cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Qur'on qalb shifosi

📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim 💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
21 680
Obunachilar
-224 soatlar
-277 kunlar
-22830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

04:16
Video unavailableShow in Telegram
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати Воқеа сураси ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉
Hammasini ko'rsatish...
​​🌺Ақлли жория ...  Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини эшитиб, уни бошқаларидан қандай афзаллиги борлигини билишни истади. Ва хизматчиларидан бирини ўша чўрини олиб келишга юборди. Уни келтирдилар, чўри султоннинг ҳузурида МАҒРУР турарди. Чўрини бошқаларидан фарқи йўқлигини кўрган султон сўради: Эй жория, баҳойинг нима сабабдан бундай қиммат?! Чўри: Чунки менда бошқалардан кўра кўпроқ ЗАКОВАТ бор! Унинг сўзи султонни қизиқтириб қўйди ва: Сенга савол бераман, агар жавоб берсанг озод қиламан, агарда акси бўлса қатл қиламан. Энг гўзал либос қайси..?  Энг хушбўй хид қайси..?  Энг ширин таом нима..?  Энг роҳатбахш тўшак..?  Энг гўзал шаҳар қайси..? - деди. Чўри турганларга қараб: Менга сарполар ҳозирланг ва отни эгарланг, бу қасрдан кетяпман ва мен ОЗОДМАН...- деди. Сўнг: Энг чиройли либосга келсак, у ўзигагина тегишли бўлган фақирнинг кўйлаги! Чунки фақир ўша кийимини қиш ва ёз учун кияди. Энг хушбўй хид эса, бу онанинг хиди, гарчи у бозор ҳаммомида ўтин ёқувчи бўлса ҳам! Энг ширин таом эса оч қоринга ейилганидир. Қорни оч одамга ҳатто қотган нон ҳам ширин туюлади.! Энг роҳатбахш тўшак эса, ҳотиржам ҳолда ухланган тўшакдир. Агар киши беҳаловат бўлса, тўшаги олтиндан бўлса ҳам, тикан устида ётгандек бўлади! - дебди-да, эшик томон кета бошлабди. Султон ортидан: Охирги саволимга жавоб бермадинг. Чўри ўгирилиб: Энг гўзал шаҳар бу, илм-маърифат, маданият ривожланган шаҳардир. Шундай қилиб, ЖОРИЯ ўзининг ўткир заковати билан озодликка эришибди. 👉
Hammasini ko'rsatish...

01:53
Video unavailableShow in Telegram
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Рахимберди домла Раҳмонов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Hammasini ko'rsatish...
​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: ✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади. ✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда. ✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ. «У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. ✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин. ✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин. ✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ. Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади. ✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади. ✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. 👉
Hammasini ko'rsatish...

02:31
Video unavailableShow in Telegram
ҒУСЛ, НАМОЗ КАБИ ИБОДАТЛАРДА ТИЛДА НИЯТ ҚИЛИШ ШАРТМИ? Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Hammasini ko'rsatish...
​​📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ҳасанотлар: – Ояти карималар ёзиш; – Набавий ҳадислар ёзиш; – Аллоҳга қилинадиган тазарруъ ва дуоларни ёзиш; – Ваъз ёки насиҳатлар ёзиш; – Дўстларга динга ва тарбияга оид фойдали қайдномалар тарқатиш; – Диний мазмундаги суратлар, ёзувлар, мақолалар ва Қуръон оятларини жойлаштириш; – исломий саҳифаларда иштирок этиб, уларни кузатиб бориш. 📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ёмонликлар: – Фаҳш ва уят сўзлар ёзиш; – Разолат ва маъсиятга чақириш; – Мусулмонларни масхаралаш, ёмонлаш; – Разолатга чақирувчи саҳифаларни очиш; – Тубанликка чақирувчи фильмларни жойлаш; – Динни бузишга қаратилган саҳифаларга боғланиш; – Рамзий сурат ўрнига аёл кишининг суратини жойлаш; – Ҳаёга путур етказувчи суратларни жойлаш; – Ишқий мактублар ёзишиш; – Бировнинг обрўсини тўкиб, айблаш, ғийбат ва фитна мақсадида ёзилган мактублар алмашиш. 🟡Ижтимоий тармоқга юклаётган ҳар бир постингиз ёки ёзишмангиз Қиёматда ё зарарингизга ёкида фойдангизга юкланади. Шундай экан тафаккур қилинг! 👉
Hammasini ko'rsatish...

02:49
Video unavailableShow in Telegram
Буни билмагансиз ва буни кўрмагансиз. Ҳатто мен ҳам билмасдим. МАШААЛЛОҲ, СУБҲААНАЛЛОҲ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Hammasini ko'rsatish...
​​Тамакининг "фойда"си Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата: - Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб: - Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди: - Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз. Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди: - Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади. ️👉
Hammasini ko'rsatish...

01:02
Video unavailableShow in Telegram
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад. – кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди. – очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди. – ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди. 👉
Hammasini ko'rsatish...
​​ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти). Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради. Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди. Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди. Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин. Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. 👉
Hammasini ko'rsatish...