cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ilm.uz

"Халифа Худойдод" номидаги масжиднинг www.ilm.uz сайти ва Телеграм мессенжеридаги расмий канали https://t.me/joinchat/AAAAAD_q3pAXD6zhpGOZJw

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 119
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-77 kunlar
-1930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from Muslim.uz
ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ ❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда. ❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради. 📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир. 🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз: ➡️https://taplink.cc/kanallar 🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир. 🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. ✅ Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. ✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин. ❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди. 🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Hammasini ko'rsatish...

Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
10:13
Video unavailableShow in Telegram
#Ҳикматлар_сарчашмаси "БИРОВНИНГ ҲАҚИДАН ҲАЗАР ҚИЛИШ" Одил домла Саъдуллаев Бухоро шаҳар "Халифа Худойдод" жомеъ масжиди имом-хатиби ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Hammasini ko'rsatish...
Бировнинг ҳақидан ҳазар қилиш тг.mp422.01 MB
Photo unavailableShow in Telegram
📝Нима учун салом берамиз? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Салом Аллоҳ таолонинг исмларидан бир исмдир. Аллоҳ уни ер юзига қўйган. Бас, ораларингизда саломни ёйинглар",–дедилар. (Имом Бухорий ривояти) Юқорироқда шу маънодаги бошқа ҳадисларни ҳам кўриб чиққандик. –Ушбу ҳадис ҳам Салом Аллоҳ таолонинг исмларидан бири эканини яна бир бор тасдиқлайди; –"Салом бериш" дегани Аллоҳ таолонинг муборак исмини тарқатиш ҳисобланар экан. Шунинг учун ҳам, саломлашиш айнан ибодат саналади! Энг осон, энг баракали ва энг ёқимли ибодат!
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
08:03
Video unavailableShow in Telegram
#ҲИКМАТЛАР_САРЧАШМАСИ ҲАЁ ИЙМОНДАНДИР. 🎤 Одил домла САЪДУЛЛАЕВ 🕌 Халифа Худойдод ⌛️ 8 мин. 💾 16.mb https://t.me/shukrona2019
Hammasini ko'rsatish...
Ҳаё иймондандир+.mp416.62 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.