uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 112 201 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 112 201 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

112 194
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
#​​Биласизми 📚Қуръони Каримда жаннат қуйидаги номлар билан зикр қилинган: 🌷Ал-жаннаҳ - Жаннат: боғ, қалин дарахтзор. 🌷Ал-ҳусна - яхшилик, гўзаллик. яхши, гўзал жой. 🌷Ал-Ғурфа - болхона, баландликдаги хона. 🌷Ал-Фирдавс - катта бўстон, ҳамма дарахтлар бор боғ. 🌷Жаннатун-наъим - неъматларга тўла жаннат. 🌷Жаннату адн - собит, барқарор. Бу жаннатдаги махсус жой ҳам дейилади. 🌷Жаннатул-хулд - мангулик жаннати. 🌷Жаннатйн алияҳ - олий, юксак жаннат. 🌷Жаннатул-маъва - бошпана жаннат. 🌿Дарул-ахироҳ - охират ҳовлиси. 🌷Дарус-салам - тинчлик диёри. 🌷Дарул-қорор - қарор топиш диёри. 🌷Дарул-муттақин - тақводорлар диёри. 🌷Дарул-муқомаҳ - абадий турар жой. 🌷Мақомун амин - эмин, ишончли мақом. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 07:15

Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. 🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъ
Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. 🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. ☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. 🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. 🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. 🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 06:25

Дунёда ҳеч кимга яхшилик қилмаган, доимо инсонларни қақшатиб, зулм қилган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ
Дунёда ҳеч кимга яхшилик қилмаган, доимо инсонларни қақшатиб, зулм қилган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирибди, аммо ҳеч ким келмабди. На илож хотин эрини ўзи кафанлаб аравада қишлоқ яқинидаги тоққа олиб чиқибди. Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб ундан хол сўрабди. Шунда хотин бор гапни айтибди. Йигит майитни ўзи қабр қазиб, жаноза ўқиб кўмибди. Аёл қишлоққа қайтибди. Шу кеча қишлоқ аҳлидан бир неча кишиларнинг тушига кечаги марҳум оппоқ шойи либосларда, ҳушсуръат жаннатий бўлиб кирибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билишга ошиқиб марҳумнинг уйига боришибди. Аёлидан сўрашганда эри...🚷 Давоми...👇
06 Sen 2024, 06:10
07 Sen 2024, ~10:09

#Биласизми 🌙 Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар эрталаб қуёш чиқишидан олд
#Биласизми 🌙 Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар эрталаб қуёш чиқишидан олдин ва кечки пайт қуёш ботишидан олдин намоз ўқиганлар. “... (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), эрталаб ва кечки пайт Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг!“ (Ғофир сураси, 55-оят) ояти каримаси ила Исломнинг аввалида эрталаб икки ракъат ва кечки пайт икки ракъат намоз ўқиш буюрилган эди. 📚 Муҳаққиқ уламоларимиз ўша пайтларда мусулмонларга икки маҳал икки ракъатдан намоз ўқиш фарз бўлганини таъкидлайдилар. Бунга улар “Ғофир“ сурасидаги мазкур оятни далил қиладилар. “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?“ китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 05:15

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 04:35

БАХТНИ КЎРДИНГИЗМИ? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 03:23

Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар 1. Қуръоннинг маъноси нима? — "Қироат", "Ўқиш". 2. Дастлабки тушган жойи? — Макка, Хиро ғори. 3. Дастлабки тушган куни? — Қодир куни. 4. У кимнинг сўзи? — Аллоҳнинг. 5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима? — Жаброил (а.с). 6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким? — Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в). 7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким? — Аллоҳ 8. Уни қандай ушлаш керак? — Таҳоратли ҳолда. 9. Қуръонда Қуъронни қандай номлар билан зикр этилган? — Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо. 10. Маккада нечта сура тушган? — 86 та 11. Мадинада нечта сура тушган? — 28 та 12. Қанча порадан иборат? — 30 та 13. Қанча сура бор? — 114 та 14. Қанча оят бор? — 6236 та 15. Қуръонда Аллоҳнинг номи нечта марта берилган? — 2698 марта. 16. Намоз ҳақида неча марта айтилган? — 700 марта. 17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган? — Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган 18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган? — Муҳаммад (с.а.в) — 4 марта, Аҳмад Аҳмад (с.а.в) — 1 марта. 19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган? — Пайғамбар Мусо (а.с) нинг. 20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб чиққан? — Ҳалима онамиз. 21. Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? — Каъба. 22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? — Пайғамбар Исо (а.с) Мариям ўғли. 23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи. — Қиёмат куни. 24. Энг узун сура қайси? — Бақара сураси. 25. Энг қисқа сура қайси? — Кавсар сураси. 26. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди? — 40 ёшда. 27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар? — 13 йил. 28. У зот Мадинада нечи йил пайғамбар бўлиб турдилар? — 10 йил. 29. Қуръони Каримнининг нозил бўлишига неча йил кетган? — 22 йилу, 5 ой, 14 кун. 30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади? — Фотиха 31. Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси? - Фотиха. 32. Энг биринчи сура? — Фотиҳа. 33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл? — Мариям (а.с). 34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган? — Намл сурасида. 35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор? — 6 та: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси. 36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган? — 99 та. 37. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? — Одам имононининг синови. 38. Қуръонда номланган масжидлар нечта? — 5 та: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирар, Масжид ул-Набави, Масжид ул-Акса, Масжид ул-Куба. 39. Қуръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи? — Иброҳим (а.с). 40. Номи айтилган фаришталар? — Жаброил, Микайл, Харут, Марут. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 02:48

МАДИНА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 01:33

#Жума_муборак                      Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 00:30

РИЗҚИНГИЗГА БАРАКА ОЛИБ КЕЛАДИГАН ДУО •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 Sen 2024, 00:02

​​📝 Тешилган қозон 2006 йиллар эди. Янги оила қурган пайтларимиз. Тошкентда ижарада яшар эдик. Ишларим ҳам бирида бор бирида йўқ эди. Қийналиб яшар эдик. Қамбағални туяни устида ит қопар дегандай, бисотимиздаги биттаю битта кичкина қозонча ҳам мошдай бўлиб, тешилиб қолибди. Тешик қозонни ташлаб юбориб, янги қозон сотиб олишга, чўнтак касал. Қозонсиз ўтиришга, томоқ қурғур ҳам тешик. Ейман дейди. Охири, ўйлаб ўйлаб, сварчик топиб, қозонни яматишга қарор қилдим. Машиналарни таъмир қиладиган жойга бордим. Уста қозонни кўриб,- ука, биз бу қозонни сварка қилиб, ямай олмаймиз деди. Кайфиятим тушиб кетди. Энди нима қиламан? Уста менга, бу қозонни ямаса кемпинг ёки аргон сварка қиладиганлар ямайди деди. Кўчама кўча юриб, кемпинг қидиришга тушдим. Фақирлик фитнасидан ўзинг сақла ё Аллоҳим деб, ичимда дуо қилиб, хорлигим келиб, эзилиб кетардим. Ва ниҳоят, кемпинг деган сваркани ҳам топдим. Икки минг сўм бериб яматдим. Жуда хурсанд бўлдим. Уста акани ҳам дуо қилиб кетдим. Уйга келиб, оғзим қулоғимда, ямалган қозонни турмуш ўртоғимга кўрсатдим. Иккимиз ҳам фақирларча хурсанд эдик. Ўша кечаси туш кўрдим. Муйсафид бир киши яқинимга келиб, атрофимдаги одамларга эшитдирмай, ўзим эшитадиган қилиб паст овозда, - ўғлим, фақирлик кўрмай десанг, Воқеа сурасини ўқиб юргин,--дедида мендан узоқлашиб кетиб қолди. Уйқудан уйғониб, тушимни хотинимга айтдим. Қуръонда бу номдаги сура бор ёки йўқлигини ҳам билмасдим. Қуръони каримни олиб излашга тушдим. Воқеа сураси бор экан. Топдиму ўқишга тушдим. Ҳар куни бир марта бўлса ҳам ўқиб қўярдим. Аллоҳнинг инояти билан ишларим изига тушиб кетди. Янги қозон ҳам сотиб олдик. Тешик қозонни ташлаб юбормадим. Узоқ йиллар сақлаб юрдим. Воқеа сураси билан боғлиқ бу синоатни унутибман. Кеча бир дўстим келиб, компютерингизда бўлса, менга Воқеа сурасини кўчириб беринг деди ва воқеа сураси хақида ва ўқиб юрган кишига Аллоҳнинг неъматлари кесилмаслиги хақида айтиб қолди... Унутилган хотиралар эсимга тушди. Воқеа сураси фазилатлари хақида топиб ўқидим. Аллоҳнинг каломи Қуръон каримда биз билмаган сир-синоат қанча? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан умид кесмаслигимиз керак экан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 23:31

#Тарқатинг • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди. • "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради. • "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди. • "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди. • "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди. • "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди. • "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди. • "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 23:05

ЭНГ БУЮК СУРА 🎙Фарруҳ Соипов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 22:40

“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди. Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади. Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 22:20

ДУО
05 Sen 2024, 22:01

Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил. Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.! Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.! Амийн. Жума муборак аҳли ислом... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 21:20

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 21:02

Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони .
05 Sen 2024, 20:21

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 19:21

#Жума_муборак Ассалому алайкум! Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар. 🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 Sen 2024, 19:02