uz
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 118 689 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 275-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 428-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 118 689 obunachiga ega bo‘ldi.

13 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -450 ga, so‘nggi 24 soatda esa -269 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 29.31% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.59% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 34 932 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 22 155 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 39 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 14 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

118 689
Obunachilar
-26924 soatlar
-537 kunlar
-45030 kunlar
Postlar arxiv
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз  билан  бирга  бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни ёдга ол! Йўқотганларинг бўлса, излаб топ! Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра! Биров сени хафа қилган бўлса, кечир! Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа. Шамс Табрезий 🍃 Ҳа ҳудди шундай адоват, гина,ўзгаларни хатосини қидириш,иғво,фасод... шу каби ёмон амалларга сарфлашга вақтимиз йўқ бўлсин... Чунки омонат дунёда ғаниматмиз... Бизларни яхши сифатимиз билан эслашларини ҳохласак яхшилик, мехр, муҳаббат улашиб яшайлик... Азизим мендан ҳафамисиз кечиринг... Мен сизни аввалроқ кечирганман... Қалбимда гинага жой йўқ экан.. 🍃 Хайрли оқшом,осуда тун ҳамрохингиз бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📖 БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ! Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак…. Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10 ёшлардаги бола ҳам бор. — Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас! Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи: — Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз? — Кечирасизлар… У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди. Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб: — Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3 да бу ерда нима қилиб юрибсиз?! — Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори- дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман…. Буни эшитганимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик. — Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди. Биз улардан уйларига қандай этиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2 соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни олдим: — Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими? — Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади! — Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар. — Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман. — Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди! — Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт! — Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди… Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб — қараб қўйишарди… Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижонданкерак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим! «Тўғри қилибсан, ўғлим!» Зиёда Зияева таржимаси 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Дунё сабоқлари...

ИШОНИНГ, ХАММАСИ  ЯХШИ  БЎЛАДИ Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан... Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак улар сизнинг ҳаётингизда вазифаларини бажариб бўлдилар.. Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди.. Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг.. ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ ИНШААЛЛОҲ..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти--- Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди..Қ
“Бўлган воқеъа” ---Амани исмли қизнинг ҳаёти--- Унда тромбоз (мийяга қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб касалҳонага ёткизилди..Қанча даво исташмасин, Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди ....😭 Унинг ўликларни ювиш ҳонасига ўтказдилар.. 😱Ювувчи аёл кирганда хайратдан ёқа ушлади... - Сўнгра шайхга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтира бошлади. Шайҳ бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас, кўрмагунимча бунга ишонмайман деди.. Келинг гувоҳи бўлинг деб айтишди сўнг эса шайх келиб не кўз билан карасаки..... ДАВОМИ...👇👇👇

Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз  бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз... Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг... Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин... Биз йўлдамиз, ортга қайтиш йўқ... Қачондир бу йўл охирга етади... Ва биз охират эшигига етамиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Нега Япониянинг Нагоя шаҳридаги деярли барча хонадонларга Ислом Каримовнинг сурати осиб қўйилган? Биринчи Президентимиз Ислом
Нега Япониянинг Нагоя шаҳридаги деярли барча хонадонларга Ислом Каримовнинг сурати осиб қўйилган? Биринчи Президентимиз Ислом Каримов дунёнинг кўплаб давлатларида эъзозланадиган давлат раҳбари ҳисобланади. Унга бир қанча давлатларда ҳайкаллар, бюстлар ўрнатилган бўлса, бошқаларида боғлар, кўчаларга Ислом Каримив номи берилган. Бизга энг қизиқарлиси шуки, Япониянинг Нагоя шаҳридаги кўплаб хонадонларда Ислом Каримов расми деворларга осиб қўйилган. Ислом Каримов бу шаҳарда нега бунчалик эъзозланишининг сабабини биласизми? Бунинг сабаби... Батафсил 👈

БАҲОРга •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИНТИЛИНГ - ТУХТАБ  КОЛМАНГ. Ҳикоя қилинишича, бир от ичи қуруқ бўлган чуқур қудуққа тушиб кетибди. Тушиб кетгандаги оғриқдан от қаттиқ инграбди ва шу зайлда бир неча соат ўтибди. Унинг эгаси зироатчи бўлиб, отни қандай чиқариб олиш ҳақида ўйланибди ва охири “Отим ўзи қариб қолганди, уни чиқариб олишга кетган харажатга янги от олса бўлади. Қолаверса қудуқ анчадан бери қуриб ётибди, унга тупроқ ташаб кўмиб юбориш керак”, деган хулосага келибди. Зироатчи қўшниларини чақириб, улардан қудуқни кўмишда ёрдам беришларини сўрабди. Ҳаммалари ломларда қудуққа ташлагани тупроқ, ахлатлар йиға бошлашибди. От нима бўлаётганини тушуниб етибди ва оғриқ ҳамда ёрдам сўрашни билдирадиган қилиб баланд овозда кишнай бошлабди. Озгина ўтиб жимиб қолибди. Барча унинг тўсатдан жимиб қолганига ҳайрон бўлибди. Эгаси қудуқнинг ичига қараб донг қотиб қолибди. Қараса от ҳар сафар устига тупроқ ташалганда, устидан силкитиб ерга ташаётган ва тупроқ ташалгани миқдорича тепага кўтарилиб бораётган экан. Шу зайлда давом этиб от ер сатҳига яқинлашиб қолибди. Кейин бир сакраб ерга соппа-соғ чиқиб олибди. От уни ўраб олган ҳар қандай тўсиқларга қарамай таслим бўлмади. Аксинча, ўзини ўлимдан қутқариш учун тинимсиз ҳаракат қилди! Энди Оскар Строус исмли германиялик тикувчи ҳақида бир қиссани келтирамиз. У 1850-йил Американинг Калифорния штатига сафар қилибди. Сафарининг сабаби у ерда кўп олтин захиралари бор деб эшитган экан. Лекин орзу қилган олтинларидан ҳеч вақо топмабди ва жуда қаттиқ очликка, чарчоққа дучор бўлибди. Умидсизликка тушиб қолгач, бекор ўтирмай кўк рангли чодирини йиртиб, ундан оғир шимлар тикибди ва уни “Строус жинси” деб номлабди. У шимлар ниҳоятда мустаҳкам ва кон ишларига муносиб бўлгани учун кўп ишчилар уни сотиб ола бошлашибди. Натижада унинг савдоси гуркираб кетибди ва Строус барча кончилардан бойиб кетибди. Ҳозиргача жинсиларнинг савдоси дунёнинг барча жойида жуда юришган. Бу иш умидсиз ҳолга тушган, лекин шунга қарамай бирор нарса қилишга ҳаракат қилган кишининг меҳнати самарасидир. Демак муваффақиятимиз сири ўз қўлимизда, Аллоҳ бизга берган қобилиятимизда, ақлимизда экан! Меҳнат қилишдан тўхтамасликда экан! Лекин буларнинг барчасининг устида Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқи туради. Муваффақтият калити – кутиб ўтирмасдан шартта бир ишнинг этагини тутишда экан. Доктор Хассон  Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш. Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш... Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида бизни ҳам эсловчи дўстларни ҳамроҳ қилсин! ХАЙРЛИ  КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БАРАКА • Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир... • Уни хоҳлаганига юборади... - Агар молга юборса уни кўпайтиради; - Агар жисмга юборса уни қувватли қилади; - Агар умрга юборса уни обод этади; - Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади; - Агар қалбга юборса уни саодатли қилади. • Аллоҳим! Бандаларинг қалбларини хидоят нуринг билан ёрит, улар орасидаги мехр-мурувватни ҳам баракотинг билан ризқлантир! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мантиқий савол ⁉️ 😱У отангизни ўғли, лекин акангиз хам емас, укангиз хам емас... У ким бўлиши мумкин 👀
Жавоби сиз ўйлагандақа емас
Жавобини ешитиб хайрон қоласиз 😅 Тўғри жавоб бу ерда 👈

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат... Оқшом хайрли, тун фараҳбахш бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан
​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим. Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади. Айман Ёғий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дуо қилинг азиз ОНАЖОН, АЛЛОХ бизни қўллаб турсин. Саховатда топган савобим, Жаннат тамон йуллаб турсин. Дуо қилинг мунисим О
Дуо қилинг азиз ОНАЖОН, АЛЛОХ бизни қўллаб турсин. Саховатда топган савобим, Жаннат тамон йуллаб турсин. Дуо қилинг мунисим ОНАМ, Қалбим СИЗдек мехрли бўлсин. Дўстлар учун очган қучоғим, Фақатгина қувончга тўлсин. Дуо қилинг мени ОНАЖОН, Соғинч мени қилмасин тамом. Орзуларим ушалган замон, Ўз юртимда топайин макон!!!... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA