кўтариб олганди. Хуллас, шу куни Сурат иккаламиз отамлашдик. — Сенга анчадан бери айтмоқчи бўлиб юргандим, — дея салмоқлаб гап бошлади у. — Севган қизимнинг расмини олиб келдим. Шуни сенга кўрсатмоқчиман. Қўлимга тушган расмга тикилганим ҳамон дунё кўзларимга қоронғу бўлди. — Қалай? — сўради Сурат суратни қайтариб оларкан. Сўнг ўзича мағрурланди: — Биз топган қизни кўриб, мана шунақа миқ этолмай қоласиз. Ҳа, чинданам миқ этолмасдим. Бир лаҳзага нафас олишни ҳам унутиб қўйгандим. Унинг қўлида ҳатто менда ҳам бўлмаган Лоланинг сурати эди. Менинг бўларим бўлди. Устимдан совуқ сув қуйилди гўё. Эртаси куни дарсдан кейин факультет биносидан чиқарканман, Лола орқамдан чақирди. Мен гўё уни кўрмагандай йўлимда давом этдим. Бу ҳолат қайта-қайта такрорланди. У гаплашишга уринарди. Мен эса қочишга… Орадан ойлар ўтиб борарди. Ўқишимиз тугашига ҳам оз фурсат қолган, имтиҳонлар, диплом иши ёзиш муаммолари. Хуллас, бош қашишга вақт йўқ. Бироқ фикру хаёлим фақатгина Лолада. Уни унутолмай қийналардим. Қиз бечора кўп бора мен билан гаплашмоқчи бўлди. Мен ҳар сафар устамонлик билан ундан узоқлашдим. Бора-бора мендан совиди, шекилли, бошқа йўлимдан чиқмай қўйди. Уни аҳён-аҳёнда дўстим билан турганини кўриб қолардим. Эзилардим-у, аммо ҳеч кимга ҳеч нарса деёлмасдим. «Нега уни дўстим севиб қолди?» дея ўкинардим. Агар жўрамнинг ўрнида бошқаси бўлганида борми, нақ юрагини суғуриб олган бўлардим, деб ўйлардим. Ҳолбуки, уни бошқа биров эмас, қиёматли оғайним яхши кўрарди. Мен бўлсам бир қиз учун жон дўстим билан юз кўрмас бўлишни сира ақлимга сиғдиролмасдим. Шунинг учун индамасликни маъқул топдим. Лекин бу индамаслигим бора-бора мени худбинликка етаклаётганини сезиб қолдим. Дўстим билан бўлар-бўлмасга жанжаллашадиган бўлдим. Бир якшанбада у уйига бориб келди. Нон синдирилганини, Лола билан унаштиришганини айтди. У қанчалик бахтдан сармаст бўлса, менинг ташвишим шунча ортганди. — Хуллас, — деди Сурат бир куни қаршимга ўтириб. — Бир ҳафтадан кейин тўй. Икки кундан кейин меникига кетамиз. Ҳа, айтганча, Лолага сен ҳақингда гапирдим. Куёвжўрамни билиб қўйгани яхши, деб ўйладим. Карахт бўлиб қолдим. Билмадим, шу маҳалгача нимадан умидвор эдим-у, энди қандай ҳолга тушдим. Хаёлимда тўй ўқиш якунлангандан кейин бўлса, бирор баҳона билан бормаслик эди. Икки кун ўтди. Пешиндан кейин эшик тақиллади. Йўлакдан қиз боланинг ғўнғиллагани қулоғимга чалинди. Ҳамхонам қўлида хатжилд билан қайтиб кирди. У хатни ўқий бошлади. Қоғозга кўз югуртирарди-ю, менга қараб-қараб қўярди. Борган сари ранги оқарарди. Хавотирланиб сўрадим: — Тинчликми ошна, рангинг оқаряпти? У жавоб бермади. Қўлида қоғоз билан дераза ёнига борди-ю, югуриб хонадан чиқиб кетди. Эртасига нарсаларини йиғиштириб уйига жўнади. Мени бирга боришга ундамади ҳам. Унинг нега бундай қилганига ҳайрон қолган бўлсам-да, индамадим. Шундан кейин ҳамхонамни кўрмадим. Унинг аллақачон Лолага уйланганига ишончим комил эди. Орадан йиллар ўтди. Мен ҳам оила қурдим. Бироқ аёлимга кўнглим йўқ. Муҳаббатсиз яшаш қандай азоб бўлса, шундай яшаяпман.. Бир куни пойтахтга келдим. Бозор айланиб юрганимда.......

— Н-нима?! — Ботир ҳеч нимани тушунмай хотинининг изидан қаради. — Ўша куни ўйламай гапириб юборган экан. Эртасига қайтиб борса, калити йўқ экан, телефонига жавоб бермаганингдан кейин тўғри бизникига келди. Шундан буён шу ерда... Ботир иккиланган туйғулар орасида онасининг қўлига юзини босди. Тошдек қотган юрагига ипдек ингичка нур оғриқли суқилиб киргандек бўлди... Бу нур онаси айтган ришатлигини тушуниб, оғир хўрсинди. Тамом.

Онаси лабини тишлаб “Опангнинг кўрган куни қурсин-а”, деб кўзига ёш олди. Онаси кетиши билан хотини минғирлади. — Топганингизни опангизга тиқиштирасиз... Ботир сесканиб кетди. — Сенга етмаяптими? — Етмаяпти демадим-ку, шунчаки опангиз раҳмдиллигингиздан фойдаланаётгандек туюлади менга... Онаси билан опаси ҳақида гаплашиб, алами бўғзига тиқилиб турган Ботирни бу гап портлатди. Шундоқ ҳам кун кўрмаган опасидан энди хотини ҳам айб топаётгани унга қаттиқ алам қилди. — Агар... — деди у жаҳлдан тутилиб хотинининг бошига бостириб борди. — Агар яна бир марта шунақа десанг, ўзингдан кўр! Хотини унинг важоҳатидан қўрқиб, орқага тисарилди. — Вой, мен нима дедим?.. Мен фақат поччангизнинг топиши ҳам ёмонмас-ку, намунча опангизга пул бераверасиз, демоқчийдим... Бир гапдан қолиш ўрнига поччасини тилга олгани Ботирга баттар алам қилди ва беихтиёр хотинига тарсаки тортиб юборди. Умрида эридан калтак емаган Нафиса алам устида боласини олиб отасиникига кетворди. Мана, бир ҳафтадан бери дараги йўқ. Ботир ҳам жаҳл қилиб қўнғироғига жавоб бермади. “Қайсар! — ғижинди Ботир тиши орасидан. — Опамни ёмонлайди-я! Ўзи бир тарсаки еганига чидай олмай тугунини тугиб кетворди. Опам шўрлик... бир умр боши калтакдан чиқмади-я. Агар опамга бир гап бўлса, хотинимни кечирмайман. Кейин бир умр пушаймон есам ҳам майли...”. Ботир жаҳл устида шундай қарорга келди. Шу хаёллар билан Чирчиққа кириб борган Ботир бозор олдидаги кўчада машиналар кўплигини кўриб, юраги шув этди. Шошиб ота ҳовлисига отиларкан, айвонга етмасидан ичкаридан додлаган овоз эшитилди. — Вой, қиз-и-и-и-м! Кун кўрмаган қизи-и-и-м! Ботир ўн метрли айвлонни икки ҳатлаб ўтди. Каравотда ҳаловатли жилмайиб ётган опасининг ёнида тиз чўкиб хўнграб юборди... Опасини қандай қилиб кўмиб келишди, кимлар келиб-кимлар кетди билмайди. Бир икки марта синглиснинг эри “Ака, ўзингизни қўлга олинг, одамлар келишяпти”, деб унга далда бўлишга уринди. Лекин Ботир сира ўзини қўлга ололмасди. Кун бўйи онасининг ёнига яқинлашолмади. Кеч бўлгач, каравотда жонсиздек чўзилиб ётган онасининг ёнига чўк тушди. — Онажон, нега менга вақтлироқ айтмадингиз, онажон? — Болам, мени қийнама... афсус-надоматдан ичим куйиб кетяпти... Опанг жигари эзилганини биларди... Сенга айтсам, поч... анови қон қусгурни ўлдириб қўярдинг, болам... Опангнинг болалари сени дадасининг қотили деб билишарди, сенинг ўғлинг дадам қотил дерди... Кейин бу тамғани қандай кўтарардик? Нима қилай, болам?.. — Нима деб ўйлашса ўйлайверишмайдими?! Бунинг нима аҳамияти бор, ахир опам шу аблаҳни деб ўлди-ку... Мен барибир уни топаман. — Хайрият... — Н-нима хайрият?! — Ҳеч бўлмаса, сени асраб қолдим-ку, болам... У аблаҳ қочиб кетипти. Россияга кетганмиш. Лекин Худонинг жазосидан, менинг қарғишимдан қутила олармиди?! — Эҳ, онажон, нимлар деётганингизни ўзингиз тушуняпсизми? Ундай палид одамларни Худога солиб қўймасдан, шу дунёдаёқ жазосини бериш керак. Нега опамни ажратиб олмадинглар, нега? Онаси оғир хўрсинди, онаизорнинг ичидан олов чиққандек бўлди. — Дадаси, ойимни қийнаманг... Ботир таниш овозни эшитиб сапчиб тушди. — С-сен бу ерда нима қиляпсан? — ўқрайди хотинига. — Опамнинг ўлганини эшитиб, хурсанд бўлгандирсан? Томоша қилгани келдингми?! — Н-нималар деяпсиз? — Нафиса ранги оқариб орқага тисарила бошлади. — Бот-и-и-р, — онаси уни шаштидан қайтариш учун ингради. — Мени тўхтатманг, ойи, у опамни ёмон кўради!........ ​​Опам учун уришиб уйдан кетиб қолган одам, энди келиб маъракасида хизмат қилиб юриптими? Ботир чалғиганидан фойдаланган хотини шошиб хонадан чиқиб кетди. — Ўтир... — буюрди онаси шивирлаб. — Почча... опангнинг нобакор эри ёмон бўлганига ҳаммани ёмон деб ўйлама, болам, ҳамма ришталарни бирдек узиб яшаб бўлмайди. Келин аразлаб отасиникига кетгани йўқ. У бир ҳафтадан буён бизникида, опанингнинг сўнгги кунида хизматини қилди. Опанг ундан мингдан-минг рози бўлиб кетди...

Бир тола ёғду.. Тонг саҳардан жиринглаган қўнғироқ Ботирни шошириб қўйди. Уйқусираганча ёстиғи тагидан телефонини олиб қараётганда сукунатни ёриб, яна жаранглаган овоз уйқусини буткул ўчириб юборди. Юраги ҳапқириб телефонини олди: — Алло?.. — Ботиржон... — онасининг синиқ овози оёғининг учигача электр токи ўтгандек таъсир қилди, бутун танаси қулоққа айланди. — Ойи... тинчликми? — деди салом беришни ҳам унутиб. Ойиси жавоб бериш ўрнига ҳиқиллаб йиғлай бошлади. — Ойи?! Нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? — юраги ёмон хабарни сезган Ботирнинг овози титраб кетди. — Опанг... Опанг оғирлашиб қолди... — онаси уввос тортиб юборгач, оёғи остида ер лопиллаб кетгандек бўлди. У ич-ичидан шошилиш кераклигини сезар, лекин нима қилишни билмай у хонадан бу хонага зир югурарди. Кейин ошхона ўртасида тўхтаб, хаёлини бир жойга йиғмоқчидек бошини чангаллади. Ошхона ивирсиб ётар, ювилмаган идишлар, товада қотиб қолган макарон, бир стол бўлиб ёйилиб ётган овқату мева қолдиқлари кўзига балодек кўриниб кетди. Бир ҳафтадан буён аразлаб онасиникида юрган хотинини эслаб, аламдан оёғи тагидаги стулни қаттиқ тепди. Шовқин билан ағанаган стул икки айланиб, музлаткичга урилиб тўхтади. Оғриган оёғини ушлаб ўзини креслога ташлаган Ботир ўзига ўзи гапирди: “Ўзингни қўлга ол! Ҳозир ваҳиманинг вақти эмас. Нафиса билан кейин, алоҳида гаплашасан!” Шундан сўнг у уйни гир айланиб кийинди, гоҳ калити, гоҳ пулини олмагани эсига тушиб, остонадан икки марта қайтишига тўғри келди. Соат эрталабки тўртлиги учун кўчалар кимсасиз бўлса-да, машинасини учириб кетаётган Ботирга Тошкентдан Чирчиққача бўлган масофа бир умрга чўзилгандек бўлди. “Опажон, мен боргунча ўлиб қолманг... жон опажон...” — у гоҳ-гоҳида йўлни кўришга халақит қилаётган кўз ёшларини артиб, тезликни янада оширарди. Масофа чўзилганига диққати ошиб турганда унга хаёллари ёрдамга келди... Оилада катта фарзанд бўлган Назира турмушидан ёлчимади. Ботир эсини танибдики, опасининг гоҳ кўзи кўкариб, гоҳ қўли ёки қовурғаси синиб юрарди. Йиғлаб онасига дард айтиб ўтирганига бир неча марта Ботирнинг кўзи тушган. Опасига ота уйига аразлаб келиш ҳам мумкин эмасди. Дадаси “Қизи эридан ажрашибди деган гапни кўтармайман! Ажрашишни хаёлига ҳам келтирма, чидайсан!” дея чўрткесарлик билан ҳукм ўқигани сабаб ёш боладек содда, беозор Назира йиғлаб-йиғлаб, болаларини еткалаб яна қайтиб кетарди. Ботир опасига жуда ачинар, ич-ичидан “Мен ҳеч қачон хотинимни урмайман”, деб ўзига-ўзи онт ичарди. Ботир улғайгач, поччаси унинг ҳайбатидан бироз чўчийдиган бўлди. У бор давраларда кекирдагини чўзиб гапиролмасди. Ботир ўқиб, уйланиб Тошкентда яшай бошлагач, почча яна қилиқ чиқарди. Энди хотинига қўшиб болаларини ҳам калтаклайдиган бўлди. Ботир охирги марта онасининг туғилган кунига борганида опасининг оёғи гипсланган ҳолда, қўлтиқтаёқда кириб келганини кўриб, дунё кўзига тор кўринди. Ўшанда жаҳл устида рулда ўтирган поччасига ташланганда ота-онаси зўрға ажратиб олишган. Муштумзўр эр эса машинасини учириб қочиб қолганди. Дадаси Ботирни тинчлантираётган паллада онаси ошхонада туриб қизини койиётгани қулоғига чалинган. “Шу бугун келмасанг, нима бўларди? Укангнинг феълини биласан-ку!”. — Ботир ишдан чиқиб кечроқ келса керак деб ўйлабман... — опасининг айбдорона овози эшитилди. — У келгунча тезда сизни табриклаб кетай дегандим... — Э-э... сенларнинг ғалвангдан кун кўрмай ўлиб кетарканман-да,— деди онаси ғудраниб. — Ойижон, кечиринг, туғилган кунингизда кўнглингизни қоп-қора қилдим... Ботирнинг юраги туз сепгандек ачишди. Шу воқеагаям икки ой бўлипти. Бу орада Ботир ота-онасидан бир неча марта опасининг ҳолини сўради. Дадаси “Сен уларнинг оиласига аралашма, ўзлари келишиб олишади. Эр-хотиннинг ўртасига эсини еган тушади. Ҳадеб опангникига бораверма, биласан, поччанг сени ёқтирмайди”, деб койиб берди. Ўн кун олдин Тошкентга меҳмонга келган онасини кузатаётиб Ботир “Опамга бериб қўйинг, ками кўстига яратар” деб пул узатди.......

Даҳшат 😢 13 Ёшли бола Онасини туғилган кунида жонига қасд қилдива хат қолдири хатда шундай сўзлар ёзилган эди.. Жоним онам с
Даҳшат 😢 13 Ёшли бола Онасини туғилган кунида жонига қасд қилдива хат қолдири хатда шундай сўзлар ёзилган эди.. Жоним онам сизни туғилган кунизда хурсанд қилиш учун... Уз жонимга қасд қилдим.Давомини уқинг ва йиғламанг.

#ХАЙРЛИ_ТОНГ Ассалому алайкум, азизлар.! Пайшанба тонгги хайрли бўлсин. 🌸 КУНИНГИЗ ОМАДЛИ ЎТСИН ☘

#Хайрли_тун Тунингиз осуда ўтсин!✨🌙 Эрта тонгда, яхши кайфиятда уйғониш барчамизга насиб этсин!🤲 Тушингизга Расулимиз Муҳаммад С. А. В кирсинлар! ХАЙРЛИ ТУН ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!🌙

​​Декабрнинг сўнгги кунлари. Атроф оппоқ қорга бурканган. Кўчалар Янги йил байрамини эслатувчи турфа рангли чироқлар, суратлар... Кечга яқин майдалаб қор ёға бошлади. Шу маҳал телефон жиринглади. Жамшид экан. Тез туғруқхонага етиб боришимни, Мафтунани дард тутаётганини айтди. Қай тарзда етиб келганимни билмайман. Хаёлимда “Ҳали эрта эди-ку”, деган савол айланарди. “Ишқилиб, соғ бўлсин-да”... Мен етиб келганда дугонам фарзандини дунёга келтирганди. Менга қараб суюнчилаган Жамшиддан “Ўзи-чи, яхшими?” деб аранг сўрадим. Жамшид эса кулимсираганча “Дилноз, у касалликни енгди. Қизимиз унга шифо олиб келди. Қон тўқималари янгилангани боис касаллик чекинибди. У соғлом”, деб йиғлаб юборди. Мен ҳам унга қўшилиб йиғладим. Гарчи етти ойлик муддатда туққан бўлсада, Мафтунага Яратганнинг раҳми келгани рост эди. Туғруқ операция йўли билан амалга оширилгани учун Мафтуна ҳамон ҳушсиз эди. Дугонамни ва унинг қизалоғини кўриб қайтарканман, Жамшид мени уйимгача кузатиб қўйди. Машинасидан тушарканман, у “Дилноза, ўшанда қилган худбинлигим учун мени кечиринг. Мен Мафтунасиз яшолмаслигимни бугун тушундим”, деди. Оҳиста жилмайганча, машина эшигини ёпдим. Ич-ичимдан келаётган ҳайқириқни аранг ютдим: “Аллоҳим, Ўзингга шукур. Қалбимга оғирлик қилаётган дарддан фориғ этганинг учун шукр”, дея олдим холос... ТАМОМ МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

Жамшид ваъдасида турди. У Мафтунанинг ишончини қозона олди. Уларни кўрган одам севишганлар, деб ўйлаши аниқ эди. Мен ҳам уларга ўзимни ҳавас қилгандек тутардим. Баъзида юрагим томондан қандайдир исён бош кўтаргандек бўлар... аммо бу ҳолатга парво қилмасликка уринардим. Чиндан ҳам Мафтуна илгариги ҳолатига қайтганди. Шўх ва шодон, самимий... Ота-онвси ҳам қизидаги ўзгаришни кўриб ҳайратда эдилар. У яна ҳаётга қайтаётганди. Бироқ... мен дугонамга ачинардим. Агар у ҳақиқатни билиб қолса нима бўлади? Мана шу савол жавобидан чўчирдим ҳам. - Дилноз, - деди бир куни Мафтуна. - Жамшид менга уйланмоқчилигини айтди. Нима дейишини билмай қолдим. Касаллигим ҳақида айтсаммикан? - Йўқ, айтмаганинг маъқул, - деб ўзимча маслаҳат бердим. - Лекин турмушимизни алдов билан бошлашни истамайман. - Унда айт, агар севгиси чин бўлса сенга уйланади, - дедим қатъият билан. - Агар ёлғон бўлса у мендан кечади. Мен эса буни кўтаролмасам керак, - деди ўйчан тарзда дугонам. Майнинг гўзал оқшомларидан бирида Мафтуна ва Жамшиднинг никоҳ тўйлари бўлди. Даврон ака билан Марҳабо опанинг қувончи чексиз. Оқ либосда оққуш сингари гўзал қиёфадаги қизига юзларида табассум, кўзларида ёш билан боқишарди. У ҳақиқатан ҳам жуда чиройли келин бўлди. нақ фариштанинг ўзгинаси эди. Мен ҳам унга боқиб юм юм йиғлардим. Дугонамнинг орзулари ушалганидан, севганига ёр бўлганидан, қувончдан ва яқин кунларда дарак бераётган айрилиқ сабаб кўз ёш тўкардим. “Э, воҳ, Оллоҳим, шугинага ўзинг шифо бер”, деб тиланардим. Мафтуна ўйлаганидек бўлмади. У ҳам келин бўлди, қайнона қайнотасига эгилиб салом берди. Тонгда туриб, ҳовли супурди. Ял ял ёниб ўқишга келар, Жамшид билан бир дақиқа бўлсин айрилишни истамасди. Дугонамнинг кўзларидан бахтидан масрур эканлигини билиш қийин эмасди. Жамшид ҳам чинакам ошиқдек тутарди ўзини. Улар институтга бирга келишар, бахтиёр жуфтликка боқиб, ҳаммамизнинг ҳавасимиз келарди. Орадан икки ой ўтди. Таътил бўлгани боис, институтга деярли бормасдик. Асосан амалиёт ўтаганимиз боис, кўп вақтимни шифохонада ўтказардим. Мафтуна билан эса фақат телефон орқали сўзлашардик. Августнинг сўнгги кунларида иккимиз кўришдик. Тўғрироғи, Мафтуна мени излаб амалиёт ўтаётган шифохонага келди. Озгина тўлишган дугонамни кўриб: “Ҳо, келин бўлиш ёқибдими?” деб ҳазил қилдим. У эса майин кулимсиради. – Ажаб эмас, яқинда хола бўлсанг... – деди сирли тарзда. Бу хушхабардан бошим кўкка етаёзди. Лекин унинг хасталиги... - Мумкинмикан? – сўрадим бироз хавотир билан. - Шифокорлар айтаверишади. Мен эса ўзим ҳал қилиб бўлдим, деди яна жилмайиб. - Нега ахир? Ўзингни баттар қийнаб нима қиласан, ўртоқ, - куйиниб гапирдим. У эса ҳамон юзидаги табассумни йўқотмай жавоб қилди. - Жиннивой, мендан бирор зурриёд қолишини истамайсанми? - Гапингни қара. Соғлигинг кўтарса, ўнта туғмайсанми? – унинг гапидан азбаройи аччиқландим. – Мен фақат... - Биламан, Дилноз, биламан. Бола қондан озиқланишини... менда эса қон ... лекин нима қилай болали бўлишни шу қадар истаяпман. Жамшид менга шунақанги меҳрибон... унга оталик бахтини улашмай дунёдан кўз юмгим келмаяпти. Майли, ҳеч бўлмаса шу бахтни озроқ ҳис қилай... сенга ҳам бир омонат гапим борийди... – ҳайратланиб унга қарадим. – Агар мен ўлсам, Жамшидни ёлғизлатиб қўйма. Балки унга турмушга чиқарсан, - деди самимий оҳангда. Менинг ичимдан эса оғриқли нимадир ўтди. “Шундоғам сендан сўнг унга турмушга чиқишга мажбурман!” деди ичимда қандайдир овоз. - Эринг ўзингга сийлов, - ҳазил оҳангида жавоб қайтардим ичимдаги оғриқни сездирмаслик учун. - Нима сендан қолганига тегаманми? - Вой манави қизни. Жамшиддек эринг бўлса раҳмат дегин... - Мафтуна, илтимос иккинчи бунадй ҳазил қилма, - дедим жиддий оҳангда. - Бу ҳазил эмас, омонат гап, - деганча қўлларимни сиқди дугонам. Бир бирини қуваётган капалаклардек кунлар, ҳафталар, ойлар ўтиб борарди. Мафтунанинг ҳомиласи катта бўла бошлагани сари унинг соғлигида муаммолар юзага келарди. Шу боис аксарият ҳолларда шифокорлар назоратида бўлар, ўкишга кам келарди........

Ошхона томонда куймаланиб юрган Марҳабо опа билан саломлашдим. - Мафтуна қани? - Хонасида расм чизаяпти. Ҳали овқатлангани йўқ. Бирга тушлик қила қолинглар... - Майли, ҳозир олиб тушаман, - деганча зинадан тепага кўтарилдим. Хонадан мунгли куй эшитиларди. Қўшиқчининг хониши қулоғимга чалинди. Мен ҳали баҳорни кўрмаган чечак, Тилсимлаб қўйилган дард тўла эртак. Икки дунё аро бўлганим эрмак, Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман. Айтмасам айтолмасам, Дардим бўлишолмасам, Сенга ҳам айтмасам, Кимга айтаман. Мафтуна бу қўшиқни жўр бўлиб куйларди. “Ўзининг дардини куйлаяптими”, деган ўй ўтди кўнглимдан. Нега ахир бу қиз ўзини ўзи адо қилиб боряпти-я. Наҳот ҳозирдан ўлимга тайёргарлик кўраётган бўлса. Худди ўзини ўзи жазолаётган маҳбусга ўхшайди. Унга берилган жазо камдек, яна ва яна ўзини абгор қилишни истайдиган маҳбусдек... - Мафтун, - дедим қувноқлик билан унинг хонасига кириб. - Вой, Дилноз, келдингми - дея ўрнидан туриб қучоқ очиб сўрашди. - Ҳа, ҳол аҳвол сўрамай қўйдинг. Касал дугонани энди менга кераги йўқ дедингми? - Мафтуна, илтимос, ҳазил бўлса ҳам бундай гапларни иккинчи гапирмагин. – гапларидан ранжиганимни билдириш учун қовоғимни солдим. - Хўп-хўп, эшитгин қандай қўшиқ. Интернетдан топдим. Худди менинг тақдирим ҳақида айтилган, - жаҳл билан телефон тугмасини босдим. - Юр пастга, ойинг тушлик тайёрлабдилар. Бирга овқатланамиз. - Менинг иштаҳам йўқ, - деди у қайта ўрнига ўтириб. - Менинг эса қорним оч, - қўлидан тортқилаш учун ёнига яқинлашдим. Чизаётган суратига кўзим тушди. - Нима бу? - Тушунмаяпсанми? - У маъюс кулимсиради. Бош чайқадим. - Бу менинг руҳим. Руҳлар оппоқ рангда бўлади-ку.. - Мафтуна, бас қил энди. Кетишимни истаяпсанми. Бундай гапларинг менга ёқмайди. - Бўпти, бошқа гапирмайман, - қўлидаги мўйқаламни жойига қўйди. Қўлларини артди. - Ўртоқжон, ахир сенга айтмасам кимга айтаман. Мени тинглайдиган фақат сенку... - Мафтуна, пастга тушинглар, - деган овоз эшитилди. - Юр, ойим чақиряптилар, - деганча хонадан чиқди. Мен эса унга эргашдим. Эртаси куни Жамшид билан учрашдик. Бу гал аудиторияда эмас, институт боғида. - Дилноза, мен ўйлаб кўрдим. Майли, Мафтунага уйланишга розиман. Аммо... - унинг гапларидан севиниб кетдим. - Нима аммо? - Дея юзига тикилдим. Унинг юзлари аллақандай тушунарсиз қиёфада эди. Нима дейишини тушунолмай ҳалак эдим. - Аммо у бу дунёдан ўтгандан сўнг мен уйланган, деган номни оламан. Кейин менга ким турмушга чиқади? - Жим бўлиб қолдим. - Мафтунадан сўнг менга турмушга чиқишга розимисиз? Қалтираб кетдим. Назаримда дугонамга ўлим тилаётгандек туюлди. Ғазаб билан сўрадим: - Бу нима деганингиз? - Саволимга жавоб беринг. Айтинг, уйланганимни била туриб ҳам менга турмушга чиқасизми? Жавоб беришга ожиз эдим. Бу ерда мен ўзимча қарор чиқаришим керак. Ота-онам, опа-сингил, ака-укалар, қариндошларимсиз. Лекин шу тобда кўзимга Мафтунадан бошқаси кўринмасди. Дугонамнинг умри балки узаяр. Айрим касалликлар турмушга чиққанидан сўнг йўқолиб кетиши ҳам мумкин... Балки у ҳам соғайиб кетар. Индамай бош силкидим. - Ё ҳа, денг, ё йўқ... - Хўп, - дедим бошимни кўтариб. - Фақат орамизда бўлиб ўтган суҳбатни ҳеч ким билмасин. Ўша куни кечқурун Мафтуна шодон кайфиятда қўнғироқ қилди. - Дилноза, эртага уйимизга кел. Йўқ, яхшиси ўқишга бораман. Шунда ҳаммасини гапириб бераман, - деди қувончи ичига сиғмай. - Нима бўлди тинчликми? - Дедим ўзимни билмаганга солиб. - Ҳозиргина Жамшид қўнғироқ қилди. Нега кўринмаётганимни сўради. Сизни ҳамма соғинган, ўқишга келинг, деди. Ўзимда йўқ хурсандман. - Мен ҳам хурсандман, - дедим дугонамнинг яна аввалгидек қувноқ овозини эшитганимдан шодланиб. - Бўпти, эртагача, - деб гўшакни жойига қўйди. Аёл зоти учун муҳаббатнинг қай даражада улуғ куч эканлигини Мафтунанинг мисоли орқали тушунгандим. Агар қиз бола севиб қолса, ҳамма нарса ёдидан чиқаркан. Севги унга қувват бағишларкан. Айниқса, ўзи кўнгил қўйган инсон томонидан “севилиш”... хуллас, “томоша” бошланган эди. Мен ва Жамшид бош ролларда, ўз ролимизни маромига етказиб ўйнай олсак бас.........

Апрелнинг ёмғирли кунлари бошланди. Ҳиндларда бу ойни “Ёмғирлар мавсуми” дейишаркан. Ёғаётган томчиларни кузатиш инсон қалбига сокинлик бахш этарди, гўё. Илгари Мафтуна билан ёмғир остида сайр қилишни ёқтирардик. Битта соябон остида бир-биримизга суянганча қиқирлашиб кетардик. Афсуски, дугонамга бу ёмғирлар ҳам завқ улашмай қўйганди. Уни на табиат ҳодисалари, на ўқишдаги ҳолатлар ўйлантирмасди. Уззукун хонасига қамалиб олиб расм чизишдан ортмасди. Суратларда ҳам негадир учиб кетаётган қанотли қизларни тасвирларди. Дугонамнинг аламли изҳори мени баттар ўйлантириб қўйганди. Нима қилиб бўлса ҳам унга ёрдам беришни, умид бағишлашни истардим. Ҳар гал саволларимниг охири бир нуқтага жам бўлаваерарди. Бу Жамшид эди. Ўзим билан ўзим “курашиб” бир қарорга келдим. У билан очиқчасига гаплашаман. Дугонамда ҳаётга нисбатан умид уйғота оладиган ягона кимса у эди. Унга бор гапни айтаман. Балки шу йўл билан Мафтунанинг ҳаёти бироз бўлсада қувончга тўлар... Шу мақсадда курсдошимнинг телефон рақамини тердим. - Эшитаман, - деган овоз келди нариги томондан. - Салом Жамшид. - Салом, ким бу? - Мен курсдошингиз Дилнозаман. - Эй, Дилноза қалайсиз? Яхшимисиз? - Жамшид, сизда ишим бор эди. Илтимос, эртага дарсдан кейин аудиториядан чиқиб кетманг. Холи гаплашадиган гапим борийди, - дедим базўр...Сўзлашга бошқа сўз ҳам тополмадим. Билмадим, у нима деб тушунди. Бироқ қувноқ оҳангда: - Хўп бўлади, - дея жавоб қайтарди. Гўшакни жойига қўйгач, унга нима дейиш ҳақида ўйлай бошладим. Туни билан кўзимга уйқу инмади. Бир кўнглим айтишимни истаса, бир кўнглим Жамшид устимдан кулишидан чўчирдим. Таваккал, бошқа иложим йўқ. Мафтунанинг ўзини ўзи адо қилишига чидолмайман... Ва ниҳоят яна бир тонг отди. Туни билан ёғиб чиққан ёмғирдан сўнг табиат янада чирой очганди. Ҳаво ҳам бирам тоза. Ғуборлари ювилган табиат ҳам шодланаётгандек эди, гўё. Бу эса кайфиятимга таъсир қилмай қўймади. Ўзимча мовий осмон узра сузиб бораётган оқ булутларни кўриб яхшиликка йўйдим. Бу гал қисмат нималарни ваъда қилаётганидан бехабар йўлга тушдим. Тўрт пара дарсда қандай ўтирганимни билмайман. Жамшид ҳам нуқул менга қараб қўярди. Ёнимдаги ўриндиқ бўш эди. Яна Мафтуна ўқишга келмаганди. Ва ниҳоят сўнгги дарс якунланганини билдириб қўнғироқ чалинди. Мен эса ўрниман турмадим. Бошқа курсдошларим хонани тарк этишларини пойлай бошладим. Номига дафтар вароқлаб ўтирдим. Хаёлан Мафтунадан узр сўрардим. Унинг розилигисиз пинҳона иш қилаётганимдан хафа бўлишини билардим. Лекин менимча бу ишим энг мақбул чора эди. - Дилноза, нима ишингиз бор эди? - Деди Жамшид менга яқинроқ келиб. Атрофга қарадим. Биздан бўлак ҳеч ким йўқ эди хонада. Секин унинг кўзларига боқдим. У менга шунақанги меҳр билан тикилардики, шу заҳоти нигоҳимни олиб қочдим. - Қўлингиздан яхшилик қилиш келадими? - деб сўрадим юзига қарамай. - Албатта. Аммо қандай яхшилик? - сўради у ҳам ажабланиб. - Дугонам Мафтунани яхши биласиз. У... у сизни яхши кўради. Илтимос унга уйланинг... – аранг фикримни тушунтирдим. Сўзлагунимча вужудимни муздек тер босди, гўё. - Уйланинг, - у кулиб юборди. - Тушунмадим Дилноза, сиз мени ким деб ўйлайяпсиз? - Сизни яхши йигит деб ўйлаганим учун шу гапни айтаяпман. - Нега Мафтунага? Сизга эмас, - савол қалтис берилганди. - Чунки... чунки у сизни яхши кўради. – овозим ҳам титраб кетгандек туюлди ўзимга. Саволларига тез тез жавоб беришни истардим. - Сизчи? Сизга ёқмайманми? - Йўқ. - Сиз эса менга ёқасиз! - Унинг сўзларини эшитиб беихтиёр кўзларига тикилдим. Ўқишдан қайтаётиб, дугонамдан хабар олиш учун, унинг уйи томон бурилдим. Ҳашаматли иморат ёнида тўхтадим. Жигарранг ҳашамдор дарвоза очиқ. Остонада Мафтунанинг дадаси Даврон ака турарди. - Ассалому алайкум, - дея салом бердим. - Ваалайкум ассалом. Яхшимисан қизим, Мафтунани кўргани келяпсанми? – бош ирғадим. - Тузукми ўзи? - Ҳа, анча яхши. Билмадим нима қилди унга. На шифокорга кўрингиси келади, на ўқишга боради. Сабабини сўрасам, ўзимни ўзим даволаяпман, бўлажак докторманку, дейди. Киравер, ичкарида эди. - Сўзсизгина ҳовлига қадам ташладим. Икки қаватли уй ичига кирдим.........

- Йўқ, ундай дема. Яратганнинг карами кенг. - Биласанми, бу дунёда менга нима армон бўлади? - Савол назари билан қараганимни пайқаб гапида давом этди. - Жамшидга турмушга чиқолмаслигим. Биласан-ку, уни жуда яхши кўраман. Аммо у менга уйланиш тугул, ҳатто қайрилиб ҳам қарамайди. - Балки у ҳам сени пинҳона ёқтирар, – тилимга келган гап шу бўлди. - Йўқ, ёқтирган одам қаттиқ гапирмайди. У билан эса гапимиз турлича, дарров тортишиб қоламиз. Агар касаллигимни билса-ку, мендан юз ўгириб кетса ҳам керак ёки ачинганидан мулойим гапирармикан... - деди Мафтуна ўйчан қиёфада. Жамшид деганимиз биз билан бир курсда ўқирди. Ўзига анчайин бино қўйган бу йигитнинг гап-сўзларидан бадавлат оила фарзанди эканлигини пайқаш қийин эмасди. Ҳақиқатан ҳам Жамшид билан дугонам чиқишолмасди. Мафтуна чиройли муомала қилса ҳам, у терс жавоб қайтарарди. Шўрлик дугонам эса унга пинҳона кўнгил боғлаганди. Жамшиднинг қўпол муносабати ҳам Мафтунанинг кўнглидаги муҳаббатни сўндиролмасди. Дугонамга қилган ҳурматсизлиги сабаб мен ҳам бу йигит билан гаплашишни истамасдим. Ҳар бир қизнинг орзусидаги шаҳзодаси бўлгани каби, Мафтуна ҳам хаёлан унга турмушга чиқишни орзуларди. Унинг бу орзуси хомхаёл эканлигини айтолмасдим, шунчаки кўнглини оғритишдан, умидсизликка туширишдан чўчиганим боис, индамадим. Ўша кундан бошлаб Мафтунанинг ҳаёти мени ташвишга сола бошлади. Қандай қилиб бўлса ҳам уни орзуларига эришишига ёрдам беришни ўйлардим. Аслида дунёда энг ёмон ҳолат ўлимга маҳкум инсон эканлигингни билиб яшаш бўлса керак. Бошқалардек яйраб юролмайсан. Дилингни мудом бир дард эгаллаб тураверади. Оғир тош каби эзиб-янчиб ташлайди сени. Мафтунанинг ҳолатини ўзимча тахмин қилардим. Бироқ унга кўмак беришга ожизлигим мени баттар қийнарди. Мафтуна эса кундан кунга шам мисоли ўзини тугатарди. Руҳан ўзини ўлимга тайёрлаб борарди, гўё. Ҳеч нарсага қизиқмас, ўқишга келарди-кетарди. Шўх шандон, самимий қиз тобора ўзини ғам ботқоғи томон етаклаб борарди. Ота- онаси билан кўришиб қолсам ўзимни айбдордек ҳис қилардим. Ҳақиқатни улардан беркитганим учун ҳам гуноҳкордек эдим, назаримда. Гоҳида уйларига ҳам боргим келмасди. Яқинларининг кўзидан пана бўлишга интилардим. Онаси Марҳабо опа мени ҳам ўз қизидек ардоқларди. Уларга “Бир йилдан сўнг қизингиз орамизда бўлмайди”, дейишдан аранг тийилардим. Ўтган бир ой ичида Мафтуна ўзини анча олдириб қўйди. Дарсларга кам қатнашадиган, ўқишга кам келадиган одат чиқарди. - Мафтуна, сенга нима бўляпти? Нега бундай қиляпсан, - деб сўрадим тоқатим тоқ бўлиб. - Нима қилибман? - Деди у менга қараб. Ранглари оқариб, озиб кетаётган дугонамнинг аҳволини кўриб юрак бағрим эзилди. - Илтимос қиламан, шу касалликни ўйлайвермагин. Агар шу кетишда бўлса, ўзингни ҳам, бошқаларни ҳам тамом қиласан-ку, - Мен тамом бўлганман! - Ҳозир чиқиб даданг билан ойингга ҳаммасини айтиб бераман, - дедим жаҳл билан ўрнимдан туриб. - Йўқ, Дилноз ундай қилма, - деб бақириб юбораёзди. - Улар дош беришолмайди. Илтимос, яна озгина сабр қилгин. Кейин сенинг айтишинга ҳам ҳожат қолмайди. - Кўз олдимда сўлиб бораётганингни кўриб қандай чидаб туришим мумкин ахир? Нима, мени виждон азобида қолдириб кетмоқчимисан?! – бақириб бердим дугонамга - Жинни бўлиб қолибсан, - деди у юзини ўгириб. – Айт, ўқишда нима қиламан? - Курсдошлар орасида дардингни ҳам унутасан... - Йўқ, улар орасида мен дардимни унутмайман. Аксинча ўйлайвераман? Айт-чи, мен кимдан камман? Нега худойим менга бу дардни раво кўрди. Қайси гуноҳим учун? Улар орасида бўлсам мени шу саволлар қийнаб ташлайверади. Уларнинг режалари ҳақида эшитсам, ичим ёнади. Уларга ҳасад қилмайман. Лекин ўз дардим ёдимга тушаверади. Мен ҳам сизлардек соғ юрсам нима қиларди? - У йиғлаганча мени қучоқлаб олди. Сўзсиз сочларини силадим. У ўзича ҳақ эди. Миттигина жуссасида залворли юкни кўтараётган дугонамга нима деб юпанч беришни билмасдим. Таскин тасалли учун сўз тополмасдим, ҳатто........