ЙИГИТ ЙИҒЛАМАСИН ДУНЁДА.
Собиржон хар куни ишидан чикиб, уйига шамолдай учиб боради. Уртоклари, касбдошлари утиришга таклиф килишса хам рад этади. Чунки уйида уни гузал ва маъсума ёри Нигора, бир-биридан шух икки угилчаси - Хуршид ва Жамшид интизорлик билан кутишади. Хотини хар куни лаззатли таомлар тайёрлаб, дастурхонни чиройли безатиб, ширинликлар пишириб кутиб утиради. Хуш, шундай булгандан кейин кандай килиб уйига шошмасин? Ота-онасиям йулига нигорон.
Мана, ховлига кириши билан димогига райхон иси урилди. Хаммаёк саранжон-саришта, супуриб, сувлар сепилган. Гилос дарахти тагига куйилган сурида ота-онаси савлат тукиб утиришибди набираларини тиззаларига олиб. Хотини Нигора ошхонада куймаланиб юрибди. Эрининг келганини билиб, шошганча унга пешвоз чикди.
- Ассаламу алейкум дадажониси. Яхши ишлаб келдингизми? Чарчамадингизми? - Нигора хар галгидай табассум билан эрига каради.
Собиржон хотини билан саломлашиб, миннатдорчилигини куз карашлари билан ифода этиб, ота-онасининг олдиларига келди. Саломлашиб, хол-ахвол суради. Угилчаларини пешонасидан упиб, багрига босди.
- Мен ювиниб, кийимларимни алмаштириб чикай. Бугун паловми дейман, онаси?
- Ха, паловхонтура сизни кутяпти, дадажониси, тез булинг...
Бахтли оила жамулжам булди. Хуш кайфият билан паловхурлик килишди. Дастурхонга фотиха тортилгач, Файзи ака гап бошлади.
- Углим, шу хафта якшанба куни тоганг углини уйлантиряпти. Бугун туйга айтиб кетишди. Туёнани олиб бориб бер, бирон хизматлари булса, бажар углим. Кариндошлар шундай кунда бир-бирига кумаклашиши керак. Туй ресторанда буларкан. Биз онанг билан бир-икки кун олдин борамиз. Сен туй куни хотининг, угилчаларингни олиб бор. Бир яйраб келишсин.
- Хуп, отажон. Айтгандай, якшанба 6 июнь эмасми? - суради Собир.
- Ха, шундай, - деди ота.
- Буни каранг-а. Туй устига туй-ку! - Собиржонни кузлари порлади. - Кичкинтойимиз Жамшидни тугилган куни. Бир ёшга тулади-ку, ота.
- Ха, бир кунда тугри келганини кара. Хечкиси йук, туйни утказиб, эртасига тугилган кунни нишонлаймиз. Жамшиджонни бир ёшини тантана билан утказамиз...
6 июнь куни эрталаб Собиржон узгача кувончу шодлик билан кийинди. Кузгу олдида узига оро бераётган хотинининг белидан аста кучиб, узига тортди.
- Узимни маликам, гузалим, бегуборим. Менга тойчокдек угиллар, ширин бахт ато этган Бегойим. Ота-онамни хизматларини килиб, дуоларини олиб юрган уйимни фариштаси.
- Шоир булиб кетинг-е, - кулди Нигора. - Куйворинг, мен болаларни кийинтирай. Йулга чикишимиз керак. Шухлик килманг, уят булади, болалар шу ерда-я...
Нигора икки угилчасини чиройли кийинтириб, дарвозахонага чикди. Турт ёшли Хуршид ва бир ёшли Жамшид худди куёвтуралардай ясаниб олишганди. Уларнинг шух шодонлиги кузларни кувонтирарди.
- Мархамат, маликам ва шахзодаларим. Бугун отангиз сизларни хизматингизда. - Собиржон хотини ва угилчаларини машинага утказиб, узи рулга утирди. Машина йулга тушди.
- Хозир совгалар дуконига борамиз. Жамшиджонга ва уни онажонисига совга оламиз. Кейин шашликхурлик киламиз. Тугилган кунни нишонлаб, сунгра туйга борамиз.
- Ие, туйга туйиб борамизми, дадажониси?- Нигора эрига кулиб каради.
- Туйга борсанг, туйиб бор, дейишгану онажониси. Эртага эса уйимизда Жамшиджонни тугилган кунини катта тантана билан нишонлаймиз, иншааллох.
Собир заргарлик дуконидан Нигорага тилла узук олиб берди. Икки угилчасига уйинчок машиналар совга килди. Зиёфат хам куюккина булди. Кейин хаммалари туй буладиган ресторан томон йул олишди.
Собиржон жуда хурсанд эди. Кузи рулда булса-да, хар замонда машина кузгусидан гузал хотинига кулиб караб куярди.
- Нигор, умр окар дарёдек утади деганлари рост экан. Кечагина мактаб партасидаги укувчилар эдик. Эсингдами, сени кизгониб синфдош болалар билан доимо муштлашиб юрардим. Кузим кукариб юрганларим-чи... Аллохга беадад шукурлар. Биринчи мухаббатим - Нигорамга етишди. Ота булдим, сен она булдинг. Йигирма турт ёшга кирибмиз-а. Куз очиб юмгунча угилларни уйлантириб, чолу кампир булиб юрамиз. Парвардигор угилларимга сингилча беради, хали... Мен бахтлиман, Нигор... ...
Давоми 18:00да