uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 774 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 297-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 477-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 774 obunachiga ega bo‘ldi.

24 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 222 ga, so‘nggi 24 soatda esa 1 468 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 26.97% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.90% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 145 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 005 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 25 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 762
Obunachilar
+1 46824 soatlar
+677 kun
-2 22230 kun
Postlar arxiv
Севган инсонингизни. Исмини бош харифини кўрингчи сиздан нима истайотган екан Билиш учун пастаги Исмингинг бош харифини Босинг. А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ў Ғ Ч Ш Э Кириб билиб олинг 👇
20 Okt 2025, 06:59
21 Okt 2025, ~07:07

🔥 Қора нуқталардан чарчадингизми? ✨ Ёғли тери ва кенг ғоваклардан қутулишни хоҳлайсизми? 🌿 Сиз учун ечим – Charcoal Mask Cream! ✅ Ғовакларни чуқур тозалайди ✅ Теридаги қора нуқталарни буткул йўқотади ✅ Юзни силлиқ ва жилоли қилади ✅ Терингизга янги ҳаёт бағишлайди 💎 Фақат бир неча қўллашдан кейин – ойнадаги фарқни кўрасиз! 💰 Маҳсулот нархи: 54.000 сўм! 🚚 Ўзбекистон бойлаб етказиб бериш хизмати мавжуд АЛБАТТА БУЮРТМА БЕРИНГ: 👇🏼👇🏼👇🏼 https://alijahon.uz/oqim/98740 https://alijahon.uz/oqim/98740 👉 Boshqa mahsulotlar🛒
20 Okt 2025, 04:47
21 Okt 2025, ~05:55

Қалбимиздагини кўрамиз 🎙Умид Ибратли хикоя Telegram.me/ibratli -Асл ибрат макони
20 Okt 2025, 03:35

ДАРАХТ Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди. Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб
ДАРАХТ Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди. Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди. Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди. Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди... Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди. Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос... Нафиса таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Okt 2025, 03:09

КЎРИНГ... 👀 БУТУН АЁЛЛАРНИ ЙИҒЛАТГАН ФИЛМ... ҚАЙНОТАСИ БИЛАН ТУРАДИГАНЛАР ВА ТУРМАЙДИГАНЛАР КЎРИШИ КЕРАК... ОХИРИ ЖУДАЯМ АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИ... Давомини кўринг 👇
20 Okt 2025, 02:59
21 Okt 2025, ~03:49

– ОДАМЛАР ШУНАҚА, 1 та хато қилсангиз, 99 та тўғри ишингизни унутишади... 🎙Раъно Мўминова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Okt 2025, 02:02

20 Okt 2025, 01:20
20 Okt 2025, ~01:21

#психологдан_ривоят Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди. Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди. Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди. Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди. Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди. Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди. Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди. Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз. Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз. Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак. Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз. Худди шунингдек, бир одам ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар. Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Okt 2025, 01:18

Бугун 20 октябрь — Қиёматли ака-укалар куни экан. 📖 Бир донишманддан сўрашди: – Туғишган ака-укангизни яхши кўрасизми ёки дўстингизними? – Туғишган ака-укамни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса. Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса. Туғишган ака-укаларимиз ҳам дўстларимиз ҳам омон бўлсинлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 Okt 2025, 00:09

19 Okt 2025, 21:52

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Okt 2025, 20:49

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Okt 2025, 20:48
19 Okt 2025, ~20:49

Бошлиқ хонасига аёл киши кирди.⠀ — Мумкинми?⠀ — Келинг хизмат? ⠀ — Мен сизнинг ҳайдовчингиз Шоқосимни хотиниман. Эрим менга х
Бошлиқ хонасига аёл киши кирди.⠀ — Мумкинми?⠀ — Келинг хизмат? ⠀ — Мен сизнинг ҳайдовчингиз Шоқосимни хотиниман. Эрим менга хиёнат қиляпти! ⠀ — Сиз буни қаердан билдингиз?⠀ — Кеча костюмининг чўнтагидан манабу аёллар ич кийимини топиб олдим!⠀ Бошлиқ:⠀ — Ҳайдовчим ҳозир устахонада. Буни менга ташлаб кетинг. Ўзим Шоқосим билан гаплашаман, - дебди.⠀ Бошлиқ ич кийимни портфелига солибди. Ишлари кўпайиб кетиб, ҳайдовчиси билан гаплашиш эсидан ҳам чиқиб кетибди.⠀ Кечки пайт уйига келса, хотини: ⠀ — Дадаси, уйда нон тугабди. Пул беринг, нон олиб келай, - дебди.⠀ Бошлиқ: ⠀ — Пул портфелимда, олақол, - дебди. Хотини сумкани очса... 😆 Давомини ўқисангиз, кулгидан йиғлаб юборишингиз мумкин! 👇 Ўқиб кўринг!
19 Okt 2025, 20:39
20 Okt 2025, ~20:21

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Okt 2025, 12:37

Отанинг қизига қилган насиҳати-ю дуосини бир кўринг 😢 Бу каби насихат ва дуолар хар бир отани кўнглидан ўтади албатта,  лекин дилидагини тилига чиқазишга махорат керак. Махорат эса - МАШҚ маҳсулидир Хар бир қизи бор ота шу насихатларни қайта қайта эшитса, ёд олса деймиз... Узатиладиган қизи бор оталарга юбориб қўйинг 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони.
19 Okt 2025, 12:03

📖 ОТА МЕҲРИ Эсини танибдики, отаси унга жуда қаттиққўл эди. Арзимаган нарсага ҳам танбеҳ берар, унинг ҳар бир ҳаракатини назорат қиларди. Қизгина падарини дугоналарининг оталари билан солиштириб, бир куни онасига йиғлаб арз қилди: – Дадам мени ёмон кўради, яхши кўрганида бунчалик қаттиқ уришмасди… – Йўқ, қизим, ундай дема! – юпатганди онаизор қизини, – аксинча, даданг сени жудаям яхши кўради, фақат ўзингга билдирмайди, туғилганингда шунақа хурсанд бўлган эдики… Ҳали катта бўлсанг, ҳаммасини тушунасан… Аммо қиз отаси ҳақидаги фикрини ўзгартирмади: отаси уни яхши кўрмайди! Йиллар ўтди. Ота назорати, она тарбияси таъсирида ҳавас қилса арзигули одобли қиз бўлиб улғайди. Дугоналари билан бирор ерда тўпланмоқчи бўлишса, дадасидан кўпинча рухсат ололмасди, тўй-тантаналарга ҳам дадасининг розилиги бўлмаса, боролмасди. Яна ўша ўй кўнглидан кечарди: отаси уни яхши кўрмайди! Вақти-соати етиб, рози-ризолик, ёруғ юз билан бахт остонасига қадам қўйди – келин бўлди. Тўй куни қадрдон уйини тарк этар маҳали остонада отасининг пойига бош урди. Отанинг қўллари дуога очилди, овози титраб, жигаргўшасига оқ фотиҳа берди: – Берган тузимга мингдан-минг розиман, қизим! Борган ерингда тошдай қотгин! Бахтли-тахтли бўлгин! Омин! Келиннинг кўзлари беихтиёр ёшланди, кўнгли алланечук бўлиб кетди. Лекин ўша ўйида қолди: отаси уни яхши кўрмаса керак! Тўйдан сўнг чарлар баҳонасида ота уйига чақирилди. Турмуш ўртоғи, қайнонаси етовида туғилган гўшасига келар экан, кўчаларига бурилишлари билан дарвоза ёнида у ёқдан-бу ёққа бетоқат юриб, ўзларини кутиб турган отасини кўрди. Машинадан тушасолиб, қизариб-бўзарган кўйи салом берди. Пешонасидан ўпиб, кўришаётган отасининг кўзларига ёш қалққанини пайқади. Пайқадию ўзинингда мижжалари намланди, аммо қалби бир кашфдан мунаввар эди: онаси рост айтган экан, ҳа, падари бузруквори уни жуда-жуда яхши кўрар экан! Уни ёмон кўздан асраб, тергаб-койиб яхши кўрар экан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Okt 2025, 11:41

8 ой аввал мен қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимиз бир ёшга тўлмай фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуд
8 ой аввал мен қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимиз бир ёшга тўлмай фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуда хам ёмон... Биз эрим билан тест қилдик, тест натижалари сезганимиздай фарзанд бизники эмаслигини аниқлади. Бутун шаҳар шифохоналарини ва ҳокимиятни бошимизга кўтардик, аммо ҳақиқий фарзандимизни топа олмадик. Ҳаётимиз тубдан ўзгариб кетти, менинг гумоним ҳамширадан эди, аммо ҳамшира алмаштирганини исботлай олмадик! Бир куни ақлбовар қилмайдиган ҳодиса юз берди, эримнинг компютерида беҳосдан бир файлга кириб қолдим, файлдаги дахшатли нарсани кўриб ҳушимни ёқотдим, чунки файлда ҳамшира ва эримнинг...😰 Батафсил ўқинг... 👈
19 Okt 2025, 10:32
20 Okt 2025, ~20:22

​​#мулохаза Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик... Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим. Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди. – “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим. – ... Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим. Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди. – Юр ўғлим, бир сени “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим: – Сиз емайсизми? – Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди. Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар... Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Бугун болаларимни истаганча кабобга  тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади. Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди. Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан? – Олинг, ота. – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи... Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Okt 2025, 08:22

– Нимани истасам шуни қиламан, нимани истасам шуни гапираман, бу менинг эркинлигим! – Кечирасизу бу эркинлик эмас, бу - ҚУЛЛИ
– Нимани истасам шуни қиламан, нимани истасам шуни гапираман, бу менинг эркинлигим! – Кечирасизу бу эркинлик эмас, бу - ҚУЛЛИК. Нафсга қуллик!!! ❕Тафаккур қилинг! 📖 Telegram.me/IBRATLI .
19 Okt 2025, 07:41

ОҚИЛНИНГ АЛОМАТЛАРИ - Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди. - Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди. - Идрок этол
ОҚИЛНИНГ АЛОМАТЛАРИ - Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди. - Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди. - Идрок этолмайдиган ишга ҳаракат қилмайди. - Ўз тилига, гап-сўзига эгалик қилади.. - Унга алоқаси бўлмаган нарса билан машғул бўлмайди. - Фойдаси бўладиган миқдордаги сўзнигина сўзлайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 Okt 2025, 07:09