uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 112 201 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 112 201 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 861
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
Ҳаётнинг асоси ростгўйликдир. Демак, биринчидан Аллоҳ билан бўладиган алоқанг чин бўлсин, иккинчидан нафсинг билан бўладиган
Ҳаётнинг асоси ростгўйликдир. Демак, биринчидан Аллоҳ билан бўладиган алоқанг чин бўлсин, иккинчидан нафсинг билан бўладиган алоқанг чин бўлсин, учинчидан инсонлар билан бўладиган алоқанг ҳам чин ва рост бўлмоғи лозим. Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️ Аллоҳ йўлида улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 10:31

Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди. Унга ёрдам бергиси келибд
Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди. Унга ёрдам бергиси келибди. Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди. Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди. Шериги бошқа жабдуғ олиб келибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди. Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этибди. Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: ҲАРОМ ёки ХАЛОЛ! Қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди. Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 10:00

​​Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир гуруҳ аъробийлар Арафотдаги туриш жойига келиб, «Аллоҳим! Бу йилни серёмғир, унумдор ва баракот йили қилгин» деб дуо қилишибди, аммо охиратга оид бирор нарсани сўрашмабди. Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзи одамлар: «Роббимиз, бизга бу дунёда бергин», дейди, охиратда эса унга насиба йўқдир» оятини нозил қилди. Улардан кейин бошқалар, яъни мўминлар келиб, «Роббим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик бергин, охиратда ҳам яхшилик бергин, бизни дўзах азобидан асрагин», дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: «Баъзилари эса: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», дейди. Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бордир. Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир» оятини нозил қилди. (Бақара сураси, 200 202-оятлар). Шунинг учун дуосида бу дунёни ҳам, охиратини ҳам сўраганлар мақталган. Дуонгизда охиратдан хам сўранг, қадрдон. ——— Дўстларингизга ҳам улашинг! 📖 Telegram.me/IBRATLI
25 Okt 2024, 07:40

Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳажжул-масокин — Жумъа кунига насиб айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Дуо қилиб
Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳажжул-масокин — Жумъа кунига насиб айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Дуо қилиб туринг, Аллоҳ Ундан сўрамаганларга ғазаб қилади: Эй бизларни йўқдан бор қилган улуғ Роббимиз! Қалбларимизни Ўзингга, сўнгра намозга, сўнгра Қуръонга, сўнгра зикрга боғла… Бизни муваффақиятсизлик сўқмоқларидан узоқ қил.То Ўзингга йўлиққунимизча бизга собитқадамлик насиб қил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 07:09

АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰 (1) (8) (11) (16) (21) (26) (2) (6) (13) (19) (23) (30) (3) (10) (15) (20) (22) (27) (4) (7) (12) (17) (25) (29) (31) (5) (9) (14) (18) (24) (28) КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇
25 Okt 2024, 06:59
26 Okt 2024, ~07:24

Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил. Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ... Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 06:13

25 Okt 2024, 05:30

25 Okt 2024, 05:29
25 Okt 2024, ~05:31

Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 04:00

«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди: 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди. 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди. 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди. 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди. 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 02:10

#Жума_муборак Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 01:40

Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг. Дуо — ❕Астағфируллаҳ дея афв сўрашни; ❕Алҳамдулиллаҳ дея севинчни, ❕Субҳа
Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг. Дуо — ❕Астағфируллаҳ дея афв сўрашни; ❕Алҳамдулиллаҳ дея севинчни, ❕СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни; ❕Инна лиллаҳ дея қайғуни; ❕ИншааАллоҳ дея умидни; ❕Аллоҳу Акбар дея ҳайратни билдирмоқликдир дуо. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
25 Okt 2024, 01:20

📖  ИСТИҒФОРЛАР Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 00:40

ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ 1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади; 2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради; 3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади; 4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди; 5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади; 6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ; 7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради; 8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади; 9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади; 10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади; 11. Мол-дунёга барака киритади; 12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади; 13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ; 14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади; 15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади; 16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради; 17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади; 18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ; 19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади; 20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади; 21. Бошга тушган балоларни даф этади; 22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради; 23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ; 24. Истиғфор мажлис каффоратидир; 25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ; 26. Шайтон васвасасини қайтаради; 27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ; 28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади; 29. Ғам-ташвишларни кетказади; 30. Хурсандчилик олиб келади; 31. Юзни нурли қилади; 32. Ризқ келишини осонлаштиради; 33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ; 34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади; 35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади; 36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади; 37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади; 38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади; 39. Қалбни тиниқлаштиради; 40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради... Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 00:20

#Тарқатинг • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди. • "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради. • "Воқеа" сур
#Тарқатинг • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди. • "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради. • "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди. • "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди. • "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди. • "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди. • "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди. • "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 00:20

Беихтиёр сизни ҳам йиғлатади... 4 йил фарзанд кутган умр йўлдошига, аёли ҳомиладор эканини шундай етказди.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 Okt 2024, 00:00

Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар. Имом Муслим ривояти. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 23:40

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди. Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди. У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди. Аллоҳим! Бизга берган ҳамма нарсангга барака ёғдир 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 23:20

Беихтиёр сизни ҳам йиғлатади... 4 йил фарзанд кутган умр йўлдошига, аёли ҳомиладор эканини шундай етказди.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 23:03
24 Okt 2024, ~23:04

Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил. Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.! Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.! Амийн. Жума муборак аҳли ислом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 22:58