uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 112 201 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 112 201 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 861
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
📖 ТЕШИК ЧЕЛАК Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Ч
📖 ТЕШИК ЧЕЛАК Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг таги тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажарганидан уялиб, хижолат чекар экан. Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа олаяпман". Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Уларнинг хаммаси сенинг хизматинг самараси... бу учун сенга раҳмат" дебди. Акбаршоҳ Расулов 🥀 Қадрдон, оилангизга келтирган насибангиз камлигидан ўкинманг, халол ишингиз ва йўлда тўкилган яхшиликларингиз  фарзандларингиз қалбида ФАҲР бўлиб гуллайди бир кун. 📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
14 Okt 2024, 00:50

Яқинлари кўнглига умид ва ишонч улашган яхшиларингни Ўзинг қўлла, Аллоҳим..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
13 Okt 2024, 23:30

Азизлар, янги тонг, янги кунингиз муборак бўлсин! Бошланган ушбу хафтангиз эса омадли ва барокатли келсин! Унутманг:  Йиқилишга, синишга ва тушкунликка тушишга заррача ҳаққингиз йўқ. Чунки, орқангизда сизга суяниб, ишониб турганлар бор... Зинҳор ноумид бўлманг Ҳаргиз тушкунликка тушманг Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло бир бандага ҳикмати ила бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очгай...» Ишонинг... Бугун энг яхши кун бўлади... Яхши ният билан бошланган хар қандай кун омадсиз бўлмас... КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 Okt 2024, 23:00

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 21:35

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин! Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашинг, улардан узоқлашманг! Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 20:30

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 12:01

#Тафаккур Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифас
#Тафаккур Аллоҳ бизга бу икки қўлимизни ишлаш ва меҳримизни кўрсатиш учун берган. Бизга берилган қўлларнинг энг муҳим вазифаси — севган инсонларимизни дуо қилиш ва қучиш. Бу дунё икки қўлини ҳақорат ва дўппослаш учун ишлатганларнинг надомат фарёдидан чайқалади. Улардан бўлиб қолмаслик учун қўлларингиз фақат дуоларга очилсин ва яхши кўрган яқинларингизни кўпроқ қучсин. Қўлларингиз кўнглингизни яқинларингизга тутсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 11:40

Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг. Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг. Қайғу ўрнини умидга бўшатинг. Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг. Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг. Кечиролмасангиз кечирилмайсиз. Севолмасангиз севилмайсиз. Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг. Муаззам Алиоғлу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 11:15

РУҲИЙ  ХОТИРЖАМЛИККА      ЭРИШИШ  СИРЛАРИ... 1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг. 2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак. 3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг. 4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг. 5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. 6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади. 7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас. 8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг. 9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради. 10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунинг. Атрофдагилар билан тўғри муносабат ўрнатишни истасангиз, шундай қилишингиз керак. 11. Камтар бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади. 12. Танқидни тўғри қабул қилинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидни тўғри қабул қилсангиз ўзингизни яхши ҳис қиласиз. 13. Бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб  уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг. 14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 10:49

❗️Бир эркак хотини кўримсизлиги учун ажрашмоқчи бўлди. Шунда хотини илтимос қилди: -Келинг, бирга шаҳарга чиқамиз. Сиз ортимдан кузатиб борасиз. Агар кўчада битта эркак менга қарамаса ҳам, демак, мен сиз айтгандек хунукман, кейин ажрашишимиз мумкин. ✅ Эр рози бўлди. Лекин кўчада ҳамма эркаклар хотинига ўгирилиб қараганини кўриб ҳайратда қолди. Ҳатто машинадаги эркаклар ҳам тезликни пасайтириб, қараб ўтишарди... 😳 Давомини ўқиб хайратда қолишингиз аниқ...
13 Okt 2024, 10:39
15 Okt 2024, ~07:25

#Табассум Хотин эридан сўраяпти: - Адаси, дугонам турмушга чиқяпти, шунга, тўёна қилиб унга нима ҳадя қилсам экан? Эр: - Тўйи
#Табассум Хотин эридан сўраяпти: - Адаси, дугонам турмушга чиқяпти, шунга, тўёна қилиб унга нима ҳадя қилсам экан? Эр: - Тўйи куни келин энг гўзал бўлишини истайсанми? - Албатта. - Унда, яхшиси, сен тўйга борма! Чунки сен энг гўзалсан, энг бебаҳосан. Агар борсанг, келин сенинг ёнингда энг гўзал бўлмай қолади) Бу сўзларни эшитган хотин бир жилмайиб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб, тўйга бормасликка қарор қилибди. Буни кўрган эр, янги кўйлакнинг, гўзаллик салонининг ва ҳадянинг чиқими ёнга қолганидан у ҳам хурсанд) Хотин эса уй йиғиштириб, идиш-товоқларни ювиб, ҳамон жилмайиб юрган эмиш)) Абдулҳодий Юсуф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 09:31

ХОТИН ОДОБИ • Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди. • Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади. • Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради. • Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади. • Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши. • Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради. • Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди. • Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади. • Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди. • Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди. • Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди. • Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди. • Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади. • Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди. • Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради. • Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлганидир. Камола Раҳматуллаева. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 09:05

УЧ ЎҒИЛ... 🎙Шерзод Карим 📖 Telegram.me/ibratli - Хаётий воқеалар
13 Okt 2024, 07:40

​​Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди:  "Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан." Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди: "Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... " Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди:  "Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... " Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди: "Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!.." Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди: "Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!?  Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. " Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди. Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди. Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди:  "Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан..." •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 07:10

#Бойлик_тести 💰 Пул билан алоқангиз қандайлигини кўрсатадиган тест. 🪙 Ҳамма пулни яхши кўради, лекин ҳамма ҳам у билан муом
#Бойлик_тести 💰 Пул билан алоқангиз қандайлигини кўрсатадиган тест. 🪙 Ҳамма пулни яхши кўради, лекин ҳамма ҳам у билан муомала қилишни билмайди. Келинг текшириб кўрамиз. 🎁Берилган расмда бойликни ифодаловчи фигуралар тасвирланган. Энг кўп диққатингизни тортганини танланг. Кўп ўйланманг. Танлаш учун 1-2 секунд етарли. Жавоблар 👇
13 Okt 2024, 06:59
14 Okt 2024, ~07:18

ОНАНГИЗНИ КЎРИБ КЕЛИНГ 🎙Мархабо Каримова Қайнонасига меҳрибон келинлардан Аллоҳ рози бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 06:40

📝​​Инсоният хамма нарсанинг тескарисини қилишга одатланган...! Нега шундай!? Улғайишга ошиқади, кейин болалигини қўмсаб хўрсинади... Бойлик йўлида ўз соғлиғидан хам кечади, кейин ўша соғлиқни тиклаш учун миллионлар сарфлайди...! Дунёнинг беш кунлигини билади, хис қилади, эшитади, такрор эшитади, яна эшитади, лекин минг йил яшайдигандай кибрланаверади...! Ўзи бировни кечира олмайди, лекин гунохларини Aллоҳ кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади... Яқин кишисининг кичик айбини катта қилиб кўради, пашшадан фил ясайди, кичик нуқсони учун яқини бўлган одамидан хам ўйламай воз кечади... Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини ҳам совутиб юборди. Сиз ундай бўлманг, Қадрдон... Аллоҳнинг розилиги учун бугун кўпдан бери хабар олмаган дўтсингиз, яқинларингиздан аҳволини сўранг! Оддий ширин сўз билан савобларга эришинг! Ахир хар бир кунимиз ғанимат... АЛБАТТА ЯХШИЛИКЛАР ЁМОН ИШЛАРНИ ЎЧИРИБ ЮБОРАДИ (Ҳуд сураси) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 06:14

#Диққат Енг чиройлик одамлар қайси ойда туғулган билиб оламиз🥰 Сиз Қайси ойда туғулгансиз ва неча фойиз чиройликсиз. Туғилган ойингизни танланг қайси ойда туғулганлар чиройлик бўлшаркин😍 Билиш учун пасдаги туғилган ⬇️ойингизни. танланг🤩 🩷 Январь. Февраль. 🩷 🩷 Март. Апрел. 🩷 🩷 Май. Июн. 🩷 🩷 Июл. Август. 🩷 🩷 Сентиябр Октябр. 🩷 🩷 Ноябр Декабрь 🩷
13 Okt 2024, 05:59
14 Okt 2024, ~07:18

ЖИГАРЛАРИМ СИЗНИ СОҒИНДИМ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 02:30

#Сизнинг_хонадонингиз АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН ​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир. Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти). Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар. Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 Okt 2024, 01:59