uz
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 117 125 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 280-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 437-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 117 125 obunachiga ega bo‘ldi.

01 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -1 907 ga, so‘nggi 24 soatda esa -298 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.60% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 19.67% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 32 333 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 23 045 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 02 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

117 125
Obunachilar
-29824 soatlar
-2 1317 kunlar
-1 90730 kunlar
Postlar arxiv
#Хайрли_кун Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил, атрофингдагиларга гўзал хулқ билан муомалада бўл. Ким гўзал хулқи билан зийнатланса, унинг хушбўй иси тупроқ остида ҳам уфуриб туради. Бугун ҳаётингиздаги энг яхши ва унутилмас кун бўлсин. ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОНАСИНИ СОТУВГА ҚЎЙГАН ЙИГИТ Тўйхонада тўғридаги ўриндиқда келин ва куёв, атрофида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Кели
ОНАСИНИ СОТУВГА ҚЎЙГАН ЙИГИТ Тўйхонада тўғридаги ўриндиқда келин ва куёв, атрофида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнонасини кўриб юзини буриштириб куёвнинг қулоғига: Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин!Ўтиришларини ёқтирмадим!, – дея шивирлади.  Бу таклифдан кейин куёв дарҳол ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб: – Онамни ким сотиб олади?! – дея уч марта такрорлади.  Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб,устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳикуёв болага тикилди ва у онасига қараб..... 😭👇ДАВОМИ.

Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲 Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Америкалик аёл расмдаги 3 нафар қизларни дунёга келтириб Гиннес Рекордлар китобига кирган. У ўрнатган рекорд 50 миллионтадан
Америкалик аёл расмдаги 3 нафар қизларни дунёга келтириб Гиннес Рекордлар китобига кирган. У ўрнатган рекорд 50 миллионтадан биттада бўлиши мумкин. Диққат савол аёл қандай рекорд соҳибаси ҳисобланади? ЖАВОБИ БУ ЕРДА👇👇👇

Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардиго
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардигорга ХАЙРЛИ ТУН ! Аллоҳнинг панохидасиз ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Унутманг... Биз кўйида кўз ёш тўкканимиз – бу дунё — Одам алайҳиссалом жазоланиши учун туширилган жойдир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈
Унутманг...  Биз кўйида кўз ёш тўкканимиз – бу дунё — Одам алайҳиссалом жазоланиши учун туширилган жойдир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​...Зардангиздан безиллаб, «ота-онам яна уришиб қолмаса эди» дея, ўз уйларида юрак ҳовучлаб яшаётган болачаларингиз – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир. Кекса ота ёки онангизнинг жаҳлингизни чиқармаслик учун, тил учидаги гапларини ичга ютишлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир. Турмуш ўртоғингизнинг бадфеълингиздан безиб яшаши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир. Устига сўзамоллик, билағонлик отини чопдирганингиз – устозингизнинг кўнгил оғриқлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир. Анвойи таомнинг девор ошаётган хуш бўйидан кўнгли алағда бўлиб, беихтиёр умидланадиган камхарж, унутилган қўшнингизнинг қулт этиб ютиниши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир. Ҳузурингизга чора истаб келиб, бечора бўлиб қайтган ҳар одам боласининг кўзидаги мунг – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир. Маҳаллангиз кўчаларидаги оч-наҳор, озиб-тўзган ит-мушуклар – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир Дилфуза Комил ОГОҲ  БЎЛИНГ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Эхххдадажон 🤭 ГАИ ходимининг оғир оёқ рафиқаси турмуш ўртоғи билан хизмат машинасида кетаётиб, хотинининг кўзи ёрийдиган бў
#Эхххдадажон 🤭 ГАИ ходимининг оғир оёқ рафиқаси турмуш ўртоғи билан хизмат машинасида кетаётиб, хотинининг кўзи ёрийдиган бўлиб қолибди. Туғилаётган фарзандлари эгизак экан. Хасан туғилиб, дадасига кўзи тушибди-ю, шундай деб қичқирибди:Давоми👇😅

Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, маҳрум қилиш, қўполлик ва жазо борлигининг аломатларидир. Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БОРИГА ШУКР ҚИЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

КУЯВЕРМА  ДУНЁ  ИШИГА... ✍️Нилуфар Темур қизи 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бу ёшида ҳам инсон ўзгарса бўлар экан. Оҳирги бир ой ичида шунчалик ўзгардимки, ўзим ҳам ҳайронман. Болаларнинг оддий қилиқларига йиғлайдиган бўлиб қолганман. Негадир инсонлар ўлими таъсирлантирмаяпти мени.        Истанбулга келган куним Лайло гапириб қолди. -  Қўшнимиз Гултеканбейнинг ёшгина жияни вафот этибди. -  Аллоҳ раҳмат қилсин. Авваллари бундай ҳабарни эшитсам сакраб туриб кетардим.  Ёшгина эдику.  Кечагина ўйнаб кулиб юрган эди дер эдим.  Зилзила туфайли минглаб ўлимларга гувоҳ бўлдим. Шу инсонлар ҳам кечагина ўйнаб кулиб юрган эди. Кайфиятим бутунлай тушиб кетган. Гўёки, туш кўраётгандекман. Эшик жиринглади. Бориб очдим.  Қўшнимиз экан.  Биз истиқомат қиладиган даҳада ўзбеклар кам.  Биттагина шу ўзбек қўшним Турсуной бор.  Борди, келди қиламиз.  Оиласи ўзига тўқ. Иккита фарзанди бор. Турсунойнинг кайфияти меникидан ҳам баттар ҳолда экан.  Асабийлашиб қўлларини ғижимлаб ўтирди. -    Нима бўлди?   Нега кайфиятингиз йўқ? -    Ээ, опа.  Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим.  Кичкинам инжиқ, биласиз.  Зўрға ухлатдим.  Каттасини ёнига овқат қўйсам, бир соатда ҳам емабди.  Хали дарсларини қилдиришим керак эди. Гиламга чой тўкибди.  Ўзимни тута олмадим.  Боламни уриб ташладим.  Кейин қўлимни деворга урибман.  Қаранг, шишиб кетди. -    Болани нега урасиз?   Овқат емаса уриш керакми? -    Опа, қилиқларига чидолмаяпманда. -   Биласизми, аёлларга қўл кўтарган эркаклардан, болаларни урган аёллардан нафратланаман.  Ўзидан ожиз инсонни хўрлаш гуноҳ бўлади. Болаларимизнинг борлиги ўзи баҳт эмасми?   Қўяверинг, инжиқлик қилсин.  Овқат емасин.  Дарс қилмасин.  Уриб эмас, ширин сўз билан тарбия қилса бўладику.       Турсуной бошини эгиб ўтирибди.  Қаттиқ гапириб юбордим, шекилли.  Сув қуйиб узатдим. -   Кечиринг, сизни ҳафа қилмоқчи эмас эдим. Битта воқеани айтиб бераман сизга.    -  Чодирда яшаётган кунларимиз.  Биз пиширган палов талаш бўлиб кетади. Ўша куни ҳам шундай бўлди. Ўзимизга ҳам ош етмай қолди.  Оҳирги ошни бир аёлга сузиб бердим. Аёл ошга тикилиб ўтирди.  Лекин емади. Бир дақиқа ўтиб, ҳомиладор, яна ёнида уч ёшлардаги боласини еталаб олган лўли аёл келди. -  Ош тугаб қолди.  Эртароқ келмабсизда. Ҳоҳласангиз ейишга бошқа нарса берай. -   Неча кундан бери болам овқат емаётган эди. Кеча сизнинг паловингизни еди.  Ўшанинг учун келган эдим. Майли, насиб эмас эканда.      Ёнидаги ошга тикилиб ўтирган аёл гапга аралашди. Боланинг қўлидан тутиб ёнига ўтирғизди. -   Кел, болам.  Сенга ўзим едириб қўяман. Бола иштаҳа билан ошни еб олди. Лўли аёл қайта қайта раҳмат айтганча боласини олиб кетди.  Аёлга чой олиб келдим.  Ёнига ўтирдим. -   Ўзингиз оч қолдингиз. -   Хеч нима ўтмаяпти томоғимдан.  Бироз чалғисам деб келган эдим. -   Уйингиз қаерда эди? -    Шу маҳаллада эди. Бу шаҳарнинг энг баҳтли оилаларидан эдик.  Иккита ўғлим бор эди. Иккинчи фарзандимни амалиёт билан дунёга келтирдим.  Бошқа она бўла олмасамда, ҳафа бўлмадим.  Аҳир иккита ўғлим бор.  Эрим дунёнинг энг яхши эркаги эди.  Уй сотиб олган кунимизни эслайман.  Байрам бўлиб кетган эди. Уйимга шунчалик меҳр қўйдимки, сўраманг опа.  Ҳамма нарса жой жойида.  Ўша куни ҳам катта тозалик қилдим.  Уйлар чиннидек бўлди.  Жуда чарчаган эдим.  Эрим болаларни олиб келди.  Ўғилларим чанг оёқ кийими билан гилам устига чиқиб кетишди.  Қоним қайнади.  Ғазабимни тутолмадим.  Болаларга бир икки тарсаки туширдим.  Эрим орага тушди. -  Нега урасан?  Болалар ҳам чарчаб келди.  Ундан кўра овқат берсангчи.  Қорнимиз очиб кетди. -   Овқат қилмадим. Уй тозаладим.  Кўрмаяпсизми?  Мен ҳам одамман.  Қул эмасман. Жаҳл қилиб ётоққа кириб кетдим. Эрим чақирса ҳам чиқмадим. Ошхонада нималардир қилди эрим.  Болаларга нима едирганини билмайман.   Агар, ҳамма ёқни ёйиб ташлаган бўлса адабини бераман Хеч кимни адабини беришга улгурмадим, опа.  Аллоҳ мени адабимни бериб қўйди.  Энди ўша мен меҳр берган уйим ҳам йўқ.  Гиламни кир қиладиган болаларим ҳам йўқ.  Мендан овқат сўрайдиган эрим ҳам. Болаларимга оҳирги маротаба овқат едиролмадим.  Эримни рози қилолмадим. Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

⸺ Қайғу асли нимадир?  ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан. ⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд. ⸺ Нега энди?.. ⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсон эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунёни зимистон  кўради. Сўфийлар масали. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бу хикоя хаммани йиғлатди 🥹 5 нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвнинг ўртага чиқиб айтган гаплари хамани хайратга солди... - Уни айтишича онахон унга тунда телефон қилиб, болам кечаси безовта қилганим учун кечир, бир сўзим бор эди балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар... Эртага уйимга келинглар Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман. Кечаси ўша қўнғироқдан кейин онахон вафот этдилар. Жанозага қариндош уруғ, қўшнилар ва Махалла ахли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек болиш остига қараб бир конвертда қоғоз топди... ДАВОМИ ЖУДА ТАЪСИРЛИ🥹 Онахонни хатида шундай сўзлар ёзилган эди...

📚 «ЭЙ ҚИЗИМ» – Ҳақиқий тарбия ва маърифат манбаи! Замонамизнинг улуғ олимларидан бири Шайх Али Тантовий қаламига мансуб бу а
📚 «ЭЙ ҚИЗИМ» – Ҳақиқий тарбия ва маърифат манбаи! Замонамизнинг улуғ олимларидан бири Шайх Али Тантовий қаламига мансуб бу асар, ҳар бир она, ҳар бир қиз учун ҳаёт дарслигидир. «Эй қизим» – тарбия, ҳаёт, фазилат ва имон ҳақида қалбга илҳом бағишлайдиган китоб! ✨ Нима учун ўқишингиз керак? ✔️ Аёлнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ҳакикий тушунча ✔️ Оналар тарбияси орқали келажак авлодни шакллантириш йўллари ✔️ Эркак ва аёлнинг оиладаги ҳамкорлик роли ✔️ Қиз болаларга ўзини таниш ва ривожлантиришда йўл-йўриқ Китоб маълумотлари: 🖋 Муаллиф: Шайх Али Тантовий 📄 Ҳажми: 160 бет 💰 Нархи: 69 000 сўм 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! АЛБАТТА БУЮРТМА БЕРИНГ: 👇🏼👇🏼👇🏼 https://alijahon.uz/oqim/99155 https://alijahon.uz/oqim/99155 👉 Boshqa mahsulotlar🛒

Назарингизни назорат қилинг, акс холда дўстона муносабатга лойиқ бўлмайсиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир УЛУҒ устоз дойим янги кунни шод ва хурсанд бошлар экан, бунинг боисини ундан сўрашибди: – Ҳеч қачон сизни ўйчан ёки ғамгин кўрмаймиз, бунинг сабаби нима устоз? Шунда устоз: – Ҳар куни саҳарда Аллоҳ менга бераётган имконятлардан: қайғу - шодлик, бахт - бахтсизлик... ва шу кабилардан энг яхшисини ўзим учун танлаб оламан. Ва бу менинг танловим. Мен шу усулда қалбимни, назаримни, онгимни ва танамни назорат қиламан, тоза сақлайман. Нафсимни жиловлаб, уни ақлимга бўйсиндираман, - деб жавоб берибди. 🍃 Сизчи?  СИЗ бугун нимани танладингиз? Ҳаракатними ёки баҳоналарними, солиҳ амалларними ёки бефарқликни, қувончними ёки ғамни? Танлов сиздан, қадрдон..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЎЗИНГГА БИР БОРА РАҲМАТ АЙТИБ ҚЎЙ 🎙Осиё Муҳтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🌺Сизга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди: Тилайман мўминлик ибодатини, Жаннати инсонлар хуш одатини. Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман Умардек мард феъли одил, Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил. Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман бахт қасрин учқур отларин Бухорий тафаккур, хаёлотларин. Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин, Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин Аталган сенга деб она дуосин, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман тоғларнинг маҳобатини, Зулфиқор тутган мард салобатини. Дилдаги пок ният ижобатини, Ҳам икки дунёнинг саодатини. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA