uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 147 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 292-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 147 obunachiga ega bo‘ldi.

26 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 103 ga, so‘nggi 24 soatda esa -417 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.76% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.86% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 906 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 19 885 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 36 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 27 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 140
Obunachilar
-41724 soatlar
+1657 kun
-2 10330 kun
Postlar arxiv
✳️ Психологик ўрганишлар шуни кўрсатадики, одамлар туғилган ойларига қараб, ўзига ҳос ҳарактерга эга бўлар экан. 🔥 Сиз қайси
✳️ Психологик ўрганишлар шуни кўрсатадики, одамлар туғилган ойларига қараб, ўзига ҳос ҳарактерга эга бўлар экан. 🔥 Сиз қайси ойда туғилгансиз? Пастдаги тугмалардан мосини босиб, билиб олинг👇
08 Fev 2025, 09:30
09 Fev 2025, ~09:33

БАЪЗИ  ОДАМЛАР 🎙Осиё Мухтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev 2025, 06:43

ИМТИХОН Бу ҳаётда яшар экансиз, ажиб бир имтихондасиз... Кимнидир жуфти  билан имтихон қилади. Кимнидир фарзандлар билан. Кимнидир ўзини ўзи билан.(нафси, руҳияти билан) Кимнидир мулки билан синайди.  (кўпайтиради, камайтиради) Кимнидир севган инсонлари билан имтихон қилади. Баъзан соғлиғингиз билан ҳам имтихон қилиши мумкин. Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди. Кучлиликдан кейин заифлик бошланди. Ёшликдан кейин, қарилик. Жуфтингиз билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу ҳам бир синовдир. Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда.(Ота онангиз сабрини кўп бора эслаяпсиз, "бизни қандай катта қилган экан" деб) Олдин қўлингизда кўп пуллар ва имкониятларингиз бор эди, биров гапингизни бўлмаган,  олдингизни кесиб ўтмаган эди,  энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Ҳамма тарқалиб бўлди.  Бир четда қолиб, кибрдан анча чиқиб, қутулиб  олдингиз. Демак ҳайр бор экан.  Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хоҳлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хоҳлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради,  гуноҳларингиздан поклайди, агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради. Шундай экан мусибатларга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг. Умму Зайнаб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev 2025, 06:11

Юқори IQ эгалари учун мантиқий савол! • Овчи ундан қўрқади; • Аёл у билан гўзал; • Қафасдаги қушга у керак. Савол: у нима? Жа
Юқори IQ эгалари учун мантиқий савол! • Овчи ундан қўрқади; • Аёл у билан гўзал; • Қафасдаги қушга у керак. Савол: у нима? Жавоби!
08 Fev 2025, 06:01
09 Fev 2025, ~06:08

ЁН ҚЎШНИЛАР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev 2025, 03:06

​​#Ҳикоя ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради. Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга: – Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди. Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди. – Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик. – Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам. – Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам... Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик. – Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин. Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди: – Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак. Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди. Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди. Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан... Гулчеҳра Арслонова Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev 2025, 02:11

❕Бундай қарашни онангиздан бошқа аёлда тополмайсиз. ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ОНАЛАР ХАКИДА... 1⃣ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши
❕Бундай қарашни онангиздан бошқа аёлда тополмайсиз. ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ОНАЛАР ХАКИДА... 1⃣ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4⃣ Сенга берган оқ сутини лутфу – карам ила бергандир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Унга берган хар луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқланган, эсингдан чиқармагин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev 2025, 01:03

ОНАЛАР ШУНДАЙ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 22:59

Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат  улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу  ЯХШИ  СЎЗ  ва  МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг... Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 22:09

#Астағфируллоҳ Ўзбекистонда бўлган воқеа 7 марта хаж амалини ва 5махал намозини адо этган отахонни ер қабул қилмабди...😳 Охиригача кўринг 👇👇
07 Fev 2025, 21:59
08 Fev 2025, ~22:06

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдонларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
07 Fev 2025, 20:34

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, қадрдон! Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин! Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 19:30

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.         ХАЙРЛИ  ТУН! АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 11:26

4 ТА НАРСА ТЎРТТА НАРСАНИ ЕЙДИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 10:30

БАХТЛИЛАР ЖАННАТДАДИРЛАР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 10:14

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Инсон ўзининг гап-сўзи ва яхши-ёмон амали билан экин экади. Қиёмат куни эса уларнинг ҳосилини олади. Тилидан бол томиб, эзгулик уруғини эккан зотнинг ҳосили ҳурмат-эътибор бўлса, тилидан заҳар томиб, ёвузлик уруғини эккан одамнинг ҳосили надоматдир". Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси‌‌ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 09:44

- Эр Рассиядан хотинига хат ёзяпти 📨жоним😍бу ой санга пул жўнатолмиман 💵❌😔😔😔 уни ўрнига 500та 💋💋 ўпич жўнатвораман қа
- Эр Рассиядан хотинига хат ёзяпти 📨жоним😍бу ой санга пул жўнатолмиман 💵❌😔😔😔 уни ўрнига 500та 💋💋 ўпич жўнатвораман қабул қилиб ол😘 1 ҳафтадан сўнг хотинидан  жавоб хати кебди... ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇😅
07 Fev 2025, 09:34
08 Fev 2025, ~22:06

ХУШХАБАР (Қабрдаги мўъмин кишига гўзал хушхабарлар бор..) Азиз дўстим, иймон бизга Ҳақдан ато, Қара, қандай хушхабар бор мўъминларга! Икки жаҳон мўъмин топар бахту сафо, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин ўлса, ўлмаганлар мотам тутар, Ҳолбуки, у озод бўлиб, байрам тутар, Кўп сирларни Аллоҳ биздан мубҳам тутар, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ҳақ дўстлари ўлмас, дундан кечар фақат, Битта уйдан бошқасига кўчар фақат, Ер ҳам уни қувонч билан қучар фақат, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Рабби танлаб, ким Қуръонга ворис эрур, Қуръон неча неъматларга боис эрур, Ҳақ дийдори мўъминларга жоиз эрур, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин қуллар яралмади фано учун, Яралгандир абадият – бақо учун, Тор ҳаётдан мангу диёр авло учун, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин учун қабрлар ҳам топур зийнат, Мункар-Накир овозида раҳму шафқат, Ер онадек меҳрибонлик қилур, албат, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Гўр кенгаяр, яшилланар, шодлик – таъмин, Аҳлига шод хабар бермоқ бўлар мўъмин, Лекин «Тинчлан!» дея унга етар таскин, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин банда ерга киргач, бор омонлик, Буюк Аллоҳ қилур буюк меҳрибонлик, Ям-яшил боғ ичра яшнар тўлин ойдек, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Олим бир зот вафот этса, илтифотдан – Илмин Аллоҳ бир шаклга солур, зотан, Муҳофаза этар гўрда махлуқотдан, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Кимки озор бермоқдан гар ўзин тиймиш, Аллоҳ қабр қийноғидан сақлаб қўймиш, Мозорда Ҳақ раҳматидан либос киймиш – Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Бир қабрда азон айтур муаззин соз, Бир қабрда жавоб берур унга овоз, Ҳақ дўстлари қабрида ҳам ўқир намоз, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ер остида неча-неча сирлар пинҳон, Тиловатлар эшитилур унда ҳар он, Мўъмин қуллар ўз қабрида ўқир Қуръон, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ким Қуръонни ёдлайман деб топмиш вафот, Фаришталар унга Қуръон айлатур ёд, Қорий бўлиб Раббисига боргай у зот, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ҳар муждага Ҳақ раҳмати бўлгай асос, Кафаним деб қайғурма, эй аҳли қиёс, Мўъмин зотлар гўрда кияр гўзал либос, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ҳақ меҳрибон, бул муждалар бешак бўлур, Мўъминларга қабри юмшоқ тўшак бўлур, Масрур ётиб, қиёматга илҳақ бўлур, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ер остида бордир гўзал кароматлар, Мўъмин қуллар топур лутфу ҳимоятлар, Бир-бирини этар гўрда зиёратлар, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ким маййитни зиёратлаб, берур салом, Маййит уни таниб, алик олгай тамом, Бу мулоқат сирри ниҳон, пинҳон калом, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Шаҳидларнинг руҳи – яшил қуш ичинда, Яшил гумбаз, жаннат ичра дарё унда, Олтин қандил, соя солган Арш тагинда, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъминларни ҳибс айлаган дунёсидир, Унда жаннат: сут ва асал дарёсидир, Ҳақ жамоли неъматларнинг аълосидир, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга! Раббим Аллоҳ, муждаларга биз ишондик, Сендан бошқа кимимиз бор, Сенга ёндик, Сенга йиғлаб, Сендан фақат биз қувондик, Яна қандай хушхабар бор мўъминларга?.. Раббим Аллоҳ, раҳм айлагил қул зорига, Етказ бизни Ҳабибингнинг дийдорига, Жаннат, жамол бирла сийлаб, асрорига, Дегил: шундай хушхабар бор мўъминларга. Мирзо, дунё ишларидан ғамгиндирсан, Ғамгин бўлма, агар аҳли тамкиндирсан, Нурга талпин, қара, нечоғ зангиндирсан, Қара, қандай хушхабар бор мўъминларга!.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 Fev 2025, 07:06

Ўзим шифокорман, лекин стоп диабетга гап йўқ… 23 йилдан бери ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАН қийналиб келган шифокор Фарҳод акамиз видеода ўзида бўлган ўзгаришларни холис айтиб бердилар. Видеони яқинларингизга албатта кўрсатинг! ✅Фарҳод ака каби СТОП ДИАБЕТ ичиб келаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилиб олинг👇👇 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Батафсил маълумот учун: ☎️ +998(55)503-05-05 ☎️ +998555030505 Фарҳод акамиз Навоий вилояти, Кармана туман, Деҳқон маҳалласидан эканлар, ўзлари билан гаплашиб кўришингиз мумкин.
07 Fev 2025, 06:30
08 Fev 2025, ~06:01

БЕШ ҚИЯЛИК хақида Telegram.me/ibratli -Асл ибрат макони
07 Fev 2025, 06:25