cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Nasihat.uz

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 373
Obunachilar
+524 soatlar
+107 kunlar
-1230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари 25 май шанба куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:16 ⏰ Қуёш - 04:56 ⏰ Пешин - 12:25 ⏰ Аср - 17:30 ⏰ Шом - 19:46 ⏰ Хуфтон - 21:22 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хато қилиб, юқоридан пастга қулашингиз айб эмас. Бу қулашдан даҳшатга тушиб, энди қайта кўтарила олмайман, дейиш айб. Хато қилиш айб эмас, уни тушуниб етгандан кейин тўғриламаслик айб! @nasihatuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 5
Ҳаёт ҳақиқатини кеч англаймиз Бугун билан яшаш келажакни эътиборга олмаслик ёки унга тайёргарлик кўрмасликни англатмайди. Чунки кишининг эртанги кунга эътибор қилиши, у ҳақида фикр юритиши эҳтиёткорлик саналади. Келажакка эътибор қилиш ва у сабаб ғам чекиш, унга тайёргарлик кўриш билан келажак масалаларига бутунлай шўнғиб кетиш ўртасида катта фарқ бор. Шунингдек, бугундан фойдаланиб қолишда хушёр бўлиш билан эртанги кун келтирадиган нарсалардан довдираб, тартибсиз ҳолга тушиб қолиш фарқли нарсалардир. Дин исроф қилишни тақиқлайди ва тежашга буюради. Инсон бемор кунлари учун соғлом пайтини, кексалик вақти учун ёшлигини ва мусибатли кунлар учун хотиржам пайтини ғанимат билиш орқали келажагига тайёргарлик кўриши лозим. Инсоннинг умри қандай ўғриланишини биласизми? У эртани кутиш билан бугунини унутади. Умрининг охирига қадар шундай яшайди ва қўлида ҳеч қандай яхшилиги бўлмаган ҳолда вафот этади. Эътибор беринг, ҳаёт нақадар ажабланарли! Ёш бола:Ўсмир бўлганимда”, дейди. Ўсмир: “Каттароқ йигит бўлганимда”, дейди. Йигит: “Уйланганимда”, дейди. Уйлангач эса “Бўш вақтим бўлганида”, деб айтади. Нафақа ёшига етгач, ўтган умрига назар ташлайди ва аччиқ изғирин шамол юзига урилиб, унинг кўзи олдида шафкатсиз ҳақиқат очилади: умрининг қанчаси бехуда ўтибди, бари кайтмас бўлиб кетибди. Биз бу ҳаётнинг асл қиймати унинг ўзида, яшаётганимиз ҳар бир кун, соатлик маромида эканини ҳаддан зиёд кеч англаймиз. Аллоҳ таоло умрини бекор ўтказган ва кунларини зоеъ қилган инсонлар ҳақида бундай марҳамат қилади: (Қиёмат) соати қойим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар (дунёда) бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичурлар” (Рум сураси, 55-оят); “Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!” (Назиъаат сураси, 46-оят). ©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Hammasini ko'rsatish...
Nasihat.uz

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин! @nasihatuz
Hammasini ko'rsatish...
7👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲 ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ! @nasihatuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 6 5
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари 24 май жума куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:18 ⏰ Қуёш - 04:56 ⏰ Пешин - 12:25 ⏰ Аср - 17:30 ⏰ Шом - 19:45 ⏰ Хуфтон - 21:21 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 1
Тунда Қуръон ўқиганмисиз? Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади. Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда бундай дейилган: “Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир” (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар). Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида бундай деган: “Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар”. Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: “Сени тунлари бедор қилган, кугдузлари чанқатган менман”, дейди”. Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади. Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб: — Мени танидингми? — дейди. Банда айтади: — Сени танимайман. — Мени танимайсанми? — Ҳа. — Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан. Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси): — Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! — деб (ажабланиб) сўрашади. — Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, — дейилади. Кейин (Қуръон соҳибига): — Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, — дейилади. У — тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам — юқорилаб бораверади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
“Ким тунда “Бақара” сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди”.
Иброҳим Нахаий:
“Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!”
деб тайинларди. Авзоий:
“Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади”,
деган. Дилмурод МАМАТОВ Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwghttp://old.muslim.uz/media/k2/items/cache/41a04a0c57e59a133a3c4de5200ffa88_XL.jpg
Hammasini ko'rsatish...
👍 17 5
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
11👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари 23 май пайшанба куни тақвими Тошкент шаҳри учун ⏰ Тонг - 03:19 ⏰ Қуёш - 04:57 ⏰ Пешин - 12:25 ⏰ Аср - 17:29 ⏰ Шом - 19:45 ⏰ Хуфтон - 21:19 Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12). Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36). @nasihatuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 4 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ухлашга ётишдан олдин ўқиладиган 4 сура 1. Оятул курсий. بِسْمِ اللهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман”.
2. Ихлос сураси. بِسْمِ اللهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ اللَّهُ الصَّمَدُ لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ 3. Фалақ сураси. بِسْمِ اللهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ 4. Наас сураси. بِسْمِ اللهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ مَلِكِ النَّاسِ إِلَهِ النَّاسِ مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар” (Имом Бухорий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Hammasini ko'rsatish...
👍 8 3