uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

RİSOLAT

RİSOLAT

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Ko'proq ko'rsatish
683
Obunachilar
-124 soatlar
-57 kun
-2030 kun
Postlar arxiv
• Мусулмон кишининг ҳимоя қиладиган байроғи: Унинг эътиқодидир. • Жон бериб курашадиган ватани: Аллоҳнинг шарияти ўрнатилган мамлакатдир. • Дифо қилиб асрайдиган ери: Ислом йўналишини ҳаётга татбиқ қилиб қўядиган Ислом диёридир. - Ватан, деб; бундан бошқа ҳар қандай тушунилган тасаввурлар Исломий тасаввур эмас, албатта, балки Исломга ёт-бегона жоҳилият (тасаввурларидан) келиб чиқади холос. © Умар Шоҳир ® Risolat

® Risolat 🔗 @risolat_net
® Risolat 🔗 @risolat_net

photo content

photo content

ҲАЙИТ КУНИДАГИ ОДОБЛАР: - Ҳайит кечаси киргани маълум бўлганидан то эртаси намозгача такбир айтмоқ. - Ҳайит намози учун покланмоқ, ювуниб таранмоқ. - Эркаклар хушбўйликлар, атир суртмоғи. - Намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб чиқмоқ, имкон бўлса бир нечта хурмо емоқ. - Намозга кетиш йўлида жаҳрий такбир айтиб бормоқ. - Намозга боришда бошқа, келишда бошқа йўл билан қайтмоқ. - Барча мусулмонлар намозга чиқиши, ҳатто аёллар, ёш болалар, ҳайиз кўрганлар намоз ўқишмаса ҳам хутбага чиқишлари, ҳаммалари байрамона кайфиятни изҳор қилмоғи. - Намозни тугатгач ортидан хутбани охиригача эшитиб ўтирмоқ. - Аллоҳ биздан ва сиздан ҳам қабул айласин, деб ўзаро табрик йўлламоқ. © Risolat

- Рамазоннинг охирги кунида қуёш ботганидан то ҳайит намозигача такбир айтиш суннат бўлади. - Такбир айтиш сийғаси: • Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа илла Аллоҳ. • Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ва лиллаҳил ҳамд. - Арабчаси: • الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله. • والله أكبر، الله أكبر، ولله الحمد. © risolat.net

photo content

Ҳайтингиз билан! 25.06.2017 Аллоҳ таоло Рамазон ойида бизларни Ўз раҳматига сазовар қилган бўлсин, бизларни гуноҳларимиздан мағфират қилган бўлсин, ўт азобидан халос қилган бўлсин, омин. Тутган рўзаларимизни, қиёмда турган намозларимизни, барча солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин, омин. Рамазон рўзамизни ҳақиқий ибодат қилганлар қаторида қилиб чиройли хотималашга муваффақ қилган бўлсин, эртанги #Фитр байрамини барчамизга хурсандчилик куни қилган бўлсин, омин. ® Risolat

photo content

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Лайлатул қадр қайси кунларда келиши мумкин? Жавоб: Ва алайкумуссалам. Лайлатул қадр кечаси аниқ айтилмаган, дейилади, бунинг ҳикмати мусулмонлар у кечага эришишлари учун қолган кечаларда ҳам кўп ибодат қилиб ҳаракат қилишлари мақсад қилинган, шунинг учун баъзи салафлар: у кечага йил бўйи кечалари бедор бўлиб эришишни сўраб ҳаракат қилган эришур, Рамазонда охирги ўн куни кирганда ҳаракат қилиб қўйган кишига фақат Аллоҳ муваффақ этса эришади, деганлар. Унинг вақтига келсак; У Рамазон ойида эканлигида ихтилоф йўқ, яъни ижмоъ қилинган. Жуда кўп олимлар охирги ўн кунида келишини ривоят қиладилар, бу саҳиҳ. Тоқ кечаларда деб; жумҳур салаф ва холаф уламолари, қолаверса Шофеъий, Ҳанбалий уламолари ҳам, тоқ кечаларда келишини айтганлар. Жуфт дегувчилардан кўра, тоқ кечаларида келиши ҳақидаги қавл тўғрироқ. Лайлатул қадр муборак кеча бўлиб, ушбу умматга то қиёмат қоим бўлгунича берилган. Аввалги умматларда бундай фурсат бўлмаган. Лекин саҳобалардан Убай ибн Каъб, ибн Аббос, ибн Умар ва бошқа розиаллоҳу анҳумлар; у кечани; Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси, эканлигини айтганлар, Ҳатто Убай ибн Каъб қасам ичганлар. Сўнгра у кечанинг аломатини ҳам саҳобалар айтганлар, яъни; лайлатул қадр кечаси ўтиб, эртаси куни қуёш оқиш бўлиб ёруғлиги кўзни оғритмайди, қуёшнинг атрофини ҳам кўрса бўладиган даражада кўринади, дейилади. Бу салафлардан бир тоифа олимларнинг қавли, шунингдек Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам шундай бир қавл бор, баъзи салафлар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигирма еттинчи кечалигини истихрож қилиши, охирги оятдаги "(هي)-у" калимасидан чиқаришга уринганлар, чунки "у" сурадаги йигирма еттинчи калима деганлар. Имом Аҳмад мазҳаблари ҳам шундай. Энг саҳиҳ ва сариҳ далил эса Имом Муслимда ривоят қилинади. Убай ибн Каъбдан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Албатта у - йигирма еттинчи кечадир". Бу ҳадис ҳақида уламолар айтади; ушбу ҳадис саҳиҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинроқ лайлатул қадр кечасининг хабарини баъзи хос кибор саҳобаларга билдирганлар, фақат. Ҳаммага айтганларида ёки фош қилганларида, улар фақат йигирма еттинчи кечани пойлаб ўтирардилар, деб тушунтирадилар. Шунга кўра ким уни йигирма еттинчи кечада деб билса уни кўчмайди, деганлар. Қолган олимлар, яъни йигирма еттинчи кечада эмас, балки тоқ ёки жуфт кечаларда дегувчилар ҳам, у кечани ҳар йили ўрни алишиб кўчиб туради, деб айтадилар. Нима бўлганда ҳам, Рамазоннинг барча кечаларини, ҳар бир лаҳзасини қадрлаб, ундан унумлик фойдаланишимиз лозим. Аллоҳ билгувчироқ. Абу Солиҳ telegram.me/savolvajavobAbuSolih

Банда нажот топиши, яхшиликка етишмоғи учун доим икки нарсага қаттиқ муҳтож: 1. Солиҳ амал қилишга. 2. Ва, чиройли сабр. Умар Шоҳир ® Risolat

Лайлатул қадрга етказгин, эй Аллоҳ!

sticker.webp0.66 KB

Дуонинг маъноси: Эй Аллоҳ! Сен афв қилувчисан, афв этишни суясан, албатта; мени афв эт.

[Аллоҳумма иннака аъфувн, туҳиббул аъфва, фаъфву аънний]. Ушбу дуони кўп-кўп айтишни тавсия қиламан. Ибнул Қоййим айтади: Ага
[Аллоҳумма иннака аъфувн, туҳиббул аъфва, фаъфву аънний]. Ушбу дуони кўп-кўп айтишни тавсия қиламан. Ибнул Қоййим айтади: Агарда Аллоҳ бандасини афв қилса, унга ҳожатларини сўрамасидан бурун беради.

Эркаклар - дам олиши ғафлатдир. © Умар ибнул Хаттоб ® Risolat

photo content

- Кечаси намоз ўқиб бедор бўлиш ҳам суннат... Мўминлар онаси Оиша розиаллоҳу анҳо айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар (охирги) ўн (кунлик) кирса, кечасини тирилтирар, аҳлини уйғотар ва (аёлларидан) тортиниши (яъни четланиши) қаттиқлашарди». © Муттафақун алайҳ. Қулликни камолига етказиш бобидан, киши баъзан ўз хотинидан тийилиб туриши ҳам суннат ... ® Risolat

photo content